Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal
7.92K subscribers
242 photos
12 videos
206 links
Admin bilan bogʼlanish va reklama uchun @muslimtaqvimibot botiga yozing

Facebook: fb.com/muslimtaqvimi/Home
Instagram: instagram.com/muslimtaqvimi

Ilovani yuklab olish:
https://muslimtaqvim.page.link/ilova
Download Telegram
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг шафоатларига мушарраф бўлай десангиз...

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар». 
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Роббиси! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».
«Васила» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.
«Мақоми Маҳмуд» – «Мақталган Мақом» эса Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд буюк шафоат мақомидир.
Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик, десак, азондан кейин ушбу дуони ўқиб юришимиз лозим...

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍145😢26
«У бирон сўз талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру-нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)»

Тақво сўзи Қуръон ва ҳадисларда Аллоҳдан қўрқиш, дўзахдан сақланиш, парҳезкорлик ва бошқа мазмунларда келади. Динга жуда берилган, художўй, ўзини ҳаром ва шубҳалардан саклаб юрувчи одам муттақиʼ яъни тақводор деб аталган.  Бирор гуноҳ қилиб қўйиш қўрқуви сабабидан Қуръони карим оятларидан бошқа бир сўз айтмаган тақволи бир аёлнинг ҳоли қанчалар ибратли экан:

Абдуллоҳ ибн Муборак ҳазратлари айтадилар:
   "Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш ва пайғамбар (с.а.в)нинг қабрларини зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Йўлда бир шарпа кўрдим. Яхшилаб қарадим, қарасам устида жундан паранжи, бошида ҳам жундан рўмол кийган ёлғиз бир аёл!..
Унга:
"- Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ", дея салом бердим.

У эса Ёсин сурасидан:
«(Уларга) Меҳрибон Парвардигори томонидан салом айтилур» (Ясин сураси, 58 оят) оятини ўқиб саломимга алик олди.

"- Аллоҳ сени яхшилик билан сийласин!
Давоми
👍155😢20🔥10🤩4
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Фаҳшнинг ёйилиши, фоҳиша ишларни авж олиши, қариндош-уруғлик алоқаларини узилиши, амин- ишончли инсонларни фирибгарлик, хиёнат йўлига ўтиши ва хоин инсонга ишонч кўрсатилиши, омонат топширилиши – қиёмат аломатларидандир».

Имом Табароний ривояти

иловамизни юклаб олинг
😢159👍48😁4
Жума айёмингиз муборак

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, шундай дедилар:
«Аллоҳ азза ва жалла тупроқни шанба куни яратди.
Ундаги тоғларни якшанба куни яратди.
Дарахтларни душанба куни яратди.
Ёқимсиз нарсаларни сешанба куни яратди.
Нурни чоршанба куни яратди.
Пайшанба куни ернинг устида жонзотларни таратди.
Одам алайҳиссаломни жума куни асрдан кейин, яратишнинг сўнгида, жума кунининг охирги соатида, аср билан туннинг (шомнинг) орасида яратди».

Имом Муслим ривояти.

иловамизни юклаб олинг
👍168😢9🔥3🎉2
Тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати Диний қўмита томонидан эълон қилинди

FACEBOOK
"Islam Abu Khalil"
"Полвон Новкатлик"
"Сохиб Махмудов"
"Фаррухбек Абдуллаев"
"Мамарахимов Абдурахим Миркомилович"
"Мухожир Полвон"
"Abu Aisha"
"Turkiston"
"Хуррият инфо"
"Нажот"
"ал-Ваъй"
"Роя"
"Агар айтсалар айтгин"
"Ҳукм кимники"
"Саҳобалар жиҳодидан лавхалар"
"Шом фазилатлари"
"Куръондаги қиссалар"
"Тўғри манҳаж"
"IxlosOrg"
"Халифлик давлати учун ҳаракат - куфрнинг барча хийлаларига ет..."
"Abu Talha Hurosoniy"
"Ҳизб ут-Таҳрир" амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Халифалик кутлаганининг алами юз йиллик хотираси муносабати билан сўзлаган нутқи"
"Abu Abdurrohman"
"Asadulloh Turkiy"
"Ibrohim Muvahhid (Ali)"
"Azam Shodiyev"
"Turkiston"
"Mahmud Abdulmomin" ...

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍99🔥6😁5🎉2🤩1
Омонатдорлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Динингиздан энг аввал йўқотадиган нарсангиз омонат ва энг охиргиси намоз бўлади», дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Бу ҳадис Аллоҳ йўлида чин мусулмон бўлишни ният қилган яхши инсонларни ҳушёрликка чақиради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), охирзамон одамларида омонатдорлик камайиб кетади, ҳатто намоз ўқиб юрган одамларнинг ҳаммаси ҳам омонатдор бўла олмайди, деб огоҳлантирмоқдалар.

Омонатдорлик бошқаларнинг сирлари ва ҳақларини сақлаш, одамларнинг ҳаққидан қўрқиш, ростгўй, оқкўнгил бўлишдир.
Бу сифатларни Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ёшлик пайтларидаёқ берган эди. У кишининг ростгўй ва омонатдорликларига ҳатто кофирлар ҳам тан беришган. Бу сифатлар бугун ҳам Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрадиган чин мусулмонларда топилади.

Аммо замон охирлашгани сайин одамларда иймон заифлашиб кетади, омонатдорлик камайиб боради. Қиёмат яқинлашганида одамлар орасидан энг биринчи бўлиб омонатдорлик ва бошқа яхши сифатлар кўтарилади. Энг охири фақат намоз ўқиш қолади, холос...

Тўлиқ ўқиш учун иловага киринг
👍113😢41🔥5
Ҳузур-ҳаловатли бандалик...

Ориф бир зотдан ҳамд, шукр ва рози бўлган ҳолда ҳузурли бир ҳаёт кечирмоқ истаганларга тавсиялар:

"Баъзан касалхоналарга бориб, хасталарни зиёрат қил! Мана шу азобдаги инсонлардек касалликка чалинмаганинг ва ўзингдаги саломатлик неъматини чуқур ўйлаб, шу ҳолингга шукр қил!

Баъзида эса қамоқхоналарга бориб, у ердаги маҳкумларнинг минг бир изтиробга тўла зиндон ҳаётлари ҳақида тафаккур қил! Жиноятларининг бир онлик жаҳл ёки телбалик натижаси эканлигини, яна бу ерда мазлум ҳолида ҳибс қилиниб, бу жафога йўлиққанлар ҳам борлигини, уларнинг ўрнида ўзинг ҳам бўлишинг мумкинлигини ўйла! Аллоҳ таоло сени бу ҳолга тушишдан сақлагани учун Унга шукр эт! У ердагиларнинг омонлиги учун ҳам дуо қил!

Сўнгра қабристонларга бор, у ердаги мозор тошларидан юксалган сассиз, садосиз фарёдларни тингла! Умр неъматини йўқотганингдан кейин пушаймонлик асло фойда бермаслигини англа! Вақтингни қийматини бил! Мозорда ётганлар учун дуо ва истиғфор эт. Бундан кейинги ҳар онингни янада кўпроқ ҳамд, шукр ва зикр ила зийнатлашга ҳаракат қил!"
👍167😢50🔥7😁1
"Ҳақнинг ҳузурига кетяпман, қўлингдан келса, борма!"

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир дехқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муайян қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.

Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сени мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди. 
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор юрак ҳуружига учради. Ўлими аниқ бўлгач, ўғлини чақириб, унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам, тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Шундай қилиб қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятига кўра тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб, варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!" - деб ёзилган эди.

© Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Иловамизни юклаб олинг
👍176😢62🤩4
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:
اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيمًا
Аллоҳумма асалука қолбан салийман.
(Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан салим қалб сўрайман)

Иловамизни юклаб олинг
👍133😢15🔥13
Ассалому алайкум!

Иловамиздаги ҳижрий тақвим саналари кўриб чиқилди ва янгиланди. Ин шаа Аллоҳ ҳижрий ойларнинг бошланиш саналарини ва муборак кунларни янада аниқроқ кўрсатишига умид қиламиз. Бу ўзгаришни кўриш учун версиянгизни янгилаб олишингиз кифоя. Ҳохласангиз иловадаги лентада янгилаш тугмасини босиш орқали ёки ушбу линк орқали янгиланишни амалга оширишингиз мумкин.

Аллоҳ умримизни баракали қилсин!
👍155🎉27😁6🤩3
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз», дейишади. Улар: «Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди», дейишади».

Имом Муслим ривояти.

Иловамизни юклаб олинг
👍155😢22
“Эй қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни Сенинг тоатингга йўналтир!”

Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар:

اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ

Ўқилиши: "Аллоҳумма мусоррифал қулуби сорриф қулубана ъала тоъатик.

Маъноси: “Эй қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни Сенинг тоатингга йўналтир!” (Муслим, 17)
👍189😢32🎉5🔥4
Саййидул айём - Жума муборак!

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни имом хутба қилаётганда эҳтибо қилиб ўтиришдан қайтардилар».

Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти.

* Эҳтибо – орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бели билан болдирини қўшиб кийимига ўраб ўтириш. Умуман икки тиззани қучоқлаб ўтириш ҳам «эҳтибо» дейилади.

©arabicuz

Иловамизни юклаб олинг
👍87😁6
Уйқудан уйғонгандаги дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бирортангиз уйқудан уйғонган вақтда:
«Алҳамдулиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи», десин».

‏الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي رَدَّ عَلَيَّ رُوحِي، وَعَافَانِي فِي جَسَدِي، وَأَذِنَ لِي بِذِكْرِهِ 

Дуо маъноси: Руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва Ўзини зикр қилишга изн, имкон берган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!

Ибн Сунний ривояти

Иловамизни юклаб олинг
👍157🔥6🤩2🎉1
Зулҳижжанинг ўн куни

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпрок солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод, ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амал эканлиги сабабидандир.

«Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумолар дедилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжанинг тўққиз кунида ва Ашуро кунида рўза тутар эдилар».
Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Албатта, бу рўза тутиш у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажга бормаган пайтларида бўлган. Чунки Зулҳижжа ойи ҳаж ойи бўлиб, унинг тўққизинчи куни Арафот куни бўлади ва у куни рўза тутиш мумкин эмаслиги ҳадисларда зикр қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Тўлиқ ўқиш учун ҳавола
👍132🎉10🤩4😁2
Нега Қуръонни ёд оласиз?

Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабибига ихтиёр этганни ихтиёр этгин. Кўпчилик инсонлар ўзлари учун Қуръон қироатини лозим тутишса, Аллоҳ таоло Ўзининг расулига уни, Қуръонни ҳифз этиш, ёд олишни истади.

Сиз ўзингиз ва фарзандингизга ушбу икки хайрдан қай бирини танлаган бўлардингиз? Қачонки, Аллоҳ таоло Қуръонни мусҳафдан қараб ўқувчи қоригаки олий манзила тайин этган бўлса, Қуръонни ҳифз олган ҳамда уни мусҳафдан ва қалбидан ўқувчига қорига қандай манзила тайин этган деб ўйлайсиз?

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир", дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Тавфиқ ибн Халаф Ризоий.

Иловамизни юклаб олинг
👍118😢16🤩1
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳар пайшанба куни, яъни жума кечаси одам боласининг амаллари намойиш қилинади. Қариндошлик ришталарини узганнинг амали қабул этилмайди».

Имом Аҳмад ривояти.
👍90🎉26😢9
Ташриқ такбири айтишни унутманг!

"Рамазон ва Қурбон ҳайити кечаларини Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тирилтирганнинг қалби (барча қалблар ўладиган кунда) ўлмайди."
(Манба: Ибн Можа, Сиям, 68)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни энг кўп шундай дердилар:
   
«Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». (Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқдир, мулк ва ҳамд Унгадир, тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳамма нарсага қодирдир».)

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, Қурбон ҳайитининг тўртинчи куни аср намозига қадар яъни 23 вақтда, ёлғиз ёки жамоат билан ўқилган фарз намозларидан кейин бир мартадан:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. дея такбир айтмоқ эркак-аёл, имом-жамоат, муқим-мусофир ҳар мусулмонга вожибдир. Бунга ташриқ такбири дейилади. (Манба: Муватто, Ҳаж, 205)

Иловамизни юклаб олинг
👍96🎉6😁4🔥2🤩1
Қурбон ҳайитингиз муборак азизлар!

Аллоҳ таоло барчаларимизни оиламизга хотиржамлик ва баракот берсин.

Оламдан ўтган яқинларимизга раҳматини ёғдирсин. Қолганларимизни соғ-саломат, иймонда собитқадам  қилсин.

Барча мусулмонларни гуноҳлари кечирилган, савоблари кўпайган ҳолда жаннатига киришга муваффақ қилсин.

Аллоҳ таоло байрам, хурсандчилик қилиб берган кунни қувонч ва хотиржамлик билан ўтказиш насиб қилсин. Бир-биримизга ҳайитликка яхшиликлар, гўзал табассумлар, ширин сўзлар ҳам илинайлик.

Аллоҳ қилган қурбонликларингизни даргоҳида қабул қилсин. Барча берган неъматлари учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

Хайрли дуолар умид қилиб, Муслим Тақвими жамоаси.

Иловамизни юклаб олинг
👍121🎉12🤩5🔥4😢1
Жон, мол ва авлод инсоннинг кўнглига тахт қурган уч хусусдир. Кўнгил эса Аллоҳга оиддир

Ҳадиси қудсийда эса Роббимиз шундай марҳамат қилади:
"Бандам менга (фарзлардан ташқари қилган) нафил ибодатлар билан тўхтамасдан яқинлашади, ниҳоят Мен уни яхши кўриб қоламан. Бандамни севгандан кейин Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи, тафаккур қиладиган қалби ва гапирадиган тили бўламан. Мендан нимаики сўраса, уни албатта бераман. Мендан паноҳ сўраса, уни ҳимоя қиламан".

Ҳақ таоло билан дўст бўлмаслик эса энг буюк бадбахтликдир. Қуйидаги қисса бу ҳақиқатни янада яхшироқ англашга ёрдам беради:

Ривоятга кўра Исо алайҳиссалом ранги сарғайган ва икки чаккаси осилган ҳаста бир кишига дуч келди. У инсон ўзидаги касалликлардан умуман хабарсиз ҳолда ўз-ўзига шундай сўйлаётганди:
Эй Роббим! Сенга беҳисоб ҳамд-у санолар бўлсинки, инсонларнинг жуда кўпчилигини мубтало қилган дардингдан мени халос айладинг!..
Исо алайҳиссалом муҳаббатини қанчалик англаши ва маънавий камолини билмоқ учун унга:
"Эй ғариб одам! Аллоҳ сени халос айлаган қайси дард экан?!" деди.
Ҳаста шундай жавоб берди:
"Эй Руҳуллоҳ! Энг даҳшатли касаллик ва бало қалбнинг Ҳақдан ғофил ва маҳрум бўлишидир. Шукрлар бўлсинки, мен Аллоҳ таоло билан бирга бўлишнинг завқ, лаззат ва меҳрибончилиги ичидаман. Ҳатто вужудимдаги ҳасталиклардан ҳам хабарим йўқ..."

Тўлиқ ўқиш учун бу ерга босинг
👍155😢34😁8🔥5🤩5🎉3