Mumina.uz
12.3K subscribers
12.1K photos
4.27K videos
6 files
10.2K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 Саййид Яҳё Бокувий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

📍Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши доирасида улуғ мутафаккир, тасаввуф олими Саййид Яҳё Бокувий меросига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.

⚡️Ушбу нуфузли тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти, Бутунжаҳон мусулмон донишмандлар кенгаши, IRCICA, ICESCO, Ал-Азҳар уламолар кенгаши вакиллари ҳамда етук шарқшунос ва исломшунос олимлар иштирок этмоқда.

⏺Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари Саййид Яҳё Бокувийнинг тасаввуф тарихидаги мақоми ва унинг таълимоти ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, нутқда аллома нафақат тасаввуф, балки диний илмлар, табиий ва аниқ фанларни эгаллаган қомусий олим бўлгани, ўттизга яқин асарлари инсон нафсини тарбиялашда муҳим қўлланма экани таъкидланди.

📖 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга таянган ҳолда қалб саломатлиги ва поклиги инсон ҳаётининг бош мезони эканини баён этиб, туркий халқларни боғлаб турган умуммаънавий илдизларга алоҳида урғу бердилар:

🗣«Ҳазрат Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд ва Саййид Яҳё Бокувий каби буюк зотлар илгари сурган нафс тарбияси, инсонпарварлик ва юксак ахлоқ ғоялари бугун ҳам қардош халқларимизни бирлаштириб турувчи мустаҳкам маънавий кўприкдир. Бундай улуғ сиймолар меросини ҳамкорликда ўрганиш халқларимизнинг маънавий бирлигини мустаҳкамлаш ва ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга хизмат қилади».


⏺Уч кунлик анжуман давомида Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ҳам маърузалар билан иштирок этади.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🚀@muminauz
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍1
#taqvim

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун

📣 @muminauz
📲 muminauzportali
❤11
#duo_zikr

🤲 Аллоҳдан паноҳ сўраш дуоси

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ


📖 Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»

💐Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман".

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤9
#mutolaa

📿 Расулуллоҳга муҳаббат — жаннатга йўл

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида кўплаб мўъжизалар юз берган. Улардан бири — хурмо танасининг йиғлаган воқеаси.

🤔Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида оддий хода ёнларида турар эди. Кейинчалик минбар ясалгач, Расулуллоҳ ундан фойдаланишни бошладилар. Шунда ўша хурмо танаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотганидан йиғлади, туядек ҳўнграган овоз чиқарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушиб, уни қучоқладилар ва у тинчиди.

✍️Бу ҳодиса фақатгина дарахт танасининг мўъжизаси эмас. Балки, жон-у жонсиз мавжудотларнинг ҳам Расулуллоҳга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Агар бир хода Расулуллоҳни соғиниб йиғласа, қалбида иймон нури бўлган мўмин банда у зотга муҳаббат қўймаслиги мумкинми?

💚 Муҳаббат эса ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Киши яхши кўргани билан бирга бўлади”. (Бухорий, Муслим ривояти).


💚 Демак, ким Расулуллоҳни чин дилдан севса, охиратда ҳам у зот билан бирга бўлади, яъни икковлари ҳам жаннатда бўлади. Бу эса мўмин учун энг буюк неъматлардан биридир.

💚Муҳаббат шунчаки ҳис эмас, балки унга амал қилишдир: суннатни тирилтириш, сийратларини ўрганиш, қалб ва амалда у зотга эргашишдир. Шундай муҳаббат эгаси бўлган киши, иншааллоҳ, жаннатга элтувчи йўлга киради.
💚Муҳаббат шундай неъматки, буни қалбида муҳаббат тўлиб тошганларгина ҳис қилолади.

✨Жалолиддин Румий айтган экан: "Аллоҳ таолога етишишнинг йўллари кўп, мен муҳаббатни танладим".


🚀@muminauz 🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍8
#kun_hadisi

🌳 КИЧИК АМАЛ – БУЮК МУКОФОТ

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَرَّ رَجُلٌ بِغُصْنِ شَجَرَةٍ عَلَى ظَهْرِ طَرِيْقٍ، فَقَالَ: وَاللهِ لَأُنَحِّيَنَّ هَذَا عَنِ الْمُسْلِمِيْنَ لاَ يُؤْذِيْهِمْ، فَأَدْخُلُ الْجَنَّةَ

"Бир киши йўл устида турган дарахт шохининг ёнидан ўтиб қолди ва уни қолган йўловчиларга озор бермасин деб олиб ташлади. Натижада, шу иши туфайли жаннатга киритилди" (Имом Бухорий ривояти).


🚀@muminauz 🌺
📱 muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

❔ Аср ва хуфтоннинг азонидан кейин суннат намози борми?

🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси


🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤5🔥2
#xabarlar

🌙 ОЗАРБАЙЖОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
 
🤝Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.

⏺Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.


💬 Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.

✅Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.


✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🤔 АЛЛОҲНИ РОЗИ ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀@muminauz🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
#taqvim

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун

📣 @muminauz
📲 muminauzportali
❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#salomatlik

🥜 ХУРМОНИНГ ФОЙДАЛАРИ

🕌 Саҳобалар айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сариёғ ва хурмони яхши кўрар эдилар".


🚀@muminauz 🌙
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🥰3
#kun_hadisi

📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ШАФОАТИ

📖 Ким “Бақара” сурасини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасини ўқиса, жаннатда тож кийдирилади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📖 Ким “Ёсин” сурасини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ёсин сурасини Аллоҳ розилиги учун ўқиса, аввалги гуноҳлари кечирилади. Сизлар уни ўликларингиз ҳузурида ўқинглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ёсин сурасини кечаси ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради”, дедилар (Имом Абу Нуайм ривояти).

📖 Ким “Духон” сурасини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Духон сурасини ҳар жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ у учун жаннатда уй бино қилади”, дедилар. (Имом Табароний ривояти).

📖 Ким “Воқеа” сурасини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Воқеа сурасини ҳар кеча ўқиса, унга ҳеч ҳам муҳтожлик етмайди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📖 Ким “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни имом салом бериб, оёқларини ёзишидан олдин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини етти марта ўқиса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Абул Асъад Қушайрий ривояти).

📖 Ким “Фотиҳа” сураси ва “Оятул Курсий” оятини ўқиса...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа сураси ва Оятул Курсийни бирор банда бир ҳовлида ўқиса, ўша куни инсон ёки жиннинг кўзи тегмайди”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

🚀@muminauz 🌺
📱muminauzportali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26