Alimoff
✔
18.4K subscribers
3.12K photos
1.49K videos
38 files
4.82K links
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff

Реклама - @alimoff_reklama_bot

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Download Telegram
Хитойда Ўзбекистон ҳақидаги фикр қаерда шаклланади?
 
Хитойда ташқи сиёсат бўйича кўп қарорлар таҳлил марказлари ва илмий институтларнинг тавсияларига таянади. Ўзбекистон ҳақида улар нима деб ёзса, раҳбариятга ҳам шу етиб боради.
 
30 октябрь куни Пекинда Президентимизнинг “Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” китобининг хитой тилидаги нашри тақдим этилди. Унинг асосий ўқувчилариям айнан юқорида айтилган экспертлар бўлади.
 
Китобдаги нутқ ва мақолаларнинг кўпи айнан улар қизиқадиган мавзуларда. Бобларнинг номлариям шуни кўрсатади: “Ўзбекистон ва ШҲТ”, “Марказий Осиё — ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши”, “Минтақавий боғлиқлик”, “Иқтисодий дипломатия”.
 
Китоб тақдимотида ХКП Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими мудири ўринбосари Хон Даён китобни Ўзбекистонни ўрганаётган экспертлар ва тадқиқотчилар учун фойдали манба деб баҳолаган.
 
Тарғибот бўлими мудири Ли Шулэйнинг таъкидлашича, китоб хитойликларга Янги Ўзбекистоннинг мақсадлари, ислоҳотлар фалсафаси ва танланган йўл тамойилларини Президентнинг ўз сўзлари орқали очиб беради.
 
Синьхуа агентлиги эса китоб нашрини икки давлат ўртасида давлат бошқаруви тажрибасини алмашишнинг амалий кўриниши деб ёзди.
 
Энди хитойлик эксперт Ўзбекистон ҳақида ёзганда, бу китобга таяна олади.
 
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда умрбод қамоққа ҳукм қилинган ўзбекистонлик Акмал Бозоровнинг иши қайта кўрилади

The Korea Times хабарига кўра
, биринчи суд мажлиси 12 ноябрга белгиланган. Ҳозир 37 ёшдаги Акмал такси ҳайдовчисини ўлдириш ва унинг мол-мулкини талашда айбланган. Умрбод ҳукмни Олий суд 2010 йилда тасдиқлаганди.
⠀
Ишни қайта очишга сабаб бўлган ҳолат эса оғир. Суд аниқлашича, терговчилар Акмалдан иқрорлик олиш учун жиноят жойида унинг ДНКси топилганини айтишган. Аслида бундай далил бўлмаган. Ўлган ҳайдовчини тирик деб ҳам алдашган. Устига-устак, Акмалнинг таржимондан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган. Буларни энди фақат адвокат айтаётгани йўқ, суд ҳам тан олган.
⠀
Воқеанинг яна бир тафсилотини тушириб қолдирмаслик керак. Акмал 2009 йил июлида бошқа такси босқинчилиги бўйича ушланган. Кейин уни ўша йил мартда содир бўлган қотилликка ҳам боғлашган. У июлдаги босқинчиликда иштирок этганини тан олади, аммо мартдаги қотилликка алоқаси йўқлигини айтяпти.
⠀
Адвокат Пак Жун Ён аввалги терговдаги бир қанча зиддиятларни кўрсатган. Масалан, ҳимоя томонига кўра, иқрорномадаги воқеалар суд-тиббий маълумотларга мос келмайди. Таксининг ҳисоблагичида қайд этилган масофа билан тергов кўрсатган йўналиш ўртасида ҳам олти километрлик фарқ бор. Бу далилларнинг аҳамиятини янги суд муҳокамаси баҳолайди.
⠀
15 октябрда суд жазо ижросини тўхтатган ва Акмал қамоқдан чиққан. Уни ташқарида отаси кутиб олган. Лекин бу ҳали оқлов ҳукми дегани эмас. Суд ҳозирча терговдаги қонунбузарликлар ишни қайта кўришга етарли асос бўлганини белгилади. Қотиллик айблови бўйича якуний хулоса олдинда.
⠀
Менимча, бу воқеа «ўзи тан олибди-ку» деган гапга қанчалик эҳтиёт бўлиш кераклигини кўрсатади. Иқрорнома қандай шароитда олинган? Одам саволни тушунганми? Ўзини ҳимоя қила олганми? Унинг айтганлари воқеа жойидаги далилларга мосми? Шу саволларга жавоб бермасдан, имзоланган қоғоз билан хотиржам бўлиш хавфли.
⠀
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Брат бир йилда 1 207 та кино кўриб, Гиннес рекордини ўрнатибди
 
Америкалик Гленвуд Хоскин бир йил давомида кинотеатрга деярли ишга боргандек қатнаб, 1 207 та фильм кўрган ва Гиннес рекордини ўрнатган. Ҳисобласанг, кунига ўртача 3,3 та кино. Гленвуд 60 ёшда, нафақадаги солиқ ходими. 2024 йил апрелидан 2025 йил апрелигача Пенсильваниядаги маҳаллий Regal кинотеатрида эрталабдан ярим кечагача фильмдан фильмга ўтиб юрган.
 
Олдинги рекорд 777 та фильм эди. Гленвуд уни шунчаки янгиламади, яна 430 та кино қўшиб юборди. У ҳар куни сеанслар жадвалини олдиндан ўрганиб, бир кунда имкон қадар кўп фильм кўриш учун график тузган. Ҳатто кинотеатр ходимлари унга қайси фильм қисқароқ эканини айтиб, кейинги сеансга улгуришга ёрдам беришган. Энг ёқтирган жанри мультфильмлар бўлган. Сабаби ҳам практичный. Қисқароқ.
 
Лекин рекорднинг қоидаси қаттиқ. Фильмни бошидан охиригача кўриш керак. Ухлаб қолиш, телефон титкилаш ёки кино кўраётганда бошқа иш қилиш мумкин эмас. Энди энг қизиқ савол. 1 207 та кино кўриш қанчага тушган? Одам “камида 15-20 минг доллар кетгандир” деб ўйлайди. Йўқ. Гленвуд Regal Unlimited абонементидан фойдаланган. У ойига тахминан 28 доллар туради ва истаганча фильм кўриш имконини беради. Йилига тахминан 336 доллар. 1 207 та фильмга бўлсак, битта кино тахминан 28 центдан тушган.
 
Попкорнга ҳам пул сочмаган. Овқатни уйдан тайёрлаб келиб, сеанслар орасида ташқарида еган. Устига кино орасида кинотеатр атрофида юриб, кунлик юрувни ҳам қилиб олган. Менга энг кулгилиси, Гленвуд 1 207 та фильмдан кейин ҳам кинодан безмаган. Guinness'га айтишича, кейин ҳам кинотеатрга боришда давом этади. Мана буни хобби дейиш мумкин. Биз икки соатлик кинони “кейин кўраман” деб уч ой сақлаб юрамиз. Брат бир йилда 1 207 тасини ёпиб ташлабди. 😁
 
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Трамп бово Конгрессни бой берди

АҚШда кеча Конгрессга оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Натижа Дональд Трамп учун жиддий сиёсий ўзгариш бўлди. Демократлар ҳам Сенатда, ҳам Вакиллар палатасида кўпчилик овозни қўлга киритди. Бу оддий сайлов эмас. Америкада президент ҳар тўрт йилда сайланади. Лекин Конгресснинг Вакиллар палатаси ҳар икки йилда тўлиқ, Сенат эса қисман қайта сайланади.
 
Шунинг учун президентнинг биринчи икки йилидан кейинги сайлов амалда унинг сиёсатига берилган баҳо сифатида ҳам қаралади. Трамп 2024 йилда ғалаба қозонганида республикачилар Конгресснинг иккала палатасини ҳам назорат қиларди. Яъни Оқ уй ҳам ўзларида, парламент ҳам. Энди вазият ўзгарди.
 
Демократлар нафақат одатда ўзларига овоз берадиган ҳудудларда, балки Техас, Канзас, Айова ва Жанубий Каролина каби анъанавий республикачилар кучли бўлган штатларда ҳам муҳим ғалабаларга эришди. Масалан, Канзасда демократ номзод қарийб бир асрдан бери биринчи марта Сенат сайловида ғолиб бўлди. Техасда эса нафақат сенаторлик ўрни демократларга ўтди, балки губернатор Грег Эбботт ҳам сайловда мағлуб бўлди.
 
Нега бундай бўлди?
 
Reuters ва AP таҳлилларига кўра, сайловчиларнинг асосий норозилиги иқтисодиёт, яшаш харажатлари, божхона тарифлари ва Эрон билан уруш оқибатларига қаратилган. Сайловдан чиқишда ўтказилган сўровларда қатнашганларнинг тўртдан уч қисми мамлакат қайси йўналишда кетаётганидан норози ёки ғазабда эканини билдирган. 70 фоизи эса Конгресс президент устидан кучлироқ назорат ўрнатишини хоҳлаган.
 
Бу Трамп учун нимани англатади?
 
Президентлик муддати тугагани йўқ. У 2029 йил январигача Оқ уйда қолади. Лекин 2027 йил январидан иш бошлайдиган янги Конгрессда демократлар кўпчиликка эга бўлади. Бу эса бюджет, янги қонунлар, президент тайинловлари ва парламент текширувларида кучлар нисбати ўзгаришини англатади. Демократлар Трамп маъмурияти фаолияти бўйича текширувлар бошлаши, айрим ташаббусларни тўхтатиши ва сиёсий келишувлар талаб қилиши мумкин.
 
Лекин президентда ҳам вето ҳуқуқи ва ижро ҳокимияти ваколатлари сақланиб қолади. Яъни Америкада энди бир партия ҳамма асосий сиёсий институтларни бир вақтда назорат қилмайдиган давр бошланади. Буни америкаликлар divided government, яъни бўлинган ҳокимият деб атайди. Президент бир партиядан. Конгрессдаги кўпчилик бошқа партиядан. Энди Трампнинг қолган икки йилидаги асосий савол фақат у нима қилмоқчи экани эмас. Конгресс унга нималарни қилишга имкон бериши ҳам бўлади. Тинчлик бўловрсин.
 
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Толибон БМТ саммитига чақирилди. Лекин Афғонистон номидан қарор қабул қилолмайди
 
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтадиган БМТнинг COP31 иқлим саммитига Толибон вакиллари ҳам таклиф қилинди. Улар учрашувларда кузатувчи сифатида қатнашиши кутиляпти. Бу Толибон учун халқаро дипломатияда муҳим воқеа. Чунки 2021 йилда ҳокимиятни эгаллаганидан бери дунё давлатларининг аксарияти уларнинг ҳукуматини расман тан олмаган. (Россиядан ташқари ҳеч ким тан олмаган)
 
БМТ ҳам Афғонистоннинг Бош Ассамблеядаги ўрнини Толибон вакилларига топширмаган. Шунинг учун улар Анталияга борса ҳам, музокараларда Афғонистон номидан расмий қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмайди. Лекин бу биринчи марта эмас. 2024 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган COP29 саммитида ҳам Толибон вакиллари кузатувчи сифатида қатнашганди.
 
Энди савол: Толибонга иқлим саммитида нима бор?
 
Гап шундаки, Афғонистон иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўраётган мамлакатлардан бири. Мамлакатда қурғоқчилик, сув танқислиги, кучли иссиқ ва кутилмаган сув тошқинлари тобора жиддий муаммога айланяпти. Аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлгани учун сув етишмаслиги дарров озиқ-овқат ва даромад муаммосига айланади. Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, 2025 йил апрелидан декабригача иқлим билан боғлиқ муаммолар туфайли 1,6 миллиондан ортиқ афғонистонлик ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
 
Одамлар яшайдиган жойида сув ва тирикчилик имконияти қолмагани учун кўчяпти. Лекин муаммонинг сиёсий томони ҳам бор. Толибон халқаро иқлим фондларидан Афғонистон учун молиявий ёрдам олишни хоҳлайди. Танқидчилар эса аёлларнинг таълим олиши ва жамиятда иштирок этишини кескин чеклаган ҳукуматни халқаро майдонда легитимлаштиришдан огоҳлантиряпти.
 
Собиқ афғон парламентарийси Фавзия Куфий ҳам шу саволни қўйган: аҳолининг ярмини, яъни аёлларни жамият ҳаётидан четлаштирган ҳукумат қандай қилиб бутун мамлакат номидан гапириши мумкин? Бошқа томондан, Кобулдаги Samsoor Watan нодавлат ташкилоти раҳбари Саидмуҳаммад Сулаймонхилнинг аргументи ҳам кучли. Иқлим ўзгаришининг оқибатларини ҳукумат эмас, оддий афғон халқи бошидан кечиряпти. Демак, ёрдам ким ҳокимиятда ўтирганига қараб тўхтаб қолмаслиги керак, деган фикрни билдирган.
 
Мана шу ерда халқаро сиёсатнинг мураккаб парадокси пайдо бўлади. Толибонни тан олмаслик учун дипломатик сабаблар бор. Лекин қурғоқчилик Толибонни тан олган ёки олмаган одамларни ажратиб ўтирмайди. Сув тошқини ҳам қиз бола мактабга боришини тақиқлаган ҳукуматни эмас, ўша қиз яшайдиган қишлоқни босади.
 
