#Хушхабар
ТАҲОРАТХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Юртимиз мўмин-мусулмонлари тоат-ибодатларни муносиб ва қулай шароитларда адо этишлари учун масжидлар инфратузилмасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари асосида республикамиздаги масжидлар таҳоратхоналарини таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича тегишли топшириқ берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижаси ўлароқ пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги «Тўра бува» жоме масжиди таҳоратхонаси қайта қурилиб фойдаланишга топширилди.
Бугун, 24 октябрь куни ташкил этилган ана шу тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирок этиб, масжид қавмини янги таҳоратхона билан табрикладилар.
Эндиликда «Тўра бува» масжидига ташриф буюрган намозхонлар барча шарт-шароитга эга замонавий таҳоратхонада покланиб, ибодатларни адо этишлари мумкин.
Аллоҳ таоло ушбу таҳоратхонани масжид қавми ва барча намозхонларга қутлуғ қилсин.
Бу хайрли ишга ҳисса қўшган барча азиз инсонлардан рози бўлсин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅Улашинг | @MuslimShosh

1👍17❤12
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 🗣 "U ADASHGAN, BU KOFIR" DEYOTGANLAR KIM❓
🎞 To‘liq 👉 FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺 Telegram🛍 Instagram
🤪 Facebook😍 YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2
Нафсинг хоҳишига қарши чиқ!
Хароитийнинг «Макорим ал-ахлоқ» китобида келтирилишича:
Умар ибн Абдулазиз Ҳасан Басрийга хат ёзиб:
«Ушбу мактубим қўлингизга етгач, менга насиҳат қилинг, фақат мухтасар бўлсин. Вассалом!» деди.
Шунда Ҳасан Басрий унга жавобан:
«Мактубингиз етиб келди. Нафсингиз хоҳишига (ҳавойи нафсга) қарши чиқинг! Вассалом!» деб ёзди.
Эй биродарим! Ҳавойи нафс қай томонда эканига қара-да, унинг қарама-қарши томонида бўл, чунки нажот айнан ўша ердадир!
Нафс мол-дунёни хоҳлайди, барча нажот эса садақададир!
Нафс уйқу ва роҳатни хоҳлайди, барча нажот эса тунги намоз (қиёмул-лайл) ва Бомдод намозидадир!
Нафс жозибали нарсаларга тикилишни хоҳлайди, барча нажот эса нигоҳни тийишдадир!
Нафс ўч олишни хоҳлайди, барча нажот эса кечиримли бўлишдадир!
Бу нафсни агар ҳақ йўлга мажбурлаб тутиб турмасанг, у сени ҳалокатга етаклайди!
@tuhur
📲 Улашинг | @MuslimShosh

👍11❤5👏3
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Таълим_муассасалари_фаолияти #дайжест
...“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий”, “Хадичаи Кубро”, “Имом Термизий” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасаларининг битирувчи курс талабалари “Дуал таълим (4+2)” тизими асосида амалиёт ўтамоқда. Бўлажак диний соҳа ходимлари жойлардаги тажрибали имом-хатибларга бириктирилиб, маҳаллалардаги маънавий-маърифий тадбирларда, аҳоли билан мулоқот ва тарғибот ишларида бевосита иштирок этмоқдалар...
➡️ Батафсил (Кўкалдош) | (Хожа Бухорий) | (Хадичаи Кубро) | (Имом Термизий) | (Саййид Муҳйиддин махдум)
...“Жўйбори Калон”, “Имом Фахриддин ар-Розий” ва “Хожа Бухорий” таълим муассасаларида фиқҳ, сийрат ҳамда ҳадис фанлари бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида намунали очиқ дарслар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Хожа Бухорий” билим юртида талабалар ўртасида “Маънавият ва тараққиёт” мавзусида иншолар танлови ўтказилган бўлса, “Имом Термизий” мадрасасида буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил қилинди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | (Ар-Розий) | (Хожа Бухорий) | (Имом Термизий)
...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжид ва қабристонларда, шунингдек, “Имом Фахриддин ар-Розий” таълим муассасасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида ҳудудлар чиқинди ҳамда хазонлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва янги кўчатлар ўтқазилиб, атроф-муҳит озода ҳолга келтирилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) | (Ар-Розий)
...“Дорул ҳадис Аввомийя” илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига замонамизнинг етук уламолари қаламига мансуб ноёб китоблар ҳадя қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” мадрасаларининг Ахборот-ресурс марказлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиб, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйдилар...
➡️ Батафсил (Ҳадис мактаби) | (Мир Араб)
...Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон туманидаги «Абдуваҳҳоб қори» жоме масжидида бўлиб, масжиднинг таҳоратхонасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Ташриф чоғида ишларни сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида якунига етказиш юзасидан мутасаддиларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest #talim #dual_talim #ochiq_dars #hashar #kutubxona
📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Таълим_муассасалари_фаолияти #дайжест
🗣Таълим муассасаларида “Дуал таълим” амалиёти қизғин давом этмоқда
...“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий”, “Хадичаи Кубро”, “Имом Термизий” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасаларининг битирувчи курс талабалари “Дуал таълим (4+2)” тизими асосида амалиёт ўтамоқда. Бўлажак диний соҳа ходимлари жойлардаги тажрибали имом-хатибларга бириктирилиб, маҳаллалардаги маънавий-маърифий тадбирларда, аҳоли билан мулоқот ва тарғибот ишларида бевосита иштирок этмоқдалар...
➡️ Батафсил (Кўкалдош) | (Хожа Бухорий) | (Хадичаи Кубро) | (Имом Термизий) | (Саййид Муҳйиддин махдум)
🗣Мадрасаларда намунали очиқ дарслар ва маърифий тадбирлар ташкил этилди
...“Жўйбори Калон”, “Имом Фахриддин ар-Розий” ва “Хожа Бухорий” таълим муассасаларида фиқҳ, сийрат ҳамда ҳадис фанлари бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида намунали очиқ дарслар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Хожа Бухорий” билим юртида талабалар ўртасида “Маънавият ва тараққиёт” мавзусида иншолар танлови ўтказилган бўлса, “Имом Термизий” мадрасасида буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил қилинди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | (Ар-Розий) | (Хожа Бухорий) | (Имом Термизий)
🗣Юртимиз масжид, қабристон ва таълим муассасаларида умумхалқ ҳашари
...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжид ва қабристонларда, шунингдек, “Имом Фахриддин ар-Розий” таълим муассасасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида ҳудудлар чиқинди ҳамда хазонлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва янги кўчатлар ўтқазилиб, атроф-муҳит озода ҳолга келтирилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) | (Ар-Розий)
🗣Илмий ҳамкорлик: АРМ ходимлари тажриба алмашди ва мактаб фондига ноёб китоблар туҳфа қилинди
...“Дорул ҳадис Аввомийя” илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига замонамизнинг етук уламолари қаламига мансуб ноёб китоблар ҳадя қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” мадрасаларининг Ахборот-ресурс марказлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиб, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйдилар...
➡️ Батафсил (Ҳадис мактаби) | (Мир Араб)
🗣Наманганда янги қурилаётган масжиддаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

👍7❤5