Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
37.6K photos
5.22K videos
24 files
20.9K links
©Тошкент ислом институти расмий канали


ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Иордания #Янгиликлар #Анжуман

⭐️ТИИ РЕКТОРИ УЙҒУН ҒАФУРОВ АММОНДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ ТАЖРИБАСИ ВА ТИНЧЛИКПАРВАР СИЁСАТИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

🇯🇴 Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги пойтахти Аммон шаҳридаги Халқаро ислом илмлари университетининг Ҳанафий фиқҳи факультетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг араб тилида нашр этилган нусхалари, китоблари ва фотоальбомлари тақдимоти бўлиб ўтди.

🔸Халқаро тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясидаги нутқи асосида тайёрланган «Мулоқот, ҳамкорлик ва тараққиёт саммити» китоби асосида маъруза қилди.

🤩 Маърузада «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг устувор йўналишлари, мамлакатимизнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, миллий мудофаа салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро майдонда тинчликпарвар ташаббусларни илгари суриш масалалари таҳлил этилди.

🇺🇿Шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг муҳим йўналишлари, жумладан, «Меҳр» операциялари, афв этиш амалиёти, адашган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш ва жамиятга мослаштириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. «Жаҳолатга қарши — маърифат» тамойили асосида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ёшларда турли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

📘Маъруза доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясидаги нутқи асосида тайёрланган «Мулоқот, ҳамкорлик ва тараққиёт саммити» китобида акс этган тинчлик, мулоқот, ҳамкорлик ва тараққиётга оид ташаббуслар ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, халқаро низоларни тинч йўл билан, музокаралар орқали ҳал этиш, парламент дипломатиясини ривожлантириш ҳамда глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🇺🇿 Шу билан бирга, Уйғун Ғафуров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши ва фаолиятидан кўзланган мақсадлар, буюк аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк алломаларнинг илмий-маънавий меросини замонавий тадқиқотлар асосида ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб этиш масалалари алоҳида таъкидланди.

👨‍👩‍👧‍👦Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳамедов ҳам маърузалар билан иштирок этдилар.

🇯🇴Иорданиялик олимлар ҳам ўз чиқишларида Мовароуннаҳр алломаларининг ислом илмлари, хусусан, ҳанафий фиқҳи ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф этдилар. Жумладан, Халқаро ислом илмлари университети Ҳанафий фиқҳи факультети декани, профессор Ҳусний ал-Далоайн аждодларимизнинг илмий меросини замонавий таълим ва тадқиқотлар билан уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Факультет катта ўқитувчиси Сулаймон Зуҳдий Ойдий эса Имом Мотуридий илмий меросининг диний мутаассиблик ва экстремистик қарашларга қарши курашиш, эътиқодда мувозанатни сақлаш ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришдаги аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

🔸Тақдимот якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг араб тилида нашр этилган асарлари, китоблари ва мамлакатимиз маданий меросига бағишланган фотоальбомлар Халқаро ислом илмлари университети кутубхонасига топширилди.


💬 Мазкур халқаро тадбир Тошкент ислом институтининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлигини ривожлантириш, миллий диний-маърифий меросимизни халқаро илмий жамоатчиликка етказиш ҳамда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

©️ТИИ Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #taqdimot #anjuman
⏺🇺🇿 ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ АРАБ ДУНЁСИДА ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
 
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Намозда тик туриб Қуръони карим ўқиган киши ҳар бир ҳарф учун нечта савоб олади?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 29-бет
Anonymous Quiz
12%
А) 50 савоб
44%
Б) 100 савоб
8%
В) 25 савоб
35%
Г) 10 савоб
👍5
Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан аталган нечта сура бор?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 41-бет
Anonymous Quiz
31%
А) 6 та
32%
Б) 4 та
20%
В) 8 та
17%
Г) 10 та
👍6
Тўлиқ тафсир асарлари қайси асрга келиб ёзилган?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 36-бет
Anonymous Quiz
21%
А) VII асрда
25%
Б) VIII асрда
31%
В) ХII асрга келиб
23%
Г) Х асрга келиб
🔥4
«Аҳли китоб» деганда кимлар тушунилади?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 43-бет
Anonymous Quiz
4%
А) Мажусий ва бутпарастлар
50%
Б) Христиан ва яҳудийлар
15%
В) Собиийлар ва мажусийлар
30%
Г) Араб ва форс мушриклари
⚡4
Тарбия ва ахлоқ-одобга оид оятлар сони қанча?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 43-бет
Anonymous Quiz
17%
А) 100 га яқин
24%
Б) 500 га яқин
20%
В) 300 дан ортиқ
38%
Г) 1000 дан ортиқ
👍3
«Ат-Тибён фи одоби ҳамалатил Қуръон» асарининг муаллифи ким?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 89-бет
Anonymous Quiz
42%
А) Имом Нававий
13%
Б) Имом Насоий
30%
В) Имом Термизий
15%
Г) Имом Байҳақий
👍4
Қуръони каримда зикр қилинган «Мутмаин қалб» қандай қалб?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 30-бет
Anonymous Quiz
13%
А) Гуноҳга мойил, безовта қалб
13%
Б) Илмдан маҳрум, қоронғи қалб
8%
В) Кибрли ва зулм қилувчи қалб
66%
Г) Аллоҳ зикри билан хотиржам қалб
👍5
Китобга кўра, бугунги барча Қуръони карим нусхалари кимнинг мусҳафига мувофиқ бўлиши шарт?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 49-бет
Anonymous Quiz
14%
А) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ёзган мусҳафга
72%
Б) Усмон розияллоҳу анҳу тарқатган мусҳафга
7%
В) Убайй ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусҳафига
7%
Г) Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу мусҳафига
👍6
Қайси сурада «Бисмиллаҳ» икки марта келган?

Манба: «Қуръон илмлари (савол-жавоблар)» китоби, 40-бет
Anonymous Quiz
52%
А) Намл сураси
28%
Б) Тавба сураси
12%
В) Ҳуд сураси
9%
Г) Фотиҳа сураси
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
🗓 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.11.2026)

00:00 Хабарлар

01:15 Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторидан жой олди

02:08 Юртимиз бўйлаб "Бағрикенглик ҳафталиги": халқаро анжуман ва соҳа фидойиларининг тақдирланиши

03:04 Самарқандда XIV "Global Waqf" халқаро анжумани: муҳим учрашувлар ва уч томонлама меморандум

04:02 Уммон Султонлигида ўтказилган нуфузли халқаро форумда юртимиз вакили иштирок этди

04:48 Ўзбекистон делегациясининг Иорданиядаги илмий-маърифий тадбирлари ва муфтий ҳазратларининг учрашуви

05:46 Қадимий Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

07:00 Масжидларда умумхалқ хайрия ҳашари ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кўтаринки руҳда ўтказилди

07:48 Қорилар учун малака ошириш машғулотлари ва хотин-қизлар учун тажвид курсларининг янги давраси

#yangiliklar

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#Янгиликлар

📕 Мумтоз адабиётимизни англаш йўлида адабий учрашув

⭐️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Маърифат чироқлари: мумтоз адабиётимизни англаш йўлида” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбир талабаларни миллий мумтоз адабиётимиз хазинаси билан яқиндан таништириш, уларда сўз санъатига муҳаббат уйғотиш, бадиий дидни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

🌟 Давра суҳбатида меҳмон сифатида филология фанлари номзоди, доцент, Янги аср университети профессори Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли иштирок этди.

🖼 У талабалар билан бўлган самимий суҳбатда мумтоз адабиётни ўрганишнинг ҳозирги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, диний-маърифий йўналишда таҳсил олаётган толиби илм учун ҳам Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Хожа Назар Хувайдо, Мирзо Абдулқодир Бедил сингари мутафаккир ижодкорлар меросини мутолаа қилиш ва чуқур ўзлаштириш нечоғли зарурлигини алоҳида таъкидлади. Зеро, бу сиймоларнинг асарлари ҳам бадиий, ҳам диний-ахлоқий жиҳатдан бебаҳо манба ҳисобланади.


🔸Сўнг Алишер Навоийнинг “Келмади” радифли машҳур ғазали таҳлил қилинди. Ғазалдаги бадиий санъатлар, маъно қатламлари ва оҳорли ташбеҳлар мисоллар асосида шарҳлаб берилди. Шунингдек, меҳмон Навоийнинг “Сирож ул-муслимин” асари ҳамда Бобурнинг “Мубаййин” асари яратилиш тарихи, уларнинг диний-фиқҳий аҳамияти ҳусусида қимматли маълумотлар келтирди.

🔸Адабий кечанинг яна бир мазмунли қисми Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асарига бағишланди. Меҳмон “Девони ҳикмат”нинг турли даврларда кўчирилган қўлёзма нусхалари, умуман, қўлёзма мероси ва уни асраб-авайлаш масалалари юзасидан ҳам батафсил тўхталиб ўтди.


🔸Тадбир сўнгида институт проректори Ё. Бухарбаев меҳмонга қимматли ташрифи учун самимий миннатдорлик билдирди. У бундай учрашувлар бир марталик бўлиб қолмаслиги, адабиёт соҳасида доимий алоқалар ўрнатилиши ҳамда ҳамкорлик ишларини янада йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида фикр юритди.

🔸Анъанага кўра, меҳмонга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

©️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2