"Nurmuhammadbuva"масжиди расмий канал
1.56K subscribers
2.95K photos
2.39K videos
23 files
5.72K links
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур «Зориёт»55 оят
"Нурмуҳаммад бува " масжиди расмий канали.
Имом ҳатиб: Турдиматов Зухриддин
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

🎙112-дарс. Ийло ва унга оид ҳукмлар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🎬 Youtube орқали кўриш

📹 Дарслар: ... 101 - 102 - 103 - 104 - 105 - 106 - 107 - 108 - 109 - 110 - 111


https://t.me/Nurmuhammadbuva
Айрилмайди дема...
Аллоҳ буюрса, ҳамма нарса айрилади: ой кечадан, қуёш кундуздан, севганинг дунёдан...

Вақти келганида Мажнун ҳам Лайлосидан, Зулайҳо Юсуфидан, Яқуб алайҳиссалом кўзларидан, Айюб алайҳиссалом соғлиғидан айрилганидек... Бир кун албатта айрилади: дарахт япроғидан, тоғлар ўрнидан, боғлар маконидан, ботил эса ҳақдан...

Бир онда келади ажал. Бир онда қоим бўлади қиёмат. Касаллар айрилади, кулганлар айрилади, бахтлилар айрилади, бойлар ҳам, фақир ҳам айрилади бу фоний дунёдан...

Дўстлар айрилади душманлардан, ўликлар айрилади тириклардан. Фақатгина ўликлар эмас, кўнглимиз қолганлар айрилади қалбимиздан...
Одам алайҳиссалом Ҳаво онамиздан айрилганидек; Қуръон ер юзидан, ёмғирлар булутдан, кемалар соҳилдан, юлдузлар кўкдан айрилади бир кун. Кун келади ой ҳам айрилади ўртасидан ва иймон келтирганлар ила инкор этганлар ҳам айрилади бир-биридан.

Ҳожар Каъбадан айрилганидек, хайр ила шар айро бўлганидек, дўзаҳ аҳли ила жаннат аҳли бирлашолмаганидек — сени севганлар ила севмаганлар ҳам айрилади бир-биридан.
Алвидо сўзи тилдан, кўз ёши кўздан, суйганларинг ҳаётдан, дўст душмандан айрилганидек, ҳар жасаднинг охири айрилиқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам айрилмадими Ҳадижасидан? Ҳуддики ҳар муҳаббатнинг сўнги айрилиқ бўлганидек...

Айрилмайди деб хаёл сурма.
Бир кун албат айрилиқнинг ўткир шаробини тотасан. Руҳ жасаддан, қушлар осмондан, фасллар баҳордан, умрлар ёшликдан, чеҳралар гўзалликдан, бола она қорнидан айрилганидек.
Айрилиқ йўқ дема, бу дунё фироқлари билан, маҳбубларнинг ҳижрони билан машҳур. "Энг оғири отасизлик" дема. "Дунё бундай оғир жудолик кўрмади" дема. Дунё 1400 йил аввал тотиб бўлган айрилиқнинг энг аччиқ заҳрини...

Энг оғири — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматдан айрилиб кетганларидир. Ахир Абу Бакр дўстсиз, Билол муҳаббатсиз, Умар ҳеч кимсиз, Фотима розияллоҳу анҳо отасиз, Оиша розияллоҳу анҳо ёрсиз, дунё комил шахссиз, Мадина Муҳаммад алайҳиссаломсиз қолгани мусибатларнинг энг оғири эмасми?!

Шундай экан, айрилиқдан арз қилма, эй қалб.


https://t.me/Nurmuhammadbuva
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги кунингиз режаларингиз каби мукаммал ва ёқимли ўтсин. Омад доим ҳамроҳингиз бўлсин!
​Ҳар кунингиз яхши кайфият ва шодлик ила ўтсин!


https://t.me/Nurmuhammadbuva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ФАРИШТАСИЗ НОЗИЛ БЎЛГАН 2 ОЯТ

"Аманар Росулу" оятининг шарҳи ва фазилатлари

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


https://t.me/Nurmuhammadbuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


https://t.me/Nurmuhammadbuva
❤2
«ОНАНГ ХИЗМАТИНГА МУҲТОЖ»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абул Ҳасан ал-Ҳарақоний ҳазратлари ривоят қиладилар: «Бир замонлар икки ака-ука бўлиб, уларнинг парваришга муҳтож онаси бор эди. Ҳар кеча улардан бири онасига қарар, бошқаси эса Тангри таолога ибодат қиларди.

Бир оқшом ибодат билан машғул бўлган ўғил ўзи қилган ибодатдан олган файзи туфайли укасига:

– Бу кеча ҳам онамга сен хизмат қил, мен ибодат қилай, – деди.

Укаси рози бўлди. У ибодат қилаётиб саждада ухлаб қолди ва бир туш кўрди. Тушида бир овоз унга: «Укангни ёрлақадик, сени ҳам унинг ҳурмати учун эъзозладик», дебди. Шунда йигит: «Мен Тангри таолога ибодат қиляпман. Укам эса онамнинг хизматини қиляпти. Мени унинг қилган амали ҳаққи эъзозлаяпсизми?» дебди. Овоз унга: «Ҳа, сенинг қилаётган ибодатингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Лекин укангнинг онангга қилаётган хизматига онангнинг эҳтиёжи бор», деб жавоб берибди».

Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️

❓САВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
❤7😱1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

Жаноза
Ассалому алайкум Азиз каналимиз аъзолари бугун Аср Намозини ўқиб Нурмухаммад жоме масжидида жаноза бор Норин маҳаллада яшаб ўтган Тошматов Бахтёр 1965 йил фоний дунёдан боқий дунёга сафар қилдилар

Яқинларга тарқатиб қўямиз


Марҳумдан Аллоҳ Ўзи рози бўлиб, чексиз раҳматига сазовор қилсин. Омин.
Оила аъзоларига Аллоҳдан сабр сўраб қоламиз!
Барчамиз Аллоҳникимиз, ва барчамиз Унга қайтувчимиз.

Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъувн.
❤4
Намозингни тарк этма!

Шайх Муҳаммад Ротиб ан-Нобулисий айтади: "Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам каттароқ. Чунки Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан.
Айт-чи, нима учун Роббинг билан учрашишни истамайсан?!"


Аллоҳим ҳар бир намозни муҳаббат билан адо этишимизга тавфиқ ато этгин.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•



https://t.me/Nurmuhammadbuva
УЛИМ.

Мутарриф ибн Абдуллоҳ деди: «Эҳтимол ажалим қачон келишини билганимда, ақлдан озиб қолардим. Лекин Оллоҳ таоло бандаларига ўлимдан ғофилликни ато этди. Агар ана шу ғафлат бўлмаганида, бандалар ҳаёт лаззатини тотолмас эдилар. Бозорлар курмас эдилар».

Ҳасан Басрий дейди: «Одам фарзандига унутиш ва орзу-ҳавас каби иккита улуғ неъмат берилган. Агар шу неъмат бўлмаганида мусулмонлар йўлларида юрмас эдилар».

Суфён Саврий дейди: «Агар инсон аҳмоқ бўлмаганида ҳаётдан ҳузурланмас эди».

Оллоҳ рози бўлсин, Салмон Форсий деди:

«Учта иш бор, кулгимни қистатадиган даражада ажаблантиради:

- инсон фарзандининг ўлим чорлаб турган бир пайтда дунё орзусига берилиши;

- ҳар нафасидан огоҳ бўлинаётган бир пайтда инсоннинг бу огоҳликдан ғофиллиги;

- оламлар Парвардигорининг ўзидан рози ёки ғазабда эканлигидан бехабар ҳолда оғзини тўлдириб кулиши.

Яна учта иш борки, йиғлатадиган даражада мени маъюс этади:

- дўстлардан — Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг жамоатидан айрилиш;

- қиёмат даҳшати;

- жаннат ёки дўзахга юборшшшингни билмасдан Оллоҳ ҳузурида (довдираб) туриш».



https://t.me/Nurmuhammadbuva
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

Хайрли тонги, азиз Қуръон ихлосмандлари! ✨
​Яна бир мунаввар Пайшанба тонгини ҳадя этган Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин. Бугунги кунингиз:
​📖 Қалбингизга хотиржамлик,
​💡 Ақлингизга зиё ва мушоҳада,
​🤲 Ишларингизга енгиллик ва барака олиб келсин!
​Каломнинг энг гўзали — Қуръон билан ҳамроҳ бўлинг ва ҳар бир лаҳзангизни хайр билан тўлдиринг!

​

https://t.me/Nurmuhammadbuva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#бурж

❔ Буржларга ишонса бўладими?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари



https://t.me/Nurmuhammadbuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

🎤Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари



https://t.me/Nurmuhammadbuva
​​​​​​​​​​​​🌙Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

☝️Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌹Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

☝️Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

https://t.me/Nurmuhammadbuva
❤2