Muminalar.uz | Расмий канал
1.51K subscribers
12.2K photos
1.67K videos
1 file
6.94K links
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси

https://hidoyat.taplink.ws/

Савол ва таклифларингиз:
@Muminalar_jurnali
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
27 октябрь, 2026
16 жумадул аввал, 1448


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
🥰1🤔1
#Саломатлик

Ички душ (илиқ сув)
Уйғонишингиз билан 1–2 стакан илиқ (40–45°C) сувни шошилмасдан, ўтирган ҳолда майда ҳўпламлар билан ичинг. Бу уйқудаги ошқозон-ичакни ювиб, ички аъзоларни ишга туширади.

Чуқур нафас ва ҳаракат
Деразани очиб, хонага тоза ҳаво киритинг. Елка ва бўйинни юмшатувчи оддий машқлар бажариб, қорин билан чуқур нафас олинг. Бу бутун танани кислородга тўйинтиради.

Шукроналик ва табассум
Янги кун, соғлик ва оилангизнинг тинчлиги учун қалбан шукр қилинг ва яқинларингизга меҳрли табассум улашинг.

Соғлик ҳар куни танамизга кўрсатадиган кичик ғамхўрлигимиздан бошланади. Ўзингизни авайланг!

@muminalaruzb
❤4
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дуо ибодатдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфладингиз, бир динорни қул озод қилиш учун бердингиз, бир динорни бирор мискинга садақа қилдингиз, бир динорни аҳли оилангизга сарф этдингиз. Шуларнинг ичида энг ажри улуғи аҳли оилангизга сарф қилинганидир”.

Имом Муслим ривояти

@muminalaruzb
❤1🥰1
#Мақола

Арвоҳнинг “ғазаби” фолбиннинг фойдасигами?..

Динимиз ҳукмларини яхши билмаган кишилар муаммоларга дуч келганида уламолар қолиб, фолбинларга, ҳар хил алдамчиларга мурожаат қилишади. Улар фолчи ва жинкашман деб одамларни чув туширадиган товламачилар ўзларининг муаммоларини ҳам ҳал қила олмасликларини билишмайди. Улар арвоҳларни рози қилиш, уларнинг ғазабига учрамаслик ва ҳоказоларни кўтариб, ўз фойдаларини кўзлаб авомни маънавий ва моддий таназзулга етаклайди...

Парида РАҲМОНҚУЛОВА

“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


Батафсил...
https://hidoyat.uz/98157

@muminalaruzb
#Иқтибос

Уйқу ҳам оят белгилардандир

“Ва Унинг оят-белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят-белгилар бордир” (Рум сураси, 23- оят).
Ояти каримада уйқу неъмати Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига далолат қилувчи оят-белги (мўъжиза) сифатида зикр этилади ва унинг кундузги меҳнат билан боғлиқлиги таъкидланади.
Дарҳақиқат, инсон ҳаётида уйқу неъматининг ўрни беқиёс. Унинг қадрини англаш учун бир кеча уйқусиз қолишнинг ўзи кифоя қилади. Ана шунда инсон унинг қандай бебаҳо неъмат эканини теран ҳис этади.

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри”  китобидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
❤1
#Фатво

Савол: Онам оғир касаллик сабабли сув ишлата олмайди. Ҳатто ўзи таяммум қилишга ҳам қодир эмас. Чунки фалажлик сабабли иккала қўли ҳам ишламай қолган. Биз онамизни таяммум қилдириб қўйсак бўладими?

Жавоб:
Агар бир инсон саволда айтилган ҳолатдаги каби жисмоний имконияти чекланганидан ўзи таяммум қилишга қодир бўлмаса, бошқалар уни таяммум қилдириб қўйиши жоиз. Бироқ таяммумга ният шарт ва уни таяммум қилдираётган қизи ёки бирон яқини эмас, балки беморнинг ўзи шу намозим учун деб ният қилиши лозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44


“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
❤1👍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.10.2026 – Чоршанба)

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

@HidoyatUz  🌐Instagram
📹 Youtube
"Аллоҳга ишонинг!
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат борлигига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганида биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини..."


Адҳам Шарқовий

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb
🥰4❤2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
28 октябрь, 2026
17 жумадул аввал, 1448


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Омонат бўлган фарзанд
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Бир аъробий Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг болаларни ўпганларини кўриб: «Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олардим?!» дедилар.

Имом Бухорий ривояти

@muminalaruzb
❤1
#Мақола

Қизлар ҳимояга муҳтожроқ...

Тарбия ва назорат бўлмаган жойда нотўғри муҳит таъсири кучаяди. Бу эса ҳаё ва одобнинг йўқолишига олиб келади. Шу сабаб динимиз онанинг қиз тарбиясига масъул бўлишини буюради. Хусусан, уламолар айтишича, қизлар тарбиясидаги нуқсон келажак авлод тарбиясига бевосита таъсир қилади. Чунки она – биринчи мураббийдир. Имом Ғаззолий ва бошқа уламолар фарзанд тарбиясига бепарволик қилган ота-она қиёмат куни ҳисоб беришини таъкидлаганлар.

Жозиба ҒОЙИПОВА

“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


Батафсил...
https://hidoyat.uz/98230

@muminalaruzb
#Иқтибос

Унда нуқсон йўқ, деганидир

“Албатта, Аллоҳ гўзалдир...” дейилганда жисм маъносини тушунмаслик керак. Зеро, Аллоҳ таоло бу каби нарсалардан покдир. Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ “Икмолул муълим” китобида айтади: “Аллоҳ таолога нисбатан “гўзал” сўзи қўлланилганда У Зотда ҳеч қандай нуқсону камчилик бўлмагани учун шундай дейилади. Биз ҳам орамиздаги сурати чиройли инсонни гўзал деймиз. Бу сўзнинг маъноси унда нуқсон йўқ деганидир”.

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzb
❤2
#Фатво

Савол: Эримнинг ипотекадан катта қарзи бор. 6–7 йилдан бери ижарада яшаймиз. Отамнинг ёрдам тариқасида берган пулига мол олиб, савдо билан шуғулландим. Айни пайтда қўлимда закот беришга етарли ўн минг доллардан ошиқ савдо молим бор. Эримнинг эса кредитдан қарзи мажбурий ижрога ошган, тўлолмаяпти. Шундай пайтда закотимни эримга берсам бўладими?
Жавоб:
Шариатда закот бериш мумкин бўлган ва бўлмаган ўринлар мавжуд. Жумладан, эр хотинига ёки аксинча, хотин эрига закот бериши жоиз эмас. Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳунинг аёли келиб: “Садақамни эримга берсам бўладими?” деганида Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳа”, деганларини айтиб, айримлар берса бўлади, деб тушуниб қолишган. Бу ҳадисда “садақа” сўзи қарз закотни эмас, балки нафл закоти – эҳсонини англатади. Фарз закотини лойиқ, ҳақли инсонларга беради, ундан кейин кўнглидан чиқариб, нафл закотини эрига берса бўлади. Лекин аёл ўзи билиб туриб фарз закотини эрига берса, у закот ўрнига ўтмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44


“Мўминалар” журналининг
2026 йил 5-сонидан


http://hidoyatuz.taplink.ws

@muminalaruzbм
❤1