Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
36.5K photos
5.15K videos
24 files
20.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали


ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya #dolzarb_savol_javob

🎞 QABR ZIYORATIDA BUNDAY AMALLAR JOIZMI?

🎙 Kattayev Po'latxon - Toshkent islom instituti o'qituvchisi

“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.

📝 Mazkur video O'zbekiston Respublikasi Din ishlari bo'yicha qo'mitasining 2026-yil 6-oktabrdagi 04-07/7928-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤝2
#Намоз_вақтлари

⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир»
(Нисо, 103)

🐏 27 октябр |16 жумадул аввал, сешанба

*Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТИИ_55ЙИЛЛИГИ
#Ректорлар

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИНИНГ БИРИНЧИ РЕКТОРИ — ШАЙХ ЮСУФХОН ТЎРА ШОКИРОВ

📅 Ректорлик йиллари: 1971–1972

🖼 Шайх Юсуфхон тўра Шокиров (1926–2000) — Ўзбекистоннинг таниқли дин арбоби, олим ва мударрисларидан бири.

🖼 У киши дастлаб Мир Араб мадрасасида, кейинчалик Мисрдаги Ал-Азҳар университетида таҳсил олган, Тошкент давлат университетида ҳам билимларини чуқурлаштирган.

🖼 1971 йилда Тошкент олий ислом маъҳади ташкил этилганида Шайх Юсуфхон тўра унинг биринчи ректори этиб тайинланган. У диний кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва олий диний таълим ривожига ҳисса қўшган.

🖼 Шайх Юсуфхон тўра Шокиров кўп йиллар давомида диний бошқарманинг халқаро алоқалар соҳасида хизмат қилган. У араб филологияси, тафсир, ҳадис, араб адабиёти ва балоғат илмларини чуқур ўзлаштирган олим сифатида кўплаб шогирдлар тарбиялаган.

🖼 Унинг илмий мероси, устозлик фаолияти ва диний-маърифий хизматлари Тошкент ислом институти тарихида муносиб ўрин тутади.

©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест

📢 Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
...Марказий банк томонидан "Open bank" акциядорлик жамиятига юртимизда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Мазкур лицензия исломий молия операцияларини қамраб олади...
➡️ Батафсил

🤝 Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон миллий фанлар академиясида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

...Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда тарихий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва илмий муассасалар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️ Батафсил

📍 Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди

...Хоразм вилоятида ўтказилаётган илмий-амалий семинар доирасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Боғот туманидаги масжидлар ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари ҳамда "Яшил макон" дастури доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди...
➡️ Батафсил

💬 Диний идорада хорижлик олимлар билан самимий суҳбат ўтказилди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Буюк Британиянинг “Woolf Institute” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларга юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди...
➡️ Батафсил

☪️ Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди
...Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг шаклланиши ва алломаларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган тарихий экспозициялар билан яқиндан танишдилар...
➡️ Батафсил

📝 Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
#Янгиликлар #Халқаро_форум

🎤 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИГИ КЕНГАЙМОҚДА

🔹 Халқаро форум доирасида Тошкент ислом институти ректори хорижий олимлар, университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари билан учрашиб, таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

⚪️ Янги ҳамкорликлар сари

📤 Учрашувларда Билимлар интеграцияси институти (IKI), Ибн Халдун университети ҳузуридаги Цивилизациялар иттифоқи институти (MEDIT), Ислом банк иши ва молия институти (IIiBF), Малайзия халқаро ислом университети (IIUM), Канададаги Виктория университети, Германиянинг Фридрих-Александр университети, Россия Фанлар академияси, Африка тадқиқотлари институти, Евроосиё тадқиқотлари маркази ва бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

📤 Хусусан, IKI бошқарув директори Ғафур Озиев, директори ҳамда бизнес-тренери Самуэл Аварский, Цивилизациялар иттифоқи институти (MEDIT) директори Эржумент Асил, MEDIT бўлим раҳбари Ваҳдеттин Ишик, ЕХҲТ Академияси ва Марказий Осиё стратегик таҳлил, мулоқот ва тараққиёт маркази вакили Пшемислав Озерский ҳамда Ислом банк иши ва молия институти (IIiBF) Ислом банк иши ва молияси бўйича магистратура дастури раҳбари Шарофиддин Ашуров билан учрашувларда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, китоб ва илмий мақолалар нашр этиш, халқаро семинарлар ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар ва олимлар ўртасида тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, таълим дастурларини такомиллаштириш ва халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

⚪️ Ўзбекистон тажрибаси халқаро майдонда

📤 Хорижий олимларга Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ислом таълимини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳамда Тошкент ислом институтининг таълим ва илмий фаолияти ҳақида маълумот берилди.

📤 Халқаро мулоқотлар миллий исломий меросимизни кенг тарғиб қилиш, минтақавий илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш учун муҳим имконият яратди.

⚪️ Илм ва таълим йўлида янги қадамлар

📤 Форум Тошкент ислом институтининг халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, академик алмашинувни ривожлантириш ва истиқболли илмий-ўқув лойиҳаларини амалга ошириш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

🧾 Эришилган келишувлар ва муҳокама қилинган ташаббуслар келгусида қўшма тадқиқотлар, академик алмашинув ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

📕 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ: ОЧИЛИШ ТАРИХИ

📹 Талабалар ижодидан

💻 Асланкулов Аброр, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

🌐 Ютуб каналимизда томоша қилиш учун
🌐Фейсбукда томоша қилиш
📱Инстаграмда томоша қилиш

😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4👍3🏆2
#ТИИ_55ЙИЛЛИГИ
#Ректорлар

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИНИНГ ИККИНЧИ РЕКТОРИ — АСРОРҚУЛ МАВЛОНҚУЛОВ


📅 Ректорлик йиллари: 1972–1975

🖼 Асрорқул Мавлонқулов — Ўзбекистонда диний таълим ривожига ҳисса қўшган уламолардан бири.

🖼 У киши Мир Араб ва Бароқхон мадрасаларида таҳсил олган, Марокашдаги Қаравиййин университетида диний илмларини чуқурлаштирган.

🖼 Асрорқул Мавлонқулов Мир Араб мадрасасида раҳбарлик фаолиятини олиб борган, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида масъул вазифада хизмат қилган.

🖼 Унинг фаолияти Тошкент олий ислом маъҳадида диний кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва таълим жараёнини ривожлантириш билан боғлиқ.

🖼 Асрорқул Мавлонқуловнинг ҳаёти ва фаолияти юртимизда диний таълим тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади.

📖 Тарихни англаш — бугунни қадрлаш ва келажакка назар ташлашдир!

©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM