OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Европада ЖЧ-2022 саралашининг иккита плей-офф ўйини якунига етди.✅

29 март куни бўладиган финал ўйинларида қуйидаги жуфтликлар ЖЧ йўлланмаси учун баҳс олиб боришади: 🎯

Португалия - Шимолий Македония
Польша - Швеция

Плей-оффнинг ярим финали доирасида Шотландия ҳамда Украина терма жамоалари ўртасидаги ўйин июнь ойига кўчирилган. Ушбу баҳс ғолиби ёзда Уэльсга қарши баҳс олиб боради. ✅

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Жоржо Кьеллини ва Марко Верратти кечаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олишмади

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси кеча Шимолий Македонияга имкониятни бой бериб қўйган ҳолда ЖЧ-2022 ўтказиб юборадиган бўлди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️

https://t.me/offside_offisial
Жанубий Америкадан Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олган яна икки терма жамоа аниқланди.📶

↩️Қатар мундиалига Бразилия ва Аргентинадан ташқари Уругвай ва Эквадор футболчилари ҳам боради. Уругвайликлар Перу термасини минимал ҳисобда(1:0) таслим этишди, эквадорликлар эса Парагвайдан учралган мағлубиятга қарамай, Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси кетма-кет тўртинчи бор жаҳон чемпионатига чиқди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган ва Португалия пайшанба куни Туркияни мағлуб этиб, биринчи қадамни қўйди.✅



💫 Роналду гол ура олмаганига қарамай, учрашувдаги бу натижадан мамнун. У Португалияни Шимолий Македония термаси билан тўқнаш келадиган финалга олиб чиққан ўйин натижасига изоҳ берди.
"Бу якуний ғалаба бўлмаса-да, мақсад сари биринчи қадам, у аллақачон қўйилган. Биз ишлашда давом этишимиз ва рақибга жиддий қарашимиз, шу билан бирга ўзимизга ишонишимиз керак. Биз Қатарга кетяпмиз. Португалия!" - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Жч-2022 кимлар йўланмани қўлга киритди. ✅


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Перу Уругвайга ЖЧ йўлланмаси «совға қилинди» деб бонг урмоқда

Уругвай — Перу (1:0) баҳсининг 90+4-дақиқасида юқоридаги вазиятни VAR кўриб ҳам ўтирмади.

Бу ғалаба орқали саралаш якунига бир тур қолганида Уругвай (25) мундиалга йўлланма олди. 5-ўриндаги Перу (21) эса плей-офф учун курашмоқда. Агар гол (чиндан гол бўлса) ҳисобланганида, Перуда ҳам ЖЧга тўғридан тўғри чиқиш имконияти сақланиб қоларди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️

https://t.me/offside_offisial
Кеча бўлиб ўтган ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг: 👇👇👇

🏆 #ЖЧ_2022_саралаши. Европа

Португалия — Туркия 3:1
Италия — Шимолий Македония 0:1
Уэльс — Австрия 2:1
Швеция — Чехия 1:0

🏆 #ЖЧ_2022 саралаши_КОНМЕБОЛ

Бразилия — Чили 4:0
Колумбия — Боливия 3:0
Парагвай — Эквадор 3:1
Уругвай — Перу 1:0

🏆 #ЖЧ_2022_саралаши. КОНКАКАФ

Мексика — АҚШ 0:0
Коста-Рика — Канада 1:0
Ямайка — Сальвадор 1:1
Панама — Ҳондурас 1:1

🏆 #ЖЧ_2022_саралаши. Осиё

Австралия — Япония 0:2
Жанубий Корея — Эрон 2:0
Вьетнам — Уммон 0:1
Ливан — Сурия 0:3
Хитой— Саудия Арабистони 1:1
Ироқ — БАА 1:0

🏆 #Миллатлар_Лигаси. С лигада қолиш учун

Молдова — Қозоғистон 1:2
Эстония — Кипр 0:0

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Уганда, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоаларининг Намангандаги турнир учун жалб этган футболчилар рўйҳати

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️


https://t.me/offside_offisial
⚡️БУГУН🔥
🏆 "Navruz" Cup 2022

🇺🇿Ўзбекистон 🆚 Қирғиз Республикаси
🇰🇬

🕰 19:00
📺 Sport TV
🖥 Онлайн кўриш (Хавола)
🏟 "Марказий" Наманган

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Бугунги ўйинлари рўйҳати:

🏆Navruz Cup. 1/2 финал
15:30. Тожикистон — Уганда / SportTV
19:00. Ўзбекистон — Қирғизистон / SportTV

🏆 ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Америка
04:30. Аргентина — Венесуэла / МатчТВ

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
🥵😱 4 карра Жаҳон чемпиони — Италия терма жамоаси кетма-кет 2-йил мундиалга чиқа олмади
2006-йил — ЖЧ чемпионлик;
2010-йил — ЖЧ гуруҳ босқичидан чиқа олмаган;
2018-йил — ЖЧ саралашида қолиб кетган;
2021 йил июль. Италия — Европа чемпиони!
2021 йил сентябрь. Италия мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини янгилади!
2022-йил — ЖЧ саралашида қолиб кетди.


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Агар Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетса, унинг ўрнига "Скуадра Адзурра"нинг собиқ сардори Фабио Каннаваро келиши мумкин. 🔼Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.✅

💫Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин италияликлар Шимолий Македония термасига мағлуб бўлганди (0:1). “Скуадра Адзурра” Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Месут Ўзил турк клубидан четлатилди

Турк клубининг матбуот хизматини хабар беришича, 33 ёшли ярим ҳимоячи жамоа таркибидан четлатилди. “Фенербаҳче” клубининг нега бундай қарорга келганлиги номаълум.

Бироқ, Football London’нинг маълум қилишича, Туркия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Фенербахче”–“Коняспор” (2:1) ўйинида Ўзил жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан айтишиб қолган ва германиялик футболчи танаффусда алмаштирилган.

Шундан сўнг, Ўзил “Кайсериспор” билан ўйиндан олдин асосий жамоа билан машғулотларга киритилмаган.

Эҳтимол, “Фенербахче” га янги мураббий келмаса, ёзда Ўзил ўзига янги клуб қидиришига тўгри келади.

Эслатиб ўтамиз, Месут “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета билан ҳам тортишиб қолган эди. Шу боис германиялик футболчи 2021 йилнинг қишида Лондон жамоасидан кетишига тўгри келган эди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
📰 Sky Italia: Фабио Каннаваро Роберто Манчини кетган тақдирда 🇮🇹 Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига мумкин бўлган номзодлардан бири.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
📰 RMC Sports. 🇫🇷 Килиан Мбаппе инфекцияга чалингани сабабли бугунги ўртоқлиқ ўйинда иштирок этиши сўроқ остида!


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Барселона Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски учун 50 миллион евродан кўп бўлмаган пул тўлашга тайёр, деб хабар беради Diario Sport.
Манбага кўра, Каталония клуби 33 ёшли полшалик учун максимал 60 миллион евро тўлаши мумкин.
Қайд этилишича, ҳужумчининг трансфери учун "Барселона" ўз маоши чегарасидан ошиб кетишга тайёр.

Олдинроқ каталонияликлар Левандовскига 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Левандовски “Бавария” сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда 45 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial