Neft va Gaz Ishi
12.2K subscribers
2.02K photos
844 videos
698 files
1.7K links
Нефть ва Газ соҳасига оид канал

Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров

Реклама ва таклифлар учун: @Kh0107

Тестлар: @neftgaztest

📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵️Вакансиялар
📽Видеороликлар

Реклама: @neftgaz_ads
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хавфсиз_меҳнат

Мексикадаги Clorados III ҳалокати: коррозия - кўзга кўринмайдиган, аммо ҳалокатли таҳдид

2016-йил 20-апрель куни Мексиканинг Веракрус штати, Коацакоалкос шаҳрида жойлашган Pajaritos нефть-кимё мажмуасидаги Clorados III заводида йирик портлаш ва ёнғин содир бўлди.

Clorados III заводи Petroquímica Mexicana de Vinilo (PMV) таркибида бўлиб, PMV Мексиканинг давлат нефть компанияси Pemex ва хусусий Mexichem компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган. Корхона асосан винилхлорид мономери (VCM) ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

Ҳодисага олиб келган асосий технологик сабаблардан бири - қувур элементларида коррозия натижасида металл қалинлигининг камайиши бўлган.

Тергов материалларига кўра, AS-401C тизимидаги 18 дюймли қувур тирсаги шикастланган. Қувур деворининг емирилиши натижасида катта миқдорда ёнувчан углеводородлар ва кимёвий моддалар ажралиб чиққан.

Орадан кўп ўтмай сизиб чиққан моддалар ҳаво билан аралашиб, ёнувчан буғ-газ булутини ҳосил қилган ва у алангаланган.

Кейин кучли портлаш ва ёнғин юзага келган. Портлаш заводнинг катта қисмини вайрон қилган.

Ҳалокат оқибатида 32 нафар киши ҳалок бўлган, 136 нафар киши жароҳатланган.

Тергов жараёнида қувурнинг шикастланган қисмида металл қалинлигининг сезиларли даражада камайгани аниқланган. Мутахассислар бунда ички ва ташқи коррозия, шу жумладан изоляция остидаги коррозия - CUI (Corrosion Under Insulation) таъсирини қайд этган.

Бу ҳолатнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, коррозия ташқи томондан доимо ҳам кўзга ташланавермайди. Изоляция остида ривожланаётган коррозия эса қувур деворини аста-секин заифлаштириб, охир-оқибат унинг тўсатдан ёрилишига олиб келиши мумкин.

Ҳодиса нафақат инсонлар ҳаётига, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етказди. Портлашдан кейин хавфли кимёвий моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан боғлиқ экологик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Clorados III ҳалокати яна бир бор шуни кўрсатдики:

- Коррозия - секин кечадиган, аммо оқибати жуда оғир бўлиши мумкин бўлган хавф;

- Қувур ва жиҳозларнинг ташқи кўриниши уларнинг ҳақиқий техник ҳолатини доимо ҳам акс эттирмайди;

- Қувурлар бутунлиги (mechanical integrity) мунтазам назорат қилиниши ва хавф даражасига мос инспекция дастурлари ишлаб чиқилиши зарур;

- Изоляция остидаги коррозия каби яширин хавфларга алоҳида эътибор қаратиш керак;

- Аварияга қарши ҳимоя, газ аниқлаш, фавқулодда ўчириш ва ёнғиндан ҳимоя тизимлари доимо ишга тайёр ҳолатда бўлиши шарт.

Коррозияни вақтида аниқлаш - авариянинг олдини олишнинг энг муҳим босқичларидан биридир.

Корхонангиз хавфсиз ва узлуксиз ишлаши учун ходимларингиз билан бирга бу каби аварияларнинг сабаблари ва оқибатларини таҳлил қилинг, муҳокама қилинг ва хулоса чиқаринг.

Унутманг: хавфсизлик биринчи ўринда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
❤11⚡8👍8🙏3👏1
- Қаерда хато қиляпмиз? Натижаларга эришиш учун яна қандай чора-тадбирлар кўришимиз керак? Қиш тобора яқинлашмоқда, халқимизга эса газ керак, - Абдуғани Сангинов.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов раҳбарлигида тизим корхоналари ва бошқармалари кесимида амалга оширилган ишлар, қазиб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда мавсумда истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш масалалари юзасидан навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡7❤6👏6👍2
Бугун, 15 сентябрь куни соат 10:25 да Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли нефть маҳсулотларини сақлаш омбори резервуарлари парки эстакадасида ёнғин қайд этилди.

Тегишли хизматларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:00 да бартараф этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 та ёқилғи резервуари зарарланган, 3 нафар фуқаро турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Резервуарлар завод ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, ҳодиса ишлаб чиқариш қувватларига таъсир кўрсатмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
❤17😱16👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШГКМ #25йил

"Шуртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖнинг 25 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирдан видеолавҳа

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👏17⚡4❤2💯1🤝1
#Вакансия

“Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК қуйидаги лавозимларга малакали мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этади

Назорат-ўлчов асбобларини таъмирловчи (Слесарь - инструментальщик) | 2 нафар

Иш жойи - Устюрт газ-кимё мажмуаси | Резюме юбориш

Омборчи (Кладовщик) | 1 нафар

Иш жойи - Устюрт газ-кимё мажмуаси | Резюме юбориш

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 18–28 сентябрь.

Эслатма: Фақат белгиланган талабларга жавоб берадиган резюмелар ва номзод ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Резюме ва ҳужжатлар фақатгина онлайн равишда қабул қилинади.

Резюме наъмунаси

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
❤7👏6👍5⚡2👌1
UzKorGaz резюме наъмуна.doc
46.5 KB
#Вакансия

“Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК резюме наъмуна


Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
👍10⚡2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нефтни қайта ишлаш заводининг умумий схемаси

Общая схема работы нефтеперерабатывающего завода ›

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👍33❤3👏3💯2
Бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган EDF компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчди.

Маълумот учун, мазкур станция янги қурилган бўлиб, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилди.

Ҳозирги вақтда электр таъминотидан узилган барча истеъмолчилар электр тармоғига қайта уланди.

Энергетика Вазирлиги

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
❤8👍6😱3⚡1
Neft va Gaz Ishi
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони! Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга кўрсатган матонати учун раҳмат айтамиз. Ўйинларни жуда кучли ҳаяжон ва эмоциялар билан кузатиб бордим, ғалабадан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Давомли бўлсин, янада…
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси икки карра чемпиони!

Ўзбекистоннинг барча жамоалари яхши иштирок этишди. Асосий жамоага-ку гап бўлиши мумкин эмас.

Барчамизга эмоциёларга бой ўйинлар тақдим этганингиз, чемпион бўлганингиз учун раҳмат! Ғалабалар довомий бўлсин, омад доимо ёр бўлсин!

Азиз юртдошлар, барчангизни ушбу ғалаба билан муборакбод этаман!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🏆39❤9👍9
Устозлар ҳаётда доим очар йўл,
Устозни ўзингга йўлчи юлдуз бил.
Ҳаёт бўстонида сен бўлсанг бир гул,
Шубҳасиз шу гулнинг боғбонидир ул.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар.
👍15❤9👏3
Муҳандис қўлланмаси_ @Ngi_Uz.pptx
12.6 MB
Кўпчилик сўрайди: "китоблардан маълумот изласак топишимизга кўп вақт кетади, шу маълумотларни қисқача берилгани йўқми?" - деб.

Бу китобчада сўраганингиздек қисқа-қисқа тушунчалар барчага тушунарли қилиб бериб ўтилган, лекин яхшироқ илм олиш учун китоблардан батафсил ўқишингизни маслаҳат бераман.

Нефть ва газ саноати муҳандислари, янги ишга кирувчилар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонлар учун қўлланма

Каналга уланиш: @ngi_uz
👍36❤11⚡3👏3🏆1
Чет-элга иш чиқади-ку, авиабилетга, меҳмонхонага ёки қандайдир тўловлар учун олдиндан пул сўраса ўйлаб ўтирмай блоклаб юборинг.
👍70💯11👏4❤3🫡3
❗️ Германияда утилизацияга топширилган Vaillant қозонлари Ўзбекистонда 18 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фарғона вилояти ФВБ маълумотига кўра, 25 октябрь куни Фарғона туманида бир оиланинг 7 нафар аъзоси, шу куни Тошкент шаҳрида 6 киши, 1 ноябрь куни эса Қўқон шаҳрида 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур фожиали ҳолатларга хавфсизлик талабларига зид равишда ўрнатилган иситиш қозонлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, Германияда фойдаланишдан чиқарилиб, утилизацияга топширилган Vaillant русумли икки контурли қозонлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган. Улар қўлбола усулда қайта жиҳозланиб, фуқароларга янги ускуна сифатида сотилган.

Энг хавфли жиҳати шундаки, қозонларнинг асл дудбуронлари ўрнига юқори ҳароратга чидамсиз полиэтилен қувурлар ўрнатилган. Шунингдек, ҳаво тортиш қувурларининг мато билан беркитилиши ёки тўсиб қўйилиши газнинг чала ёнишига ва ис гази ажралиб чиқишига олиб келган.

ФВБ фуқароларни бундай ускуналарни харид қилмасликка, иситиш қозонларини фақат малакали мутахассислар орқали ўрнатишга ва уларнинг сертификатлари ҳамда техник ҳолатини текширишга чақиради.

Яқинларингизда ушбу русумдаги қозонлар бўлса зудлик билан ушбу қозонлардан фойдаланмасликларини етказинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😱11👍8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти мамлакат газ тизими устидан назорат Россиянинг «Газпром» компанияси қўлида эканини тан олди.

2014 йилда «Қирғизгаз» рамзий 1 долларга сотилган. Келишувга кўра, «Газпром» мамлакатни газлаштириш учун маблағ ажратиши керак эди.

Садир Жапаров компания бу мажбуриятларни бажармаётганини айтиб, газ тизимини «Қумтор» олтин кони каби давлат назоратига қайтариб олиш билан огоҳлантирди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👍26👏6❤5⚡1
М 25

@Ngi_Uz
😱49👌14👏6⚡5❤4💯3🙏2