MuslimShosh.uz
17K subscribers
27.6K photos
3.86K videos
4 files
13.1K links
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI

MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali

Diniy savollar uchun:
Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvo_call_1 / @fatvo_call_2
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Таълим_муассасалари_фаолияти #дайжест

🗣Таълим муассасаларида “Дуал таълим” амалиёти қизғин давом этмоқда

...“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий”, “Хадичаи Кубро”, “Имом Термизий” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасаларининг битирувчи курс талабалари “Дуал таълим (4+2)” тизими асосида амалиёт ўтамоқда. Бўлажак диний соҳа ходимлари жойлардаги тажрибали имом-хатибларга бириктирилиб, маҳаллалардаги маънавий-маърифий тадбирларда, аҳоли билан мулоқот ва тарғибот ишларида бевосита иштирок этмоқдалар...
➡️ Батафсил (Кўкалдош) | (Хожа Бухорий) | (Хадичаи Кубро) | (Имом Термизий) | (Саййид Муҳйиддин махдум)

🗣Мадрасаларда намунали очиқ дарслар ва маърифий тадбирлар ташкил этилди

...“Жўйбори Калон”, “Имом Фахриддин ар-Розий” ва “Хожа Бухорий” таълим муассасаларида фиқҳ, сийрат ҳамда ҳадис фанлари бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида намунали очиқ дарслар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Хожа Бухорий” билим юртида талабалар ўртасида “Маънавият ва тараққиёт” мавзусида иншолар танлови ўтказилган бўлса, “Имом Термизий” мадрасасида буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил қилинди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | (Ар-Розий) | (Хожа Бухорий) | (Имом Термизий)

🗣Юртимиз масжид, қабристон ва таълим муассасаларида умумхалқ ҳашари

...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжид ва қабристонларда, шунингдек, “Имом Фахриддин ар-Розий” таълим муассасасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида ҳудудлар чиқинди ҳамда хазонлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва янги кўчатлар ўтқазилиб, атроф-муҳит озода ҳолга келтирилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) | (Ар-Розий)

🗣Илмий ҳамкорлик: АРМ ходимлари тажриба алмашди ва мактаб фондига ноёб китоблар туҳфа қилинди

...“Дорул ҳадис Аввомийя” илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига замонамизнинг етук уламолари қаламига мансуб ноёб китоблар ҳадя қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” мадрасаларининг Ахборот-ресурс марказлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиб, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйдилар...
➡️ Батафсил (Ҳадис мактаби) | (Мир Араб)

🗣Наманганда янги қурилаётган масжиддаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

...Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон туманидаги «Абдуваҳҳоб қори» жоме масжидида бўлиб, масжиднинг таҳоратхонасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Ташриф чоғида ишларни сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида якунига етказиш юзасидан мутасаддиларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar #dayjest #talim #dual_talim #ochiq_dars #hashar #kutubxona

📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍7❤5
ЯШАШ УЧУН ҚУРИЛГАН УЙНИ КЕЙИНЧАЛИК СОТИШ НИЯТИ ПАЙДО БЎЛИШИ
#закот

❓ 2274-САВОЛ: Ўғлим яшаши учун икки йил давомида коттеж уй қурган эдим. Лекин уч ой олдин бу уйни сотиб, пулини савдо-сотиққа (масалан, автомобил олиб-сотишга, бозорда савдо қилишга ёки бошқа ҳовли қуришга) сарфлашни ният қилдим. Ушбу уйдан закот ажратишим керакми? Агар закот беришим керак бўлса, сотиш ниятини қилганимга уч ой бўлди. Бу ният қилинганига тўлиқ бир йил ўтиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда сотишни ният қилишнинг ўзи билан мазкур уйга закот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки тилла-кумуш ва пуллардан бошқа буюм ва мол-мулкларга закот вожиб бўлиши учун уларни сотиб олишда тижорат нияти бўлиши керак. Бошқа мақсадда сотиб олгандан кейин сотиш нияти пайдо бўлиб қолса, сотмагунича у закот моли ҳисобланмайди. Сотгандан кейин унинг эвазига олган суммаси закот молига айланади ва мазкур суммага бир йил ўтгандан кейин закот вожиб бўлади. Агар уни тижоратга киритса, тижоратдаги айланмасидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤4
⏰✅✅✅✅✅
📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 16-кун

📲Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3
Оналикнинг фазли ва унинг фидокорлиги

Аёл киши нега эркакдан кўра вақтлироқ қаришини (қарилик аломатлари эртароқ билинишини) биласизми??
Бачадонда Аллоҳ таоло ҳомилани сузиб юриши учун жуда шўр суюқлик ичига жойлаштириб қўйган, натижада унинг вазни сезилмайди ва ризқи (озуқаси) онага боғланган киндиксимон ичак орқали ҳеч бир қийинчиликсиз етиб боради. Ушбу ичак ҳомилага барча зарур озуқа воситаларини етказади.
Агар она таом емай қўйса ҳам, ҳомилага ҳеч нарса камлик қилмайди. Чунки махсус безлар ўша камчиликнинг ўрнини тўлдириш учун онанинг тишлари ва суякларини эритиб, озуқага айлантиради!
Шу сабабли ёш ўтиши билан аёл кишининг тишларида, тиззалари ва оёқларида оғриқлар пайдо бўлади. Keйин эса «аёл киши эркакдан кўра эрта қарийди» дейишади...
Агар ҳар бир инсон ўз онасининг суяги эриб, уни вояга етказганини билганида эди, онасини қандай рози қилиш ва мукофотлашни билмай ҳайрон қолган бўларди.

🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤2
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.

🌙 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.

⏺Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар. Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.

💬Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

✅Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.

🚗 Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍8❤1
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍✅✅✅

"Hidoyat sari" 🤩

📆 30-oktabr Juma
⏰ Soat 18:20
📺 "O'zbekiston" telekanalida tomosha qiling

🔔O'tkazib yubormang

Rasmiy sahifalarimiz✅
😎 Telegram 😎 Instagram
😎 Facebook 😎 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
Forwarded from 
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
Forwarded from 
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
⏰✅✅✅✅✅
📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 17-кун

📲Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2