Passport Reports янги маълумотига кўра, Ўзбекистон паспорти ҳозир дунёда 133-ўринда. Марказий Осиёда эса Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин 3-ўриндамиз.
Бизнинг mobility score 55 балл.
Бу 55 қаердан келади?
27 та давлатга визасиз кирамиз. Яна 25 тасига борганда виза олиш ёки соддалаштирилган тартиб бор. 3 та давлатга электрон рухсат билан кирилади. Жами 55 та йўналиш.
Қолган 143 та давлатга олдиндан виза керак.
Яъни Ўзбекистон паспорти дунёнинг атиги 27,8 фоизига нисбатан осон кириш имконини беради.
Паспорт дегани фақат саёҳат ҳужжати эмас. У давлатга қанчалик ишонишларининг ҳам индикатори. Масалан, Германия фуқароси Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кела олади. Биз эса Германияга бориш учун олдиндан виза оламиз.
Яъни меҳмондўстликда эшикни кенгроқ очганмиз. Ўзбекистон 95 та давлат фуқаросига визасиз кириш имкони беради ва шу кўрсаткич бўйича 199 давлат орасида 73-ўринда.
Лекин бизнинг паспорт учун бошқа давлатлар ҳали бунчалик очиқ эмас. Шунинг учун кучли паспорт аслида иқтисодиёт, миграция, хавфсизлик ва дипломатиянинг жами натижасидир.
Айтганча, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари орасида 26-ўринда, ШҲТда 6-ўринда, Осиёда эса 50 паспорт орасида 29-ўринда. Думайте.
🌟 @nurbekalimov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yandex бир кун ишламаганига рақобатчиларда заказ 15 бараваргача ошибди
11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go катта сбой берди. Одамлар машина чақиролмади, адрес киритолмади, нархни ҳам кўролмади. Муаммо Россиядаги Yandex дата марказларидан бири дрон ҳужумидан кейин авария режимига ўтгани билан боғланган.
Лекин энг қизиғи сбойнинг ўзи эмас. Одамлар қаерга кетгани. 11 дан 13 октябргача Uklonда заказлар 2, 3 баравар ошган. Тошкентда ишлайдиган MyTaxiда эса заказлар сони одатдагидан 15 баравар кўпайган.
Бу Yandex Ўзбекистон такси бозорида қанчалик катта ўрин эгаллаб турганини ҳам кўрсатади. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилда агрегаторлар орқали берилган 319 миллион чекнинг 271 миллиони Yandex Go ҳиссасига тўғри келган. Қарийб 85 фоиз.
Кўпчилик Yandexни яхши кўргани учун эмас, одат бўлгани ва машина тез келгани учун ишлатади. Иловани очасан, икки марта босасан, машина келади. Всё. Шу занжир бир кун узилса, одам принципиал равишда “Yandex тикланишини кутаман” демайди. Бошқа приложение қидиради. Мана шу рақиблар учун энг катта шанс.
MyTaxi маълумотига кўра, ўша кунлардаги ўсишнинг 20, 25 фоизи янги фойдаланувчилар ҳисобига бўлган. Uklonда эса айрим кунлари актив фойдаланувчилар сони икки баравардан ҳам кўпроқ ўсган, янги ҳайдовчилар қўшилиши тахминан 10 баравар кўпайган.
Энди яна битта қизиқ хабар чиқди.
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига 5 мингта янги автомобиль ва ўз иловаси билан киришни режалаштиряпти. Бу ҳақда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров айтган. Демак бозор қизияпти.
Одам бир марта Uklon ёки MyTaxiни ўрнатиб, “э, бу ҳам ишлар эканку” деса, кейин Yandex тикланганда ҳам иккинчи иловасини ўчирмаслиги мумкин. Такси бозорида энг қиммат нарса эса машина эмас. Одат.
Ким одамнинг телефонидаги иккинчи такси иловасига айланиб олса, кейин биринчи бўлиш учун кураша олади. Шунинг учун менимча Yandex учун 11 октябр оддий техник авария эмасди. Рақибларга текин реклама кампанияси бўлди. Так вижу.

Америка одамларини Саудиядан чиқаряпти. Туркия эса ҳарбийларини киритмоқчи
Битта кунда чиққан иккита хабар Яқин Шарқда ҳозир нима ўзгараётганини жуда яхши кўрсатиб берди.
Бир томонда АҚШ. Вашингтон Саудиядаги фавқулодда вазифаларда ишламайдиган дипломатик ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқаришга буйруқ берди. Америка расмийлари Reutersга бошқа Кўрфаз давлатларидаги миссиялардан ҳам оила аъзоларини олиб чиқиш режаси борлигини айтган.
Сабаби оддий. Саудияга ҳусийларнинг ракета ва дрон ҳужумлари кучайяпти. Даммам аэропортидаги ҳужумда бир одам ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. Саудиянинг нефть инфратузилмаси ҳам нишонга олиняпти.
Худди шу пайтда Туркия тескари йўналишда кетяпти.
Анқара парламентига Саудияга турк ҳарбий персоналини юборишга рухсат берувчи мандат киритмоқчи. Дастлаб ҳаво мудофааси, радиоэлектрон кураш ва бошқа ҳимоя соҳаларида мутахассислар юборилиши режалаштириляпти. Турк томони улар ҳужум операцияларида қатнашмаслигини айтяпти.
Мана энди августда имзоланган Макка пакти қоғоздан чиқиб, реал ҳаётга киришни бошлаяпти.
Саудия, Туркия ва Покистон имзолаган келишувда уч давлатдан бирига қуролли ҳужум учаласига қилинган ҳужум деб ҳисобланиши белгиланган.
Ўшанда бу ҳужжатни “мусулмон НАТОси” деб аташга шошилганлар кўп эди. Менимча энди биринчи ҳақиқий имтиҳон бошланди.
Ҳозирги манзара қизиқ. Америка Саудияни ташлаб кетгани йўқ. Вашингтон ҳали ҳам разведка ва бошқа ёрдам бераяпти. Лекин хавф кучайганда ўз ходимларини қисқартиряпти ва Саудия учун тўғридан тўғри урушга киришга шошилмаяпти.
Туркия эса аксинча, шу бўшлиқда ўзининг хавфсизлик ролини катталаштиряпти. Бу жуда муҳим тренд. Ўнлаб йиллар давомида Кўрфаз монархияларининг асосий хавфсизлик страховкаси Америка эди. Ҳозир Саудия ўша страховкани бекор қилаётгани йўқ, лекин ёнига яна бир нечта полис қўшяпти.
Туркиядан ҳаво мудофааси ва ҳарбий технология. Покистондан армия ва ядровий давлат статусининг сиёсий оғирлиги. Британия ва Франциядан чекланган мудофаа ёрдами. Америкадан эса ҳали ҳам энг катта стратегик соябон.
Яъни янги система “Америка кетди, Туркия келди” эмас. “Фақат Америкага қараб қолиш хавфли экан” деган хулоса. Саудия ҳозир ўз хавфсизлигини диверсификация қиляпти.
Худди инвестицион портфель каби. Ҳамма пулни битта акцияга тикиб қўймайсан. Айниқса ўша акциянинг бошқарувчиси Трамп бово бўлса. 😁
Макка пакти ҳақиқий ҳарбий иттифоққа айланадими ёки хавфли пайтда бир бирига Patriot, радар ва яхши гаплар юбориб турадиган сиёсий клуб бўлиб қоладими, энди билинади.
Яқин Шарқда хавфсизлик архитектураси айнан шундай, секин ва ракеталар овози остида ўзгаряпти. Так вижу.

