MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI
8.41K subscribers
1.23K photos
405 videos
106 files
1.53K links
Bilaman, taxminan shunday o'ylaysiz,
Shoirlar devona, tuzalmaydilar.
Shoirning sevgisi o'tkinchi deysiz,
Shoirlar odamday sevolmaydilar...
𝘔𝘶𝘩𝘢𝘮𝘮𝘢𝘥 𝘠𝘶𝘴𝘶𝘧

Guruximiz: @Muhammad_Yusuf_ijodii
Download Telegram
Forwarded from 
"Fidokorona xizmatlari uchun" ordeni sohibi Nazira As-Salom tavalludining 70 yilligiga bag‘ishlangan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirdan fotolar.

Muallif – Ahmad To'ra.
❤7👍4
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shoira Nazira as-Salom 70 yoshda
❤4
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
So‘z va ma’naviyatga baxshida umr: Nazira as-Salom tavalludining 70 yilligi nishonlandi

Future marketing tomonidan tayyorlandi

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
❤8👍4🥰4
👏7❤3❤‍🔥3
Muhammadali Ahmad Gazeta:
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад ЮСУФ  хотираси  куни  (шоир 2001 йил 29 июлда вафот этган) элдошимиз,  филология фанлари доктори, профессор Ихтиёр  ЭРМАТОВ ул зотнинг қабрини зиёрат қилибдилар.
 
САДАФДЕК ОППОҚ, ОҚКЎНГИЛ ИЖОД СОҲИБИ
 
Муҳаммад Юсуф биллурдек ярқироқ, садафдек оппоқ, оқкўнгил ижод соҳиби эди. Мустақиллак даври ўзбек адабиётининг порлоқ қуёши. Бу даврда Ватан мадҳини, истиқлолни ҳеч ким Муҳаммад Юсуфчалик куйлай олмаган.

Ўзбек адабиёти шундай чаманзорки, унинг бўстонида гул кўп, чаман кўп. Бир-бирини такрорламайдиган шоирлар ҳақиқий истеъдод соҳибларидир. Ана шундай бетакрор шоирлардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг севимли фарзанди Муҳаммад Юсуф эди.

Муҳаммад Юсуф ўз шеърларида миллатнинг руҳини, яшаш тарзи, урф-одатлари, бир сўз билан айтганда ўзлигини шундай сингдириб юборганки, бир мисра шеърини ўқир экансиз бир олам маъно оласиз. Шоир айтаётган фикр гўё Сизнинг фикрингиз. Сиз айтмоқчи бўлгансиз-у, озгина фурсат кеч қолгансиз, Муҳаммад Юсуф айтиб қўйган. Шоир қўллаган ҳар бир сўз у ўқувчининг айтар сўзи бўлган, ҳар бир детал ёки ҳар бир ўринлатган тасвир ўқувчи фикрида тайёр ҳолда туради. Жўн ва оддий тасвирларда катта образ ярата олган. Муҳаммад Юсуф фавқулодда истеъдод соҳиби. Бу кўпгина шоирларга насиб этавермайди. Шоирнинг бошқа шоирлардан фарқи ҳам шунда бўлса керак.

Шоирнинг шеърларини бир марта ўқир экансиз иккинчи марта ўқишга эҳтиёж қолмайди. Содда, равон, жўн ва оддий. Бир ўқилганда ёд олинади.

Шеърларида кўтарилаётган мавзулар гўёки бугунги ўқувчининг муаммолари, муҳаббати, ори, номуси. Шоир билан ўқувчи ёнма-ён туради. Иккиси ҳам айтилаётганларда бир хил фикрда. Энг муҳими мисралардаги бирор сўзни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Қуйма сатрлар. Дилдаги сатрлар, тилдаги сатрлар.

Муҳаммад Юсуф кўп ёзмади. Оз ёзди, лекин соз ёзди. Бир мисра шеърига бир олам маъно юклай олди. Кўп сўзда айтиладиган фикрларни бир сўзга юклай олади. Бу бир сўз ҳам шундай сўзки ёзса қоғозни, айтса дилни,  сўзласа тилни “куйдиради”. Шоир сўзни “чайнамайди”, “чайнаш”га йўл қўймайди. Сўзга масъулият билан қарайди. Сўзни увол қилмайди. Бир шеърида айтади “сўз менга қаллиқ, мен сўзга қаллиқ”.

Муҳаммад Юсуф ижоди ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди. Шунчаки ёзган  кимса Муҳаммад Юсуф кимлигини билмайди.
Севса юракдан севади. Севмаса юрагини йўлбарсларга едиради. Ватан дея айю ҳаннос солмайди. Ватанни иддаолар қилмай севади. Борича севади. Бори шу - гўзал ва мафтункор, “О отамдан қолган бўстон-ЎЗБЕКИСТОН”.

Муҳаммад Юсуф деса дил яйраб кетар, эл яайраб кетар. Шоир ҳақида гап кетса, бирор кимса эътиборсиз бўлмайди. Шоир шеърлари ўқилганда ёки куйланганда диққат билан тангланади. Йўл юрган кимса йўлидан, сўзлаётган одам сўзлашдан тўхтаб тинглайди. Тинглайди, тўймайди. Яна тинглагиси келаверади. Шоирни соғинаверади. Шеърни соғинаверади. Муҳаммад Юсуф шундай серқирра ижод соҳиби эди. Ўқувчиларнинг кўнглига йўл топа олган шоир эди.

Муҳаммад Юсуф қалби қуёш меҳри дарё шоир эди. Шоирдан меҳр қолди, муҳаббат қолди. Бу “бевафо дунё”да “ёлғончи ёр”нинг “ёлғонлари”ни гўзал бадиий фонда ишонарли тарзда тасвирлаб бера олган. “Қон дили”дан шоир “ёлғончи ёр”ига бахт тилайди. “Қўчқорларни сўйдирган сулувларни” суймайди.
“Гул юзлар кўп” бўлса-да шоир “юзи сўлғинларни” соғинади.  “Далаларда ўйнаб юрган қулунларни” соғинади. Безиб “тилла бармоқлар”дан “қўли қадоқларни” соғинади. “Сигир соғар саҳарлаб келинларни” соғинади. Шоир ташна шоирга ташна “ялангоёқларни” соғинади.

Муҳаммад Юсуф китоблари кириб бормаган хонадон қолмади. Ҳеч бўлмаса шоир шеърларидан икки мисра билмаган кимса қолмади. Етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма билади. Муҳаммад Юсуф деса кўксинг ифтихорга тўлиб, кўзларинга ёш келади. Бу қувонч ёшлари. Муҳаммад Юсуф бизга шеър нималигини, шеърият нималигини эслатиб кетди. Шоир Ватанни, диёрни, ёрни, ота-онани, борингки борлиқни “севаман” сўзини айтмасдан севишни ўргатиб кетди.
❤13🔥1
Меҳр-муҳаббат кўтарилган жойда “эрмак экан энди лайлолар, мажнун ғариб кезган саҳролар, эртак экан тоҳир-зуҳролар” бўлишини гўзал тасвирларда ифодалаб ўтади. “Қон йиғлатди қайси бағритош, жайрон нега кўзинг тўла ёш”. Жайрон ўзи ожиз, беозор. Шунга ҳам озор етказган “бағритош”ни оқлаб бўладими. Ёки бўлмаса “капалаклар одамлардан меҳрибон” шеърида ожизлик тимсоли бўлган капалакда бугунги кунда танқис бўлиб борётган меҳр муҳаббатни кўрсатиб беради. Шоир шеърларига эътибор берсак энг ожиз, инсон кўнглидек нозик тимсоллар (жайрон, капалак, райҳон, қизғалдоқ)да кучли меҳр, оқибат, муҳаббат тасвирини  чиройли бера олган. Муҳаммад Юсуф чинакамига инжа туйғулар куйчиси эди.

Ҳа, бугун шоир жисман орамизда йўқ. Шоир ўзи башорат қилганидек “Гул ўпиб, гул ёпиниб ҳар дилда мозори” қолди. “Қабри узра ҳилпиллаб қизғалдоқ” қолди. Лекин у халқимизнинг қалбида, ардоғида яшайди. Унинг қолдирган ижодий мероси Муҳаммад Юсуфга энг муносиб ҳайкал бўлди. Бу ҳайкал халқимизнинг қалбига, юрагига “ўрнатилган”.

Ўзбек халқи чинакамига бахтиёр халқ, чунки унинг Муҳаммад Юсуфдек шоири бор.
 
✍️ Ихтиёр ЭРМАТОВ
❤12🔥3👍2❤‍🔥1
ОНАМГА  ХАТ

Мен сизни ўйлайман шому саҳарда,
Она, соғинсам ҳам бора олмайман,
Тунлари чароғон шундай шаҳарда,
Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмайман.

Мен сиз айтгандайин ҳаммани севдим,
Ҳаммага ишондим, мана оқибат:
Ўз дўстим уйига кўмилди севгим,
Кун бўлиб кўксимни куйдирди нафрат.

Бошимдан ўтгани кўкка ҳам аён,
Юлдузлар қиқирлаб кулар оқбадан:
Мен — зангор яйловда олис, бепоён,
Уюридан ажраб қолган қулунман...

Мана, кетаяпман тош йўлда кўзим,
Қадамим мошинлар йўрғасига мос.
Йиғласам юпатиб ўзимни ўзим,
Пишқириб қўяман тойчоқларга хос.

Ва сизни ўйлайман шому саҳарда,
Она, соғинсам ҳам бора олмасман.
Тунлари чароғон шундай шаҳарда
Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмасман...

Ҳа, севги ҳақида. У дилга не зеб,
Куйинманг, не илож қилмаса насиб.
Бахтимга ҳамиша Сиз соғ бўлинг деб,
Соғинган ўғлингиз - Муҳаммад ЮСУФ!

© Муҳаммад Юсуф


https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
❤41👍5🔥5❤‍🔥2
Forwarded from MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI (ДУНЁ)
БИЛМОҚ  ИСТАСАНГ

Ойдан гўзал бўлса-да васлинг,
Ким бўлса-да насабинг наслинг,
Тилло эмас, тупроқдир аслинг.
Кимлигингни билмоқ истасанг!

Агар бўлсанг, хаммадан хам зўр,
Пашша ясаб, жон киргизиб кўр,
Фиръавнни тарихини сўр,
Кимлигингни билмоқ истасанг!

Хою хавас ўткинчи мато,
Фариштаман деб қилма хато,
Момо Хавою ва Одам Ато.
Кимлигингни билмоқ истасанг!

Бу дунёни сўраганлар ким,
Нега улар ётар гўрда жим,
Тафаккур қил, эй оқил иним,
Кимлигингни билмоқ истасанг!

Қуръонда кўр, қисматлар баён.
Неки қилсанг Худога аён.
Ўйла сўнгги манзилинг қаён.
Кимлигингни билмоқ истасанг!

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
❤37👍16🔥9❤‍🔥2👏2
Forwarded from Сойиб Мирзо
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3
❤8🔥2
ЁЛҒОНЧИ ЁР

Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон,
Ёлғон йиғлаб, куйганларинг тугар қачон,
Қачон менга бир илтифот айлагайсан,
Қачон тугар ситамларинг карвон-карвон,
Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?..

Мажнун бўлдим саҳроларда бир соя йўқ,
Менга офтоб — қароқчидан ҳимоя йўқ.
Ўнгимда чўғ, сўлимда чўғ, кўнглимда чўғ.
Жоним сайёд қўлидаги жайрон-жайрон,
Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?..

Узун тунлар бекорга мен тўлғонмасман,
Паризодим, сени севдим, ҳеч тонмасман,
Минг бир кеча эртагинг айт — ишонмасман,
Ишонмай ҳам кўзимда ёш маржон-маржон,
Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?

Жаннат ишвасига учиб ким чопмаган,
Тақдир менинг пешонамга қил ёпмаган,
Ношуд қулман чаман кезиб гул топмаган,
Ўз ҳолимга энди ўзим ҳайрон-ҳайрон,
Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?..

Тушунмадим муҳаббатнинг шевасига,
Кўнгил бердим сендай қизнинг нимасига,
Нега миндим омонат ишқ кемасига,
Ўз умримни ўзим қилдим вайрон-вайрон,
Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон!..

© Муҳаммад Юсуф

https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
❤24❤‍🔥8👍6🔥4
Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф фарзандлари бир даврада йиғилганда.
(Юқори қаторда, чапдан ўнгга: Муҳаммад Юсуф қизи Нозима, Абдулла Орипов қизи Рухсора.
Пастки қаторда, чапдан ўнгга: Эркин Воҳидов фарзандлари Фозила опа, Моҳира опа ва Хуршид ака)

t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
👍29❤16👏12🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️👍🤲
❤20👍3
Forwarded from MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI (Sayyora Ernazarova)
ОТАБЕК ҚЎШИҒИ

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен ҳам наввот эмасман.
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен дилхуну мен ҳам дилшод эмасман…

Бошга неки тушса кўкдан атомиш,
Биз бир қафас аро гирён бир жуфт қуш.
Бир гўшада сен хомушсан, мен хомуш —
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман.

Биз бир динда муридлар икки пирга,
Йўлатмасман сени мен билган сирга,
Биз на дўстмиз, биз на ғаним бир-бирга,
Сен жайрону мен хам сайёд эмасман.

Сенга қўйсин суймаганни суйишни,
Шундай яшаш айтгил, кўнглингга хушми?..
Сени қучиб, соғинаман Кумушни;
Жон омону ўзим ҳаёт эмасман.

Эй гул, суйиб не топдинг мен ёмондан,
Бекман, сенга ёр тилайман султондан,
Кўз узмасман мен Марғилон томондан,
Сенга кет ҳам, сенга қол ҳам демасман..

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен хам наввот эмасман,
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман!

© Муҳаммад Юсуф
❤52👍15🔥5❤‍🔥2🥰1
Forwarded from ДУНЁ
❤34👏8👍3
Forwarded from MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI (САЙЁРА РАҲИМИЙ (ЭРНАЗАРОВА) ИЖОДИ)
ОДДИЙ  МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ,
Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,
Навоий-ку бизга устоздир бироқ,
Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам,
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Тупроқдай хокисор безовта жонлар,
Аммо қаноатда тоғдек улуғвор.
Ҳатто Темурдайин соҳибқиронлар,
Пирим деб этагин тутган зотлар бор.
Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,
Йиқилса кўтарган тўсиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан.
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Йўқдан Берунийни бинолар қилган,
Ҳусайнни ибн Синолар қилган,
Машрабни машҳур-у дунёлар қилган.
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим —
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.
Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

© Муҳаммад Юсуф

https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
❤30👍5❤‍🔥1🔥1
* * *
Шуҳратга ўч бўлсам керак мен гумроҳ,
Ёлғон бўлса керак дилда нолам ҳам.
Тўпори байтларим битар пайтим гоҳ
Кўзимга кўринмай қолар болам ҳам.

Оламни эркалаб, эрка сўз излаб,
Боламни эркалаб бир сўз айтмайман.
Мушукдай суйкалиб келса ҳам музлаб,
Бетидан бир ўпмай уйдан ҳайдайман.

Қалам ушладимми, демак – ўйин бас,
Яйраб очолмайди гул дудоғини.
Бундоқ юрак ютиб сўраша олмас,
Хонамда қолдирган қўғирчоғини.

Бурчак-бурчакда жим тортишар бурун,
Билмам қандай ўй-у хаёл ичида.
Тузсиз шеърларим деб шириндан-ширин
Болаларим юрар оёқ учида...

Улар шеър ёзмасин ҳеч менга ўхшаб,
Мендан нафи кўпроқ тегар элимга.
Шоҳ асар бўлса ҳам тупурдим ўша
Боламни йиғлатиб ёзган шеъримга.

© Муҳаммад Юсуф

https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI
❤25👍18🔥10❤‍🔥6👎1