This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг раҳмати муҳсинларга яқиндур
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍 Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤175👍61🕊10👏8😍5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☀️
Хайрли тонг! Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:
«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»
Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»
Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир.🤍
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла.✨
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...»🍃
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин!🤲
📲 Каналга обуна бўлинг
👉 @mehrob_uz
Хайрли тонг! Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:
«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»
Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»
Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир.
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла.
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...»
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤320👍68👏15🤩3🔥2😱1🕊1
82. Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни қиладиганларни қилдик. Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик.
@mehrob_uz
Аллоҳ таоло Пайғамбари Сулаймон алайҳиссаломга шайтон-жинларни бўйинсундириб қўйган эди. Ўша жинлардан баъзилари Сулаймон алайҳиссаломга ғаввослик қилиб, денгиз остидан турли-туман нарсалар олиб чиқиб берардилар. Бошқалари эса, одамлар қила олмайдиган шаҳар қуриш, улкан қасрлар барпо этиш ва шунга ўхшаш жуда қийин ишларни бажарардилар.
«Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик».
Яъни, жинларни Сулаймоннинг амридан чиқиб кетишларидан сақлаб турдик.
Кейинги икки оятда Аллоҳ таоло Пайғамбарларидан Айюб алайҳиссаломга берган неъматларидан айримларини эслатади:
@mehrob_uz
❤123👍43🕊7🤩4💯3😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_маруза
МЕҲНАТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ЎЗ ҲАЁТИМИЗГА ЖИДДИЙ НАЗАР
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Яқинларингизга улашинг!
👍 Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
МЕҲНАТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ЎЗ ҲАЁТИМИЗГА ЖИДДИЙ НАЗАР
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤88👍37
#савол_жавоб
❓ Савол: Қуръондаги қайси сурани Жума куни бомдодда қироат қилиш яхши саналади?
📨 Жавоб: Жума куни бомдоднинг биринчи ракъатига «Сажда» сурасини, иккинчи ракъатига «Инсон» сурасини ўқиш яхши ҳисобланади. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума куни бомдодда биринчи ракъатга
﴿الم تَنزِيلُ﴾
ни, иккинчи ракъатга
﴿هَلْ أَتَىٰ عَلَى الْإِنسَٰنِ﴾
ни қироат қилар эдилар». Шунинг учун ҳам Шофеъийлар буни лозим бўлган иш деб қабул қилганлар ва ҳар жума куни бомдодда ушбу икки сурани ўқийдилар. Ҳанафийлар ва моликийлар бу икки сурани ўқишни тарк қилганлар. Ушбу икки иш яхши саналган эмас.
🔗 давомини ўқиш
@mehrob_uz
﴿الم تَنزِيلُ﴾
ни, иккинчи ракъатга
﴿هَلْ أَتَىٰ عَلَى الْإِنسَٰنِ﴾
ни қироат қилар эдилар». Шунинг учун ҳам Шофеъийлар буни лозим бўлган иш деб қабул қилганлар ва ҳар жума куни бомдодда ушбу икки сурани ўқийдилар. Ҳанафийлар ва моликийлар бу икки сурани ўқишни тарк қилганлар. Ушбу икки иш яхши саналган эмас.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤152👍48🔥13🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ҳафта, янги тонг муборак!
Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!
✅ Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤279👍61💯30🕊13🔥9🤩8👏4
83. Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла.
@mehrob_uz
Аллоҳнинг Пайғамбари Айюб алайҳиссаломга жуда катта зарар етгани маълум. Лекин ўша зарарнинг айнан номини Қуръони Карим аниқ айтмайди. Ушбу оятда ҳам Айюб алайҳиссаломнинг Аллоҳга ёлбориб нидо қилаётганлари келяпти, холос. Айюб Пайғамбар алайҳиссалом ўша нидо-илтижода ҳам одобга риоя қилиб, ўзларига етган зарар нималигини айтмайдилар. Фақат зарар етганини ва Аллоҳ раҳмлиларнинг раҳмлиси эканини эслайдилар, холос.
«Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!»
Яъни, менга зарар етганини, унинг нималигини Ўзинг яхши биласан, сен энг раҳмли зотсан, менга қандай раҳм қилишни ҳам ўзинг биласан, деб нидо этганлар.
@mehrob_uz
❤153👍40😢21🕊6💯6😱3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт азон билан жаноза намози орасидаги фурсат
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍 Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢110❤75👍23🔥13
#Қаноат
«Танг ҳаёт» нима дегани?
Аллоҳ таоло айтади:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унинг учун танг ҳаёт бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).
Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ уни қаноатдан маҳрум қилади, натижада у ҳеч қачон тўймайди».
«Тафсири Бағавий» (5/301).
Ашмунийнинг «Манорул-ҳуда фил-вақфи вал-ибтидо» китобида (495-бет) ҳам шундай дейилган:
«Танг ҳаёт – банданинг қаноатдан маҳрум қилиниши ва натижада унинг ҳеч қачон тўймаслигидир».

❤159😢71👍42😍7🕊4🔥2😱2👏1
#Дуо
Ижобат бўлган дуоларнинг ажойибларидан...
Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Доса ал-Басрий айтади:
«Мен оғир касалликка чалиниб, ҳатто ўз ҳаётимдан ҳам умидимни узган эдим. Шунда Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг баъзи шогирдлари мени кўргани келишди. Улардан бири:
“Саҳл касал бўлганларида шундай бир дуо қилар эдиларки, уни бирор киши ўқиса, албатта, касалликдан тузалар эди”, деди.
Мен: “У қандай дуо?” деб сўрадим.
У шундай деди:
اللَّهُمَّ اشْفِنِي بِشِفَائِكَ، وَدَاوِنِي بِدَوَائِكَ، وَعَافِنِي مِنْ بَلَائِكَ
Ўқилиши: «Аллоҳуммашфиний бишифааика, ва даавиний бидавааика, ва ъаафиний мин балааика».
Маъноси: «Эй Аллоҳим, Ўзингнинг шифоинг билан мени шифолагин, Ўзингнинг давоинг билан дардимни даволагин ва Ўзингнинг балойингдан мени офиятда қилгин».
Шундан сўнг мен бу дуони қайта-қайта ўқишда давом этдим ва охири тузалиб кетдим».
Манба: Ат-Танухий, «Ал-Фараж баъдаш-шидда» (1/55).

❤278👍75🕊16😍10😱6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАСЪУЛИЯТ
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍 Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤105👍43💯11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
🌿 Хайрли тонг, азиз диндошим!
Аллоҳ таоло янги кунни барчамизга муборак қилсин. Бугунги гўзал тонгда сизга қалбдан энг гўзал тилакларни изҳор этамиз:
✨ Аллоҳ кунларингизни саодатли қилсин!
✨ Гуноҳларингизни мағфират айласин!
✨ Сизга чин иймон аҳлининг ҳаётини ризқ қилиб берсин!
✨ Неъматларининг давомли бўлишини, раҳматининг сизни қамраб олишини насиб этсин!
✨ Ризқингизга кенглик, ҳаётингизга фаровонлик ва тан-жонингизга мукаммал соғлик-омонлик ато қилсин!
🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
@mehrob_uz
Аллоҳ таоло янги кунни барчамизга муборак қилсин. Бугунги гўзал тонгда сизга қалбдан энг гўзал тилакларни изҳор этамиз:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤203👍56🕊9👏4🤩4
84. Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва, обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик.
Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломнинг одоб ила қилган дуоларини қабул этди.
«Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик».
Ривоятларда келишича, у киши касал бўлган экан. Қандай касаллигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Уламоларимиз, Айюб алайҳиссаломга етган жирканчли касалликлар ҳақида баъзи ривоятларда келган гапларда муболаға бор, Пайғамбарлик мақомига ҳам тўғри келмайди, дейишади.
🔗 Тафсирни давоми
@mehrob_uz
Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломнинг одоб ила қилган дуоларини қабул этди.
«Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик».
Ривоятларда келишича, у киши касал бўлган экан. Қандай касаллигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Уламоларимиз, Айюб алайҳиссаломга етган жирканчли касалликлар ҳақида баъзи ривоятларда келган гапларда муболаға бор, Пайғамбарлик мақомига ҳам тўғри келмайди, дейишади.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52❤28🕊4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалоллик эскирмайди, инсофсизлик эса оқланмайди

❤15👍10💯2🤩1