АҚШ Ўзбекистонга 12 миллиард доллар инвестиция киритяптими? Йўқ.
Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи пайтида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 54 та келишув ва истиқболли лойиҳа эълон қилинди. Уларнинг умумий қиймати тахминан 12 миллиард доллар деб баҳоланган.
12 миллиард доллар Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда катта пул. Лекин менга қизиқ бўлди: бу 12 миллиард аслида нима?
Қарасам, масала сал мураккаброқ экан. Бу “америкаликлар чемоданда 12 миллиард доллар олиб келди” дегани эмас. Пакет ичида инвестиция ҳам бор, Америка маҳсулотларини сотиб олиш ҳам бор, молиялаштириш механизмлари ҳам бор, ҳали амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар ҳам бор.
Энг катта мисол Boeing. Ўзбекистон 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртма берган. АҚШ Савдо вазирлиги бу келишувни тахминан 8,5 миллиард доллар деб баҳолаган.
Лекин бу Америка Ўзбекистонга 8,5 миллиард инвестиция киритди дегани эмас. Аксинча, Uzbekistan Airways Америка самолётларини сотиб оляпти. Яъни пулнинг йўналиши бошқа тарафга.
Яна Franklin Templeton, Oppenheimer, Citigroup ва BlackRock каби катта молиявий компаниялар тилга олинган. Масалан, InfinBANK Oppenheimer орқали 300 миллион долларлик евробонд чиқаришни режалаштиряпти. Лекин бу ҳам Oppenheimer Ўзбекистонга 300 миллион доллар инвестиция қиляпти дегани эмас. У пулни бозордан жалб қилишда ташкилотчи бўлади. Бу худди риелтор 100 минг долларлик уйни сотишга ёрдам берса, “риелтор уйга 100 минг доллар инвестиция қилди” деб бўлмаганидек.
Яна критик минераллар, локомотивлар, ирригация, молия ва саноат бўйича лойиҳалар бор. Лекин очиқ маълумотларда ҳар бир келишувнинг нархи алоҳида кўрсатилмаган.
Лекин, GE Aerospace, Wabtec, Boeing, BlackRock ва бошқа йирик компанияларнинг Ўзбекистон билан ишлаётгани муносабатлар жиддий кенгаяётганини кўрсатади.

Ўзбекистон Ҳиндистон билан терроризмга қарши алоқаларни кучайтиряпти. Лекин бу ерда гап фақат терроризм ҳақида эмас
22 октябрь куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг терроризмга қарши қўшма ишчи гуруҳи 10-марта йиғилди. Томонлар терроризм, экстремизм, радикаллашув, терроризмни молиялаштириш ва технологиялардан террористик мақсадларда фойдаланиш каби таҳдидларни муҳокама қилди.
Яъни гап фақат “террористни топиб ушлаш” ҳақида эмас. Пул қаердан келяпти, интернетда ким одам ёллаяпти, технология қандай ишлатиляпти, уюшган жиноятчилик билан террористик тармоқлар қаерда туташяпти, шу занжирларни биргаликда кузатиш ҳақида кетяпти.
Энг муҳими, Ўзбекистон ва Ҳиндистон махсус хизматлар ўртасида ахборот алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни кучайтиришга келишди.
Нега Ҳиндистон?
Чунки иккала давлатнинг ўртасида битта улкан фактор бор. Афғонистон. Толибон ҳокимиятга келгандан кейин ҳам Афғонистон ҳудудида ИШИД Хуросон ва бошқа радикал тармоқлар масаласи йўқолиб кетмади. Ўзбекистон учун бу бевосита жанубий чегара хавфсизлиги. Ҳиндистон учун эса Афғонистон Покистон, Кашмир ва минтақадаги радикал гуруҳлар билан боғланган катта хавфсизлик пазлининг бир қисми.
Шунинг учун Тошкент билан Деҳлининг манфаатлари бу ерда жуда табиий кесишади. Лекин менга бошқа тенденция қизиқроқ. Охирги пайтда Ўзбекистон хавфсизлик масаласида битта марказга қараб қолмаяпти.
15 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида қатнашиб, ҳарбий ҳамкорлик, дронлар ва замонавий жанг тажрибасини муҳокама қилди.
19 октябрь куни эса Ўзбекистон АҚШ билан C5+1 доирасида терроризм, трансмиллий жиноятчилик, чегара хавфсизлиги, наркотрафик ва киберхавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишди.
Энди Ҳиндистон билан махсус терроризмга қарши канал кучайтириляпти. Прикинь, бир ҳафтанинг ичида Россия бошчилигидаги МДҲ, Америка ва Ҳиндистон.
Бу тасодифга ўхшамайди. Ўзбекистон ташқи сиёсатда қилаётган ишини хавфсизлик соҳасида ҳам қиляпти. Ҳеч кимга тўлиқ суянмаслик. Россия билан ишлаш. Америка билан ишлаш. Ҳиндистон билан ишлаш. Хитой билан ҳам ўз канали бор.
Бунинг плюси оддий. Битта давлат сенга разведка, технология ёки сиёсий ёрдам беришдан бош тортса, сенда бошқа эшиклар очиқ туради. Айниқса Афғонистондай қўшни бор пайтда бу жуда муҳим.
Ўзбекистоннинг географиясини ўзгартириб бўлмайди. Жанубда Афғонистон, шимолда Россия таъсири, шарқда Хитой, нарироқда Ҳиндистон ва Покистон манфаатлари, ғарбдан эса АҚШ ва Европа кириб келяпти. Шундай жойда энг хавфли стратегия битта катта давлатнинг қўлидан маҳкам ушлаб олиш бўларди.
Тошкент эса ҳозирча бошқача ўйнаяпти. Ҳамманинг телефонини контактга сақлаб қўйган. Ким билан савдо керак бўлса савдо, кимдан технология керак бўлса технология, кимда хавфсизлик бўйича фойдали маълумот бўлса ахборот.
Менимча Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати энди фақат дипломатия ва иқтисодиёт эмас. Секин секин хавфсизлик архитектурасига ҳам айланяпти. Так вижу.

