Numa.uz
5.55K subscribers
1.48K photos
1.23K videos
21 files
2.79K links
NUMA Nutrition

♻️ Tabiiy mahsulotlarar yordamida tabiatga qaytish

👩‍⚕️👨🏻‍⚕️Bepul konsultatsiya

Bepul yetkazib berish xizmati

+998 55 513 33 33

@Numa_uz_admin
Download Telegram
​​❓Энергияга тўлиб юриш учун нима ейиш керак?

✅ Тухум — сифатли оқсилга бой бўлиб, витаминлар, минераллар ва омега-3 ёғ кислоталарига тўйинган.

✅ Банан — калий, клетчатка ва витаминлар манбаи. Банан сизни кун давомида тетик бўлишингизга ёрдам беради.

✅ Ёнғоқ ва уруғлар — клетчатка, фойдали ёғлар ва оқсилга бой. Бодом, кешю, ёнғоқ ва бошқалар сизни кун давомида тетик бўлишингизга ёрдам беради.

✅ Илик шўрва — организмда тезда энергия берадиган ёғларга бой. Баданни қиздиради, шамоллашни ҳам олдини олади.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум Чоршанба тонги муборак бўлсин азизлар!😊

🍃Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 @numauz
👍5
​​🤔 Ҳар куни кечқурун мунтазам равишда пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?

🔹 Бугунги кунда соғлом бўлиш учун спорт марказларига бориб, тренер кўрсатмасига биноан машқ бажаришга интилишади. Аслида саломатлик учун тоза ҳаво ва манзарали жойларда сайр қилиш, пиёда юриш ва югуриш кони фойдадир.

♻️ Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот ҳисобланади ва ҳар куни мунтазам кечки сайрга чиқадиганлар организми камҳаракат инсонларга нисбатан соғломроқ бўлади. Қуйида тоза ҳавода сайр қилишнинг фойдали томонларини батафсил кўриб чиқамиз.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔥3👍2
​​🔹 Мушакларни мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний соғлиқни яхшилаш

📌 Пиёда юриш — инсон бутун танаси учун энг фойдали ва қийин бўлмаган машғулотлардан бири. Жисмоний ҳаракат даврида оёқ соҳасидаги мушаклар мустаҳкамланади, юриш ҳолсизлик ва уйқучанликдан халос бўлишда ёрдам беради.

🔹 Турли касалликлар ривожини камайтириш

📌 Мунтазам юриш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга, қон айланишини яхшилашга ҳамда қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍4
​​🔹 Соғлом вазнга эга бўлиш

📌 Тоза ҳавода сайр қилиш ва югуриш организмдаги ортиқча калорияларни ёқиш ва вазнни доимий нормал кўрсаткичда сақлашнинг самарали усулидир. Ушбу машғулот метаболизмни тезлаштириш, иштаҳани назорат қилиш ва ортиқча овқатланишнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

🔹 Сайр ­­— яхши кайфият ва тинч уйқу гарови

📌 Тоза ҳавода айланиш сизга кўтаринки кайфият бахш этади, стресс даражасини пасайтиради ва депрессия билан курашишда асқатади. Югуриш эса диққатни ошириб, тунги уйқу сифатини яхшилайди.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔥4❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин.


👉 @numauz
​​🤔 Рамазон ойида ортиқча вазн пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш лозим?

🌙 Рамазон ойи кириб келганда кундалик овқатланиш тартибидаги ўзгаришлар организм учун кичик синов бўлиб, баъзи инсонлар ортиқча овқатланиш сабабли вазн орттиради.

📌 Рўза вақтида семиришга нафақат калорияли ва ёғли таомлар, балки уйқу режимининг ўзгариши ва камҳаракат бўлиш каби омиллар ҳам сабаб бўлади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?


Билишни истасангиз, 🔥 қолдиринг
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔥19👍2
​​♻️ Овқатланиш тартиби

📌 Диетолог ва нутрициологлар таъкидлашича, рўзадор инсонлар қайта ишланган маҳсулотлар, қовурилган, ёғли, шўр, дудланган таомлар ва ширинликлардан воз кечиши яхшироқдир. Уларнинг ўрнига танани энергия, озуқа моддалари ва етарли миқдорда сув билан таъминлайдиган маҳсулотларни танлаш лозим.

🔹 Парҳез мутахассислари тавсия этишича, мураккаб углеводлар манбаи сифатида донли маҳсулотлар, мол гўшти, товуқ, курка, балиқ, дуккаклилар ва тофу каби оқсилга бой маҳсулотлар узоқ вақтга организмни тўқ тутади ва энергия беради.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

👉 @numauz
❤3
​​❗️Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш эшитиш қобилиятининг буткул йўқолишига сабаб бўлиши мумкин

🔹 Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчинда мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу яхши, албатта. Аммо ҳар нарсанинг фойдали томони бўлгани каби зарари ҳам йўқ эмас.

📌 Соғлом қулоқ аниқлай оладиган энг паст товуш 10-15 децибел, меъёрий эшитишнинг энг юқори даражаси 25 децибелни ташкил этади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Инсон қичқирганда овоз баландлиги 60-65 децибелга етиб, бу аллақачон безовталикка олиб келади. 90 дБ ёки ундан юқори товушлар эса саломатлик учун хавфли.
Шундан келиб чиқсак, қулоқчин орқали 100-120 децибел ўлчамдаги мусиқа ёки аудиокитобни тинглаш эшитиш қобилияти учун чинакам синовдир.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍3
​​♻️ Инсоннинг қулоғи ташқи, ўрта ва ички қисмлардан иборат.

✔️ Ташқи қулоқ атрофдан келаётган тўлқинларни қабул қилиб, ноғора пардасига узатиб беради. Унинг орқа қисмида учта қулоқ суякчаси бўлиб, баланд товуш таъсирида уларда толиқиш пайдо бўлади ва бош мияга узатилаётган тўлқинларнинг кучли зарбидан эшитиш пасайиб боради.
Сабаби инсон қулоғи фақат қисқа муддатли баланд товушлардан ҳимоя қилиб, узоқ муддатли шовқин таъсирида унинг ички қисми бош мияга товушли хабарларни етказолмайди.

📌 Оқибатда эшитишда муаммолар кузатилиб, ҳатто, унинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.Шунингдек, қулоқчинлардан мунтазам ва узоқ муддат фойдаланиш бош оғриғи, хотира сусайиши, асабийлик, уйқусизлик, бош айланиши каби муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Натижада мия томирларидаги спазмлар қон босимининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, уларни тез-тез ишлатиш туфайли қулоқларда мум йиғилиб, тиқинлар ҳосил қилади.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

🌷 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!


@numauz
👍4❤1
♻️ ​​Қаришни секинлаштириб, саратондан ҳимоя қилади: аёллар рациони учун муҳим бўлган 3 маҳсулот

Аёллар саломатлиги ва гўзаллигида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга экани барчага аён. Шундай экан, бугун биз тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилайдиган ҳамда эрта қаришдан ҳимоя қиладиган 3 муҳим маҳсулот ҳақида сўз юритамиз.

Мавзу сизга қизиқ бўлса 🔥 қолдиринг!
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔥16👍2
​​🔺 Жигар ва тил

🔹 Бугунги кунда репродуктив ёшдаги аёллар кўп дуч келадиган муаммолардан бири – темир танқислиги анемиясидир. Ушбу касаллик организмда темир етишмаслигига олиб келади, натижада тирноқлар мўртлашади, сочлар жилосини йўқотиб, сийраклашади, тери ранги оқариб кетади.
Жигар ва тил таркибида махсус модда – гем мавжуд бўлиб, у темир атоми билан боғланган, протопорфирин IX молекуласи ҳисобланади. Шунинг учун мол гўшти, ёки товуқ жигарини, шунингдек, мол тилини мунтазам овқатланиш рационига киритиш камқонлик касаллигининг олдини олади.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍1
​​Карам маҳсулотлари

Брокколи, оқ карам, гулкарам, шунингдек, брюссел карами таркибида B гуруҳи витаминлари юқори бўлган сабзавотлар ҳисобланади. Мазкур витаминлар айниқса асаб тизими учун фойдалидир. Шунингдек, карам иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятга эга бўлиб, кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


👉 @numauz Уланинг☑️
👍5
​​❗️Организм учун энг муҳим элемент — магний аҳамияти ва унга бой маҳсулотлар рўйхати

♻️ "Магний микроэлементи соғлиқ учун шунчалик муҳимки, у организмдаги деярли барча жараёнларга — асаб импулсларининг узатилиши, қоннинг суюқлик даражаси, юрак ва қон-томир тизими, фойдали моддаларнинг организм томонидан сингдирилиши ва яхши кайфиятга жавоб беради."

🔰 Тиббиётда магнийга стресс, чарчоқ, тушкунлик ва депрессия билан курашадиган энг самарали элемент сифатида қаралади. Нормада инсон танасида 25 грамм магний моддаси мавжуд. Ушбу енгил металл 360 га яқин моддалар алмашинувида иштирок этадиган ҳаёт учун энг зарур микроэлемент саналади.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍1🔥1
​​Унинг фойдали томонлари:

♻️ Суякларни мустаҳкамлайди;
♻️ Диабетга чалинишдан сақлайди;
♻️ Юрак ва қон-томирлар учун муҳим;
♻️ Тери саломатлиги ва гўзаллиги манбаи.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉 @numauz
👍4