Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal
7.93K subscribers
242 photos
12 videos
206 links
Admin bilan bogʼlanish va reklama uchun @muslimtaqvimibot botiga yozing

Facebook: fb.com/muslimtaqvimi/Home
Instagram: instagram.com/muslimtaqvimi

Ilovani yuklab olish:
https://muslimtaqvim.page.link/ilova
Download Telegram
"Эй нафс"

Молик ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳи шундай дейдилар:
"Бир кун бир боланинг ёнидан ўтиб кетаётгандим. Бола тупроқ ўйнар, бир кулиб, бир йиғларди. Унга салом бермоқчи бўлдим, лекин нафсим буюклиги ғолиб келиб, бундай қилдирмади. Сўнгра ўз-ўзимга дедимки:

— Эй нафс! Набий алайҳиссалом катталарга ҳам, кичикларга ҳам салом берарди. Олдига бориб, салом бердим.

— Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, эй Молик ибн Динор! дея алик олди. Ажабланиб сўрадим:

— Бирор марта кўришмаган бўлсак, сен мени қаердан танидинг? У дедики:

— Ғайб оламида руҳим руҳингга дуч келганида ҳамиша тирик ва ҳеч қачон ўлмайдиган Аллоҳ менга сизни танитди. Сўрадим:

— Ақл ва нафс орасидаги фарқ нимада? Дедики:

— Менга салом бермасликни хоҳлаган нафсингиздир, салом бердирган эса ақлингиз. Ҳайратда сўрадим:

— Нега тупроқ ўйнаяпсан, дардинг нима? У жавоб берди:

— Чунки биз ундан яратилдик, яна унга қайтамиз. Такрор сўрадим:

— Уни ўйнаб, бир кулиб, бир йиғлаётганингни кўряпман.

Давоми
👍311😢51🔥13🤩12
Жума Айёмингиз муборак!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Намозлар ичида Аллоҳнинг наздида жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидан афзали йўқдир. Сизлардан ким бунга шоҳид бўлса (яъни адо этса), унинг гуноҳлари мағфират этилади».

Имом Баззор ривояти.

Иловамизни юклаб олинг
👍272😢11🔥5😁3
Кун ҳадиси

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах аҳлининг азоби энг енгили – оловдан бўлган шиппак кийиб, шиппагининг ҳароратидан мияси қайнайдиган кишидир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Иловамизни юклаб олинг
😢265👍91🔥10
"Умматимнинг фитнаси молдир"

Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳар бир умматнинг ўз фитнаси бордир. Умматимнинг фитнаси молдир», дедилар». (Термизий, Зуҳд 26)

Фитна калимаси имтиҳон ва синов маъноларини билдиради. Бу имтиҳон ва синов яхшилик билан ҳам, ёмонлик билан ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Анбиё сураси 35-оятида  "Биз сизларни (сабр- тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз" дея марҳамат қилган .......


Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍235😢57🔥15🎉2
Кун ҳикмати

Аллоҳ таоло аёлга «ҳижоблан» демади балки, «зийнатларингни кўрсатма» деди. Чунки, аёл ҳатто ҳижобда бўлса ҳам зийнатларини қандай кўз-кўз қилишни яхши билади.

Доктор Холид Идрисий.

Иловамизни юклаб олинг
👍320🔥38😢36🤩5🎉4😁3
Жума муборак!

Бир ўйлаб кўринг:
– Жамоат намози қўшниларни жам қилади;
– Жума намози маҳалла аҳлини жам қилади!
– Ҳайит намози шаҳар аҳлини жам қилади!
– Ҳаж ибодати бутун дунё мусулмонларини жам қилади!
Бу дин нақадар буюк!
Ислом неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айт!

©arabicuz

Иловамизни юклаб олинг
👍276🎉17🔥16😢8🤩6
Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?

Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:

"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.

Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.

Ҳадиси шарифда:

"Ҳисоб куни:

— "Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,

— "Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,

— "Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."

Шунингдек бошқа бири:

— "Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,

— "Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".

Бошқа бири:

— "Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:

— "Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".

Яна бириси:

— "Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,

— "Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."

Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.

Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.
👍445😢103🔥16🎉8🤩6😁5
Кун ҳадиси

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жинларнинг кўзи билан одам боласининг аврати ўртасидаги тўсиқ – улардан бирининг халога киришда «Бисмиллаҳи», демоғидир», дедилар».
Имом Термизий ва Аҳмад ривоятлари.

Иловамизни юклаб олинг
👍262🔥27🎉7😁3🤩2
Тонгги ва кечки дуолар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍204🔥30🎉3
Аллоҳнинг муҳаббати

Эътиборингизга 40 йилга яқин умрини Қуръони Каримни тафсир қилишга бағишлаган Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳазратларининг таъсирли ваъзларини ҳавола этамиз:
«Аллоҳ севувчидир! Яъни, У сизларга жуда муҳаббатлидир, меҳрибондир. Шу сабабли, Аллоҳ унда мўмин бандаларига тўғри йўлни кўрсатган ҳадиси қудсийда, У зот айтадики:

«Эй Одам боласи! Бирор ҳокимдан қўрқа кўрма! Модомики, ҳукмронлигим боқий экан, қўрқма! Ҳукмронлигим эса ҳеч қачон тугамайди!
Эй Одам боласи! Ризқ торлигидан қўрқма! Ваҳоланки хазиналарим тўла. Улар ҳеч қачон тугамайди!
Эй Одам боласи, сени ибодат учун яратдим! Ўйнаб юрма!
Ризқингга кафил бўлдим. Кўп ҳам овора бўлма! Иззатим ва Жалолимга қасамки, сенга тақсим қилганимга рози бўлсанг, қалбингга ҳам, танангга ҳам роҳат бераман. Менинг ҳузуримда мақталганлардан бўласан!...

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍332😢42🔥23🎉5🤩1
Гуноҳкорни шарманда қилманг

Гуноҳкорларни шарманда қилманглар. Зеро, ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси остида яшаймиз. Агар У Зот пардани кўтарса, ҳаммамиз шарманда бўламиз. Гуноҳларимиз ҳам, тойишларимиз ҳам нақадар кўп!

Яхшиси унинг ўзига алоҳида насиҳат қилинглар. Насиҳатни ҳам ўзингларни юқори олишу уни паст кўриш билан эмас, муҳаббатдан келиб чиқиб қилинглар.

"Шарманда эмас, насиҳат қилинг. Шикаст эмас, танбеҳ беринг. Ўз тоатингизга керилманг. Ўзганинг гуноҳи устидан кулманг".

Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шундай дейди:

Қай бир банда биродарини бирон гуноҳи учун айблайдиган бўлса, ўзи ҳам ўша гуноҳга мубтало бўлмай қолмайди. Кимнингдир бирон гуноҳидан воқиф бўлсангиз, Аллоҳ уни ҳам, бизларни ҳам кечирсин, деб айтинг...

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍229😢42🔥12😁5🎉1
Бир иш оғирлик қилганида ўқиладиган дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً وَأنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

«Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳла», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, қаттиқ ерни ҳам текис қилгувчисан

Ибн Сунний ривояти

© Анвар Аҳмад, «Зикр ва дуолар» китобидан

⚡️Дуолар учун иловамизни юклаб олинг
👍207😢9🔥6😁3
Намоз ўғриси

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍224😢49🔥12
Содда яшамоқ иймондандир

Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ансорий ал-Ҳорисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари кунларнинг бирида у зотнинг ҳузурларида дунёни зикр қилишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар эшитяпсизларми? Эшитяпсизларми?
Албатта, содда яшамоқ иймондандир, содда ҳаёт кечирмоқ (яъни, хашаматсиз яшамоқ) иймондандир
», дедилар.
Ибн Можа ривояти

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
👍338😢26😁9🎉8🔥4
Рамазоннинг биринчи куни 11 март, душанба

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Манбаа © muslim.uz

Намоз вақтлари учун иловамизни юклаб олинг
👍218🎉7😁6🤩5
Ўзбекистонда таровеҳ намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.

