Фарз намоздан сўнг дуо қилишнинг ҳукми. (1)
Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан, дея марҳамат қилган зотга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳга қандай дуо қилишнинг таълимини берган зотга, у зотнинг асҳобларига ҳамда оила азоларига салавот ва саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат, мусулмонлар ҳар куни Аллоҳ таолога дуо билан юзланадилар. Дуонинг диндан экани, унинг фазилатини ҳеч ким инкор қилмайди. Ҳадиси шарифда «Дуо - ибодатнинг мағзидир», (Термизий ривояти) дейилган.
Лекин дуога тегишли баъзи масалаларни инкор қиладиган, уни бидъат деб атайдиганлар ҳам йўқ эмас. Фарз намоздан кейин дуо қилиш, дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш ва бошқа баъзи масалалар шулар жумласидандир. Бизнинг юртларда кенг тарқалган ва «бидъат»га чиқариладиган амаллардан яна бири жамоат бўлиб дуо қилишдир. Гоҳида қулоғимизга «Жамоат бўлиб дуо қилиш бидъатдир» деган гаплар чалиниб қолади. Қуйида ушбу масалалар ҳақида, қолаверса дуога оид баъзи одоблар ҳақида сўз юритамиз, иншааллоҳ.
Биринчиси: дуода қўл кўтариш масаласи. Аслида бунда деярли ихтилоф йўқ, чунки дуода қўл кўтариш борасида жуда кўп ҳадислар келган бўлиб, улар маънавий мутавотир даражасига етган. Яна бир масала бор, фарз намоздан кейин дуо қилиш суннатда келганми? Дуони фарздан кейин қилиш керакми, ёки суннатни ўқиб бўлибми? Қисқа қилиб айтганда, фарз намозидан кейин дуо қилиш суннат, мустаҳаб амал саналади. Бу дуо фарз намоздан кейиноқ қилиниши, орқасидан суннат ўқиладиган намозларда суннатдан олдин ёки кейин ҳам қилиниши жоиздир. Баъзи уламолар агар дуо узун бўлмаса фарзнинг кетиданоқ қилинишини афзал деганлар.

Имом Термизий «Сунан»ларида (3499-ҳадис) Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан қайси дуо тезроқ ижобат бўлади, - деб сўрашди. У зот «Туннинг охиридаги ва фарз намозларнинг орқасидан қилинган дуо», дедилар.
Имом Абдул-Ҳақ Деҳлавий «Мишкот»га ёзган форсча шарҳларида ҳадисдаги «фарз намозларнинг орқасидан» сўзини шарҳлаб, бундан мурод дуо фарздан кейиноқ, унга муттасил ҳолда бўлишидир, деганлар (Ашъатул-ламаъот, 4/458).
Имом Бухорий (844-ҳадис) ва Муслим (593-ҳадис) «Саҳиҳ»ларида Муғийра ибн Шўба розияллоҳу анҳунинг мавлоси Варроддан ҳадис ривоят қиладилар. У айтади: «Муғийра ибн Шўба Муовияга шундай мактуб ёзди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлиб, салом бергач, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойт, ва лаа муътия лимаа манаът, ва лаа янфаъу зал жадди минкал жадд» деб айтардилар». Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унгадир. У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Даргоҳингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас», (Имом Муслим лафзи).
👍5❤1🔥1
Имом Бухорий бу ҳадисни бир неча ўринда келтирган. Бухорий «Намоздан кейин зикр қилиш» бобида келтилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам (бу дуони) ҳар бир фарз намознинг орқасидан айтар эдилар» дейилган.
Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, у зот айтади: Набий соллалоҳу алайҳи васаллам намоздан салом берсалар, «Аллоҳумма, антас Салаам ва минкас салаам, табаарокта (йаа) зал жалаали вал икроом» деб айтгулик миқдорда ўтирардилар, холос. Маъноси: «Аллоҳим! Салом Сенсан ва салом Сендандир. Буюксан, эй улуғлик ва ҳурмат соҳиби!».
Баъзи уламолар ушбу ҳадис билан далилланиб дуони суннатдан кейин қилиш афзал дейдилар. Лекин бу ҳадисга Шайх Махдум Муҳаммад Ҳошим Синдий (ҳижрий 1104-1174 йилларда яшаган) ўзининг «ат-Туҳфатул-Марғуба» номли рисоласининг хотима қисмида («Саласу росаил фии истиҳбабид-дуо») бир неча жиҳатдан жавоб берган. Жумладан: Оиша онамизнинг ҳадисларида, «шу миқдорча ўтирар эдилар, холос», дейилган. Бошқа дуоларни ўқимас эдилар дейилмаган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шу миқдорча ўтириб, турганларидан сўнг юқорида зикри ўтган ва ҳадисларда келган бошқа дуоларни тик турган ҳолда қилган бўлишлари мукин. Яна бошқа жавоб, Оиша онамизнинг «шу миқдорча ўтирар эдилар, холос» деган сўзлари айнан шунча муддат деб таъйин қилиш эмас, маънони яқинлаштириш учун айтилган бўлиши мукин. Яъни жуда узоқ ўтирмас эдилар, деган маънода.
Имом Термизий ҳам Оиша онамиздан келган ушбу ҳадисни келтириб, давомида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундан бошқа дуоларни ҳам қилганларини зикр қилади. Юқорида айтилганидек, узун дуо бўлмасдан ҳадисда келганидек, қисқа дуоларни фарздан кейиноқ айтиш макруҳ эмас.
Фарз намоздан сўнг дуо қилиш борасида бошқа ҳадислар ҳам келган, мақсадимиз уларнинг барчасини келтириш бўлмагани учун юқоридагилар билан кифояланамиз.
Саидмаҳмудхон Урватуллаев,
ҲИМ талабаси.
t.me/muhaddisuz ✈️

👍5🔥2❤1
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва имтиҳонини қандай ажратиб оламиз? (18)
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва имтиҳонини қандай ажратиб оламиз? Масалан, ота-она боласига ширинликни ман қилади. Сабаби, унга ширинлик салбий таъсир кўрсатади. Бу ишнинг зоҳирий сурати зулм бўлиб кўринса-да, аслида у раҳматдир. Демак, раҳмнинг маъноси фақат бериш, ато қилиш эмас, балки бир нарсадан ман қилиш ҳам ато ҳисобланар экан. Шунга кўра, уламолар айтадилар: “Аллоҳ таолонинг бериши ҳам, маҳрум қилиши ҳам раҳматдир”. Аллоҳ таоло тоза қалбли бандаларини мол-дунёга берилиб кетишдан тўсади. Бунинг ҳикмати фақат Ўзигагина маълум.
Ота-она боласини томоғи оғриб қолмаслиги учун ширинликдан тўсади. Бола эса буни ўзига нисбатан зулм деб тушунади. Банда ҳам Раббидан унга келаётган қийинчилик ва неъматлардан тўсилиши, юқорида ёш бола ота-онасини ўзига зулм қилди деб ўйлагани кабидир. Бу жараён У зот ҳақида ёмон гумонга боришга олиб келмаслиги керак. Чунки У зот ўзи биладиган мутлақ ҳикмати билан бизга неъматлар ато қилади ёки улардан тўсади. Бу тўсишнинг кўринишлари ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, Аллоҳ асрасин, боласининг касалланган тишини олиб ташлаш учун ота-она болани ўзи шифокорга олиб боради, шифокордан ўша тишни олиб ташлашини талаб қилади. Зоҳиран қараганда, бу бола учун катта зулм. Лекин аслида бу отанинг айни раҳмдиллигидир. Чунки амалиёт бажарилмаса, бундан катта муаммо келиб чиқиши таъйин.
Ота бу ишни қилмаса, зоҳири бола учун раҳмат бўлиб кўринса ҳам, асли айни зулмдир. Шунинг учун ота уни қанча қаршилик қилишига қарамасдан, ундан розилик ҳам сўраб ўтирмай шифокорга топширади. Демак, баъзи сурати зулм бўлиб кўринган нарсаларнинг асли раҳмат. Сурати раҳмат бўлиб кўринган нарсаларнинг асли зулм экан. Мўмин банда эса юқоридаги ёш болага ўхшаб, бунинг қай бири зулм ва қай бири раҳмат эканини олдиндан била олмайди. Шунинг учун бизга Аллоҳ таоло томонидан келаётган ҳар қандай неъматларнинг тўсилиши ва ҳар хил катта-кичик синовлар юбориши ортида буюк ҳикмати ётади. Бу ҳикматни банда тўлиқ билишга қодир эмас. Шунинг учун уламолар айтадиларки, бу дунёда ҳамма ёмон бўлиб кўринган нарсанинг бир яхшилиги бор. Ҳамма яхши бўлиб кўринган нарсанинг бир оғирлиги бор.
Демак, Аллоҳ таоло бандага туширган ҳар қандай ёмон нарсанинг ичига яхшиликни яшириб қўяди. Худди шундай, унга туширган ҳар бир яхшилик ичига бир оғирликни яшириб қўяди. Худди юқоридаги бола сингари, унинг тиши олиниши у учун оғир. Лекин унга бу оғриқдан кўра каттароқ яхшилик яшириб қўйилган. У ҳам бўлса, саломат бадан ва узоқ умр. Киши бир ҳодисадан фақат ёмонлик кўраётган бўлса, демак, унинг ақлида нуқсон бор. Ҳаким ва Хабир бўлган Раббига нисбатан тўғри муносабатни йўлга қўймаган.
Солиҳлардан бирлари айтадиларки: “Баданимни икки бўлакка бўлсалар, биринчи бўлаги иккинчи бўлагимнинг яшаб қолиши учун бўлинган бўлса, бунинг барчаси Аллоҳ таолонинг изни ва илми билан бўлаётганини билиб тураман”. Оқил банда буни ҳеч қачон унутмайди. У зоҳирий суратга эмас, ботиний ҳақиқатга назар ташлайди. Раббим ҳақида менга зулм қилди, деб ёмон гумонга бормайди.
Дилшод Ғиёсов,
ҲИМ ўқитувчиси.

👍8
#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2026 йил 22 октябрь, Пайшанба куни
⏰ соат 16:00 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 58-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
6-дарс | Ҳарфларнинг сифатлари
📖 Шайх Алий ибн Муҳаммад Доббааънинг «Минҳату зил жалаал фий шарҳи туҳфатил атфаал» китоби шарҳи.
👤 Асадуллоҳ Қудратуллоҳ ўғли,
Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси
4K🔥 👉 https://youtu.be/uoxSMsg8rx0
t.me/muhaddisuz✈️
Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси
4K
t.me/muhaddisuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Диний таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»га мувофиқ Ҳадис илми мактабида кибержиноятчиликнинг олдини олиш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш ва фуқароларнинг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, майор Икром Холиқов, майор Жамолиддин Абдусаломов ҳамда капитан Илҳом Шодиёров иштирок этди.
Учрашув давомида ички ишлар органлари ходимлари бугунги кунда кибержиноятчиликнинг турли кўринишлари кенг тарқалаётгани, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда молиявий маблағларини қўлга киритишга уриниш ҳолатлари кузатилаётганига эътибор қаратдилар.
Хусусан, номаълум манбалардан юборилган APK форматдаги файлларни очиш ва телефонга ўрнатишнинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Бундай файллар орқали зарарли дастурлар қурилмага ўрнатилиши, шахсий маълумотлар ва банк ҳисобварақлари хавф остида қолиши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш чораларига тўхталиб, «APK Qo`riqchi» иловасидан фойдаланиш тавсия этилди. Интернетдаги шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, нотаниш шахсларга шахсий маълумотлар ва тасдиқлаш кодларини тақдим этмаслик, электрон қурилмалар хавфсизлигига масъулият билан ёндашиш зарурлиги уқтирилди.
Мазкур тадбир иштирокчиларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳамда кибержиноятчиликка қарши огоҳликни кучайтиришга хизмат қилди.
t.me/muhaddisuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🥰1
#Жума_муборак
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Демак, жумага фақат мусулмон бандалар келмас екан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади!
Жума муборак!!!
@muhaddisuz — Диний-маърифий канал

❤6🎉3👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
😎 Кишининг ҳажи қабул бўлгани аломати
👤 Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур
Подкастни тўлиқ кўриш учун:🔥 https://youtu.be/N4K8K7HRUeg?si=3e2YjBU9fQji_zEC
t.me/muhaddisuz ✈️
Подкастни тўлиқ кўриш учун:
t.me/muhaddisuz ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2🥰1😢1
#Кун_ҳадиси
t.me/muhaddisuz ✈️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан кўра оғир нарса бўлмас. Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўради” дедилар.
Имом Термизий ривояти.
t.me/muhaddisuz ✈️
👍7❤4🥰1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 🗣 G'IYBAT FITNAGA SABAB BO'LADIMI❓
🎞 To‘liq 👉 FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺 Telegram🛍 Instagram
🤪 Facebook😍 YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🥰1
«Дорул ҳадис Аввомийя» илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига ҳадис илми ва исломий илмларнинг турли соҳаларига оид бир қанча китоблар ҳадя қилинди.
Мазкур китоблар орасида замонамизнинг таниқли муҳаддис олимларидан Шайх Муҳаммад Аввома, доктор Муҳйиддин Аввома ҳамда бошқа етук уламоларнинг илмий асарлари ўрин олган.
Тақдим этилган адабиётлар ҳадис ва ҳадис илмлари, мусталаҳул ҳадис, ақоид, турли адашган оқим ва тоифаларнинг қарашларига илмий раддиялар ҳамда бошқа диний илмларга оид асарларни ўз ичига олади. Ушбу китоблар аҳли сунна вал жамоа ақидаси ва ҳанафий мазҳаби илмий анъаналарига мувофиқлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Шунингдек, институт ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблардан ҳам кутубхонага тақдим этилди.
Мазкур илмий туҳфа Ҳадис илми мактабининг китоб фондини бойитиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳадисшунослик ва исломий илмлар бўйича тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳадис илми мактаби жамоаси ушбу илмий ҳадя учун «Дорул ҳадис Аввомийя» илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ва ходимларига самимий миннатдорлик билдиради.
t.me/muhaddisuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3🥰1
МАЪНАВИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТ
Маънавият жамият тараққиётининг муҳим асосларидан бири бўлиб, халқнинг ички куч-қуввати, миллий ўзлигини англаши ва ҳаётга бўлган муносабатини белгилайдиган муҳим омилдир. Жамиятнинг ривожланиши фақат иқтисодий ўсиш, замонавий технологиялар ёки моддий фаровонлик билан ўлчанмайди. Инсонларнинг ахлоқий қарашлари, маърифат даражаси, ўзаро ҳурмати ва эзгу қадриятларга содиқлиги ҳам тараққиётнинг муҳим мезонларидир. Шу боис моддий юксалиш маънавий камолот билан уйғун бўлгандагина жамият барқарор ва изчил ривожланади.
Ойбек Абдурасулов,
ҲИМ ходими.

Халқимизнинг бой маънавий мероси асрлар давомида шаклланган илм-фан, адабиёт, санъат ва диний-маърифий анъаналарда ўз ифодасини топган. Имом Бухорий, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ҳаёти ҳамда илмий ижоди бунинг ёрқин намунасидир. Уларнинг илмга интилиши, инсон камолотига қўшган ҳиссаси ва бой маънавий мероси бугунги авлод учун ҳам муҳим ибрат мактаби ҳисобланади. Ушбу меросни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ва ҳаётга татбиқ этиш миллий ўзлигимизни англаш ҳамда маънавий юксалишга хизмат қилади.
Бугунги глобаллашув даврида маънавият масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши инсонларга кенг имкониятлар яратиш билан бирга, турли ёт ғоялар, сохта маълумотлар ва зарарли қарашларнинг тарқалишига ҳам шароит туғдирмоқда. Бундай вазиятда ёшларнинг ахборотни тўғри таҳлил қила олиши, мустақил фикрлаши ва турли таъсирларга нисбатан онгли муносабатда бўлиши муҳимдир. Бунинг учун уларда миллий ғурур, тарихий хотира, юксак ахлоқий фазилатлар ва диний-маърифий билимларни шакллантириш зарур.
Маънавий тараққиётнинг муҳим шартларидан бири таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигидир. Инсон қанчалик билимли бўлмасин, агар унда ҳалоллик, масъулият, меҳр-оқибат ва адолат каби фазилатлар етарли бўлмаса, унинг билими жамият манфаатига тўлиқ хизмат қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ёшларга замонавий билимларни бериш билан бир қаторда, уларни Ватанга садоқатли, инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган, ўз вазифасини виждонан бажарадиган шахслар этиб тарбиялаш ҳам муҳим вазифадир. Оила, таълим муассасалари ва жамият бу борада ҳамкорликда иш олиб бориши лозим.
Шунингдек, маънавият инсонларни бирлаштирувчи, жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи кучдир. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва жамоат манфаатларини қадрлаш каби қадриятлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Уларни асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш орқали жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш мумкин. Зеро, маънавий бойлик инсоннинг нафақат шахсий ҳаётида, балки бутун жамият тараққиётида ҳам намоён бўлади.
Маънавият ва тараққиёт бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир. Моддий фаровонлик инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилса, маънавият ушбу фаровонликнинг эзгу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди. Шунинг учун ҳар биримиз билим олиш, ўз устимизда ишлаш, миллий қадриятларимизни асраш ва жамият манфаати учун ҳалол меҳнат қилишга интилишимиз зарур. Маънавий жиҳатдан етук, билимли ва масъулиятли авлодни тарбиялаш орқалигина юртимизнинг барқарор тараққиёти ва фаровон келажаги учун мустаҳкам пойдевор ярата оламиз.
Ойбек Абдурасулов,
ҲИМ ходими.
t.me/muhaddisuz ✈️
👍3❤1🥰1
#Кун_ҳикмати
t.me/muhaddisuz ✈️
Дунё беради, қайтиб олади, эргашади ва бўйин товлайди. Дунё жоҳилни жилмайиш билан алдайди ва алмойи-анжойи тушларни чиройли қилиб кўрсатади. Берганини қайтариб олади ва сен унинг эшигини “очдим” деганда, у эшигини ёпади.
(Унванул баён).
t.me/muhaddisuz ✈️
👍7❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Şarqoviy #Qurondan_maktublar
Бу дунё бир зайлда кетмайди.
Одамлар фақирлик ва бойлик, соғлик ва бе- тоблик, торлик ва кенглик, видо ва етишиш ора- сида тентираб юришади.
Ҳақиқий бахтли ҳар ҳолу корида Аллоҳ билан бўлган инсондир
"Қуръондан мактублар" китобидан
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube

👍11❤2🔥1🥰1
Muhaddis.uz | Расмий канал
Фарз намоздан сўнг дуо қилишнинг ҳукми. (1) Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан, дея марҳамат қилган зотга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳга қандай дуо қилишнинг таълимини берган зотга, у зотнинг асҳобларига ҳамда оила азоларига салавот ва саломлар бўлсин.…
Дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш
Имом Термизий «Сунан»ида Умар розияллоҳу андудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дуода қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туширмас эдилар».
Бир неча ҳофиз муҳаддислар, жумладан Ибн Ҳажар Асқалоний («Булуғур Маром» 1/563) ушбу ҳадисни бир неча қўллаб қувватловчи далиллар борлигини ва ҳаммаси бирлашиб ҳадис ҳасан бўлишини айтган. Сунани Термизийнинг баъзи нусхаларида бу ҳадисга «саҳиҳ ғариб» деб ҳукм берилгани ҳам келган. Бундан ташқари имом Термизий санадда ёлғизланиб қолган ровий – Ҳаммод ибн Исони заифга чиқармаган, балки уни қувватлаб, «Унинг ҳадиси кам, лекин кўпчилик ундан ҳадис олган» деган. Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини қўллаб қувватлайдиган бошқа ҳадислар ҳам бор.
Абдурраззоқ Санъоний «Мусаннаф»да (3234-ҳадис) имом Зуҳрийдан: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўлларини кўксилари баробар кўтарар сўнг уларни юзларига суртар эдилар», деган ҳадисни ривоят қилган. Бу мурсал ҳадис бўлса ҳам, мурсал аксар фуқаҳолар наздида ҳужжатдир. Қолаверса, бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир.
Имом Бухорий «Адабул-Муфрад»да (1/214) Абу Нуъаймдан ривоят қилади, у: Мен Ибн Умар ва Ибн Зубайр (розияллоҳу анҳумо)ларни дуо қилиб кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим, деди. Бу ҳадиснинг барча ровийлари имом Бухорийнинг наздида ҳадиси ҳужжат қилинадиган ровийлардир.
Имом Абдулфаттоҳ Абу Ғудда «Саласу росаил фий истиҳбабид-дуо» китобида Умар розияллоҳунинг юқоридаги ҳадисини бошқа қўлловчи ҳадислар борлиги, ҳамда, барча фақиҳ уламоларнинг бир ҳадисга амал қилиши унинг саҳиҳ эканига далолат қилиши эътиборидан бу ҳадисни саҳиҳ деган.
Бу борада Ибн Можа, имом Ҳоким ва бошқа муҳаддислар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг феъллари ва сўзларидан иборат кўплаб марфуъ ҳадисларни ривоят қилган.
Демак дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш, баъзилар айтгандек ёмон ва бидъат иш эмас, очиқ ҳадисларда келган, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қилган суннат, мустаҳаб амал экан.

❤6👍5🥰2👏1
Бир масала таҳқиқи
Доктор Маҳмуд Таҳҳон роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тайсири мусталаҳил-ҳадис» номли китобида Ироқий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис илмига бағишланган алфияси «Назмуд-дурар фи илмил-асар» деб номланишини айтган. (Доктор Маҳмуд Таҳҳон, "Тайсири мусталаҳил ҳадис",15-бет.)
Эҳтимол, у киши бу номлашда Аллома Каттоний (ваф. 1345-ҳижрий йил) нинг «Рисолатул-мустатрофа ли-баёни машҳури кутубис-суннатил-мушаррофа» асарига эргашгандир (Аллома Муҳаммад ибн Жаъфар Каттоний, "Рисолатул-мустатрофа", 215-бет). Мен ушбу номни Ироқий алфиясига нисбатан қўллаган муаллифлардан ҳозирча энг аввалгиси сифатида Каттоний роҳимаҳуллоҳни биламан. Ҳолбуки, «Назмуд-дурар фи илмил-асар» номи Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ ўз алфиясига берган номдир.
Эҳтимол, бу хато Аллома Каттоний матнни ўқишда янглишганидан келиб чиққандир. Чунки Суютий «Ҳуснул-муҳозара фи тарихи Мисри вал-Қоҳира» номли китобида ҳадис илми ва унга алоқадор фанларга бағишланган асарларини санаб ўтар экан, шундай дейди:
شرح ألفية العراقي، الألفية وتسمى: «نظم الدرر في علم الأثر» وشرحها يسمى: «قطر الدرر».
«Ироқий алфиясига ёзилган шарҳ, Алфия, унинг ўзи “Назмуд-дурар фи илмил-асар” деб аталади. Унинг шарҳи эса “Қатруд-дурар” деб номланади». (Жалолиддин Суютий, "Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисри вал Қоҳира", 340-бет)...
давоми: https://telegra.ph/Iroqiyning_alfiyasi_nomi_qanday?
Муаллиф: Муҳаммад Абдулфаттоҳ Аммона.
Таржима ва тахриж: Аҳмадуллоҳ Абдулвоҳид ўғли, ҲИМ талабаси.

👍6❤2⚡1