Muhammad Ali ijodi
1.79K subscribers
1.21K photos
85 videos
46 files
433 links
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, Алишер Навоий олтин медали соҳиби шоир, адиб, таржимон ва олим Муҳаммад Алининг ижодий каналига хуш келибсиз!

https://www.facebook.com/MuhammadAli.Ijodi/
Download Telegram
Азиз Дўстлар, муҳтарам мухлислар! Барчангизни улуғ байрамимиз, шонли Мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муносабати билан чин юрагимдан табриклайман! Аллоҳ шундай қутлуғ кунларга етказгани учун шукрлар қиламиз! Ҳамиша жонажон юртимизни, муҳтарам Президентимизни, бутун халқимизни, барча-барчангизни Парвардигор ўз паноҳида асрасин! 🙏

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1🔥1💯1
"Халқ сўзи" газетасининг 20 сентябрь 2026 йил сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Миллий юксалиш жозибаси" номли қизиқарли мақоласи босилган. Ўқишга тавсия этамиз.
👍3🔥2👏1
***

Ёруғлик кўрмадим ҳаётдан, дема,
Ношукр бандадек тутма ўзингни.
Турмуш ташвишидан асло ғам ема,
Самодан туширма, ерга сўзингни.

Сен — шоир, сен — подшо, сен — сўз гадоси,
Оламни сен каби ким ҳам тушунар?
(Гоҳида кулишар ҳатто қўшнилар...)
Сен — шоир, сен — подшо, сен — сўз гадоси!..

✍ Муҳаммад Али
👍10❤1👏1
ЭСКИ ФАЛСАФА

Биз ёндик, биз куйдик, раъйимизга қараб,
Кечар баҳорлару қорлар, қировлар.
Неки юмуш қилсак қилдик, во ажаб,
Баҳони беради энди бировлар.

Боболар кўрган кун — ғурбатли аср,
Бошда синди калтак, қистов сўровлар...
Умр — уларники, не учун ахир
Баҳони беради энди бировлар?

Кимдир лойлар қорди, йўл очди кимдир,
Ким эса жонини қўйди гаровлар.
Ҳеч ким эсламайди уларни энди,
Роҳатин кўради энди бировлар...

2002

✍ Муҳаммад Али
👍5❤1🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasida taniqli yozuvchi va shoirlar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi

Universitet rasmiy sahifalari:
🌐 TSTU.uz | ✅Telegram |  🌐Instagram |✅Facebook | 📹YouTube | ✈️News
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
ҲИКМАТ

Ўйчан хаёл кетар югуриб,
Шошқин дарё ўйланар аста...
Тоғлар ҳаяжони мавж уриб
Булутларга бўлар пайваста...

Бу дунёда бари бир нарса,
Бир-бирига боғлиқлик —ҳикмат.
Мана, гўзал ҳижронлар ила
Боғлаб қўйди бизни ҳам қисмат...

2004

✍ Муҳаммад Али
👍5❤1💯1
Ассалому алайкум, қадрли Устозлар! Улуғ байрамингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз! Ҳамиша юзларингизни табассум ёритсин, кўзларингизда нур чарақлаб турсин!

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook
❤7👍1🔥1🥰1
Forwarded from Temuriy.uz (Mohirbek Qo'chqorov)
❤3🔥1
***
Ошиқ маъшуғини интизор кутгай,
Роҳат-фароғатлар баҳридан ўтгай,
Жаҳоний ишқини ичига ютгай...
Сўнг дарду изтироб лашкарин енгар!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...

Тоғларда сакрабон ўйнаган оҳу,
Бадбин назарларни тортар нигоҳ у,
Кўзидан бошқа йўқ гуноҳи, ёҳу!
Зинҳор бирон корим тушмасин сенга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга...

Оламда севмоқдан ортиқ нима бор?
Мол-дунё, бойлик-зар, барчаси бекор!
Сен матлуб яралдинг, мен-чи — талабгор!
Аллоҳим қўшсинлар тенгини тенгга!
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..

Сарв дарахтимни эъзозлаб доим,
Ўнга сўз отарман, ширин, мулойим.
Тўзим бер, худойим, унга, худойим!
Торга тор бу жаҳон, кенг эрур кенгга...
Севсанг — сенга яхши, севмасанг — менга!..
2003
✍ Муҳаммад Али
❤4👍1🔥1
Forwarded from Muhammad Ali ijodi
Audio
"Висолинг баёнида" қўшиғи

🎙 Маҳбуба Ҳасанова ижросида
✍️ Муҳаммад Али шеъри

📱 Telegram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Мангу қуёш" тарихий романига бағишланган кўрсатувни томоша қилинг

https://t.me/muhammadaliijodi
👍4