#Мақола
Энг қудратли қуролимиз
Таъсирчанлик ўзига хос қурол эканлигини, у онгга таъсир этувчи, керак бўлса манипуляция қилувчи восита эканлигини асло унутмаслик зарур! Мутасаввиф боболаримиз нотиқликни дудама ханжарга ўхшатишган. Дудама ханжар икки томонлама кесадиган яроғ дегани. Унинг бир томонида эзгулик бўлса, бир томонида ёвузлик, бошқача айтганда, бир томонида адолат бўлса, иккинчи томонида адоват бўлади. Ким қайси томони билан кесса, дудама шунга хизмат қилаверади.
Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/98084
@muminalaruzb

Hidoyat.uz
Энг қудратли қуролимиз
Ёт ғоя – ёв ғоя. Таъсирчан воситалардан фойдаланиб, омма онгига таъсир қилиш, етарли ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни изидан эргаштириб, турли оқимлар таъсирига тушириш жамиятимизнинг бугуни ва эртаси учун ҳам катта фожиадир. Мулоҳаза ўрнида айтиш жоизки…
#Иқтибос
Зоҳир қилувчи аломатлари бор
Кибр яширин ботиний иллат ҳисобланса-да, уни зоҳир қилувчи баъзи аломат ва белгилар бўлади. Уни юз ифодаси, лабни буриш, бурунни жийириш, қошларни чимириш, пешонани тириштириш, елка қисиш, юз ўгириш, назар солиш, бошини тутиш, ўтириш, овознинг оҳанги, қадам олиш, ўтириб туриш ва бундан бошқа барча...
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws

❤1😢1
#Фатво
Савол: Менда 120 гр. тилла тақинчоқ бор ва у тўрт-беш йилдан бери туради. Лекин шу вақтгача унинг закотини бермаганман. Ҳозир унинг закотини бермоқчи бўлсам, ўтган йиллар учун қандай ҳисоблаб беришим керак?
Жавоб: Мусулмон киши нисоб соҳиби бўлганидан кейин кўп йиллар закотини адо қилмай келган бўлса, ўтган сана учун ҳам закот бериши вожиб бўлади. Маълумки, тилла буюмлар закотини қийматидан ёки ўзидан бериш мумкин. Шунинг учун сиз олтиннинг ўзидан бермоқчи бўлсангиз, берилмаган биринчи йил учун мавжуд тилланинг 2,5% ни закот сифатида чиқарасиз.
Кейинги йил учун беришда ўтган йил учун чиқарилгандан қолганининг 2,5% ини закот сифатида берасиз. Масалан, сизда 120 грамм тилланинг закоти чиқарилмай қолиб кетган бўлса, биринчи йил учун унинг 2,5% и, яъни 3 гр. тиллани чиқарасиз. Кейинги йил учун беришда 120 гр.дан 3 гр.ни айириб, 117 граммнинг 2,5% ини берасиз ва ҳоказо.
Агар қийматидан бермоқчи бўлсангиз, тилла тақинчоқларнинг ўтган йиллардаги закоти ҳозирги йил нархи асосида ҳисоблаб адо қилинади. Бунинг тартиби қуйидагича: аввал бир йилнинг закоти ҳисобланади. Биринчи йил закоти чиқарилгандан кейин қолган маблағ нисобга етса, иккинчи йил учун шу қолган маблағдан закот ҳисобланади.
Иккинчи йил закоти чиқарилгандан кейин қолган маблағ нисобга етса, учинчи йил закоти ҳам ҳисобланади. Шу йўсинда закоти берилмаган барча йиллар ҳисоблаб чиқилади. Масалан, сиздаги тақинчоқларнинг умумий қиймати 120 млн. сўм бўлса, закоти берилмаган биринчи йил учун 2,5%, яъни 3 млн. сўм закот берасиз. Кейинги йил закотини ҳисоблашда бу миқдор айирилиб, қолган 117 млн. сўмнинг 2,5% и, яъни 2 млн. 925 минг сўмни закот сифатида берасиз. Кейинги йил учун ҳам шундай тарзда адо этиб, тилла тақинчоқларингизни нисобга, яъни 85 гр.га етган йилгача бериб бораверасиз.
Агар бир неча йиллик закот чиқарилгандан кейин тақинчоқларингиз қиймати нисобдан камайиб қолса, қолган йиллар учун закот бериш вожиб бўлмайди. Масалан, уч йил учун закот берилгандан кейин тақинчоқ қиймати нисоб учун белгиланган суммадан пасайиб кетса, кейинги йиллар учун закот берилмайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44

❤1👍1
Forwarded from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.10.2026 – Сешанба)
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@HidoyatUz 🌐Instagram
📹 Youtube

🔥1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун сешанба!
27 октябрь, 2026
16 жумадул аввал, 1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

🥰1🤔1
#Саломатлик
Ички душ (илиқ сув)
Уйғонишингиз билан 1–2 стакан илиқ (40–45°C) сувни шошилмасдан, ўтирган ҳолда майда ҳўпламлар билан ичинг. Бу уйқудаги ошқозон-ичакни ювиб, ички аъзоларни ишга туширади.
Чуқур нафас ва ҳаракат
Деразани очиб, хонага тоза ҳаво киритинг. Елка ва бўйинни юмшатувчи оддий машқлар бажариб, қорин билан чуқур нафас олинг. Бу бутун танани кислородга тўйинтиради.
Шукроналик ва табассум
Янги кун, соғлик ва оилангизнинг тинчлиги учун қалбан шукр қилинг ва яқинларингизга меҳрли табассум улашинг.
Соғлик ҳар куни танамизга кўрсатадиган кичик ғамхўрлигимиздан бошланади. Ўзингизни авайланг!

❤4
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфладингиз, бир динорни қул озод қилиш учун бердингиз, бир динорни бирор мискинга садақа қилдингиз, бир динорни аҳли оилангизга сарф этдингиз. Шуларнинг ичида энг ажри улуғи аҳли оилангизга сарф қилинганидир”.
Имом Муслим ривояти

❤1🥰1
#Мақола
Арвоҳнинг “ғазаби” фолбиннинг фойдасигами?..
Динимиз ҳукмларини яхши билмаган кишилар муаммоларга дуч келганида уламолар қолиб, фолбинларга, ҳар хил алдамчиларга мурожаат қилишади. Улар фолчи ва жинкашман деб одамларни чув туширадиган товламачилар ўзларининг муаммоларини ҳам ҳал қила олмасликларини билишмайди. Улар арвоҳларни рози қилиш, уларнинг ғазабига учрамаслик ва ҳоказоларни кўтариб, ўз фойдаларини кўзлаб авомни маънавий ва моддий таназзулга етаклайди...
Парида РАҲМОНҚУЛОВА
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/98157

Динимиз ҳукмларини яхши билмаган кишилар муаммоларга дуч келганида уламолар қолиб, фолбинларга, ҳар хил алдамчиларга мурожаат қилишади. Улар фолчи ва жинкашман деб одамларни чув туширадиган товламачилар ўзларининг муаммоларини ҳам ҳал қила олмасликларини…
#Иқтибос
Уйқу ҳам оят белгилардандир
“Ва Унинг оят-белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят-белгилар бордир” (Рум сураси, 23- оят).
Ояти каримада уйқу неъмати Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига далолат қилувчи оят-белги (мўъжиза) сифатида зикр этилади ва унинг кундузги меҳнат билан боғлиқлиги таъкидланади.
Дарҳақиқат, инсон ҳаётида уйқу неъматининг ўрни беқиёс. Унинг қадрини англаш учун бир кеча уйқусиз қолишнинг ўзи кифоя қилади. Ана шунда инсон унинг қандай бебаҳо неъмат эканини теран ҳис этади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

❤1
#Фатво
Савол: Онам оғир касаллик сабабли сув ишлата олмайди. Ҳатто ўзи таяммум қилишга ҳам қодир эмас. Чунки фалажлик сабабли иккала қўли ҳам ишламай қолган. Биз онамизни таяммум қилдириб қўйсак бўладими?
Жавоб: Агар бир инсон саволда айтилган ҳолатдаги каби жисмоний имконияти чекланганидан ўзи таяммум қилишга қодир бўлмаса, бошқалар уни таяммум қилдириб қўйиши жоиз. Бироқ таяммумга ният шарт ва уни таяммум қилдираётган қизи ёки бирон яқини эмас, балки беморнинг ўзи шу намозим учун деб ният қилиши лозим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
Савол: Онам оғир касаллик сабабли сув ишлата олмайди. Ҳатто ўзи таяммум қилишга ҳам қодир эмас. Чунки фалажлик сабабли иккала қўли ҳам ишламай қолган. Биз онамизни таяммум қилдириб қўйсак бўладими?
Жавоб: Агар бир инсон саволда айтилган ҳолатдаги каби жисмоний имконияти чекланганидан ўзи таяммум қилишга қодир бўлмаса, бошқалар уни таяммум қилдириб қўйиши жоиз. Бироқ таяммумга ният шарт ва уни таяммум қилдираётган қизи ёки бирон яқини эмас, балки беморнинг ўзи шу намозим учун деб ният қилиши лозим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
❤1👍1
Forwarded from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.10.2026 – Чоршанба)
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@HidoyatUz 🌐Instagram
📹 Youtube
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@HidoyatUz 🌐Instagram
📹 Youtube
"Аллоҳга ишонинг!
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат борлигига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганида биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини..."
Адҳам Шарқовий
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰

🥰4❤2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун чоршанба!
28 октябрь, 2026
17 жумадул аввал, 1448
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

🥰1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM