Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1👏1
Forwarded from IM
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз!
Сизнинг «Мўъжизалар диёри» эссеингизни катта қизиқиш ва чуқур ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Асарни мутолаа қилар эканман, ундаги самимият, теран мушоҳада ва юксак маънавий руҳ мени ниҳоятда таъсирлантирди.
Айниқса, муборак заминдаги зиёрат таассуротларини оддий хотиралар баёни эмас, балки инсон қалби, иймон-эътиқоди, шукр ва ҳаёт ҳақидаги чуқур ўйлар билан уйғун тарзда ифода этганингиз алоҳида эътиборимни тортди. Асар давомида муқаддас масканлар, дуо ва ибодат манзаралари орқали инсон учун энг улуғ неъматлар – тинчлик, осойишталик, саломатлик, аҳиллик ва Ватан қадри янада теранроқ англашилади.
Айниқса, ҳар бир воқеа ва таассурот ортидан инсонни эзгуликка, шукроналикка ва яхшилик қилишга чорловчи маънони ҳис қилиш мумкин.
Мутолаа давомида кўп бор ўйга толдим: баъзи асарлар инсонга маълумот беради, баъзилари эса қалбига таъсир қилади. Сизнинг ушбу эссеингиз мен учун ана шундай – қалбга етиб борадиган, инсонни ўз-ўзига назар ташлашга ва ҳаёт неъматларини янада қадрлашга ундайдиган асар бўлди.
Шундай мазмунли, самимий ва юксак маънавий қимматга эга асар учун Сизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Қалбингиздаги эзгу туйғулар, бой ҳаётий тажриба ва ижодий салоҳиятингиз яна кўплаб гўзал асарларда намоён бўлишини тилайман.
Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, хотиржамлик ва ижодий баркамоллик тилайман. Қаламингиз ҳамиша халқимиз маънавияти, юртимиз тарихи ва инсон қалбидаги эзгуликларни тараннум этишда чарчамасин!
Ҳурмат ва самимий эҳтиром билан, Илҳом Маърупов.

🔥4👏1
Азиз Дўстлар, муҳтарам мухлислар! Барчангизни улуғ байрамимиз, шонли Мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муносабати билан чин юрагимдан табриклайман! Аллоҳ шундай қутлуғ кунларга етказгани учун шукрлар қиламиз! Ҳамиша жонажон юртимизни, муҳтарам Президентимизни, бутун халқимизни, барча-барчангизни Парвардигор ўз паноҳида асрасин! 🙏
✍️ Муҳаммад Али
📱 Telegram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1🔥1💯1
***
Ёруғлик кўрмадим ҳаётдан, дема,
Ношукр бандадек тутма ўзингни.
Турмуш ташвишидан асло ғам ема,
Самодан туширма, ерга сўзингни.
Сен — шоир, сен — подшо, сен — сўз гадоси,
Оламни сен каби ким ҳам тушунар?
(Гоҳида кулишар ҳатто қўшнилар...)
Сен — шоир, сен — подшо, сен — сўз гадоси!..
✍ Муҳаммад Али

👍10❤1👏1
ЭСКИ ФАЛСАФА
Биз ёндик, биз куйдик, раъйимизга қараб,
Кечар баҳорлару қорлар, қировлар.
Неки юмуш қилсак қилдик, во ажаб,
Баҳони беради энди бировлар.
Боболар кўрган кун — ғурбатли аср,
Бошда синди калтак, қистов сўровлар...
Умр — уларники, не учун ахир
Баҳони беради энди бировлар?
Кимдир лойлар қорди, йўл очди кимдир,
Ким эса жонини қўйди гаровлар.
Ҳеч ким эсламайди уларни энди,
Роҳатин кўради энди бировлар...
2002

👍5❤1🔥1👏1
Forwarded from Transport universiteti | Rasmiy kanal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
***
Ошиқ маъшуғини интизор кутгай,
Роҳат-фароғатлар баҳридан ўтгай,
Жаҳоний ишқини ичига ютгай...
Сўнг дарду изтироб лашкарин енгар!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...
Тоғларда сакрабон ўйнаган оҳу,
Бадбин назарларни тортар нигоҳ у,
Кўзидан бошқа йўқ гуноҳи, ёҳу!
Зинҳор бирон корим тушмасин сенга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...
Оламда севмоқдан ортиқ нима бор?
Мол-дунё, бойлик-зар, барчаси бекор!
Сен матлуб яралдинг, мен-чи — талабгор!
Аллоҳим қўшсинлар тенгини тенгга!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..
Сарв дарахтимни эъзозлаб доим,
Ўнга сўз отарман, ширин, мулойим.
Тўзим бер, худойим, унга, худойим!
Торга тор бу жаҳон, кенг эрур кенгга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..
2003

❤4👍1🔥1
Forwarded from Muhammad Ali ijodi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Мангу қуёш" тарихий романига бағишланган кўрсатувни томоша қилинг
https://t.me/muhammadaliijodi
https://t.me/muhammadaliijodi
👍4