Alimoff
✔
18.3K subscribers
3.11K photos
1.48K videos
38 files
4.8K links
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff

Реклама - @alimoff_reklama_bot

Альтер Эго 👉 @Alimoffl
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mahallalarda taraqqiyot — farovon hayot sari

Mahallada har bir tashabbus — yangi imkoniyatlar sari qadam. Angrenda yo‘lga qo‘yilgan qulupnay yetishtirish loyihasi bunga yorqin misol: yer, moliyaviy ko‘mak va yangi bilimlar odamlarga o‘z biznesini boshlash, daromad manbaini yaratish va kelajakka ishonch bilan qarash imkonini berdi.

Tadbirkorlik — iqtisodiy mustaqillik va farovonlik sari yo‘l. Har bir yangi loyiha oilalar turmushini yaxshilash, mahalla salohiyatini oshirish va yanada erkin hayot uchun zamin yaratadi.

Instagram | Facebook | YouTube

Reklama
Саудияга ёрдам беришдан олдин Мисрнинг ҳам саволлари бор экан
⠀
Яқинда Сиси Саудияни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини айтгани ҳақида ёзгандим. Энди Миср парламенти шу ёрдамга рухсат бериш бўйича овоз беришни 26 октябрга қолдирди. Иккита ёпиқ мажлисдан кейин ҳам якуний қарор чиқмади. Гап Саудия сўраса, унга ҳарбий ёрдам бериш ваколати ҳақида кетяпти.
⠀
Менга бу ерда Миср социал-демократик партиясининг позицияси қизиқ туюлди. Партия ўз депутатларига овоз беришда бетараф қолишни айтган. Сабаби, уларнинг билдиришича, миссиянинг мақсади, кўлами, муддати, харажати ва аскарларга хавфи ҳақида етарли маълумот берилмаган. Айни пайтда AFP билан гаплашган депутатлар парламентдагиларнинг аксарияти ёрдамни қўллаётганини айтган. Демак, кечикишни бутун парламент Сисига қарши чиқди деб талқин қилишга асос йўқ.
⠀
Лекин саволлар жуда ўринли. Саудия аэропортларини ракеталардан ҳимоя қилиш, Қизил денгизда кемаларни қўриқлаш ва Яман ҳудудида жанг қилиш мутлақо бошқа-бошқа вазифалар. Ҳар бирининг харажати, хавфи ва чиқиб кетиш шарти бор. «Ёрдам берамиз» деган умумий гапнинг ичига буларнинг ҳаммасини жойлаштириб бўлмайди.
⠀
Мисрда бунинг ҳуқуқий тартиби ҳам бор. Конституциянинг 152-моддасига кўра, армияни мамлакат ташқарисига жанговар вазифага юбориш учун Миллий мудофаа кенгаши билан маслаҳатлашиш ва парламент аъзоларининг учдан икки қисми розилигини олиш керак. Президентнинг минбардаги баёнотидан кейин ҳам алоҳида қарор талаб қилинади.
⠀
Саудия ва бошқа Кўрфаз давлатлари эса Мисрнинг муҳим молиявий таянчлари. Шунинг учун четда туришнинг ҳам нархи бор. Лекин иқтисодий манфаатни ҳимоя қиламан деб, харажати ва муддати номаълум урушга кириб қолиш ҳам мумкин. Менимча, энг қийин ҳисоб-китоб шу ерда.
⠀
Қоҳира жуда нозик вазиятда қолди. Бир томонда хусийлар ҳужумларига учраётган яқин иттифоқчи Саудия бор. Иккинчи томонда эса чўзилиб кетиши мумкин бўлган уруш, Қизил денгиз савдоси ва Сувайш канали даромадлари учун хавф турибди.
Бундан ташқари, Саудиянинг Миср Марказий банкида шу ойда муддати тугайдиган 5,3 миллиард долларлик депозити бор. Яъни бу ерда фақат ҳарбий иттифоқ эмас, катта пул ҳам ўртада турибди.

26 октябрдаги қарор Миср минтақавий урушга яна бир қадам яқинлашадими ёки дипломатия учун вақт сотиб оладими, шуни кўрсатади. Ҳарбий ёрдамнинг чегараси қарорда ёзилмаса, уни кейин урушнинг ўзи белгилаб бериши мумкин.
⠀
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Пули кўпайиб, ўзгариб қолибди»

Бир танишингизнинг ишлари юришиб кетади. Кейин қамроқ кўриша бошлайсизлар, уни гаплашиши ҳам бошқача. Дарров диагноз тайёр: «Пул одамни ўзгартираркан😏». Психологлар ҳам шу саволни текшириб кўришибди. Фақат натижа биз чойхонада чиқарадиган хулосадан бироз мураккаброқ.
⠀
Psychological Bulletin журналида чиққан таҳлилда 134 мингдан ортиқ ишловчи одам ҳақидаги маълумотларни қамраган 11 та узоқ муддатли тадқиқот бирлаштирилган. Олимлар бир одамнинг даромади ўзгарганда, кейинчалик унинг характерида қандай ўзгаришлар кузатилишини ўрганишган.
⠀
Даромад ўсиши кейинроқ масъулиятлилик, интизомлилик ва ҳиссий барқарорликнинг бироз ошиши билан боғлиқ чиққан. Шу билан бирга, киришимлилик ва бошқалар билан муроса қилишга мойиллик бироз пасайган. Яъни одамлар билан камроқ мулоқот қилишга мойиллик ошаркан.
⠀
Лекин бу ерда «бироз» деган сўзни йўқотиб қўймаслик керак. Муаллиф Вен-Донг Ли ҳам PsyPost’га изоҳида таъсирлар кичиклигини таъкидлаган. Қолаверса, бу кузатув маълумотлари: айнан пул характерни ўзгартирганини исботламайди. Тадқиқотлар бой Ғарб мамлакатларида ўтказилгани учун натижани Ўзбекистонга автоматик кўчириб бўлмаса ҳам керак.
⠀
Менимча, бунда ўйлаб кўрадиган жой бор. Маош ошиши билан бирга янги лавозим, янги масъулият, янги муҳит ҳам келиши мумкин. Масалан, кечаги ҳамкасбинг бугун раҳбар бўлса, ҳар бир илтимосингга «хўп» дея олмаслиги мумкин. Сен буни кибр деб қабул қиласан. У эса ўз ишимни қиляпман деб ўйлайди.
⠀
Маошингиз ошса, ўзингизда нималар ўзгараётганига ҳам қараб қўйинг. Банк иловаси фақат балансни кўрсатади.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рубио Самарқандда, Россия ҳарбийлари Термизда. Ўзбекистон ташқи сиёсатини битта ҳафтада тушунтириб берадиган манзара

20 октябрдан 27 октябргача Ўзбекистон ва Россия армияси биргаликда “Ҳамкорлик 2026” машғулотларини ўтказади. Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201 гвардия ҳарбий базаси бўлинмалари 300 километрдан ортиқ йўл босиб, Термиз полигонига етиб келган.

Сценарий ҳам жойга мос. Афғонистон чегараси яқинида пайдо бўлган шартли қуролли гуруҳларни аниқлаш ва йўқ қилиш. Машқларда тоғ ва штурм бўлинмалари, разведка ва зарба берувчи дронлар, ер усти роботлари, Ми 24 вертолётлари қатнашади.

Бир қарашда оддий ҳарбий машқ.
Лекин календарга қарасангиз жуда қизиқ манзара чиқади. Кеча АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандда эди. У билан 200 дан ортиқ Америка бизнес вакиллари келди. Вашингтон Марказий Осиёда иқтисодий ва сиёсий иштирокини кучайтириш ҳақида очиқ гапиряпти. Орадан сал вақт ўтиб, Россия ҳарбий колоннаси Термизга кириб келяпти.

Дарров “Москва Вашингтонга жавоб берди” деб сенсация қилиш керакмас. Машқлар олдиндан режалаштирилган. Ўзбекистон ва Россия 2025 йилнинг ўзида 2026 дан 2030 йилгача ҳарбий стратегик шериклик дастурини имзолаб бўлган. Лекин символикаси барибир зўр.

Чунки бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳозирги моделини деярли идеал кўрсатиб беради. Америка билан инвестиция, технология, критик минераллар ва катта бизнес ҳақида гаплашамиз. Россия билан хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликни давом эттирамиз. Хитой билан инфратузилма ва савдо қиламиз. Қўшни Афғонистон билан эса чегарани тинч сақлашга ҳаракат қиламиз. Яъни Тошкентнинг стратегияси “ким томондасиз?” деган саволга жавоб бериш эмас. Саволнинг ўзини қабул қилмаслик.

Бу ерда яна бир принципиал жиҳат бор. Ўзбекистон Россия бошчилигидаги КХШТга аъзо эмас. Мамлакат ҳудудида Россиянинг доимий ҳарбий базаси ҳам йўқ. Шу билан бирга Россия билан ҳарбий машқлар ўтказади ва ҳарбий техник ҳамкорликни сақлайди. Мана шу фарқ муҳим. Иттифоқчи бўлиш бошқа нарса. Ҳамкор бўлиш бошқа. Ўзбекистон ҳозирча иккинчисини танлаяпти.

Лекин менга бошқа нарса қизиқ. Катта давлатлар Марказий Осиёга яна жиддий қайтяпти. Россия бу минтақани ўзининг тарихий хавфсизлик макони деб кўради. Хитой учун бу савдо йўллари ва ресурслар. Америка эса энди минтақани фақат Афғонистонга олиб борадиган коридор сифатида эмас, ўзича стратегик ҳудуд сифатида кўра бошлаяпти. Шундай пайтда кичик ва ўрта давлатлар учун энг катта актив армия ҳам, нефть ҳам эмас, манёвр қилиш қобилияти бўлади.

Ким биландир яқинлашиб, бошқаси билан эшикни ёпиб қўймаслик. Бир давлатдан хавфсизлик олиб, иккинчисидан инвестиция, учинчисидан технология олиш. Лекин ҳеч бирига ташқи сиёсатингни топшириб қўймаслик. Бу осон ўйин эмас.

Чунки катта давлатлар сен билан ҳамкорлик қилганда бир куни эксклюзивлик ҳам хоҳлай бошлайди. “Биз билан ишлаяпсанми, у билан нега ишлаяпсан?” деган саволлар пайдо бўлади. Ҳозирча Ўзбекистоннинг жавоби амалда шундай кўринади: Ҳамманг билан ишлайман. Лекин ўзим учун.

Бир ҳафталик календар баъзан ташқи сиёсат концепциясининг юз бетлик китобидан кўпроқ нарсани тушунтириб беради. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Калликка қарши таблетка яқинлашяптими? 500 дан ортиқ эркакда синаб кўришибди

Соч тўкилаётган эркаклар учун қизиқ хабар. Американинг Veradermics компанияси VDPHL01 деган таблеткани Phase 3 клиник синовидан ўтказибди.

Тадқиқотда 536 эркак қатнашган. Олти ойдан кейин препарат қабул қилганларда соч сони плацебога қараганда анча кўпроқ ошган. Кунига икки марта ичганларнинг қарийб 69 фоизи сочлари “яхшиланди” ёки “анча яхшиланди” деб баҳолаган. Плацебода бу 15 фоиз бўлган.

Энг қизиғи, фарқни икки ойданоқ кўра бошлашган. Лекин VDPHL01 янги сеҳрли молекула эмас. Асосида эски таниш minoxidil бор. Veradermics уни организмда секинроқ ажраладиган таблетка шаклига келтирган. Ғояси оддий: таъсир узоқроқ бўлсин, ножўя таъсирларни назорат қилиш осонроқ бўлсин.

Қисқаси, велосипедни қайта кашф қилишмаган. Унга мотор қўйишган типа. 😁

Хавфсизлик натижалари ҳам ҳозирча ёмон эмас. Компания маълумотига кўра, жиддий хавф сигналлари кузатилмаган. Лекин “побочка йўқ” дегани ҳам эмас. Айримларда шиш, баъзиларида керак бўлмаган жойларда ҳам ортиқча тук ўсиши кузатилган.

Яъни бошга соч чиқариш учун таблетка ичасиз, организм эса: “Қаерга кераклигини аниқ айтмадингку, брат”, деб ишга тушади. 😁

Ҳозирча препарат FDA томонидан тасдиқланмаган ва сотувда йўқ. Шунинг учун соч экишга берилган авансни ҳали қайтарманглар. Лекин каллар учун горизонтда нимадир кўринаяпти. 🥸

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Passport Reports янги маълумотига кўра, Ўзбекистон паспорти ҳозир дунёда 133-ўринда. Марказий Осиёда эса Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин 3-ўриндамиз.

Бизнинг mobility score 55 балл.

Бу 55 қаердан келади?

27 та давлатга визасиз кирамиз. Яна 25 тасига борганда виза олиш ёки соддалаштирилган тартиб бор. 3 та давлатга электрон рухсат билан кирилади. Жами 55 та йўналиш.

Қолган 143 та давлатга олдиндан виза керак.

Яъни Ўзбекистон паспорти дунёнинг атиги 27,8 фоизига нисбатан осон кириш имконини беради.

Паспорт дегани фақат саёҳат ҳужжати эмас. У давлатга қанчалик ишонишларининг ҳам индикатори. Масалан, Германия фуқароси Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кела олади. Биз эса Германияга бориш учун олдиндан виза оламиз.

Яъни меҳмондўстликда эшикни кенгроқ очганмиз. Ўзбекистон 95 та давлат фуқаросига визасиз кириш имкони беради ва шу кўрсаткич бўйича 199 давлат орасида 73-ўринда.

Лекин бизнинг паспорт учун бошқа давлатлар ҳали бунчалик очиқ эмас. Шунинг учун кучли паспорт аслида иқтисодиёт, миграция, хавфсизлик ва дипломатиянинг жами натижасидир.

Айтганча, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари орасида 26-ўринда, ШҲТда 6-ўринда, Осиёда эса 50 паспорт орасида 29-ўринда. Думайте.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yandex бир кун ишламаганига рақобатчиларда заказ 15 бараваргача ошибди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go катта сбой берди. Одамлар машина чақиролмади, адрес киритолмади, нархни ҳам кўролмади. Муаммо Россиядаги Yandex дата марказларидан бири дрон ҳужумидан кейин авария режимига ўтгани билан боғланган.

Лекин энг қизиғи сбойнинг ўзи эмас. Одамлар қаерга кетгани. 11 дан 13 октябргача Uklonда заказлар 2, 3 баравар ошган. Тошкентда ишлайдиган MyTaxiда эса заказлар сони одатдагидан 15 баравар кўпайган.

Бу Yandex Ўзбекистон такси бозорида қанчалик катта ўрин эгаллаб турганини ҳам кўрсатади. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилда агрегаторлар орқали берилган 319 миллион чекнинг 271 миллиони Yandex Go ҳиссасига тўғри келган. Қарийб 85 фоиз.

Кўпчилик Yandexни яхши кўргани учун эмас, одат бўлгани ва машина тез келгани учун ишлатади. Иловани очасан, икки марта босасан, машина келади. Всё. Шу занжир бир кун узилса, одам принципиал равишда “Yandex тикланишини кутаман” демайди. Бошқа приложение қидиради. Мана шу рақиблар учун энг катта шанс.

MyTaxi маълумотига кўра, ўша кунлардаги ўсишнинг 20, 25 фоизи янги фойдаланувчилар ҳисобига бўлган. Uklonда эса айрим кунлари актив фойдаланувчилар сони икки баравардан ҳам кўпроқ ўсган, янги ҳайдовчилар қўшилиши тахминан 10 баравар кўпайган.

Энди яна битта қизиқ хабар чиқди.
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига 5 мингта янги автомобиль ва ўз иловаси билан киришни режалаштиряпти. Бу ҳақда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров айтган. Демак бозор қизияпти.

Одам бир марта Uklon ёки MyTaxiни ўрнатиб, “э, бу ҳам ишлар эканку” деса, кейин Yandex тикланганда ҳам иккинчи иловасини ўчирмаслиги мумкин. Такси бозорида энг қиммат нарса эса машина эмас. Одат.
Ким одамнинг телефонидаги иккинчи такси иловасига айланиб олса, кейин биринчи бўлиш учун кураша олади. Шунинг учун менимча Yandex учун 11 октябр оддий техник авария эмасди. Рақибларга текин реклама кампанияси бўлди. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Америка одамларини Саудиядан чиқаряпти. Туркия эса ҳарбийларини киритмоқчи

Битта кунда чиққан иккита хабар Яқин Шарқда ҳозир нима ўзгараётганини жуда яхши кўрсатиб берди.

Бир томонда АҚШ. Вашингтон Саудиядаги фавқулодда вазифаларда ишламайдиган дипломатик ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқаришга буйруқ берди. Америка расмийлари Reutersга бошқа Кўрфаз давлатларидаги миссиялардан ҳам оила аъзоларини олиб чиқиш режаси борлигини айтган.

Сабаби оддий. Саудияга ҳусийларнинг ракета ва дрон ҳужумлари кучайяпти. Даммам аэропортидаги ҳужумда бир одам ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. Саудиянинг нефть инфратузилмаси ҳам нишонга олиняпти.

Худди шу пайтда Туркия тескари йўналишда кетяпти.

Анқара парламентига Саудияга турк ҳарбий персоналини юборишга рухсат берувчи мандат киритмоқчи. Дастлаб ҳаво мудофааси, радиоэлектрон кураш ва бошқа ҳимоя соҳаларида мутахассислар юборилиши режалаштириляпти. Турк томони улар ҳужум операцияларида қатнашмаслигини айтяпти.

Мана энди августда имзоланган Макка пакти қоғоздан чиқиб, реал ҳаётга киришни бошлаяпти.

Саудия, Туркия ва Покистон имзолаган келишувда уч давлатдан бирига қуролли ҳужум учаласига қилинган ҳужум деб ҳисобланиши белгиланган.

Ўшанда бу ҳужжатни “мусулмон НАТОси” деб аташга шошилганлар кўп эди. Менимча энди биринчи ҳақиқий имтиҳон бошланди.

Ҳозирги манзара қизиқ. Америка Саудияни ташлаб кетгани йўқ. Вашингтон ҳали ҳам разведка ва бошқа ёрдам бераяпти. Лекин хавф кучайганда ўз ходимларини қисқартиряпти ва Саудия учун тўғридан тўғри урушга киришга шошилмаяпти.

Туркия эса аксинча, шу бўшлиқда ўзининг хавфсизлик ролини катталаштиряпти. Бу жуда муҳим тренд. Ўнлаб йиллар давомида Кўрфаз монархияларининг асосий хавфсизлик страховкаси Америка эди. Ҳозир Саудия ўша страховкани бекор қилаётгани йўқ, лекин ёнига яна бир нечта полис қўшяпти.

Туркиядан ҳаво мудофааси ва ҳарбий технология. Покистондан армия ва ядровий давлат статусининг сиёсий оғирлиги. Британия ва Франциядан чекланган мудофаа ёрдами. Америкадан эса ҳали ҳам энг катта стратегик соябон.

Яъни янги система “Америка кетди, Туркия келди” эмас. “Фақат Америкага қараб қолиш хавфли экан” деган хулоса. Саудия ҳозир ўз хавфсизлигини диверсификация қиляпти.

Худди инвестицион портфель каби. Ҳамма пулни битта акцияга тикиб қўймайсан. Айниқса ўша акциянинг бошқарувчиси Трамп бово бўлса. 😁

Макка пакти ҳақиқий ҳарбий иттифоққа айланадими ёки хавфли пайтда бир бирига Patriot, радар ва яхши гаплар юбориб турадиган сиёсий клуб бўлиб қоладими, энди билинади.

Яқин Шарқда хавфсизлик архитектураси айнан шундай, секин ва ракеталар овози остида ўзгаряпти. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Ўзбекистонга 12 миллиард доллар инвестиция киритяптими? Йўқ.

Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи пайтида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 54 та келишув ва истиқболли лойиҳа эълон қилинди. Уларнинг умумий қиймати тахминан 12 миллиард доллар деб баҳоланган.

12 миллиард доллар Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда катта пул. Лекин менга қизиқ бўлди: бу 12 миллиард аслида нима?

Қарасам, масала сал мураккаброқ экан. Бу “америкаликлар чемоданда 12 миллиард доллар олиб келди” дегани эмас. Пакет ичида инвестиция ҳам бор, Америка маҳсулотларини сотиб олиш ҳам бор, молиялаштириш механизмлари ҳам бор, ҳали амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар ҳам бор.

Энг катта мисол Boeing. Ўзбекистон 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртма берган. АҚШ Савдо вазирлиги бу келишувни тахминан 8,5 миллиард доллар деб баҳолаган.

Лекин бу Америка Ўзбекистонга 8,5 миллиард инвестиция киритди дегани эмас. Аксинча, Uzbekistan Airways Америка самолётларини сотиб оляпти. Яъни пулнинг йўналиши бошқа тарафга.

Яна Franklin Templeton, Oppenheimer, Citigroup ва BlackRock каби катта молиявий компаниялар тилга олинган. Масалан, InfinBANK Oppenheimer орқали 300 миллион долларлик евробонд чиқаришни режалаштиряпти. Лекин бу ҳам Oppenheimer Ўзбекистонга 300 миллион доллар инвестиция қиляпти дегани эмас. У пулни бозордан жалб қилишда ташкилотчи бўлади. Бу худди риелтор 100 минг долларлик уйни сотишга ёрдам берса, “риелтор уйга 100 минг доллар инвестиция қилди” деб бўлмаганидек.

Яна критик минераллар, локомотивлар, ирригация, молия ва саноат бўйича лойиҳалар бор. Лекин очиқ маълумотларда ҳар бир келишувнинг нархи алоҳида кўрсатилмаган.

Лекин, GE Aerospace, Wabtec, Boeing, BlackRock ва бошқа йирик компанияларнинг Ўзбекистон билан ишлаётгани муносабатлар жиддий кенгаяётганини кўрсатади.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Ҳиндистон билан терроризмга қарши алоқаларни кучайтиряпти. Лекин бу ерда гап фақат терроризм ҳақида эмас

22 октябрь куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг терроризмга қарши қўшма ишчи гуруҳи 10-марта йиғилди. Томонлар терроризм, экстремизм, радикаллашув, терроризмни молиялаштириш ва технологиялардан террористик мақсадларда фойдаланиш каби таҳдидларни муҳокама қилди.

Яъни гап фақат “террористни топиб ушлаш” ҳақида эмас. Пул қаердан келяпти, интернетда ким одам ёллаяпти, технология қандай ишлатиляпти, уюшган жиноятчилик билан террористик тармоқлар қаерда туташяпти, шу занжирларни биргаликда кузатиш ҳақида кетяпти.

Энг муҳими, Ўзбекистон ва Ҳиндистон махсус хизматлар ўртасида ахборот алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни кучайтиришга келишди.

Нега Ҳиндистон?

Чунки иккала давлатнинг ўртасида битта улкан фактор бор. Афғонистон. Толибон ҳокимиятга келгандан кейин ҳам Афғонистон ҳудудида ИШИД Хуросон ва бошқа радикал тармоқлар масаласи йўқолиб кетмади. Ўзбекистон учун бу бевосита жанубий чегара хавфсизлиги. Ҳиндистон учун эса Афғонистон Покистон, Кашмир ва минтақадаги радикал гуруҳлар билан боғланган катта хавфсизлик пазлининг бир қисми.

Шунинг учун Тошкент билан Деҳлининг манфаатлари бу ерда жуда табиий кесишади. Лекин менга бошқа тенденция қизиқроқ. Охирги пайтда Ўзбекистон хавфсизлик масаласида битта марказга қараб қолмаяпти.

15 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида қатнашиб, ҳарбий ҳамкорлик, дронлар ва замонавий жанг тажрибасини муҳокама қилди.

19 октябрь куни эса Ўзбекистон АҚШ билан C5+1 доирасида терроризм, трансмиллий жиноятчилик, чегара хавфсизлиги, наркотрафик ва киберхавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишди.

Энди Ҳиндистон билан махсус терроризмга қарши канал кучайтириляпти. Прикинь, бир ҳафтанинг ичида Россия бошчилигидаги МДҲ, Америка ва Ҳиндистон.

Бу тасодифга ўхшамайди. Ўзбекистон ташқи сиёсатда қилаётган ишини хавфсизлик соҳасида ҳам қиляпти. Ҳеч кимга тўлиқ суянмаслик. Россия билан ишлаш. Америка билан ишлаш. Ҳиндистон билан ишлаш. Хитой билан ҳам ўз канали бор.

Бунинг плюси оддий. Битта давлат сенга разведка, технология ёки сиёсий ёрдам беришдан бош тортса, сенда бошқа эшиклар очиқ туради. Айниқса Афғонистондай қўшни бор пайтда бу жуда муҳим.

Ўзбекистоннинг географиясини ўзгартириб бўлмайди. Жанубда Афғонистон, шимолда Россия таъсири, шарқда Хитой, нарироқда Ҳиндистон ва Покистон манфаатлари, ғарбдан эса АҚШ ва Европа кириб келяпти. Шундай жойда энг хавфли стратегия битта катта давлатнинг қўлидан маҳкам ушлаб олиш бўларди.

Тошкент эса ҳозирча бошқача ўйнаяпти. Ҳамманинг телефонини контактга сақлаб қўйган. Ким билан савдо керак бўлса савдо, кимдан технология керак бўлса технология, кимда хавфсизлик бўйича фойдали маълумот бўлса ахборот.

Менимча Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати энди фақат дипломатия ва иқтисодиёт эмас. Секин секин хавфсизлик архитектурасига ҳам айланяпти. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Семизлик фақат юракка эмас, мияга ҳам етиб бораркан

Луизиана университети олимлари одамларни қарийб 40 йил кузатиб, қизиқ натижага келишибди. Узоқ йиллар клиник семизлик билан яшаган одамларнинг ўрта ёшга келганда миясида майда қон томирлари шикастланиши белгилари кўпроқ чиққан.

Тадқиқотда 190 киши қатнашган. Уларнинг саломатлиги 1985 йилдан бери кузатилган, кейин ўртача 56,5 ёшда миясини МРТ қилишган.

Натижада қизиқ қонуният чиққан. Одам клиник семизлик билан қанча узоқ яшаган бўлса, миянинг оқ моддасида кичик қон томирлари шикастланганини кўрсатувчи белгилар шунча кўп бўлган. 50 ёшдан кейин клиник семизликка эга одамларда бундай белгилар ҳеч қачон семирмаганларга қараганда икки баравар кўп учраган.

Биз семизлик деганда одатда юрак, қон босими, диабет, тизза ва жигарни ўйлаймиз. Мияни унчалик ўйламаймиз. Аслида мия ҳам қон томирларидан озиқланади. Юқори қон босими, диабет, инсулинга чидамлилик ва доимий яллиғланиш йиллар давомида майда томирларга зарар бериши мумкин. Яъни ортиқча вазннинг счёти фақат тарозида чиқмас экан. МРТда ҳам чиқиши мумкин.

Лекин муҳим огоҳлантириш бор. Бу тадқиқот “семизлик мияни бузади” деган сабаб-оқибатни ҳали исботламайди. Танлов ҳам кичик, атиги 190 киши, МРТ эса бир марта ўтказилган. Олимларнинг ўзи ҳам шу чекловларни айтган. Шунингдек, МРТда бундай белгилар чиқиши одамда деменция бошланган дегани ҳам эмас.

Лекин организмнинг бир жойида йиллаб давом этаётган муаммо бошқа органларга тегмай ўтиб кетади деб ўйлаш ҳам соддалик. Тана битта система. Қорин алоҳида давлат эмас. 😁

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЎҒУЛЛАРНИ ЕНГГАН, АММО ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН СУЛТОН…

1221 йил. Ҳинд дарёсининг бир томонида Чингизхон қўшини, иккинчи томонида шиддатли оқим. Ўртада эса деярли ҳамма нарсасидан айрилган ёш султон Жалолиддин Мангуберди.

У Парвонда мўғулларни тор-мор қилди. Ҳинд дарёси бўйида Чингизхон армияси қуршовидан оти билан дарёга сакраб қутулиб кетди. Кейин яна қўшин тўплади, яна давлат қуришга уринди. Лекин битта савол бор.

Агар Жалолиддин шунчалик кучли саркарда бўлган бўлса, нега охир-оқибат унинг атрофида деярли ҳеч ким қолмади?
Бу сонда фақат қаҳрамонлик ҳақида гапирмаймиз. Хоразмшоҳлар саройидаги фитналар, Туркон хотун билан боғлиқ курашлар, Парвондан кейин иттифоқчиларнинг тарқаб кетиши, Жалолиддиннинг ўз хатолари, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва унинг сирли ўлимигача кўриб чиқамиз.


🎬 Янги видео YouTube каналда.

https://youtu.be/r0ZqZMmCOwg?si=7MLOBJqn-7SJDo-m

Кўриб бўлгач битта саволга жавоб беринг: Жалолиддиннинг фожиаси кўпроқ атрофидагиларнинг хиёнатими ёки унинг ўз сиёсий қарорларими?

Ушбу кўрсатув Uzum компанияси кўмагида тайёрланди. Каналимизни қўллаб-қувватлагани учун Uzum жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.🍇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд кимники? Ўзбекистон Эрон элчисини ТИВга чақириб, нота берди

Шу ҳафта қизиқ дипломатик можаро чиқди. Ҳаммаси АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг 19 октябрь куни Самарқандда Регистон фонида видео олишидан бошланган. Шундан кейин Эроннинг бир нечта давлатдаги элчихоналари Рубионинг Самарқанддаги расмларидан Америкага қарши пропаганда учун фойдалана бошлаган.

Масалан, Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси Регистон аркаларини “Эрон-ислом цивилизациясининг белгиси” деб атаб, Рубиога қарата “Эрон мероси нега ҳамма жойда сизни таъқиб қилади?” мазмунида пост ёзган.

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси эса Рубио Самарқандга келиб “Форснинг бой маданияти ва қадимий мероси” билан танишиш имконига эга бўлганини айтган. Болгариядаги элчихона ундан ҳам конкрет кетиб, Рубио “Эрон цивилизациясига ҳужум қилади, лекин Самарқандда форс мероси олдида туриб расмга тушади” деб ёзган.

Арманистондаги Эрон элчихонаси ҳам Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва архитектурасининг бир қисми деб атаган. Хуллас, битта элчихона адашиб эмоцияда пост ёзиб қўйган эмас. Бир нечта Эрон дипломатик ваколатхонаси бир хил нарративни тарқатган.

Тошкентга эса менимча айнан мана шу ёқмаган. 23 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақириб, расмий норозилик нотасини топширган.

Ўзбекистон томони бу постларни Самарқанднинг тарихий ва маданий меросини “бир томонлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилиш” деб баҳолаган ва Эрондан уларни ўчиришни ҳамда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини талаб қилган. (Маладес)

Мана шу ерда тарих жуда қизиқ. Эронликлар айтган гапнинг тарихий асоси умуман йўқ деб ҳам бўлмайди. Самарқанд қадимги Суғд цивилизациясининг марказларидан бири бўлган. Асрлар давомида шаҳарда форс тили ва форсий маданият жуда катта роль ўйнаган. Кейин туркий ва турк-мўғул сулолалари ҳукмронлик қилган. Темурийлар даврида эса Самарқанд бутунлай бошқа масштабдаги сиёсий ва маданий марказга айланган. Яъни Самарқанд тарихи битта халқ ёки битта замонавий давлатнинг тарихи эмас. Муаммо ҳам шунда.

Бугунги Эрон давлати “форсий маданият бор экан, демак бу Эрон мероси” деса, тарихни ҳозирги давлат чегаралари билан ўлчаган бўлади. Бу худди Рим империяси мероси бор жойларни Италияники деб чиқишга ёки Темурийлар Ҳиротда ҳукмронлик қилгани учун “Ҳирот Ўзбекистон мероси” деб Афғонистонга дипломатик аккаунтлардан ёзишга ўхшайди.

Тарих бундай ишламайди. Айниқса Марказий Осиёда. Бу ерда форсий, туркий, суғдий, араб, мўғул ва исломий маданиятлар асрлар давомида бир бирининг устига қатлам бўлиб ётган. Бухорий, Ибн Сино, Берунийларни ҳам битта замонавий миллатга тиқиб бўлмайди.

Самарқанд ҳам худди шундай. Шунинг учун Ўзбекистон ТИВнинг позицияси жуда мантиқий. “Самарқандда форсий маданият излари йўқ” демаяпти. “Самарқанднинг кўп қатламли тарихини олиб, уни замонавий Эроннинг сиёсий нарративига айлантирманг” деяпти. Фарқ катта.

Чунки тарихни ўрганиш бошқа нарса. Тарих орқали бугунги сиёсий таъсир ҳудудини чизиш бошқа нарса. Айниқса буни тарихчи эмас, давлатнинг расмий элчихоналари қилаётган бўлса.

Самарқандда форс тилининг изи ҳам бор, туркий давлатчиликнинг изи ҳам, Суғд ҳам бор, Темур ҳам бор. Самарқанднинг буюклиги ҳам шунда. Уни битта цивилизациянинг паспортига прописка қилиб қўйиш қийин.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Катта Ўйин 2.0

Forbes муаллифи Мелик Кайлан Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзиб, Америка сармоясининг фаоллашиши Россияга ёқмаётганини таъкидлаяпти. Бу муаллифнинг геосиёсий талқини. Менимча, биз учун қизиқроқ савол бор: катта давлатларнинг шу рақобатидан Ўзбекистон ўзига қанча фойда чиқара олади? Муаллиф Мелик Кайланнинг фикрича, Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи оддий дипломатик визит эмас. Ўзбекистон ҳозир АҚШ, Хитой ва Россия таъсири тўқнашаётган Марказий Осиёдаги асосий майдонлардан бирига айланяпти.

Рубиодан Хитойнинг минтақадаги таъсири ҳақида сўрашганда, у жуда оддий саволли жавоб берди: “Бу рақобат, тўғрими?” Ҳақиқатан ҳам рақобат. Чунки Рубио келишидан бир кун олдин Тошкентда Хитой бош вазири Ли Цян бор эди. Forbes маълумотига кўра, Ўзбекистонда Хитой иштирокида 6 мингдан ортиқ қўшма корхона бор, Хитой лойиҳаларининг умумий портфели қарийб 60 миллиард долларга етган. 2025 йилда Ўзбекистон ва Хитой савдоси қарийб 18 миллиард доллар бўлган. АҚШ билан эса тахминан 1,7 миллиард. Яъни Америка ҳали Хитой билан иқтисодий масштабда тенглашаётгани йўқ.

Россияни ҳам ҳисобдан чиқариш эрта. 2025 йилда Россия билан савдо 13 миллиард доллар атрофида бўлган. Лекин Москвада яна бир жуда кучли инструмент бор. Газ. Ўзбекистон бир пайтлар катта газ экспортчиси эди. Ишлаб чиқариш пасайиши билан мамлакат импортга муҳтож бўла бошлади. 2025 йилда Газпром Ўзбекистонга 6,48 миллиард куб метр газ етказиб берган. Яна АЭС бор. Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станциясини Россиянинг Росатом компанияси қуряпти. Бу эса оддий қурилиш контракти эмас. АЭС дегани ёқилғи, технология, эҳтиёт қисмлар, мутахассислар ва ўнлаб йиллик ҳамкорлик дегани. Так вот, шу ерда қизиқ картина чиқяпти.

Хитой Ўзбекистонга завод, темир йўл, инвестиция ва савдо билан кирган. Россия газ, атом энергетикаси, тарихий алоқалар ва меҳнат миграцияси орқали чуқур ўрнашган. Америка эса энди катта бизнес, критик минераллар, молия ва технология билан бу бозорга жиддийроқ киришга ҳаракат қиляпти. Forbes муаллифи эса янада узоққа бориб, Москва Ўзбекистон энергетикасидаги позициясини сақлаш учун фақат иқтисодий инструментлардан эмас, босим ва норасмий механизмлардан ҳам фойдаланяпти, деган тезисни илгари суради. У мисол сифатида Сурхондарёдаги 1,6 ГВтлик Stone City Energy лойиҳасини келтиради. Лойиҳада Франциянинг EDF, Германиянинг Siemens Energy ва Қатарнинг Nebras Power компаниялари иштирок этади.

Forbes бу лойиҳа атрофидаги бир қатор ғалати воқеаларни бир занжирга боғлайди: лойиҳани шакллантиришда иштирок этган ўзбекистонлик бизнесменнинг Францияда ўғирланиши, кейин лойиҳада маъмурий муаммолар пайдо бўлиши ва уни газ билан таъминлаши керак бўлган М25 конидаги сизиб чиқишлар. Forbes буларни Россиянинг Ғарб энергетика лойиҳасига қарши кураши контекстида талқин қиляпти.

Бугун Ўзбекистон олдида “Россиями ёки Америка?” деган савол йўқ. “Хитойми ёки Ғарб?” деган савол ҳам йўқ. Мирзиёев сиёсати ҳозирча бошқача ишлаяпти. Хитойдан инвестиция ол. Россиядан газ ол. Америкадан технология ва капитал олиб кел. Европани ҳам кирит. Кўрфаз давлатларига ҳам эшикни оч.  Лекин ҳеч бирига мамлакат устидан монополия берма. Бу классик кўп векторли сиёсат.

Рубионинг ўзи ҳам Ўзбекистон ҳамма билан дўст бўлишни исташини айтди. Яхши ёндашув. Фақат дўстлар кўпайиши билан ўзимиздаги ишлаб чиқариш, билим ва музокара қилиш имконияти ҳам кучайсин. Бизнинг ютуғимиз кимнингдир жаҳли чиққани билан ўлчанмайди. Ўзимизга нима қолгани билан ўлчанади. Буни унутишма.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Россияга ёқадими, Америкага ёқадими ёки Хитойга ёқадими эмас, Ўзбекистонга фойдалими? Деган савол туриши керак. Кўп векторли сиёсатнинг бутун маъноси ҳам шу. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП алимент тўламаганларга муқаррар чора талаб қилмоқда

Халқ демократик партиясининг “Мунозара майдони” клубида айнан шу масала муҳокама қилинди. Гап шунчаки ажримлар ҳақида эмас, оила олдидаги масъулият ҳақида кетди.

Юртда тинчлик бор, тўқчилик бор. Лекин айрим ёшлар шунинг қадрига етмай, оилага тайёргарликсиз кириб, кейин уни сақлай олмаяпти.

Бу йил нечта оила ажралди? Нега ажралди? Партия аввал шуни ўрганишни таклиф қилмоқда. Кейин маҳалла раислари, нуронийлар ва хотин-қизлар қўмитаси биргаликда иш бошлаши керак.

Оила қуриш осон. Уни сақлаш катта масъулият.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сербияда талабалар Вучични сайловда енгди
⠀
Сербия сиёсатини ўн йилдан ортиқ белгилаб келган Александр Вучич 25 октябрдаги парламент сайловида мағлуб бўлганини тан олди. Унинг дастлабки ҳисобига кўра, «Талабалар рўйхати» 250 ўринли парламентда 135 тадан 140 тагача, Вучич томони эса тахминан 105 та мандат олади. Бу ҳали якуний расмий натижалар эмас. Лекин мағлубиятни рақибнинг ўзи тан оляпти.
⠀
Ҳаммаси 2024 йил ноябрда Нови-Сад вокзалидаги бетон соябон қулашидан бошланганди. Фожиа 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Намойишчилар буни коррупция ва бепарволик билан боғлаб, жавобгарлик талаб қилишди. Шу талабдан бошланган ҳаракат қарийб икки йилда ҳокимиятга асосий сиёсий рақибга айланди.
⠀
Айтганча, «талабалар ютди» дегани парламентни кечаги биринчи курс шкалазаврлар тўлдиради дегани эмас. Рўйхатда талабаларнинг ўзи номзод бўлмаган. Улар очиқ йиғилишларда шифокорлар, олимлар, санъаткорлар ва бошқа жамоат вакилларини танлашган. Яъни ёшлар ҳаракатни ташкил қилиб, ўзлари ишонган одамларни сиёсий майдонга олиб чиққан.
⠀
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Миср Саудияни ҳимоя қилишга рози. Катта боллар коалициясининг даражаси ошяпти

Кеча Миср парламенти президент Абдулфаттоҳ ас-Сисига Саудия Арабистонини ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдам кўрсатиш ваколатини берди. Қарор депутатларнинг учдан икки қисми томонидан қўллаб-қувватланган. Бир неча кунлик ёпиқ муҳокамалардан кейин Қоҳира сиёсий розилигини берди.

Бу оддий дипломатик “Саудияни қўллаб-қувватлаймиз” деган баёнот эмас. AP манбасига кўра, Миср Саудияга ҳаво мудофаа тизимлари ва ҳарбий самолётлар жойлаштириши мумкин. Лекин муҳим жойи бор. Миср Яманга қуруқлик қўшинлари киритмоқчи эмас. Ёрдам фақат мудофаа характерида бўлиб, ҳусийларнинг Саудияга учаётган ракета ва дронларини қайтаришга қаратилгани айтиляпти.

Чунки Саудия атрофида жуда қизиқ ҳарбий конструкция пайдо бўляпти. Британия аллақачон Royal Air Force самолётларининг мудофаа патрулларини бошлади. Туркия Макка пакти доирасида Саудияга ҳарбий персонал юбориш учун парламент мандатини тайёрлаяпти. Покистон ҳам Саудия ва Туркия билан ўша мудофаа архитектурасининг ичида. Америка разведка ва ҳарбий ёрдам кўрсатяпти. Энди Миср ҳам қўшиляпти.

Яъни Саудия ҳусийларга қарши яна Яманга катта армия билан киришдан кўра, ўз осмони атрофида кўп миллатли қалқон йиғишга ҳаракат қиляпти. Бу ерда Мисрнинг позицияси айниқса қизиқ.

Чунки аввал айтиб ўтганимдай, мисрликлар Яманга армия киритиш нималигини жуда яхши билади. 1960-йилларда Носир Ямандаги фуқаролик урушига ўн минглаб мисрлик ҳарбийларни юборган. Уруш йиллаб чўзилиб, Миср учун жуда қиммат ва оғриқли авантюрага айланган. Шунинг учун ҳозир Мисрда “Яманга яна кириб кетмаймизми?” деган хавотир бор.

Ҳатто парламентдаги овоз бериш аввал ўтган ҳафта бўлиши керак эди, лекин икки кунлик муҳокамалардан кейин қарор 26 октябрга қолдирилган. Ҳозир Саудияга ёрдам бераётган давлатларнинг деярли ҳаммаси бир хил формулани ишлатяпти. Самолёт, радар, ҳаво мудофаси, разведка берамиз. Лекин Яманга кириб, ҳусийлар билан ерда урушмаймиз. Яъни Саудия атрофида пайдо бўлаётган коалиция ҳозирча армия эмас. Зонтик.

Саудия атрофидаги стуллар битта битта тўляпти. Туркия, Покистон, Британия, Америка, энди Миср. 26 октябрнинг ўзида Саудия, Туркия ва Покистон вакилларининг Теҳронда кескинликни пасайтириш бўйича музокара ўтказгани ҳам аҳамиятли. Ҳарбий ҳимоя билан бирга сиёсий келишув ҳам кераклигини иштирокчилар тушуниб турибди. Лекин ҳозирча ҳамманинг қўлида қалқон бор. Қилични эса ҳеч ким олгиси келмаяпти. Мана шу фарқ кейин жуда муҳим бўлиши мумкин.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Австралияда маҳбус бутерброд учун инсон ҳуқуқларини ишга сопти

Австралиянинг Виктория штатида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 55 ёшли Андре Маккечни судга мурожаат қилиб, қамоқхонада Vegemite ейишга рухсат беришларини талаб қилди. Vegemite бу австралияликларнинг миллий егуликларидан бири. Қора-жигарранг, шўр паста, одатда нонга суртиб ейишади. Австралияликлар яхши кўради, қолган дунё эса кўпинча “силар буни қандай ейсизлар?” деб қарайди. 😁

Маккечнининг аргументи эса вообще зўр. Унинг айтишича, қамоқхонада Vegemite тақиқланиши унинг австралиялик сифатида ўз маданиятидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини чеклайди. Яъни масала энди нонга суртиладиган паста эмас. Инсон ҳуқуқлари. Миллий идентичность. Маданият. 🤣

Энг қизиғи, судья ҳам “бу умуман маданият эмас” деб ташлаб юбормади. Судья Клэр Харрис тақиқ маҳбуснинг маданий ҳуқуқларини маълум даражада чеклашини тан олди. Лекин барибир қамоқхона ютиб чиқди. Сабаби Vegemite Викториядаги 12 та қамоқхонада қарийб 20 йилдан бери тақиқланган. Маъмуриятнинг айтишича, унинг кучли ҳиди наркотик қидирадиган итларга халақит бериши мумкин, таркиби билан эса қўлбола алкоголь тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

Маккечни бунга ҳам тайёр келган. “Vegemite'да тирик ачитқи йўқ, алкоголь қилиш учун оддий мева бундан яхшироқ”, деган мазмунда қарши аргумент келтирган. Ҳатто қўшни Янги Жанубий Уэльс штати қамоқхоналарида Vegemite тақиқланмаганини ҳам мисол қилиб кўрсатган. Брат судга конкрет тайёрланиб келган. 😎

Яна Vegemite ея олмаётгани сабаб ўзини оиласи ва жамиятдан узилгандай ҳис қилаётганини айтган. Судьянинг жавоби эса бу ходисанинг энг зўр жойи бўлди. Суд мазмунан: сизнинг оила ва жамиятдан узилиб қолганингизга Vegemite эмас, қамоқда ўтирганингиз асосий сабаб бўлса керак, деган хулосага келди.

Ош ейиш ҳар бир ўзбекни фундаментал ҳуқуқи бўлиши кераклигини кўтарадиган вақт келди чамам🤭

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега совуқ мавсумда Тошкент ҳавоси ифлосланиши кучаяди?

Тошкентда куз-қиш мавсумида ҳаво сифати ёмонлашишининг сабаблари фақат автомобиллар ва саноат корхоналари билан боғлиқ эмас экан. География фанлари доктори, профессор, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Бахтиёр Холматжонов бу жараёнда шамол тезлиги, атмосфера босими ва ҳарорат инверсияси ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Совуқ мавсумда шамолсиз кунлар кўпайиши натижасида ифлослантирувчи моддалар ҳавода узоқроқ сақланиб қолади. Айниқса, тунги вақтда юзага келадиган ҳарорат инверсияси ҳавонинг вертикал аралашувини чеклаб, зарарли заррачаларнинг ерга яқин қатламда тўпланишига шароит яратади.

Демак, ҳаво ифлосланишини фақат унинг манбалари билан изоҳлаш етарли эмас. Менимча, муаммонинг ечимини топиш учун чиқиндиларни камайтириш билан бирга, об-ҳаво шароитларининг ҳаво сифатига таъсирини ҳам чуқур ўрганиш керак. Чунки шамолсиз кунларда ифлосланишнинг кучайиши табиий жараёнлар ва инсон фаолияти ўзаро боғлиқлигини тасдиқлайди.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Нега Конеру Ҳампи жаҳон шахматининг тирик афсонаси ҳисобланади?

Тошкентга келаётган V “Zakovat-Gambit”нинг фахрий меҳмони ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт:
1. 15 ёшида гроссмейстер — ўз даврида Юдит Полгарнинг рекордини янгилаб, энг ёш аёл гроссмейстерга айланган;
2. 2600 рейтинг — шахмат тарихида бу натижани забт этган бор-йўғи икки аёл шахматчидан бири;
3. 2 карра Жаҳон чемпиони — рапид йўналишида 2019 ва 2024-йилларда дунё тожи соҳибаси;
4. Классик шахматда жаҳон вице-чемпиони (2011);
5. Олимпиада ғолиби — Ҳиндистон терма жамоаси билан Олимпиада чемпиони ва совриндори.


Конеру Ҳампи 29–30-октябр кунлари Тошкентдаги финалда ўзбекистонлик шахматчилар билан юзма-юз учрашади ва махсус шахмат сеанси ўтказади.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM