Muhaddis.uz | Расмий канал
4.87K subscribers
16.2K photos
3.22K videos
2 files
15.2K links
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби (институти) расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz

Саволлар учун: @Muhaddisuzadminbot
Download Telegram
МАЪНАВИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТ

Маънавият жамият тараққиётининг муҳим асосларидан бири бўлиб, халқнинг ички куч-қуввати, миллий ўзлигини англаши ва ҳаётга бўлган муносабатини белгилайдиган муҳим омилдир. Жамиятнинг ривожланиши фақат иқтисодий ўсиш, замонавий технологиялар ёки моддий фаровонлик билан ўлчанмайди. Инсонларнинг ахлоқий қарашлари, маърифат даражаси, ўзаро ҳурмати ва эзгу қадриятларга содиқлиги ҳам тараққиётнинг муҳим мезонларидир. Шу боис моддий юксалиш маънавий камолот билан уйғун бўлгандагина жамият барқарор ва изчил ривожланади.

Халқимизнинг бой маънавий мероси асрлар давомида шаклланган илм-фан, адабиёт, санъат ва диний-маърифий анъаналарда ўз ифодасини топган. Имом Бухорий, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ҳаёти ҳамда илмий ижоди бунинг ёрқин намунасидир. Уларнинг илмга интилиши, инсон камолотига қўшган ҳиссаси ва бой маънавий мероси бугунги авлод учун ҳам муҳим ибрат мактаби ҳисобланади. Ушбу меросни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ва ҳаётга татбиқ этиш миллий ўзлигимизни англаш ҳамда маънавий юксалишга хизмат қилади.

Бугунги глобаллашув даврида маънавият масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши инсонларга кенг имкониятлар яратиш билан бирга, турли ёт ғоялар, сохта маълумотлар ва зарарли қарашларнинг тарқалишига ҳам шароит туғдирмоқда. Бундай вазиятда ёшларнинг ахборотни тўғри таҳлил қила олиши, мустақил фикрлаши ва турли таъсирларга нисбатан онгли муносабатда бўлиши муҳимдир. Бунинг учун уларда миллий ғурур, тарихий хотира, юксак ахлоқий фазилатлар ва диний-маърифий билимларни шакллантириш зарур.

Маънавий тараққиётнинг муҳим шартларидан бири таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигидир. Инсон қанчалик билимли бўлмасин, агар унда ҳалоллик, масъулият, меҳр-оқибат ва адолат каби фазилатлар етарли бўлмаса, унинг билими жамият манфаатига тўлиқ хизмат қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ёшларга замонавий билимларни бериш билан бир қаторда, уларни Ватанга садоқатли, инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган, ўз вазифасини виждонан бажарадиган шахслар этиб тарбиялаш ҳам муҳим вазифадир. Оила, таълим муассасалари ва жамият бу борада ҳамкорликда иш олиб бориши лозим.

Шунингдек, маънавият инсонларни бирлаштирувчи, жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи кучдир. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва жамоат манфаатларини қадрлаш каби қадриятлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Уларни асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш орқали жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш мумкин. Зеро, маънавий бойлик инсоннинг нафақат шахсий ҳаётида, балки бутун жамият тараққиётида ҳам намоён бўлади.

Маънавият ва тараққиёт бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир. Моддий фаровонлик инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилса, маънавият ушбу фаровонликнинг эзгу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди. Шунинг учун ҳар биримиз билим олиш, ўз устимизда ишлаш, миллий қадриятларимизни асраш ва жамият манфаати учун ҳалол меҳнат қилишга интилишимиз зарур. Маънавий жиҳатдан етук, билимли ва масъулиятли авлодни тарбиялаш орқалигина юртимизнинг барқарор тараққиёти ва фаровон келажаги учун мустаҳкам пойдевор ярата оламиз.


Ойбек Абдурасулов,
ҲИМ ходими.


t.me/muhaddisuz ✈️
👍3❤1🥰1
#Кун_ҳикмати
Дунё беради, қайтиб олади, эргашади ва бўйин товлайди. Дунё жоҳилни жилмайиш билан алдайди ва алмойи-анжойи тушларни чиройли қилиб кўрсатади. Берганини қайтариб олади ва сен унинг эшигини “очдим” деганда, у эшигини ёпади.

(Унванул баён).

t.me/muhaddisuz ✈️
👍7❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Şarqoviy #Qurondan_maktublar

Бу дунё бир зайлда кетмайди.
Одамлар фақирлик ва бойлик, соғлик ва бе- тоблик, торлик ва кенглик, видо ва етишиш ора- сида тентираб юришади.
Ҳақиқий бахтли ҳар ҳолу корида Аллоҳ билан бўлган инсондир

"Қуръондан мактублар" китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube
👍11❤2🔥1🥰1
Muhaddis.uz | Расмий канал
Фарз намоздан сўнг дуо қилишнинг ҳукми. (1) Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан, дея марҳамат қилган зотга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳга қандай дуо қилишнинг таълимини берган зотга, у зотнинг асҳобларига ҳамда оила азоларига салавот ва саломлар бўлсин.…
Дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш

Имом Термизий «Сунан»ида Умар розияллоҳу андудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дуода қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туширмас эдилар».
Бир неча ҳофиз муҳаддислар, жумладан Ибн Ҳажар Асқалоний («Булуғур Маром» 1/563) ушбу ҳадисни бир неча қўллаб қувватловчи далиллар борлигини ва ҳаммаси бирлашиб ҳадис ҳасан бўлишини айтган. Сунани Термизийнинг баъзи нусхаларида бу ҳадисга «саҳиҳ ғариб» деб ҳукм берилгани ҳам келган. Бундан ташқари имом Термизий санадда ёлғизланиб қолган ровий – Ҳаммод ибн Исони заифга чиқармаган, балки уни қувватлаб, «Унинг ҳадиси кам, лекин кўпчилик ундан ҳадис олган» деган. Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини қўллаб қувватлайдиган бошқа ҳадислар ҳам бор.

Абдурраззоқ Санъоний «Мусаннаф»да (3234-ҳадис) имом Зуҳрийдан: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўлларини кўксилари баробар кўтарар сўнг уларни юзларига суртар эдилар», деган ҳадисни ривоят қилган. Бу мурсал ҳадис бўлса ҳам, мурсал аксар фуқаҳолар наздида ҳужжатдир. Қолаверса, бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир.

Имом Бухорий «Адабул-Муфрад»да (1/214) Абу Нуъаймдан ривоят қилади, у: Мен Ибн Умар ва Ибн Зубайр (розияллоҳу анҳумо)ларни дуо қилиб кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим, деди. Бу ҳадиснинг барча ровийлари имом Бухорийнинг наздида ҳадиси ҳужжат қилинадиган ровийлардир.

Имом Абдулфаттоҳ Абу Ғудда «Саласу росаил фий истиҳбабид-дуо» китобида Умар розияллоҳунинг юқоридаги ҳадисини бошқа қўлловчи ҳадислар борлиги, ҳамда, барча фақиҳ уламоларнинг бир ҳадисга амал қилиши унинг саҳиҳ эканига далолат қилиши эътиборидан бу ҳадисни саҳиҳ деган.

Бу борада Ибн Можа, имом Ҳоким ва бошқа муҳаддислар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг феъллари ва сўзларидан иборат кўплаб марфуъ ҳадисларни ривоят қилган.
Демак дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш, баъзилар айтгандек ёмон ва бидъат иш эмас, очиқ ҳадисларда келган, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қилган суннат, мустаҳаб амал экан.

Саидмаҳмудхон Урватуллаев,
ҲИМ талабаси.

t.me/muhaddisuz ✈️
❤6👍5🥰2👏1
Бир масала таҳқиқи

Доктор Маҳмуд Таҳҳон роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тайсири мусталаҳил-ҳадис» номли китобида Ироқий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис илмига бағишланган алфияси «Назмуд-дурар фи илмил-асар» деб номланишини айтган. (Доктор Маҳмуд Таҳҳон, "Тайсири мусталаҳил ҳадис",15-бет.)

Эҳтимол, у киши бу номлашда Аллома Каттоний (ваф. 1345-ҳижрий йил) нинг «Рисолатул-мустатрофа ли-баёни машҳури кутубис-суннатил-мушаррофа» асарига эргашгандир (Аллома Муҳаммад ибн Жаъфар Каттоний, "Рисолатул-мустатрофа", 215-бет). Мен ушбу номни Ироқий алфиясига нисбатан қўллаган муаллифлардан ҳозирча энг аввалгиси сифатида Каттоний роҳимаҳуллоҳни биламан. Ҳолбуки, «Назмуд-дурар фи илмил-асар» номи Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ ўз алфиясига берган номдир.

Эҳтимол, бу хато Аллома Каттоний матнни ўқишда янглишганидан келиб чиққандир. Чунки Суютий «Ҳуснул-муҳозара фи тарихи Мисри вал-Қоҳира» номли китобида ҳадис илми ва унга алоқадор фанларга бағишланган асарларини санаб ўтар экан, шундай дейди:

شرح ألفية العراقي، الألفية وتسمى: ‌«نظم ‌الدرر في علم الأثر» وشرحها يسمى: «قطر الدرر».

«Ироқий алфиясига ёзилган шарҳ, Алфия, унинг ўзи “Назмуд-дурар фи илмил-асар” деб аталади. Унинг шарҳи эса “Қатруд-дурар” деб номланади». (Жалолиддин Суютий, "Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисри вал Қоҳира", 340-бет)...

давоми: https://telegra.ph/Iroqiyning_alfiyasi_nomi_qanday?

Муаллиф: Муҳаммад Абдулфаттоҳ Аммона.
Таржима ва тахриж: Аҳмадуллоҳ Абдулвоҳид ўғли, ҲИМ талабаси.


t.me/muhaddisuz ✈️
👍6❤2⚡1
#Кун_ҳадиси
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:
1.Олимларнинг суҳбатларидан айрилманг;
2.Ҳикмат соҳибларининг сўзларини тингланг.
Чунки Аллоҳ таоло ўлик тупроқни ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

t.me/muhaddisuz ✈️
❤4👍4🔥1
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест

📢 Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

...Марказий банк томонидан "Open bank" акциядорлик жамиятига юртимизда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Мазкур лицензия исломий молия операцияларини қамраб олади...
➡️ Батафсил

🤝 Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон миллий фанлар академиясида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

...Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда тарихий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва илмий муассасалар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️ Батафсил

📍 Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди

...Хоразм вилоятида ўтказилаётган илмий-амалий семинар доирасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Боғот туманидаги масжидлар ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари ҳамда "Яшил макон" дастури доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди...
➡️ Батафсил

💬 Диний идорада хорижлик олимлар билан самимий суҳбат ўтказилди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Буюк Британиянинг “Woolf Institute” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларга юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди...
➡️ Батафсил

☪️ Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди

...Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг шаклланиши ва алломаларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган тарихий экспозициялар билан яқиндан танишдилар...
➡️ Батафсил

📝 Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
📘 УСТОЗГА ҲУРМАТ – ИЛМГА ЭҲТИРОМ

🕌 Ҳадис илми мактабида талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш, илм олишга масъулиятли муносабатини шакллантириш мақсадида «Устозга ҳурмат – илмга эҳтиром» мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.


👤Юрсунов Муҳаммадюрсун томонидан олиб борилган суҳбатда илм олиш одоблари, устоз-шогирд муносабатлари, таълим жараёнида интизом ва масъулиятнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.
Учрашувда яқинлашиб келаётган оралиқ назорат имтиҳонларига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Талабаларга барча фанлар бўйича белгиланган ўқув юкламалари ва мустақил таълим топшириқларини ўз вақтида бажариш, ўзлаштирилмаган мавзуларни такрорлаш ҳамда имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, ўқув юкламаларини топширишда аниқлик ва шаффофликни таъминлаш, такрорий қайдларнинг олдини олиш мақсадида алоҳида электрон маълумотлар базаси шакллантирилгани таъкидланди. Мазкур база орқали ҳар бир талабанинг фанлар кесимидаги фаолияти, топшириқларни бажариш ҳолати ва ўзлаштириш натижаларини аниқ кузатиб бориш имконияти яратилган. Унда талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, жумладан, фаол ўзлаштиришга қийналаётган талабалар рейтинги ҳам батафсил қайд этилиб, улар билан индивидуал ишлаш ва таълим сифатини ошириш чораларини белгилаш назарда тутилган.

✅Учрашув якунида талабаларга мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўқув вазифаларига эътибор билан ёндашиш, вақтни тўғри тақсимлаш ҳамда илм олишда устозлар тавсияларига амал қилиш муҳимлиги эслатилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3
Audio
#Audio #ibrat #MP3

Гуноҳга чорлов пайдо бўлганда...

📕 "Насиҳатлар гулдастаси" китобидан

🎙 Умид Абдуҳакимов

t.me/muhaddisuz
👍3
Ҳадис илми мактаби вакиллари SIFF 2026 халқаро форумида иштирок этди

✅ 2026 йил 27–28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Samarkand Islamic Finance Forum — SIFF 2026» халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Форум ислом молиясини ривожлантириш, соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш, шариат бошқаруви, ислом банки, капитал бозорлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, «Ҳадис илмлари» кафедраси мудири Маҳмуджон Абдураҳмонов ҳамда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Жасурхон Акрамов форумда кузатувчи сифатида қатнашди.

Форумнинг расмий очилиш маросимида Ҳадис илми мактаби қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси ўқитувчиси, Имом Бухорий жомеъ масжиди имом ноиби Муҳаммадшокир қори Насриддинов Қуръони карим тиловат қилиб берди.

Форум доирасида Марказий Осиёда ислом молиясини ривожлантириш, шариат бошқаруви ва мувофиқлик тизими, исломий банк «дарчалари»ни йўлга қўйиш, исломий капитал бозорлари, малакали кадрлар тайёрлаш ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Форумда Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан келган ислом молияси соҳасидаги нуфузли олимлар, мутахассислар, банк ва молия институтлари вакиллари иштирок этиб, соҳани янада ривожлантиришга доир тажриба ва таклифлар билан ўртоқлашдилар.

Мазкур халқаро форум Ҳадис илми мактаби вакиллари учун ислом молияси соҳасидаги замонавий ёндашувлар, халқаро тажриба ва шариат талабларига асосланган молиявий тизимлар билан яқиндан танишиш, шунингдек, соҳадаги мутахассислар билан илмий-амалий мулоқот ўрнатиш учун муҳим майдон бўлди.

t.me/muhaddisuz ✈️
👍13❤1🔥1👏1
Muhaddis.uz | Расмий канал
Дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш Имом Термизий «Сунан»ида Умар розияллоҳу андудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дуода қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туширмас эдилар». Бир неча ҳофиз муҳаддислар, жумладан Ибн Ҳажар…
Жамоат бўлиб дуо қилиш, бир киши дуо қилса бошқаларнинг омин деб туриши. (3)

Омин дейиш дуонинг умумий одобаридан экани маълум. Бир киши дуо қилса, дуони эшитиб турган кишиларнинг омин деб туриши ҳам ҳадисларда келган. Имом Ҳоким «Мустадрак»да (5567-ҳадис) Ҳабиб ибн Маслама Фиҳрий розияллоҳу анҳудан (бу киши дуоси мустажоб зотлардан бўлган) ривоят қилади, у зот мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг «Бир жамоа мусулмонлар жамланиб, баъзиси дуо қилса, қолганлари омин деб турса, албатта Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилади» деганларини эшитганман, деди. Бу ҳадисни имом Табароний ҳам «Мўъжамул-Кабир»да (3536-ҳадис) ривоят қилган. Имом Ҳайсамий «Мажмауз-Завоид»да (17347-ҳадис) бу ҳасан ҳадис эканига ишора қилган.

Омин деб турувчи киши, худди дуо қилган кишидек бўлишига Қуръони каримда ҳам далил бор. Мусо алайҳиссалом дуо қилганда, Ҳорун алайҳиссалом «омин» деб турган. Қуръони карим эса «Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул бўлди», (Юнус сураси, 89-оят) дея, дуо қилганни ҳам омин деб турганни ҳам «дуо қилувчи» мақомига қўйган. Буни кўплаб муфассирлар, жумладан Табарий (15/186), Ибн Касир (7/394) ва бошқалар зикр қилган.
Жамоат бўлиб зикр қилиш борасида яна бошқа ҳадислар бор. Шулардан бири Бухорий (6408-ҳадидс) ва Муслим (2689-ҳадис) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таборака ва таолонинг, зикр мажлисларини қидириб, сайр қилиб юрадиган эркин фаришталари бор. Агар улар зикр бўлаётган мажлисни топишса, ўша ерга ўтириб олиб, бир-бирини қанотлари билан ўраб, улар (зикр қилувчилар) билан дунё осмони ўртасини тўлдиришади. Улар тарқалиб кетишса, булар ҳам кўтарилиб, осмонга чиқишади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла улардан сўрайди, ваҳоланки Ўзи уларнинг ҳолатини билувчироқдир: – Қаердан келдинглар? – Ердаги бандаларинг олдидан келяпмиз. Улар Сенга тасбеҳ, такбир, таҳлил ва ҳамд айтишяпти, Сендан сўрашяпти. – Улар Мендан нимани сўрашяпти? – Улар Сендан жаннатингни сўрашяпти. – Улар Менинг жаннатимни кўришганми? – Йўқ, эй Роббим! – Агар жаннатимни кўрганларида қандай бўларди! – Улар Сендан паноҳ ҳам сўрашяпти. – Улар Мендан ниманинг ёмонлигидан паноҳ сўрашяпти? – Дўзахингдан, эй Роббим! – Улар Менинг дўзахимни кўришганми? – Йўқ. – Агар дўзахимни кўрганларида қандай бўларди! – Улар Сендан мағфират ҳам сўрашяпти. – Мен уларни мағфират қилдим ва сўраган нарсаларини бердим. Паноҳ тилаган нарсаларидан Ўз паноҳимга олдим. – Роббим, уларнинг ичида бир хатокор банда бор эди. У ўтиб кетаётиб, улар билан бирга ўтириб қолган эди. – Уни ҳам мағфират қилдим. Бу шундай қавмки, улар билан ҳамсуҳбат бўлганлар бадбахт бўлмайди».
Хулоса қиладиган бўлсак, жамоат бўлиб дуо қилиш собит экани, фазилатли, яхши амал, мустаҳаб экани, бидъат эмаслиги маълум бўлади.

Шу ўринга яна бир масалга эътиборингизни қаратмоқчиман. Бир ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаганликлари, унинг бидъат ва ножоиз амал эканини англатмайди. Аллоҳ таоло «Расул нимадан қайтарса ўшандан қайтинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят) деган, у қилмаган ишдан қайтинглар демаган. Баъзи ишларни Расулуллоҳ амалий бажариб, суннат қилганлар. Баъзи ишларни қилишга сўзлари ила тарғиб қилганлар. Бошқа баъзи ишларни батафсил айтмаган бўлсалар ҳам, унинг шариъатдан эканига далолат қилувчи умумий кўрсатмаларнинг борлиги, у очиқча ман қилинмагани ҳам ўша ишнинг жоизлигига далолат қилади. Ахир, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётдаги ишларнинг ҳаммасини, каттаю-кичигини бирма-бир кўрсатиб беришга буюрилмаган, қолаверса, бунга бир инсон сифатида қодир ҳам эмас эдилар. Бундан ташқари, ҳалол-ҳаром каби ҳукмий амаллардан бўлмаган, фазилатли ишларда заиф ҳадисга амал қилиш жоиз ва мустаҳаб эканида жумҳур уламолар якдил. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Саидмаҳмудхон Урватуллаев,
ҲИМ талабаси.

t.me/muhaddisuz ✈️
👍2