Семизлик фақат юракка эмас, мияга ҳам етиб бораркан
Луизиана университети олимлари одамларни қарийб 40 йил кузатиб, қизиқ натижага келишибди. Узоқ йиллар клиник семизлик билан яшаган одамларнинг ўрта ёшга келганда миясида майда қон томирлари шикастланиши белгилари кўпроқ чиққан.
Тадқиқотда 190 киши қатнашган. Уларнинг саломатлиги 1985 йилдан бери кузатилган, кейин ўртача 56,5 ёшда миясини МРТ қилишган.
Натижада қизиқ қонуният чиққан. Одам клиник семизлик билан қанча узоқ яшаган бўлса, миянинг оқ моддасида кичик қон томирлари шикастланганини кўрсатувчи белгилар шунча кўп бўлган. 50 ёшдан кейин клиник семизликка эга одамларда бундай белгилар ҳеч қачон семирмаганларга қараганда икки баравар кўп учраган.
Биз семизлик деганда одатда юрак, қон босими, диабет, тизза ва жигарни ўйлаймиз. Мияни унчалик ўйламаймиз. Аслида мия ҳам қон томирларидан озиқланади. Юқори қон босими, диабет, инсулинга чидамлилик ва доимий яллиғланиш йиллар давомида майда томирларга зарар бериши мумкин. Яъни ортиқча вазннинг счёти фақат тарозида чиқмас экан. МРТда ҳам чиқиши мумкин.
Лекин муҳим огоҳлантириш бор. Бу тадқиқот “семизлик мияни бузади” деган сабаб-оқибатни ҳали исботламайди. Танлов ҳам кичик, атиги 190 киши, МРТ эса бир марта ўтказилган. Олимларнинг ўзи ҳам шу чекловларни айтган. Шунингдек, МРТда бундай белгилар чиқиши одамда деменция бошланган дегани ҳам эмас.
Лекин организмнинг бир жойида йиллаб давом этаётган муаммо бошқа органларга тегмай ўтиб кетади деб ўйлаш ҳам соддалик. Тана битта система. Қорин алоҳида давлат эмас. 😁

МЎҒУЛЛАРНИ ЕНГГАН, АММО ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН СУЛТОН…
1221 йил. Ҳинд дарёсининг бир томонида Чингизхон қўшини, иккинчи томонида шиддатли оқим. Ўртада эса деярли ҳамма нарсасидан айрилган ёш султон Жалолиддин Мангуберди.
У Парвонда мўғулларни тор-мор қилди. Ҳинд дарёси бўйида Чингизхон армияси қуршовидан оти билан дарёга сакраб қутулиб кетди. Кейин яна қўшин тўплади, яна давлат қуришга уринди. Лекин битта савол бор.
Агар Жалолиддин шунчалик кучли саркарда бўлган бўлса, нега охир-оқибат унинг атрофида деярли ҳеч ким қолмади?
Бу сонда фақат қаҳрамонлик ҳақида гапирмаймиз. Хоразмшоҳлар саройидаги фитналар, Туркон хотун билан боғлиқ курашлар, Парвондан кейин иттифоқчиларнинг тарқаб кетиши, Жалолиддиннинг ўз хатолари, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва унинг сирли ўлимигача кўриб чиқамиз.
🎬 Янги видео YouTube каналда.
https://youtu.be/r0ZqZMmCOwg?si=7MLOBJqn-7SJDo-m
Кўриб бўлгач битта саволга жавоб беринг: Жалолиддиннинг фожиаси кўпроқ атрофидагиларнинг хиёнатими ёки унинг ўз сиёсий қарорларими?
Ушбу кўрсатув Uzum компанияси кўмагида тайёрланди. Каналимизни қўллаб-қувватлагани учун Uzum жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.🍇
1221 йил. Ҳинд дарёсининг бир томонида Чингизхон қўшини, иккинчи томонида шиддатли оқим. Ўртада эса деярли ҳамма нарсасидан айрилган ёш султон Жалолиддин Мангуберди.
У Парвонда мўғулларни тор-мор қилди. Ҳинд дарёси бўйида Чингизхон армияси қуршовидан оти билан дарёга сакраб қутулиб кетди. Кейин яна қўшин тўплади, яна давлат қуришга уринди. Лекин битта савол бор.
Агар Жалолиддин шунчалик кучли саркарда бўлган бўлса, нега охир-оқибат унинг атрофида деярли ҳеч ким қолмади?
Бу сонда фақат қаҳрамонлик ҳақида гапирмаймиз. Хоразмшоҳлар саройидаги фитналар, Туркон хотун билан боғлиқ курашлар, Парвондан кейин иттифоқчиларнинг тарқаб кетиши, Жалолиддиннинг ўз хатолари, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва унинг сирли ўлимигача кўриб чиқамиз.
🎬 Янги видео YouTube каналда.
https://youtu.be/r0ZqZMmCOwg?si=7MLOBJqn-7SJDo-m
Кўриб бўлгач битта саволга жавоб беринг: Жалолиддиннинг фожиаси кўпроқ атрофидагиларнинг хиёнатими ёки унинг ўз сиёсий қарорларими?
Ушбу кўрсатув Uzum компанияси кўмагида тайёрланди. Каналимизни қўллаб-қувватлагани учун Uzum жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд кимники? Ўзбекистон Эрон элчисини ТИВга чақириб, нота берди
Шу ҳафта қизиқ дипломатик можаро чиқди. Ҳаммаси АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг 19 октябрь куни Самарқандда Регистон фонида видео олишидан бошланган. Шундан кейин Эроннинг бир нечта давлатдаги элчихоналари Рубионинг Самарқанддаги расмларидан Америкага қарши пропаганда учун фойдалана бошлаган.
Масалан, Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси Регистон аркаларини “Эрон-ислом цивилизациясининг белгиси” деб атаб, Рубиога қарата “Эрон мероси нега ҳамма жойда сизни таъқиб қилади?” мазмунида пост ёзган.
Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси эса Рубио Самарқандга келиб “Форснинг бой маданияти ва қадимий мероси” билан танишиш имконига эга бўлганини айтган. Болгариядаги элчихона ундан ҳам конкрет кетиб, Рубио “Эрон цивилизациясига ҳужум қилади, лекин Самарқандда форс мероси олдида туриб расмга тушади” деб ёзган.
Арманистондаги Эрон элчихонаси ҳам Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва архитектурасининг бир қисми деб атаган. Хуллас, битта элчихона адашиб эмоцияда пост ёзиб қўйган эмас. Бир нечта Эрон дипломатик ваколатхонаси бир хил нарративни тарқатган.
Тошкентга эса менимча айнан мана шу ёқмаган. 23 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақириб, расмий норозилик нотасини топширган.
Ўзбекистон томони бу постларни Самарқанднинг тарихий ва маданий меросини “бир томонлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилиш” деб баҳолаган ва Эрондан уларни ўчиришни ҳамда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини талаб қилган. (Маладес)
Мана шу ерда тарих жуда қизиқ. Эронликлар айтган гапнинг тарихий асоси умуман йўқ деб ҳам бўлмайди. Самарқанд қадимги Суғд цивилизациясининг марказларидан бири бўлган. Асрлар давомида шаҳарда форс тили ва форсий маданият жуда катта роль ўйнаган. Кейин туркий ва турк-мўғул сулолалари ҳукмронлик қилган. Темурийлар даврида эса Самарқанд бутунлай бошқа масштабдаги сиёсий ва маданий марказга айланган. Яъни Самарқанд тарихи битта халқ ёки битта замонавий давлатнинг тарихи эмас. Муаммо ҳам шунда.
Бугунги Эрон давлати “форсий маданият бор экан, демак бу Эрон мероси” деса, тарихни ҳозирги давлат чегаралари билан ўлчаган бўлади. Бу худди Рим империяси мероси бор жойларни Италияники деб чиқишга ёки Темурийлар Ҳиротда ҳукмронлик қилгани учун “Ҳирот Ўзбекистон мероси” деб Афғонистонга дипломатик аккаунтлардан ёзишга ўхшайди.
Тарих бундай ишламайди. Айниқса Марказий Осиёда. Бу ерда форсий, туркий, суғдий, араб, мўғул ва исломий маданиятлар асрлар давомида бир бирининг устига қатлам бўлиб ётган. Бухорий, Ибн Сино, Берунийларни ҳам битта замонавий миллатга тиқиб бўлмайди.
Самарқанд ҳам худди шундай. Шунинг учун Ўзбекистон ТИВнинг позицияси жуда мантиқий. “Самарқандда форсий маданият излари йўқ” демаяпти. “Самарқанднинг кўп қатламли тарихини олиб, уни замонавий Эроннинг сиёсий нарративига айлантирманг” деяпти. Фарқ катта.
Чунки тарихни ўрганиш бошқа нарса. Тарих орқали бугунги сиёсий таъсир ҳудудини чизиш бошқа нарса. Айниқса буни тарихчи эмас, давлатнинг расмий элчихоналари қилаётган бўлса.
Самарқандда форс тилининг изи ҳам бор, туркий давлатчиликнинг изи ҳам, Суғд ҳам бор, Темур ҳам бор. Самарқанднинг буюклиги ҳам шунда. Уни битта цивилизациянинг паспортига прописка қилиб қўйиш қийин.

Катта Ўйин 2.0
Forbes муаллифи Мелик Кайлан Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзиб, Америка сармоясининг фаоллашиши Россияга ёқмаётганини таъкидлаяпти. Бу муаллифнинг геосиёсий талқини. Менимча, биз учун қизиқроқ савол бор: катта давлатларнинг шу рақобатидан Ўзбекистон ўзига қанча фойда чиқара олади? Муаллиф Мелик Кайланнинг фикрича, Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи оддий дипломатик визит эмас. Ўзбекистон ҳозир АҚШ, Хитой ва Россия таъсири тўқнашаётган Марказий Осиёдаги асосий майдонлардан бирига айланяпти.
Рубиодан Хитойнинг минтақадаги таъсири ҳақида сўрашганда, у жуда оддий саволли жавоб берди: “Бу рақобат, тўғрими?” Ҳақиқатан ҳам рақобат. Чунки Рубио келишидан бир кун олдин Тошкентда Хитой бош вазири Ли Цян бор эди. Forbes маълумотига кўра, Ўзбекистонда Хитой иштирокида 6 мингдан ортиқ қўшма корхона бор, Хитой лойиҳаларининг умумий портфели қарийб 60 миллиард долларга етган. 2025 йилда Ўзбекистон ва Хитой савдоси қарийб 18 миллиард доллар бўлган. АҚШ билан эса тахминан 1,7 миллиард. Яъни Америка ҳали Хитой билан иқтисодий масштабда тенглашаётгани йўқ.
Россияни ҳам ҳисобдан чиқариш эрта. 2025 йилда Россия билан савдо 13 миллиард доллар атрофида бўлган. Лекин Москвада яна бир жуда кучли инструмент бор. Газ. Ўзбекистон бир пайтлар катта газ экспортчиси эди. Ишлаб чиқариш пасайиши билан мамлакат импортга муҳтож бўла бошлади. 2025 йилда Газпром Ўзбекистонга 6,48 миллиард куб метр газ етказиб берган. Яна АЭС бор. Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станциясини Россиянинг Росатом компанияси қуряпти. Бу эса оддий қурилиш контракти эмас. АЭС дегани ёқилғи, технология, эҳтиёт қисмлар, мутахассислар ва ўнлаб йиллик ҳамкорлик дегани. Так вот, шу ерда қизиқ картина чиқяпти.
Хитой Ўзбекистонга завод, темир йўл, инвестиция ва савдо билан кирган. Россия газ, атом энергетикаси, тарихий алоқалар ва меҳнат миграцияси орқали чуқур ўрнашган. Америка эса энди катта бизнес, критик минераллар, молия ва технология билан бу бозорга жиддийроқ киришга ҳаракат қиляпти. Forbes муаллифи эса янада узоққа бориб, Москва Ўзбекистон энергетикасидаги позициясини сақлаш учун фақат иқтисодий инструментлардан эмас, босим ва норасмий механизмлардан ҳам фойдаланяпти, деган тезисни илгари суради. У мисол сифатида Сурхондарёдаги 1,6 ГВтлик Stone City Energy лойиҳасини келтиради. Лойиҳада Франциянинг EDF, Германиянинг Siemens Energy ва Қатарнинг Nebras Power компаниялари иштирок этади.
Forbes бу лойиҳа атрофидаги бир қатор ғалати воқеаларни бир занжирга боғлайди: лойиҳани шакллантиришда иштирок этган ўзбекистонлик бизнесменнинг Францияда ўғирланиши, кейин лойиҳада маъмурий муаммолар пайдо бўлиши ва уни газ билан таъминлаши керак бўлган М25 конидаги сизиб чиқишлар. Forbes буларни Россиянинг Ғарб энергетика лойиҳасига қарши кураши контекстида талқин қиляпти.
Бугун Ўзбекистон олдида “Россиями ёки Америка?” деган савол йўқ. “Хитойми ёки Ғарб?” деган савол ҳам йўқ. Мирзиёев сиёсати ҳозирча бошқача ишлаяпти. Хитойдан инвестиция ол. Россиядан газ ол. Америкадан технология ва капитал олиб кел. Европани ҳам кирит. Кўрфаз давлатларига ҳам эшикни оч. Лекин ҳеч бирига мамлакат устидан монополия берма. Бу классик кўп векторли сиёсат.
Рубионинг ўзи ҳам Ўзбекистон ҳамма билан дўст бўлишни исташини айтди. Яхши ёндашув. Фақат дўстлар кўпайиши билан ўзимиздаги ишлаб чиқариш, билим ва музокара қилиш имконияти ҳам кучайсин. Бизнинг ютуғимиз кимнингдир жаҳли чиққани билан ўлчанмайди. Ўзимизга нима қолгани билан ўлчанади. Буни унутишма.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Россияга ёқадими, Америкага ёқадими ёки Хитойга ёқадими эмас, Ўзбекистонга фойдалими? Деган савол туриши керак. Кўп векторли сиёсатнинг бутун маъноси ҳам шу. Так вижу.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП алимент тўламаганларга муқаррар чора талаб қилмоқда
Халқ демократик партиясининг “Мунозара майдони” клубида айнан шу масала муҳокама қилинди. Гап шунчаки ажримлар ҳақида эмас, оила олдидаги масъулият ҳақида кетди.
Юртда тинчлик бор, тўқчилик бор. Лекин айрим ёшлар шунинг қадрига етмай, оилага тайёргарликсиз кириб, кейин уни сақлай олмаяпти.
Бу йил нечта оила ажралди? Нега ажралди? Партия аввал шуни ўрганишни таклиф қилмоқда. Кейин маҳалла раислари, нуронийлар ва хотин-қизлар қўмитаси биргаликда иш бошлаши керак.
Оила қуриш осон. Уни сақлаш катта масъулият.

Сербияда талабалар Вучични сайловда енгди
⠀
Сербия сиёсатини ўн йилдан ортиқ белгилаб келган Александр Вучич 25 октябрдаги парламент сайловида мағлуб бўлганини тан олди. Унинг дастлабки ҳисобига кўра, «Талабалар рўйхати» 250 ўринли парламентда 135 тадан 140 тагача, Вучич томони эса тахминан 105 та мандат олади. Бу ҳали якуний расмий натижалар эмас. Лекин мағлубиятни рақибнинг ўзи тан оляпти.
⠀
Ҳаммаси 2024 йил ноябрда Нови-Сад вокзалидаги бетон соябон қулашидан бошланганди. Фожиа 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Намойишчилар буни коррупция ва бепарволик билан боғлаб, жавобгарлик талаб қилишди. Шу талабдан бошланган ҳаракат қарийб икки йилда ҳокимиятга асосий сиёсий рақибга айланди.
⠀
Айтганча, «талабалар ютди» дегани парламентни кечаги биринчи курс шкалазаврлар тўлдиради дегани эмас. Рўйхатда талабаларнинг ўзи номзод бўлмаган. Улар очиқ йиғилишларда шифокорлар, олимлар, санъаткорлар ва бошқа жамоат вакилларини танлашган. Яъни ёшлар ҳаракатни ташкил қилиб, ўзлари ишонган одамларни сиёсий майдонга олиб чиққан.

Миср Саудияни ҳимоя қилишга рози. Катта боллар коалициясининг даражаси ошяпти
Кеча Миср парламенти президент Абдулфаттоҳ ас-Сисига Саудия Арабистонини ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдам кўрсатиш ваколатини берди. Қарор депутатларнинг учдан икки қисми томонидан қўллаб-қувватланган. Бир неча кунлик ёпиқ муҳокамалардан кейин Қоҳира сиёсий розилигини берди.
Бу оддий дипломатик “Саудияни қўллаб-қувватлаймиз” деган баёнот эмас. AP манбасига кўра, Миср Саудияга ҳаво мудофаа тизимлари ва ҳарбий самолётлар жойлаштириши мумкин. Лекин муҳим жойи бор. Миср Яманга қуруқлик қўшинлари киритмоқчи эмас. Ёрдам фақат мудофаа характерида бўлиб, ҳусийларнинг Саудияга учаётган ракета ва дронларини қайтаришга қаратилгани айтиляпти.
Чунки Саудия атрофида жуда қизиқ ҳарбий конструкция пайдо бўляпти. Британия аллақачон Royal Air Force самолётларининг мудофаа патрулларини бошлади. Туркия Макка пакти доирасида Саудияга ҳарбий персонал юбориш учун парламент мандатини тайёрлаяпти. Покистон ҳам Саудия ва Туркия билан ўша мудофаа архитектурасининг ичида. Америка разведка ва ҳарбий ёрдам кўрсатяпти. Энди Миср ҳам қўшиляпти.
Яъни Саудия ҳусийларга қарши яна Яманга катта армия билан киришдан кўра, ўз осмони атрофида кўп миллатли қалқон йиғишга ҳаракат қиляпти. Бу ерда Мисрнинг позицияси айниқса қизиқ.
Чунки аввал айтиб ўтганимдай, мисрликлар Яманга армия киритиш нималигини жуда яхши билади. 1960-йилларда Носир Ямандаги фуқаролик урушига ўн минглаб мисрлик ҳарбийларни юборган. Уруш йиллаб чўзилиб, Миср учун жуда қиммат ва оғриқли авантюрага айланган. Шунинг учун ҳозир Мисрда “Яманга яна кириб кетмаймизми?” деган хавотир бор.
Ҳатто парламентдаги овоз бериш аввал ўтган ҳафта бўлиши керак эди, лекин икки кунлик муҳокамалардан кейин қарор 26 октябрга қолдирилган. Ҳозир Саудияга ёрдам бераётган давлатларнинг деярли ҳаммаси бир хил формулани ишлатяпти. Самолёт, радар, ҳаво мудофаси, разведка берамиз. Лекин Яманга кириб, ҳусийлар билан ерда урушмаймиз. Яъни Саудия атрофида пайдо бўлаётган коалиция ҳозирча армия эмас. Зонтик.
Саудия атрофидаги стуллар битта битта тўляпти. Туркия, Покистон, Британия, Америка, энди Миср. 26 октябрнинг ўзида Саудия, Туркия ва Покистон вакилларининг Теҳронда кескинликни пасайтириш бўйича музокара ўтказгани ҳам аҳамиятли. Ҳарбий ҳимоя билан бирга сиёсий келишув ҳам кераклигини иштирокчилар тушуниб турибди. Лекин ҳозирча ҳамманинг қўлида қалқон бор. Қилични эса ҳеч ким олгиси келмаяпти. Мана шу фарқ кейин жуда муҳим бўлиши мумкин.

Австралияда маҳбус бутерброд учун инсон ҳуқуқларини ишга сопти
Австралиянинг Виктория штатида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 55 ёшли Андре Маккечни судга мурожаат қилиб, қамоқхонада Vegemite ейишга рухсат беришларини талаб қилди. Vegemite бу австралияликларнинг миллий егуликларидан бири. Қора-жигарранг, шўр паста, одатда нонга суртиб ейишади. Австралияликлар яхши кўради, қолган дунё эса кўпинча “силар буни қандай ейсизлар?” деб қарайди. 😁
Маккечнининг аргументи эса вообще зўр. Унинг айтишича, қамоқхонада Vegemite тақиқланиши унинг австралиялик сифатида ўз маданиятидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини чеклайди. Яъни масала энди нонга суртиладиган паста эмас. Инсон ҳуқуқлари. Миллий идентичность. Маданият. 🤣
Энг қизиғи, судья ҳам “бу умуман маданият эмас” деб ташлаб юбормади. Судья Клэр Харрис тақиқ маҳбуснинг маданий ҳуқуқларини маълум даражада чеклашини тан олди. Лекин барибир қамоқхона ютиб чиқди. Сабаби Vegemite Викториядаги 12 та қамоқхонада қарийб 20 йилдан бери тақиқланган. Маъмуриятнинг айтишича, унинг кучли ҳиди наркотик қидирадиган итларга халақит бериши мумкин, таркиби билан эса қўлбола алкоголь тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Маккечни бунга ҳам тайёр келган. “Vegemite'да тирик ачитқи йўқ, алкоголь қилиш учун оддий мева бундан яхшироқ”, деган мазмунда қарши аргумент келтирган. Ҳатто қўшни Янги Жанубий Уэльс штати қамоқхоналарида Vegemite тақиқланмаганини ҳам мисол қилиб кўрсатган. Брат судга конкрет тайёрланиб келган. 😎
Яна Vegemite ея олмаётгани сабаб ўзини оиласи ва жамиятдан узилгандай ҳис қилаётганини айтган. Судьянинг жавоби эса бу ходисанинг энг зўр жойи бўлди. Суд мазмунан: сизнинг оила ва жамиятдан узилиб қолганингизга Vegemite эмас, қамоқда ўтирганингиз асосий сабаб бўлса керак, деган хулосага келди.
Ош ейиш ҳар бир ўзбекни фундаментал ҳуқуқи бўлиши кераклигини кўтарадиган вақт келди чамам🤭

Нега совуқ мавсумда Тошкент ҳавоси ифлосланиши кучаяди?
Тошкентда куз-қиш мавсумида ҳаво сифати ёмонлашишининг сабаблари фақат автомобиллар ва саноат корхоналари билан боғлиқ эмас экан. География фанлари доктори, профессор, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Бахтиёр Холматжонов бу жараёнда шамол тезлиги, атмосфера босими ва ҳарорат инверсияси ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Совуқ мавсумда шамолсиз кунлар кўпайиши натижасида ифлослантирувчи моддалар ҳавода узоқроқ сақланиб қолади. Айниқса, тунги вақтда юзага келадиган ҳарорат инверсияси ҳавонинг вертикал аралашувини чеклаб, зарарли заррачаларнинг ерга яқин қатламда тўпланишига шароит яратади.
Демак, ҳаво ифлосланишини фақат унинг манбалари билан изоҳлаш етарли эмас. Менимча, муаммонинг ечимини топиш учун чиқиндиларни камайтириш билан бирга, об-ҳаво шароитларининг ҳаво сифатига таъсирини ҳам чуқур ўрганиш керак. Чунки шамолсиз кунларда ифлосланишнинг кучайиши табиий жараёнлар ва инсон фаолияти ўзаро боғлиқлигини тасдиқлайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Нега Конеру Ҳампи жаҳон шахматининг тирик афсонаси ҳисобланади?
Тошкентга келаётган V “Zakovat-Gambit”нинг фахрий меҳмони ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт:
Конеру Ҳампи 29–30-октябр кунлари Тошкентдаги финалда ўзбекистонлик шахматчилар билан юзма-юз учрашади ва махсус шахмат сеанси ўтказади.
🌟 @nurbekalimov
Тошкентга келаётган V “Zakovat-Gambit”нинг фахрий меҳмони ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт:
1. 15 ёшида гроссмейстер — ўз даврида Юдит Полгарнинг рекордини янгилаб, энг ёш аёл гроссмейстерга айланган;
2. 2600 рейтинг — шахмат тарихида бу натижани забт этган бор-йўғи икки аёл шахматчидан бири;
3. 2 карра Жаҳон чемпиони — рапид йўналишида 2019 ва 2024-йилларда дунё тожи соҳибаси;
4. Классик шахматда жаҳон вице-чемпиони (2011);
5. Олимпиада ғолиби — Ҳиндистон терма жамоаси билан Олимпиада чемпиони ва совриндори.
Конеру Ҳампи 29–30-октябр кунлари Тошкентдаги финалда ўзбекистонлик шахматчилар билан юзма-юз учрашади ва махсус шахмат сеанси ўтказади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил сайловида ғолиб йўқ. Нетаньяху кетиши ҳам, қолиши ҳам мумкин
Исроилда сайлов ўтди ва натижа конкрет патовая ситуация бўлиб турибди. Экзитполларга кўра, Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги блок ҳам, унинг асосий рақиби Гади Эйзенкот томони ҳам парламентда ҳукумат тузиш учун керак бўлган 61 та ўринни ололмади. Иккита телеканал ҳисобида блоклар 51:51, яна бирида Нетаньяху томони 52:49 ҳисобида олдинда турибди.
Яъни ҳозирча ҳеч ким “мен ютдим” дея олмайди. Нетаньяху сайловдан кейин “кучли миллий ўнг ҳукумат” тузишга чақирди. Эйзенкот эса аксинча, халқ Нетаньяхуга қарши овоз берганини айтиб, уни сиёсатдан кетишга чақирди.
Қизиғи, иккаласи ҳам ўзини ғолиб деб эълон қилмади. Нетаньяху учун бу натижа барибир жиддий зарба. Унинг миллий-диний коалицияси энг кучли пайтида Кнессетда 68 та ўринга эга эди. Ҳозирги прогноз амалга ошса, 61 та ўринлик чегарага ҳам ета олмайди.
Лекин мана парадокс. Нетаньяху кўпчиликни йўқотган бўлса ҳам, бу автоматик равишда Эйзенкот бош вазир бўлади дегани эмас. Чунки Эйзенкотнинг ўзида ҳам 61 та овоз йўқ. Энг қизиғи икки асосий блок ўртасидаги балансни араб партиялари ҳал қилиши мумкин. Лекин Эйзенкот улар билан ҳукумат тузиш эҳтимолини деярли рад этган. Нетаньяҳу улар билан блокка киришмаслиги сувни суюқлигидай ойдин нарса.
Яъни математика жуда қизиқ: Нетаньяхуда ҳукумат тузиш учун одам етмайди. Эйзенкотда ҳам етмайди. Етиши мумкин бўлган одамлар билан эса Эйзенкотнинг ўзи иттифоқ тузгиси келмаяпти. Шу сабаб ҳатто бундай натижа ҳам Нетаньяхуга вақт бериши мумкин. Янги коалиция тузилгунча у вақтинчалик бош вазир бўлиб қолади. Музокаралар эса Исроилда ҳафталар, баъзан ойлар давом этиши мумкин.
Ҳатто ҳеч ким ҳукумат туза олмаса, яна сайлов ўтказилиши ҳам мумкин. Бу Исроил учун янги нарса эмас. 2019 йилдан кейин мамлакат икки йил ичида тўрт марта сайлов ўтказган. Нетаньяху эса сўнгги 30 йилнинг қарийб 19 йилида бош вазир бўлиб, бир неча марта “энди кетди” дейилган вазиятдан қайтиб келган.
Лекин бу сафар яна бир муҳим фарқ бор. Бу 2023 йил 7 октябрдан кейинги биринчи парламент сайлови. Яъни сайловчилар Нетаньяхуни фақат иқтисодиёт ёки ички сиёсат бўйича эмас, 7 октябрдаги хавфсизлик фалокати, Ғазодаги уруш, Ҳизбуллоҳ ва Эрон билан тўқнашувлардан кейин баҳолаяпти.
Эйзенкотнинг ўзи ҳам оддий оппозицион сиёсатчи эмас. У Исроил армиясининг собиқ бош штаби бошлиғи. 7 октябрдан кейин Нетаньяхунинг ҳарбий кабинетига кирган, саккиз ойдан кейин эса бош вазир раҳбариятини танқид қилиб чиқиб кетган. Унинг ўғли ва икки жияни Ғазодаги урушда ҳалок бўлган. Лекин Эйзенкотни “тинчлик тарафдори либерал” деб тасаввур қилиш ҳам нотўғри. У Фаластин давлатини тузишга қарши ва ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти йўқ қилиниши керак деб ҳисоблайди. Яъни Исроил сайловидаги асосий тортишув “уруш ёки тинчлик” эмас. Кўпроқ “шу хавфсизлик сиёсатини ким бошқариши керак?” деган савол.
Нетаньяху ҳатто сайловдан кейинги нутқида Трамп билан бирга Эрон таҳдидини “бир марта ва бутунлай” йўқ қилиш учун тарихий имконият пайдо бўлганини айтди. Эйзенкот эса Нетаньяхуни хавфсизлик масаласидан сиёсий мақсадларда фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирди. Шунинг учун ҳозир Исроилда сайлов тугади, лекин асосий ўйин энди бошланди. Овоз бериш қутиси Нетаньяхуга “кет” демади. Лекин “қол” ҳам демади. Энди ҳаммасини коалицион калькулятор ҳал қилади.

ОДКБ Тожикистонга ёрдам беришга шошилмаяпти
Тожикистон 2025 йил охирида Афғонистон билан чегарада вазият кескинлашгач, Россия бошчилигидаги ОДКБдан ёрдам сўраган эди. Ташкилот ёрдам беришга рози бўлди, лекин қарийб бир йил ўтса ҳам қурол ва ҳарбий техника ҳали Тожикистонга етиб келмаган.
Муаммо жиддий эди. Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси қарийб 1360 километр. 2025 йил август ва октябрь ойларида тожик чегарачилари билан Афғонистон томонидаги кучлар ўртасида отишмалар бўлган, ноябрда эса Афғонистон томонидан қилинган икки ҳужумда беш нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган.
Шундан кейин Душанбе ОДКБдан чегарани кучайтириш учун ёрдам сўради. Аслида ташкилот Тожикистон-Афғонистон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича махсус дастурни ҳали 2024 йил ноябрда тасдиқлаган эди.
2026 йил августда ОДКБ бош котиби Таалатбек Масадиков қурол ва ҳарбий техниканинг биринчи партияси кузда етиб келишини айтган. Лекин 21 октябрга келиб маълум бўлишича, ҳозирча фақат Тожикистон буюртмачиларининг етказиб берувчилар ва буюртма ҳажмини танлаш босқичи тугаган, биринчи реал етказиб бериш эса йил охиригача кутиляпти, холос.
Қизиғи, ОДКБнинг ўзи Афғонистондан келаётган хавф ҳақида йиллар давомида гапиради. Лекин ташкилот аъзоси бўлган давлат чегарасида одамлар ўлиб, Душанбе конкрет ёрдам сўраганда процесс бюрократия тезлигида кетяпти.
Бу ерда яна бир парадокс бор. Тожикистон Марказий Осиёдаги Толибонга нисбатан энг эҳтиёткор давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Россия эса Толибон ҳукуматини расман тан олган дунёдаги ягона давлат, Ўзбекистон эса Афғонистон билан савдони тез кенгайтиряпти ва Афғонистон ҳозир Ўзбекистоннинг учинчи йирик экспорт бозорига айланган.
Яъни Душанбе Афғонистонга ҳали ҳам катта хавф сифатида қарайди, қўшнилари эса секин-секин у билан яшаш ва савдо қилишни ўрганяпти. Times of Central Asia муаллифи Брюс Панниернинг фикрича, ОДКБ ёрдамининг бундай секин келиши Тожикистоннинг Афғонистон ҳақидаги хавотирлари бошқа давлатлар томонидан аввалгидек кучли қабул қилинмаётганини кўрсатиши мумкин.
Менимча ОДКБ учун бу жуда ноқулай ситуация. Ташкилотнинг асосий вазифаси аъзоларини ташқи хавфдан ҳимоя қилиш бўлса, Афғонистон билан чегара айнан шу функцияни намойиш қилиш учун почти идеал жой эди. Лекин ундай бўлмаяпти. Думайте.

Ўзбеклар Россияга ишлаш учун камроқ кетяпти. Лекин Россия ҳали ҳам биринчи ўринда
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқаролари Россия чегарасини ишлаш мақсадида 1 миллион 178 минг марта кесиб ўтган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга кам бўлган. Лекин бир нюанс бор. Бу 1,17 миллион нафар алоҳида одам дегани эмас. Россия статистикаси чегарадан кириш ҳолатларини ҳисоблайди, битта одам бир неча марта кирган бўлса, ҳар бири алоҳида қайд этилади. Хужжат янгилаш учун ҳам шунчаки чегарадан ўтиб қайтилади.
Шунга қарамай тренд кўриниб турибди. 2025 йилнинг биринчи ярмида бундай киришлар сони тахминан 1,358 миллион эди. Бир йилда қарийб 180 мингтага камайган. Лекин Ўзбекистон барибир Россияга ишлаш учун энг кўп фуқаро юбораётган давлат бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Тожикистон 494 минг, кейин Қирғизистон 289 минг билан келган.
Ўзбек меҳнат миграцияси секин-секин бошқа давлатларга ҳам тарқаляпти. 2025 йилда Европа Иттифоқидаги ўзбекистонлик ишчилар сони 13,2 фоизга, Туркияда эса 10,7 фоизга ошган. 2026 йил 1 июль ҳолатига Туркияда тахминан 70 минг, Жанубий Кореяда 102,2 минг Ўзбекистон фуқароси бўлган. Қизиғи бошқа жойда. Россияга ишлаш учун боришлар 13,2 фоизга камайган бўлса ҳам, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари биринчи ярим йилликда аксинча 8,8 фоизга ошган экан.
Яъни Россияга камроқ одам кетяпти, лекин у ердан кўпроқ пул келяпти. Бунинг бир нечта сабаби бўлиши мумкин: иш ҳақларининг ўсиши, рубль курси, мигрантларнинг юқорироқ маошли ишларда қолиши ёки паст даромадли ишчиларнинг бир қисми Россияни тарк этаётгани.
Россияда ишлашнинг муаммолари ҳам камайгани йўқ. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Миграция агентлиги чет элда маошини ололмаган 817 нафар ўзбекистонликнинг мурожаатини кўриб, иш берувчилардан 850 минг доллар ундириб берган. Шикоятларнинг энг катта қисми, 533 таси Россиядан келган.
Менимча асосий тренд шу. Россия ҳали узоқ вақт Ўзбекистон учун энг катта меҳнат бозори бўлиб қолади. Тил бор, логистика осон, катта диаспора бор, иш топиш механизмлари аллақачон шаклланган. Лекин Россия энди ягона эшик эмас. Корея, Туркия, Европа ва бошқа бозорлар улуши ўсиб борса, меҳнат миграциясида ҳам ташқи сиёсатдагидек кўп векторли система пайдо бўлади. Битта давлат қонунни қаттиқлаштирса ёки иқтисодиётида муаммо чиқса, миллионлаб одамнинг даромади бирданига зарба емайди.

