Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.

🔸 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаровнинг 12-май “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам табриги

🔸 Болажонлар саломатлиги йўлида уч томонлама ҳамкорлик

🔸 ЭХТИЁТКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ...

🔸Самарали меҳнат муносиб тақдирланди

🔸Омад ёр бўлсин, Наим Рустамович!

🔸Ўзбекистон-Хитой: Болалар урологияси соҳасида ҳамкорлик

🔸Қизамиқ – жиддий хатар. Эмланмаслик оқибатлари қандай?

🔸Иссиқ кунларда қандай таомланиш зарур?

🔸Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

🔸 КАНАЛАРГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ — ТАБИАТДА ДАМ ОЛИШДА ХАВФ СИЗГА ЯҚИН!

🔸Болалар миллий тиббиёт маркази офтальмология бўлими шифокорлари томонидан навбатдаги мураккаб турдаги кўз жаррохлик амалиёти амалга оширилди.

🔸#OrzugaHayotBaxshEtaylik

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍3❤2👏1
📌 Болаларни жисмоний фаолликка ўргатишнинг фойдали усуллари

Жисмоний фаоллик болаларнинг соғлом ривожланиши учун жуда муҳим. Мунтазам ҳаракатланиш иммунитетни мустаҳкамлайди, мушак ва суякларни ривожлантиради, кайфиятни яхшилайди ва стрессни камайтиради. Қуйида болаларни жисмоний фаолликка жалб қилишнинг самарали усуллари билан танишинг.


1️⃣ Ота-оналар намунаси муҳим
Болалар ота-оналарининг ҳаракатларини кузатиб, ўрганадилар. Агар сиз ўзингиз ҳам жисмоний фаоллик билан шуғуллансангиз (юриш, югуриш, гимнастика), болалар ҳам сизга эргашади.

2️⃣ Ҳаракатлантирувчи ўйинлар ўйнанг
🔹 Югуриш, сакраш, тўп ўйинлари
🔹 “Қувлашмачоқ”, “Арқон тортиш”, “Сакраб юриш” каби ўйинлар
🔹 Велосипед ҳайдаш ёки самокат учиш
-
Камола Каххарова

* Педиатр

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍2
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Жанубий Корея: болалар саломатлиги йўлида барқарор ҳамкорлик
•••

☑️ Жанубий Кореянинг “Milal” халқаро юрак фонди Ўзбекистондаги фаолиятига 7 йил тўлди. Ушбу давр мобайнида фонд кўмагида юрак нуқсони билан туғилган 350 нафар болага муваффақиятли юрак жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.


🔘 Шу муносабат билан "Сеул" тадбирлар залида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров сўзга чиқиб, ҳамкорлик тарихининг мазмунан бой ва самарадор жиҳатларини эътироф этди.

🎖 Тадбир доирасида “Milal” фонди президенти жаноб Ли Жеонг Жега Болалар миллий тиббиёт маркази билан йўлга қўйилган изчил ва сермазмун ҳамкорлиги учун, Болалар миллий тиббиёт марказининг 5 йиллиги “Эсдалик нишони” топширилди. Бу мукофот халқаро дўстлик ва тиббий алоқаларнинг мустаҳкам ифодасидир.

🌍 Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлайди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤‍🔥8👍7👏3❤1
🚑 ТАЙИНЛОВ

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Хомидов Феруз Қосимович Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


➡️ Ф. Хомидов 2013 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2016 йил Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида докторантура, Тошкент Вестминстер университетида менежмент йўналишида таҳсил олган.

✅ Турли йилларда 1-сон Республика клиник шифохонаси жарроҳи, вазирликнинг Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантириш ҳамда Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармалари етакчи мутахассиси, Фан ва таълим бошқармасининг Фан ва илмни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

🔴 Тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) Ф. Хомидов тайинловга қадар вазирликнинг Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш, қайта тайёрлаш, илм ва инновациялар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
👍13😱1
⁉️ Болаларга қўл ювиш одатлари ва тоза овқатланишни ўргатиш орқали нималарга эришиш мумкин?

Болалар гигиена қоидаларига риоя қилишни ўрганишлари орқали уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Хусусан, қўл ювиш ва тоза овқатланиш одатларини шакллантириш қуйидаги натижаларга олиб келади:


1️⃣ Инфекцион касалликларнинг олдини олиш
Болалар қўлларини мунтазам ювиш орқали шамоллаш, ичак инфекциялари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкин. Қўллар кўплаб бактериялар ва вирусларни тарқатади, шунинг учун уларни совун билан ювиш муҳимдир.

2️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг камайиши
Кир қўллар билан овқатланиш ёки яхши ювилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Тоза овқатланиш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали боланинг овқат ҳазм қилиш тизими соғлом бўлади.

Батафсил...
-
Дилбар Каттаева

* Педиатр

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍2❤1👏1🤝1