Numa.uz
5.67K subscribers
1.44K photos
1.22K videos
21 files
2.79K links
NUMA Nutrition

♻️ Tabiiy mahsulotlarar yordamida tabiatga qaytish

👩‍⚕️👨🏻‍⚕️Bepul konsultatsiya

Bepul yetkazib berish xizmati

+998 55 513 33 33

@Numa_uz_admin
Download Telegram
✨Овқатланиш режимига риоя қилинг

Қачон қорнингиз очганида ёки пала-партиш овқатлансангиз, бел соҳасида ёғ тўпланаверади. Бунда организм стрессни ҳис қилади ва энергияни сарфлашдан кўра уни захира қилишни маъқул билади. Бундан ташқари, вақтида тановул қилмагандан кейин йўл-йўлакай зарарли таом ва маҳсулотларни истеъмол қилишга тўғри келиши, бу эса саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин.
👍8
Сих хам зарарли таомлар истеъмол қилиб турасизми?
Anonymous Poll
30%
Ха жуда кўп
57%
Баъзида истеъмол қиламан
13%
Йўқ, умуман истеъмол қилмайман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤔Сиз хам доим озиш учун спорт билан шуғулланасизми?

👌Шуни унитманг ўғри овқатланмай спорт билин шуғуллангани хеч қандай фойдаси йўқ…
🔥7
✨Ҳар куни сутли маҳсулотларни истеъмол қилинг

Қориндаги ёғнинг яна бир сабаби ичаклар фаол ишламаслиги бўлиши мумкин. Кўпинча бунга ҳазм жараёни ва метаболизмни яхшилайдиган фойдали бактериялар етишмаслиги сабаб бўлади. Фойдали бактерияларнинг кони эса сутли маҳсулотлар ҳисобланади ва шу сабаб ҳам уларни канда қилмаслик тавсия қилинади.
🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👋Ассалому алейкум
Бугунги кун барчамиз учун яхшиликларга бой бўлсин…

✨Қориндаги ёғларни йўқотиш учун берилайотган тавсияларга албатта амал қилинг…


Соғлиғингизга эътиборли бўлинг…
👍4🔥3
✨Смузи ва шарбатлардан воз кечинг

Парҳезшунослар аллақачон шарбатларни фойдали ва зарарсиз, деб ҳисобламай қўйган. Смузи ва шарбатни мунтазам истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликлари ва ички аъзоларда ёғ тўпланиши хавфини оширади. Олма, апельсин бутунлигича ейилганда фруктоза билан бирга, саломатлик учун фойдали бўлган клетчатка, смузи ёки шарбат ичилганда эса фақат шакар истеъмол қилинади.
🔥4👍3
❌Спиртли ичимлик истеъмол қилманг

Спиртли ичимликлар таркибидаги калориялар семиришга сабаб бўлади. Шунингдек, унинг ҳатто оз миқдордаги истеъмолидан кейин ҳам моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ энергияга айланмасдан, захира бўлиб тўпланади. Қолаверса, спиртли ичимлик қоринда ёғ тўпланишининг олдини олувчи ошқозон трактидаги фойдали бактерияларни йўқ қилади.
🔥2
☝️Кофеин миқдорини камайтиринг

Қаҳва — сийдик ҳайдаш хусусиятига эга ва у қанча кўп истеъмол қилинса, организмда суюқлик ва туз шунча кам ушланиб қолади, деган фикр хато. Кофеинни меъёрдан кўп истеъмол қилиш организмнинг сувсизланиши, ҳазм тизимининг ёмонлашиши, бунинг оқибатида метаболизм бузилиши ва қорин чиқишига сабаб бўлади.
👍6❤1
Сиз ушбу тавсияларга амал қила оласизми?
Anonymous Poll
86%
Ха, албатта
14%
Йўқ, хеч ўзимни бошқара олмайман
☝️Соядан воз кечинг

Соя дуккакларида семириш ва қорин шишига олиб келадиган кимёвий жиҳатдан эстроген гармонига ўхшаш бирикма бўлади. Шу сабабдан қайта ишланган, ферментланмаган соя — соя сути ва соя суви истеъмол қилишни камайтириш керак.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫Уйқудан аввал ялпизли чой ичинг
Ялпиз — ошқозон ичак трактининг тинчланишига ёрдам берадиган ва шишининг олдини оладиган табиий маҳсулот. Ялпизли чой уйқудан аввал ичилганда асаб тизимини тинчлантирибгина қолмай, қорин киришига ҳам таъсир кўрсатади.