Эрон Самарқанд можаросига жавоб берди: “Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди, Америкага айтгандик”
Самарқанднинг “форс мероси” экани ҳақидаги постлардан кейин Ўзбекистон Эрон элчисини ТИВга чақирганди. Энди Теҳрон бу можарога расман жавоб берди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоийнинг айтишича, элчихоналарнинг постлари Ўзбекистонга қарши эмас, Америка томонига қаратилган эди.
Контекст
7 октябрь куни Марко Рубио Афинада нутқ қилиб, милоддан аввалги 480 йилда форслар Акрополни вайрон қилганини эслаган ва буни бугунги Эрон раҳбариятини танқид қилиш билан боғлаган.
Орадан икки ҳафта ўтиб Рубио Самарқандга келиб, Регистонда расмга тушди. Шунда Эроннинг турли давлатлардаги элчихоналари конкрет троллинг бошлади.
Мазмунан: “Форс цивилизациясини танқид қиляпсиз, лекин ўзингиз Самарқандда унинг мероси олдида расмга тушиб юрибсиз”, деган постлар чиқара бошлашди.
Муаммо шундаки, бу троллингда Самарқанд “форс цивилизацияси ва архитектурасининг бир қисми”, Регистон эса “Эрон-ислом цивилизацияси” мероси сифатида таърифланди. Америкага тегаман деб, Ўзбекистонни жаҳли чиқаришди.
23 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақириб, расмий норозилик нотасини топширди.
Тошкентнинг позицияси аниқ: Самарқанд ва бошқа тарихий шаҳарларнинг меросини битта цивилизацияга боғлаб, сиёсий мақсадда талқин қилиш нотўғри.
Эрон эса энди муносабатларни юмшатишга ҳаракат қиляпти. Бақоий Ўзбекистон билан муносабатлар Теҳрон учун муҳимлигини, икки мамлакатнинг умумий маданий мероси эса дўстлик учун асос эканини айтди.
Лекин қизиғи, у элчихоналарнинг “Самарқанд форс архитектурасининг бир қисми” деган конкрет таърифлари тўғрими ёки нотўғрими, деган масалага жавоб бермаган.
Яна битта муҳим деталь бор.
26 октябрга келиб Эроннинг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари баҳсли постларни ўчириб ташлаган.
Менимча бу историяда Эроннинг асосий нишони ҳақиқатан Рубио ва АҚШ бўлган. Лекин Тошкентнинг реакцияси ҳам тўғри. Чунки Америка билан пропаганда уруши қилмоқчи бўлсанг, қилавер. Фақат Самарқандни ўша урушга қурол қилиб олиб кирма.
Хуллас, Эрон Америкага тегмоқчи эди. Рикошет Тошкентга тегди ва жавобини олди. Бхай бхай 🤝

COP31’да Ўзбекистон ҳам ўз миллий павильони билан қатнашади
9–20 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида дунё мамлакатлари иқлим билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун йиғилади.
Бу анжуман Марказий Осиё учун ҳам аҳамиятли. Чунки сув танқислиги, чўлланиш ва ерларнинг деградацияси минтақамиздаги долзарб масалалардан.
COP31 доирасида Ўзбекистон ўз миллий павильонини тақдим этади. Унда сув хавфсизлиги, тоза энергия, яшил иқтисодиёт ва табиий ресурсларни асрашга оид ташаббуслар муҳокама қилинади.
Асосийси, бундай учрашувлар янги ҳамкорлик ва экологик лойиҳаларга йўл очиши керак. Айниқса, сувни тежаш ва қайта тикланувчи энергия бўйича амалий ишлар минтақамиз учун муҳим.

Роботлар ишимизни тортиб олади дегандик. Ҳозирча роботни сайр қилдириш учун одам керак экан
Сан-Францискодаги Dimensional стартапи жуда ғалати вакансия чиқарибди: робот итларни сайр қилдириш учун соатига 20 доллар тўлайди. Иш ҳам деярли оддий ит сайр қилдиришга ўхшайди. Роботни оласан ва Сан-Франциско кўчаларида 4-6 соат айлантириб юрасан. Фақат битта фарқи бор. Бу ит ҳожатга чиқмайди. Лекин йўлда бузилиб қолса, 15 килолик темирни кўтариб офисга олиб қайтишинг керак. Энг қизиғи, нима учун роботни одам сайр қилдиряпти?
Компания келажакда роботлар завод, қурилиш, дата марказлари ва хавфсизлик каби соҳаларда одам ўрнига оғир физик ишларни бажаришини хоҳлаяпти. Бунинг учун роботларга сунъий интеллект ўрнатишяпти. Лекин экспериментда битта проблема чиқибди. AI робот танасини бошқаришда ҳали одамдан анча ёмон экан. Dimensional асосчиси Сташ Помитчернинг айтишича, тажрибалар AI агентлари реал дунёда робот қурилмаларини бошқаришда ҳали жуда қийналаётганини кўрсатган.
Шунинг учун ҳозир одам роботни бошқаради, роботнинг камера ва сенсорлари эса ҳаммасини ёзиб боради. Одам қаерда тўхтади, тўсиқни қандай айланиб ўтди, пиёда чиқиб қолганда нима қилди, йўлни қандай танлади итд. Кейин шу маълумотлар AI'га ўргатилади. Яъни одам роботни сайр қилдириб, аслида ўзининг келажакдаги ўринбосарини ўқитяпти. 😁
Роботларнинг ўзи ҳам арзон эмас. Синовда ишлатилаётган Unitree робот итларининг ҳар бири тахминан 2 минг доллар туради. Бу менга ҳозирги AI революциясининг жуда яхши метафорасидай кўринди. Биз видеоларда роботларни югуриб, сакраб, сальто қилиб юрганини кўриб: “Бўлди, эртага ишимизни олади”, деймиз. Реал ҳаётда эса робот кўчада адашиб қолмаслиги учун ёнида одам юрибди.
Устига устак робот қизиб кетиб ўчса, одам уни кўтариб уйига олиб кетади. Хуллас, роботлар одамларни ишсиз қолдирадиган кун ҳали келмабди. Ҳозирча одамларга янги касб очиб беряпти: робот ит сайр қилдирувчи. Топширинглар.