Рамазон ойи бошланиши олди ўқиладиган таровеҳ намози ҳудудлар кесимида қуйидаги вақтларда бошланади:

Фарғона........ — 20:15;
Наманган....... — 20:15;
Андижон........ — 20:30;
Тошкент шаҳри.. — 20:30;
Тошкент вилояти — 20:30;
Сирдарё........ — 20:30;
Жиззах......... — 20:30;
Самарқанд...... — 20:45;
Қашқадарё...... — 20:45;
Сурхондарё..... — 20:45;
Навоий......... — 20:50;
Бухоро......... — 20:50;
Хоразм......... — 21:10;
Қорақалпоғистон — 21:10.


Намоз вақтлари учун иловамизни юклаб олинг
👍138🔥15🤩1
Рамазон тақвими ҳақида

Биздан рамазон тақвими ҳақида бот орқали кўп сўрашяпти. Шунинг учун бу ҳақида изоҳ беришни лозим билдик.

«Муслим тақвими» (барча тақвимлар)даги Бомдод вақти сахарлик вақтини ва Шом вақти эса ифторлик вақтини билдиради.

Яъни, сахарликнинг вақти то Бомдод вақти киргунча. Бомдодга азон айтилганда оғиз ёпилган бўлиши керак. Таомланишга кетадиган вақтни ҳисобга олиб, Бомдод вақтидан олдинроқ уйғониш керак.

Ифторликнинг вақти эса Шом кирганида бўлади. Шомга азон айтилганида оғиз очилади.

Намоз вақтлари учун иловамизни юклаб олинг
👍200🔥15🎉3🤩2
⚡️ Саҳарлик ва ифторликдаги дуолар

Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

* Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган
Бошқа шаҳар вақтлари учун Muslim Тақвими
иловасини юклаб олинг
.........................................

Савол:
Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илм, қимматли вақтингизни олганим учун маъзур тутинг илтимос. Бир ердан ўқиб қолдим ҳозирда барча мусулмонлар сахарлик ва ифторликдаги Навайту ва Аллоҳумма лака сумту каби дуоларни ўқишга кўрсатма йўқ экан. Аслида хам шундайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Жавоб:
Ваалайкум ассалом! Аслида ибодатни дилдан ният қилинади. Ҳозирги кунда одамларнинг хаёли паришон бўлгани учун уламолар тилида ҳам бироз эслаб қўйса дейишган....

Давоми учун иловамизни юклаб олинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍206🤩13😁8🔥6🎉5
Рўзани бузмайдиган амаллар

▪️ Рўза тутганлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб қўйса; Аммо бу ҳолатда рўзадорлиги эсига тушиши биланоқ, дарҳол еб-ичишни тўхтатиши керак.

▪️ Кундуз куни рўзадор ухлаб, дам олиб уйқусида эҳтилом бўлиб қолса; Бу ҳолатда рўза очилмайди. Бу одам ғусул қилиб ибодатларини адо қилаверади;

▪️ Кўзга дори томизса ёки сурма қўйса; Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг мазаси билинса ҳам рўза очилмайди;

▪️ Қон олдирса;

▪️ Мисвок ишлатса;

▪️ Муболағасиз оғиз-бурунни чайса; Рамазон ойида таҳорат пайтида оғиз чайилганда сув томоғда ғарғара қилинмайди, бурунга сув олинганда охиригача тортилмайди. Чунки бу ҳолатларда сув ичкарига ўтиб кетиб, рўзани очилишига сабаб бўлиши мумкин;

▪️ Ғусл қилса; Бунда устидан сув қуйиб яъни душ қабул қилиши мумкин. Аммо рўзадор ваннани тўлдириб ичига тушиб ўтиришдан ёки бассейнга тушишдан сақланиши лозим.

Давоми
👍234🔥14😁5🎉4🤩2
⚡️ 12 март - Рамазоннинг 2-куни

Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!
(Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир)

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!
(Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил)

Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган.

Ўз шаҳрингизнинг вақтларини
илованинг Вақтлар бўлимидан билиб олинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115🔥4🤩4🎉2