👌Тавсияларга амал қилинг сабаби барчаси сизлар учун

🔥Йоқган бўлса актив бўлишни унитманг
🔥15❤‍🔥2👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👋Ассалому алейкум Нума оиласининг қадрли кузатувчилари

Бугунги кунингиз бахтга омадга тўла бўлсин иссиқ кунларда ўзингизни ва яқинларингизни эхтийот қилинг…

☝️Кунлик сув нормангизни ичишни унитманг…
👍3
Семизлик ва унинг асоратларини кўриб чиқамизми?

Семизлик
 (лот. адипоситас — «семизлик» ва лот. обеситас — том маънода «тўлиқлик, семизлик, боқилганлик») — ёғ тўпланиши, тана вазнининг ёғ тўқималари ҳисобига ортиши. Ёғ тўқимаси ҳам физиологик захираларда, ҳам сут безлари, сон, қорин соҳасида йиғилиб бориши мумкин. Ҳозирги вақтда семизлик ҳар қандай ёшда кузатиладиган сурункали метаболик касаллик ҳисобланади, тана вазнининг асосан ёғ тўқималари ҳисобига ортиши сифатида намоён бўлади, аҳолининг умумий касалланиш ва ўлими ҳолатлари кўпайиши билан кечади.
👍5
☝️Семизликнинг ривожланиши организмдаги энергия қабул қилиш ва сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида юзага келади. 
Тана оғирлиги ўзаро бўглиқ тизимлар комплексининг мураккаб муносабатлари орқали тартибга солинади: қабул қилинган энергия (калория) = сарфланган энергия. 
❤3👍3
☝️Семизлик ривожланишига камҳаракатлик (гиподинамия) ва осон ҳазм бўладиган калориялар (уларнинг ортиқчаси организмда ёғ тўқималарида триглитсеридлар шаклида тўпланади) ҳисса қўшади.
🔥3
Сизнинг кунлик харакатингиз қандай
Anonymous Poll
44%
Кўп харакат қиламан
56%
Жуда кам харакат қиламан
✨Шунинг учун энергетик мувозанатни сақлаш учун организм гормон даражасини тартибга солиши, энергия сарфлашни камайтириши, озиқа моддаларининг сўрилиши самарадорлигини ошириши, овқатланиш хулқини тартибга солиши (иштаҳани пасайтириш), ёғли энергетик деполардан етишмаётган энергияни сафарбар қилиши керак. Буларнинг ҳар бири маълум генлар билан тартибга солинади.
🔥6
✨Семизлик учун ирсий мойиллик семизликдан азият чекаётган оилалардаги шахсларда аниқ намоён бўлади. Тана массасини тартибга солиш учун масъул генлар инсониятнинг келиб чиқиши ва жамиятнинг ривожланиш тарихи давомида эволютсия қилган, лекин бир вақтнинг ўзида озиқа моддаларини қабул қилиш ва одатий жисмоний фаолликни аниқлайдиган ташқи муҳит омиллари ҳам сезиларли даражада ўзгарди.

Маълумотлар сизларга ёқайаптими? Давом этамизми?
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👋Ассалому алейкум бизнинг доим соғлиғига ғамхўрлик қилувчи кузатувчиларимиз

🤔Кунингизни енгил спорт ва илиқ сув ичиш билан бошлаб олдингизми?

👌Бугунги маълумотларни ўтказиб юборманг сабаби бугун семизлик қандай сабаблар туфайли ривожланиши мумкинлиги хақида гаплашамиз…
❤3👍1
✨Семизлик қуйидаги сабаблар туфайли ривожланиши мумкин:

➖Озиқ-овқат қабул қилиш ва энергия сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, яъни озиқ-овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш ва энергияни кам сарфлаш;
➖Меъда ости бези, жигар, ингичка ва йўғон ичаклар фаолиятида бузилишлар (ноендокрин патологияли семириш);
➖Генетик бузилишлар.
🔥2👍1