Менимча асосий масала Толибонни саммитга киритиш ёки киритмасликнинг ўзи эмас. Афғонистон аҳолисига ёрдам бериш билан Толибон ҳукуматини сиёсий тан олишни қандай ажратиш мумкин? Халқаро ташкилотлар олдидаги энг қийин вазифа ҳам шу.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хазон ёқишга қарши назорат кучайтирилди

Барг-хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёққанлик учун фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2 млн 200 минг сўмгача жарима солиниши мумкин. Мансабдор шахслар учун эса бу миқдор 13 млн 200 минг сўмгача етади.

Экология қўмитаси бу борада назоратни кучайтирган. Жорий йилнинг ўтган даврида 4100 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган. Яна 915 та ҳолат «Ўзбеккосмос» билан ҳамкорликда космик мониторинг орқали қайд этилган.

Аслида, масаланинг бошқа томони ҳам бор. Кузда ҳовлилар, кўчалар ва далаларда ўсимлик қолдиқлари тўпланиши табиий ҳолат. Лекин улардан қутулиш учун ёқиб юбориш шарт эмас.

Айниқса, ҳаво ифлосланиши кўп муҳокама қилинаётган ҳозирги пайтда бундай ишлардан тийилиш керак. Баргларни йиғиш, олиб чиқиш ёки ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Ҳудудни тозалаш билан бирга, атрофдагиларнинг саломатлигини ҳам ўйлаш лозим.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қардош ва қўшнилар билан муносабатларимиз ҳақида

Бокуда Озарбайжон парламенти Ўзбекистон билан Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ва пенсия таъминоти бўйича келишувни ратификация қилди. Шимкентда эса Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди.
⠀
«Абадий дўстлик» деган ном анча баландпарвоз эшитилади. Лекин шартноманинг ичида аниқ мажбуриятлар бор: бир-бирининг суверенитети ва хавфсизлигига зарар етказадиган иттифоқларда қатнашмаслик, ўз ҳудудидан иккинчи томонга қарши фойдаланилишига йўл қўймаслик, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш. Яъни ишончни давлатлар амал қилиши керак бўлган қоидалар билан мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
⠀
Қозоғистон билан учрашувда эса терроризм, ёшларнинг радикаллашуви, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва кибержиноятларга қарши ҳамкорлик муҳокама қилинган. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект билан боғлиқ янги таҳдидларга ҳам эътибор берилган. Масалан, фирибгар бир мамлакатда ўтириб, бошқа мамлакатдаги одамнинг пулини ўғирласа, унинг изини фақат битта давлатнинг ичида қидириш етарли бўлмаслиги мумкин.
⠀
Учрашувда сув, экология ва фавқулодда вазиятлар масаласи ҳам кўрилгани муҳим. Оқўрда маълумотига кўра, томонлар протокол имзолаб, уни амалга ошириш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишган. Қардошлар билан дўстлик биродарлик давом этаверсин.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистондаги президентликка номзодлар
⠀
Қирғизистонлик тадбиркор Акай Қидиров 4 ноябрь куни президентликка ўз номзодини кўрсатиш учун ариза топширибди. Шу тариқа Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилган тўртинчи талабгор бўлган. У дипломатия йўналишида ўқиган, Японияда компанияларни бошқарган, халқаро логистика бизнесини ташкил қилган.
⠀
Лекин биографиясида бундан ҳам қизиқроқ рақам бор. Қидиров 2025 йилги парламент сайловида қатнашиб, ўз округида 275 та овоз, яъни 0,65 фоиз натижа олган. Депутат бўлолмаган. Бу рақам сайлов комиссиясининг расмий натижаларида ҳам бор. Энди эса нишон президентлик. Ўзига бўлган ишонч жойида.😇
⠀
Ундан олдин ариза берган Аймен Қасенов нефт бизнеси ва молия соҳасидан чиққан бошқарувчи. «Газпромнефть-Казахстан»ни бошқарган, Қирғизистон-Россия тараққиёт фонди бошқарувида ишлаган. Президентликка биринчи уриниши эмас: 2021 йилги сайловда ҳам қатнашиб, 0,91 фоиз овоз олган.
⠀
Азамат Эсенбеков эса иқтисод фанлари номзоди, давлат идораларида ишлаган амалдор. Молиявий разведка, Молия вазирлиги ва ҳукумат аппаратида меҳнат қилган, Чуй вилоятининг Москва туманига ҳокимлик қилган. У ҳам 2021 йилги президент сайловига ҳужжат топширган, лекин кейин иштирокдан воз кечган.
⠀
Сиймиқ Жапикеев ҳуқуқшунос, прокуратура тизимидан чиққан сиёсатчи. Коррупция ҳақидаги кескин чиқишлари ва «Чоң казат» ҳаракати орқали танилган. 2020 йил октябрдаги ҳокимият алмашинувидан кейин молиявий полиция раҳбари бўлган, кейин қисқа муддат Иссиқкўл вилояти прокурори лавозимида ҳам ишлаган.
⠀
Албатта, сиёсий майдон шу тўрт киши билан чекланмайди. Амалдаги президент Садир Жапаров ҳам яна қатнашишини билдирган. Ички ишлар вазири вазифасини бажарган Умурбек Суваналиев ҳам шундай ниятда, собиқ депутат Исҳоқ Масалиев эса иштирок эҳтимолини истисно қилмаган. Бироқ 3 ноябрдаги маълумотга кўра, уларнинг ниятлари ҳали МСКга топширилган аризага айланмаган эди.
⠀
Ариза беришнинг ўзи ҳам бюллетенга кириш дегани эмас. Қирғизистонда фуқаролар ўз номзодини мустақил кўрсатиши мумкин, рўйхатдан ўтиш учун эса камида 30 минг сайловчининг имзоси ва бошқа шартлар талаб қилинади. Сайлов 2027 йил 27 январга белгиланган. Демак, талабгорликдан расман номзод бўлишгача ҳали ўтиладиган босқичлар бор.
⠀
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди

Тошкентда охирги кунларда кузатилган ҳаво ифлосланиши даражаси пасайиб, атмосфера ҳавоси сифати яхшиланди. Махсус комиссия томонидан олиб борилаётган доимий мониторинг натижаларига кўра, 5 ноябрь куни эрталаб халқаро ҳаво сифати индекси бўйича кўрсаткич «ўртача», миллий стандарт бўйича эса «яшил» даражага тушган.

Маълум қилинишича, аввалроқ, кечки соат 18:00 дан 20:00 гача Тошкент ҳавоси халқаро AQI индекси бўйича «носоғлом» даражада бўлган. Кейинчалик ифлосланиш кўрсаткичлари пасайиб, ҳаво сифати босқичма-босқич яхшиланган.

Бунда тунги ёғингарчилик ва шамол тезлигининг соатига 4 метр атрофида бўлиши муҳим омил бўлган. Бу атмосферада ҳаво алмашинувини кучайтириб, PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин қатламда тўпланишини камайтирган.

Албатта, ҳаво сифатининг яхшилангани қувонарли. Лекин бу масалага фақат об-ҳаво шароити томонлама қарамаслигимиз керак. Ёғингарчилик ва шамол вақтинчалик ёрдам бериши мумкин, лекин ҳавони ифлослантираётган манбаларни назорат қилиш ва уларни камайтириш доимий амалга оширилиши керак.

🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда хавфсизлик масалалари бўйича биринчи «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти бошланди

Унда махсус хизматлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари рақамли технологиялар даврида терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. Бу гал гапнинг марказида сунъий интеллект, интернет орқали одам ёллаш ва киберхавфлар турибди.
⠀
Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга йўллаган мурожаатида кибермакон асосий тўқнашув майдонларидан бирига айланганини таъкидлаган. Интернетдан радикал ғояларни тарқатиш, тарафдор тўплаш ва маблағ йиғиш учун фойдаланилаётгани, айниқса ёшлар бундай таъсирга заиф бўлиб қолаётгани айтилган.
⠀
Биз хавф деганда кўпинча чегарадан яширин ўтаётган қуролли одамни тасаввур қиламиз. Лекин болангизга таъсир ўтказмоқчи бўлган одамнинг чегарадан ўтиши шарт эмас. У чатда пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун чегарадаги назоратга қўшимча равишда телефон ичидаги муҳитни ҳам тушуниш керак бўляпти.
⠀
Бу фақат бизда айтилаётган гап эмас. БМТнинг Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия директорати сентябрдаги ҳисоботида террорчи гуруҳлар сунъий интеллектдан тарғиботни турли аудиторияларга мослаштириш, кўп тилда тарқатиш ва маблағ йиғишда фойдаланаётганини қайд этган. Ўйин платформалари орқали ёшларни жалб қилиш ҳам алоҳида хавф сифатида кўрсатилган. Демак, масала фақат шубҳали сайтларнинг рўйхатини тузиш билан тугамайди.
⠀
🌟@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM