Muminalar.uz | Расмий канал
1.51K subscribers
12.2K photos
1.67K videos
1 file
6.94K links
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси

https://hidoyat.taplink.ws/

Савол ва таклифларингиз:
@Muminalar_jurnali
Download Telegram
#Ҳадис

Бир аъробий Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг болаларни ўпганларини кўриб: «Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олардим?!» дедилар.

Имом Бухорий ривояти

@muminalaruzb
❤1
#Мақола

Қизлар ҳимояга муҳтожроқ...

Тарбия ва назорат бўлмаган жойда нотўғри муҳит таъсири кучаяди. Бу эса ҳаё ва одобнинг йўқолишига олиб келади. Шу сабаб динимиз онанинг қиз тарбиясига масъул бўлишини буюради. Хусусан, уламолар айтишича, қизлар тарбиясидаги нуқсон келажак авлод тарбиясига бевосита таъсир қилади. Чунки она – биринчи мураббийдир. Имом Ғаззолий ва бошқа уламолар фарзанд тарбиясига бепарволик қилган ота-она қиёмат куни ҳисоб беришини таъкидлаганлар.

Жозиба ҒОЙИПОВА

“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


Батафсил...
https://hidoyat.uz/98230

@muminalaruzb
#Иқтибос

Унда нуқсон йўқ, деганидир

“Албатта, Аллоҳ гўзалдир...” дейилганда жисм маъносини тушунмаслик керак. Зеро, Аллоҳ таоло бу каби нарсалардан покдир. Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ “Икмолул муълим” китобида айтади: “Аллоҳ таолога нисбатан “гўзал” сўзи қўлланилганда У Зотда ҳеч қандай нуқсону камчилик бўлмагани учун шундай дейилади. Биз ҳам орамиздаги сурати чиройли инсонни гўзал деймиз. Бу сўзнинг маъноси унда нуқсон йўқ деганидир”.

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
❤2
#Фатво

Савол: Эримнинг ипотекадан катта қарзи бор. 6–7 йилдан бери ижарада яшаймиз. Отамнинг ёрдам тариқасида берган пулига мол олиб, савдо билан шуғулландим. Айни пайтда қўлимда закот беришга етарли ўн минг доллардан ошиқ савдо молим бор. Эримнинг эса кредитдан қарзи мажбурий ижрога ошган, тўлолмаяпти. Шундай пайтда закотимни эримга берсам бўладими?
Жавоб:
Шариатда закот бериш мумкин бўлган ва бўлмаган ўринлар мавжуд. Жумладан, эр хотинига ёки аксинча, хотин эрига закот бериши жоиз эмас. Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳунинг аёли келиб: “Садақамни эримга берсам бўладими?” деганида Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳа”, деганларини айтиб, айримлар берса бўлади, деб тушуниб қолишган. Бу ҳадисда “садақа” сўзи қарз закотни эмас, балки нафл закоти – эҳсонини англатади. Фарз закотини лойиқ, ҳақли инсонларга беради, ундан кейин кўнглидан чиқариб, нафл закотини эрига берса бўлади. Лекин аёл ўзи билиб туриб фарз закотини эрига берса, у закот ўрнига ўтмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44


“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzbм
❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.10.2026 – Пайшанба)

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

@HidoyatUz  🌐Instagram
📹 Youtube
"Ўтмишини ёнида етаклаб юриш билан эмас, ўша эски жойида қолдириш билан енгил тортади киши..."

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb
❤5🥰2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
29 октябрь, 2026
18 жумадул аввал, 1448


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
❤1🥰1
Аллоҳни муҳташам сифатлари ила эсланг!

Ризқингиз тор, қийналяпсиз. Қарздорликдан қутула олмаяпсиз ёки қандайдир босим, мусибат ичидамисиз? Савдо қиласиз-у, ҳеч барака йўқ?

Катта режа ва мақсадлар тузасиз-у, аммо ҳеч бошлай олмайсиз. Гўё қийинчилик тугаймайди, олдинга силжиш эса йўқ. 
           
"Ал-Латиф" исмининг зикрида бўлинг:
• аввало, Аллоҳ ёнидаги мартабангиз ошади;
• қийинчилик, муаммолар сизни тарк эта бошлайди, боиси ал-Латиф бўлган Зотдан илтифот, лутф келади;
• 5 маҳал намоздан кейин "Аллоҳумма йа Латиф" зикрини 129 марта айтиб, барча ишингизни Аллоҳга ҳавола қилинг. Таваккал билан бошлаган ишларингизда Аллоҳнинг изни билан муваффақиятларга гувоҳ бўлаверасиз, иншааллоҳ;
• дейлик, ҳеч қандай чиқиш йўли кўринмаётган мусибат ичидасиз. Мукаммал таҳорат олиб, таҳажжудни ўқиб, 1000 марта истиғфор айтасиз. Ортидан 16.641 марта "ал-Латиф" зикрида бўлсангиз, кўргулик, кулфат арийди. Хайр ва яхшиликлар келади;
• агар ёлғон гапирмайдиган тил, беш маҳал намозга қоим, тоза қалб эгаси бўлса, ушбу муҳташам исм зикрида яшаса, камбағаллик асло кўрмайди. Барака, кенг ризқ ва офият ичида умр кечиради.
Бунинг учун банда ҳар намоздан сўнг 133 марта "Аллоҳумма йа Латиф" дейишни тўхтатмасин.

Нафиса ПАРДАЕВА
тайёрлади.

@muminalaruzb
🥰1
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Уфқ узра ёйилган уммат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан бирор ичимлик ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади».

Имом Муслим ривояти

@muminalaruzb
❤2👏1
#Мақола

Умму Зуфар розияллоҳу анҳо

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Жаннатий аёл!” деган илтифотларига сазавор бўлган аёл. Қийинчиликларга бардош берган, Расули акрам алайҳиссалом кўрсатган йўлдан юрган, тавсияларига қатъий амал қилган итоаткор саҳобия. У асли ҳабашистонлик бўлиб, қора танли, узун бўйли кекса аёл эди. Исломнинг илк даврида иймон келтиргани тахмин қилинади...

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


Батафсил...
https://hidoyat.uz/98263

@muminalaruzb
#Иқтибос

“Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик”

Инсон кечаси ва кундузи ухлаши мумкин бўлса-да, Аллоҳ таоло кундузни тирикчилик, кечани эса ухлаб дам олиш учун яратган. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик. Ва кечасини либос қилиб қўйдик. Ва кундузни тириклик қилдик” (Набаъ сураси, 9–11-оятлар).

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
❤1
#Биласизми?

Савол: Ислом динини ўрганиш учун нималар қилиш керак?

Жавоб:
Ўқиш ва амал қилиш, билганларини бошқалар билан баҳам кўриш зарур.

Соғлом эътиқод ва тарбия китоби”дан

“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан олинди.


http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.10.2026 – Жума)

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🚀 @HidoyatUz  🌐Instagram
📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
"Сукутимиздан кўнглимизни ўқийдиган дўстларимиз бўлса..."

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb