Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
36.5K photos
5.15K videos
24 files
20.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали


ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Янгиликлар #Халқаро_форум

🔺 ТИИ РЕКТОРИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ ТАЪЛИМИНИНГ ТАРИХИЙ МЕРОСИ ВА КЕЛАЖАК ИСТИҚБОЛЛАРИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

🗓 Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «Марказий Евросиёдаги мусулмон жамиятлари: интеллектуал мерос, замонавий воқеликлар ва келажак истиқболлари» мавзусида IX халқаро форумида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Ўзбекистонда ислом таълим тизимининг тарихи ва истиқболлари» мавзусида маъруза қилди.

📑 Маърузада Ўзбекистоннинг ислом илм-фани ва таълими ривожига қўшган тарихий ҳиссаси, буюк алломалар меросининг бугунги аҳамияти ҳамда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан диний таълим тизимини ривожлантириш, янги таълим муассасаларини ташкил этиш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва ислом илмларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ва Имом Термизий номидаги ислом институти фаолияти, шунингдек, буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганаётган тадқиқот марказларининг аҳамияти таъкидланди.

🎤Маърузада ислом таълимининг истиқболлари, анъанавий диний билимларни замонавий таълим ёндашувлари билан уйғунлаштириш, ёш авлодга аждодлар илмий меросини етказиш ва халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам ёритилди.

🧾Таъкидланганидек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлаш, ислом илмларини илмий асосда ўрганиш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Халқаро форум 26 октябрга қадар давом этади.

🟢ТИИ Матбуот хизмати

📱@oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#ҳафта_дайжести #янгиликлар

📅 ҲАФТА ДАЙЖЕСТИ (25.10.2026)

🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳафта давомида қуйидаги муҳим илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтди:

🔺ОАВ ва ижтимоий тармоқлар: радикал ғояларга қарши маънавий иммунитет.
↪️ Батафсил...
▶️ Видеолавҳа...

🔺 Она тили – миллат ғурури: олий маъҳадда иншолар танлови ўтказилди
↪️ Батафсил...
▶️ Видеолавҳа...

🔺Тошкент ислом институтида одоб-ахлоқ қоидалари ва талабалар масъулияти масалалари муҳокама қилинди
↪️ Батафсил...

🔺Таълим сифати жойида ўрганилди: модуль таълим талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
↪️ Батафсил...

🔺Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли
↪️ Батафсил...

🔺 Адиблар хотирланди
↪️ Батафсил...

🔺 Ҳалол ризқ ва тижорат одоблари мавзусида илмий суҳбат
↪️ Батафсил...

🔺 Тошкент ислом институти вакиллари Қозонда ўтаётган халқаро олимпиадада иштирок этмоқда
↪️ Батафсил...

🔺 Мотуридийлик таълимоти: асослар ва ўзига хос хусусиятлар
↪️ Батафсил...

🔺21-Октябрь — Ўзбек тили байрами куни она тилимиз — миллий ўзлигимиз ва маънавий меросимиз.
↪️ Батафсил...

🔺 Битирувчи талабаларнинг касбий тайёргарлиги — очиқ мулоқот марказида
↪️ Батафсил...

🔺 Тошкент ислом институти вакиллари диний идорада тил байрамига бағишланган анжуманда иштирок этди
↪️ Батафсил...

🔺 Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли
↪️ Батафсил...

🔺Тошкент ислом институти — халқаро олимпиада ғолиби!
↪️ Батафсил...

🔺Тошкент ислом институти делегацияси Қозондаги халқаро талабалар форумида иштирок этишди
↪️ Батафсил...

🔺 “Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларга доир оятлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
↪️ Батафсил...
▶️ Видеолавҳа

🔺Бугунги кун дин олими: илм, масъулият ва замонавий ёндашув
↪️ Батафсил...
▶️ Видеолавҳа

🔺Она тилига эҳтиром — миллий ўзликка эҳтиром
↪️ Батафсил...

🔺Она тили — миллат ғурури: иншолар танлови ғолиблари тақдирланди
↪️ Батафсил...

🔺 Буюк аждодлар мероси сари: талабалар Ислом цивилизацияси марказида
↪️ Батафсил...

🔺Она тили – миллат руҳи: Тошкент ислом институтида Давлат тилининг қадр-қиммати ва нутқ маданиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
↪️ Батафсил...

🔺Назариядан амалиётга: дуал таълим — касбий маҳорат ва етуклик мактаби
↪️ Батафсил...

🔺Қалбларда ватан сурати: Тошкент ислом институтида шоир Сирожиддин Рауф билан ижодий учрашув
↪️ Батафсил...

🔺Истанбулда Марказий Евросиё мусулмон жамиятларига бағишланган IX халқаро форум иш бошлади

↪️ Батафсил...

🔺 ТИИ ректори халқаро форумда Ўзбекистон ислом таълимининг тарихий мероси ва келажак истиқболлари ҳақида маъруза қилди
↪️ Батафсил...

©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya #dolzarb_savol_javob

🎞 INSON FITRATINING BUZILISHIGA NIMALAR SABAB BO‘LADI?

🎙 Abdulqodir domla Pardayev - Toshkent islom instituti katta o'qituvchisi

“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.

📝 Mazkur video O'zbekiston Respublikasi Din ishlari bo'yicha qo'mitasining 2026-yil 6-oktabrdagi 04-07/7928-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya #dolzarb_savol_javob

🎞 QABR BOSHIDA OVOZ CHIQARIB YIG'LASH NEGA MAN QILINGAN?

🎙 Kattayev Po'latxon - Toshkent islom instituti o'qituvchisi

“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.

📝 Mazkur video O'zbekiston Respublikasi Din ishlari bo'yicha qo'mitasining 2026-yil 6-oktabrdagi 04-07/7928-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🏆2
#Намоз_вақтлари

⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир»
(Нисо, 103)

🐏 26 октябр |15 жумадул аввал, душанба

*Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
#Ат_Танал

📣 31 октябрь куни навбатдаги имтиҳон

💬  Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати имтиҳони бўлиб ўтади.

🗒 Номзоднинг араб тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги билимлари баҳоланади:
🔽 ёзиш;
🔽 гапириш;
🔽 ўқиш;
🔽 тинглаб тушуниш;
🔽 сўз бойлиги ва грамматика.

📊 B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатини олиш учун имтиҳонда қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари керак:

🧑‍💻 attanalalarabi.com/reg

❗️ Рўйхатга олиш 2026 йил 30 октябрь кунигача давом этади. 31 октябрь, шанба куни соат 9.00 да имтиҳон бошланади.

📌Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 +99833 500 38 30
📞 +99850 003 65 51
✉️ @Attanal_TII
✉️ @djalolxonov_a
🔔 @attanal_oliymahad

😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Таълим_муассасалари_фаолияти #дайжест

🗣Таълим муассасаларида “Дуал таълим” амалиёти қизғин давом этмоқда

...“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий”, “Хадичаи Кубро”, “Имом Термизий” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасаларининг битирувчи курс талабалари “Дуал таълим (4+2)” тизими асосида амалиёт ўтамоқда. Бўлажак диний соҳа ходимлари жойлардаги тажрибали имом-хатибларга бириктирилиб, маҳаллалардаги маънавий-маърифий тадбирларда, аҳоли билан мулоқот ва тарғибот ишларида бевосита иштирок этмоқдалар...
➡️ Батафсил (Кўкалдош) | (Хожа Бухорий) | (Хадичаи Кубро) | (Имом Термизий) | (Саййид Муҳйиддин махдум)

🗣Мадрасаларда намунали очиқ дарслар ва маърифий тадбирлар ташкил этилди

...“Жўйбори Калон”, “Имом Фахриддин ар-Розий” ва “Хожа Бухорий” таълим муассасаларида фиқҳ, сийрат ҳамда ҳадис фанлари бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида намунали очиқ дарслар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Хожа Бухорий” билим юртида талабалар ўртасида “Маънавият ва тараққиёт” мавзусида иншолар танлови ўтказилган бўлса, “Имом Термизий” мадрасасида буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил қилинди...
➡️ Батафсил (Жўйбори Калон) | (Ар-Розий) | (Хожа Бухорий) | (Имом Термизий)

🗣Юртимиз масжид, қабристон ва таълим муассасаларида умумхалқ ҳашари

...Сурхондарё вилоятидаги жоме масжид ва қабристонларда, шунингдек, “Имом Фахриддин ар-Розий” таълим муассасасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида ҳудудлар чиқинди ҳамда хазонлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва янги кўчатлар ўтқазилиб, атроф-муҳит озода ҳолга келтирилди...
➡️ Батафсил (Сурхондарё) | (Ар-Розий)

🗣Илмий ҳамкорлик: АРМ ходимлари тажриба алмашди ва мактаб фондига ноёб китоблар туҳфа қилинди

...“Дорул ҳадис Аввомийя” илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабига замонамизнинг етук уламолари қаламига мансуб ноёб китоблар ҳадя қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” мадрасаларининг Ахборот-ресурс марказлари масъуллари ўзаро тажриба алмашиб, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйдилар...
➡️ Батафсил (Ҳадис мактаби) | (Мир Араб)

🗣Наманганда янги қурилаётган масжиддаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

...Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон туманидаги «Абдуваҳҳоб қори» жоме масжидида бўлиб, масжиднинг таҳоратхонасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Ташриф чоғида ишларни сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида якунига етказиш юзасидан мутасаддиларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar #dayjest #talim #dual_talim #ochiq_dars #hashar #kutubxona

📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2