Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Мушак орасига инъекция қилишни биласизми? Бунинг учун зарур бўлганда ҳамшира излаб юриш шарт эмас.

Қуйидаги видеода мушак орасига инъекция қилиш техникаси билан таништираман.

Яқинларга улашишни лозим топсангиз, бемалол юбораверинг.

https://youtu.be/UkHJ2B5Bu0M

@OnlineDoctorUz
Ҳомиладорлик вақтида аёлларда ўзига ҳос ўзгаришлар бўлади. Эрта даврда токсикоз деб аталадиган бу ҳолатга уларнинг кўнгил айниши, қайт қилиши, сўлакларнинг кўп ажралиши, дерматозлар кириши мумкин. Қуйида ҳомиладорликда қайт қилишни гаплашамиз.

https://www.youtube.com/watch?v=hSdGeEeyK5U

Яқинларга бемалол улашишингиз мумкин.

@OnlineDoctorUz
​​Инсон организмидаги барча жараёнлар ўзаро боғлиқдир. Соч тўкилиши ҳам шу жумладан. Шу сабабли унинг сабабларини аниқлаш керак. Қуйида кўп учрайдиган сабабларини келтириб ўтаман:

1. Қалқонсимон без. Менопауза (ҳайзнинг тўхташи), қандли диабет каби эндокрин касалликлари натиасида гормонлар балансининг бузилиши. Булар қалқонсимон без фаолиятида акс этмай қолмайди. Шу сабабли эндокринологга учрашинг, зарур текширувларни белгилайди.
2. Қатъий пархез. Қисқа вақт давомида тана вазнини сезиларли йўқотиш организмга жиддий зўриқиш бўлиб, иммунитетни ҳам пастлашига олиб келади. Натижада сочлар тўкилиши мумкин. Агар бунга грипп ёки шамоллаш қўшилса, жараён янада кучаяди. Шу сабабли озишни қатъий пархезлар эмас, фаол ҳаёт тарзи билан амалга оширинг.
3. Сурункали стресс. Стресс қон томирларда қон оқимини пасайтириши ҳисобига соч тўкилишини ривожлантириши мумкин. Одатда бундан сўнг сочлар тезда ўсиб чиқади. Шу сабабли дам олинг, бўшашиш учун машғулотлар бажаринг.
4. Нотўғри парвариш. Айнан сизнинг сочингиз учун тўғри келмайдиган маҳсулотлардан фойдаланиш, фен, плойка, соч дазмоли кабилардан кўп фойдаланиш сочларни шикастлайди. Бундай кимёвий ва физик шикастловчилардан сақланинг.
5. Дори воситалари. Қон босимини тушириш, депрессияга қарши ва б. шу каби дорилар соч тўкилишини келтириб чиқаради. Ушбу воситаларни қабул қилиш тўхтатилса, сочлар тикланади. Лекин асосий касалликни эътиборга олган ҳолда бундай қилманг. Врачингиз билан маслаҳатлашинг.
6. Камқонлик. Бу касалликда терига кислород бориши қийинлашиши оқибатида сочлар тўкилади. Агар соч тўкилиши билан бирга холсизлик, иштаҳасизлик каби ҳолатлар кузатилса, қон таҳлили ўтказиш лозим. Кундалик рационингизга темир ва оқсил сақловчи егуликлар (анор, олма, гўшт маҳсулотлар) қўшинг. Агар камқонлик лаборатор таҳлиллар билан тасдиқланса, даво учун врачингизга учрашинг.
7. Авитаминоз. Соч тўкилишига витаминлар ва минераллар етишмовчилиги ҳам сабаб бўлади, айниқса С витаминини. У темирни ўзлаштирилишини таъминлайди (камқонликни олдини олади), коллагенлар ҳосил бўлишини (сочларни озиқлантирувчи томирларни кучайтиради) стимуллайди. В витамини етишмовчилигида эса сочлар бўш ва синувчан бўлиб қолади. Ушбу ҳолатларда врачингиз билан маслаҳатлашинг.
8. Ҳарорат режимини ўзгариши. Ҳароратнинг тезкор ўзгаришлари сочлар тўкилишига олиб келади. Қишдаги музлаш, ёзда ултрабинафша нурлари сочларни кучсизлантиради. Буни камайтириш учун мавсумий бош кийими (қишда иссиқ, ёзда соябонли) кийинг. Шунингдек, саунага бориш чоғида ҳам сочларингизни беркитиб олинг.
9. Ирсий омил. Соч тўкилишининг энг кенг сабабларидан бири ирсият. Бу ота томондан ҳам, она томондан ҳам берилиши мумкин. Бу ҳолатни камайтириш учун соғлом турмуш тарзига амал қилинг ва тўғри овқатланинг. Шунга қарамай, одатда каллик ривожланади.
10. Бош териси касалликлари. Псориаз, қипиқланувчи дерматит, замбуруғли инфекциялар кўпинча калликка олиб келади. Қичишиш, тошмалар, қизариш каби белгилар соч тўкилиши билан бирга келса, зудлик билан дерматологга учрашинг.

Дўстларингизга улашинг 👇👇👇:
@OnlineDoctorUz
Sizga tanamizning naqadar go'zal ekanligini eslatib qo'yay, Boshning tomir tizimi.

@OnlineDoctorUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Og'izdan emas burundan nafas olish kerak...

Og'izdan nafas olganda havo to'g'ri o'pkaga zararli elementlar tozalanmasdan boradi, hatto sovuq havoning ham harorati o'zgarmaydi
...

@OnlineDoctorUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi yilning ilk juma ayyomi muborak bo‘lsin! 😊

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam: "Sizlar uchun eng xayrli kun-juma kunidir. Shunday ekan bu kuni menga ko‘p salavotlar aytinglar, chunki bu kuni salavotlar menga ko‘rsatiladi", deganlar.

©Imom Abu Dovud rivoyati.


@OnlineDoctorUz
Ba’zi yosh onalar chaqaloq bilan birinchi marta yolg’iz qolishganda nima qilishni bilmay, o’zlarini yo’qotib qo’yishadi. Bunday holatga tushmaslikni istasa, bo’lg’usi ona homiladorlik paytidayoq yangi tug’ilgan chaqaloq parvarishi haqida aniq tasavvurga ega bo’lishi shart.
@OnlineDoctorUz
Помидор: бунда энг фойдали модда, шубҳасиз антиоксидант – ликопин муҳим аҳамият касб этади. У саратон(рак), юрак-томир хасталикларидан ҳимоя қилади. Вазнга-вазн қўшилишидан асрайди, жинсий фаолият ва асаб тизими фаолиятини рағбатлантиради. Помидор: самое полезное вещество в этом, несомненно, антиоксидант - ликопин, играет важную роль. Защищает от рака. Защищает от набора веса, стимулирует половую активность и деятельность нервной системы.
@OnlineDoctorUz
Агар оналар соглом, бахтли, узига ишонадиган, матонатли булса, фарзанд хам шундай хислатларни узида жамлайди. Болангиз, кайсар, инжик, куп касал булаетган булса, хурматли оналар авваламбор узингизни ички хиссиетларингизга ахамият беринг. Сизда нима фикр, хаеллару, кандай хиссиетлар кечаяпти. Ички хиссиетларингизда авваламбор бахтни сезмаетган булсангиз, фарзандингиз сизни ички кечинмаларингизни акс килиб курсатаетгани хакида уйлаб куринг☝️☝️☝️
@OnlineDoctorUz
​​⭕️ Гонорея

❗️Эслаб қолинг! Гонорея организмда тарқалиш давомида юрак, бўғимлар, тери, буйрак, бош мия, мушаклар, жигар, суяклар каби органларни зарарлаши мумкин.

Гонореянинг умумий белгилари:

Кўнгил айниши;
Ўзини ёмон ҳис қилади;
Қориннинг пастки соҳасида оғриқ;
Ич кетиш;
Субфебрил ҳарорат;
Ҳайз циклининг бузилиши.
Эркакларда асосий белги эркаклик олатидан ажраладига оқ ёки сариқ рангли ажралмалардир. Агар касаллик ўз вақтида даволанмаса бактерия уруғдонгача етиб бориши мумкин. Эркакларда асосий клиник белгиси бу – уретрит. Уретрит жинсий алоқадан 2-5 кундан сўнг пайдо бўлади. Бемор эркаклар пешоб ажралишидаги ўзгаришлардан шикоят қилади. Бунда ажралмаларнинг таркибини хламидиоз ажралмасидан фарқлаш зарур. Одатда биринчи босқичда шиллиқ, кейинчалик йирингли ажралмалар ҳарактерли бўлади.

Эътибор қилинг! Кўп ҳолларда эркакларда гонорея белгиларсиз ривожланади. Шунинг учун эркаклар асосий ташувчи ҳисобланади
@OnlineDoctorUz
🇺🇿To'rt barmoqli - bu oligodaktiliyaning alohida holati (barmoqlar yoki oyoq barmoqlarining to'liq bo'lmagan soni), bu holda ularning soni 4taga teng.

Bu ilmiy-fantastik filmlardagi o'zga sayyoraliklarning qo'llariga o'xshaydi 🖖

🇷🇺Четырехпалость — частный случай олигодактилии (неполное количество пальцев кистей или стоп), в данном случае их ровно 4.

Это похоже на руки инопланетян из фантастических фильмов 🖖
@OnlineDoctorUz
Маълум бўлишича бепушт никоҳларнинг 10% қисмини сабабли ўтказилган барча текширувларда ҳам аниқланмас экан. Бунга унинг сабаблари кўплиги бўлса керак. Қуйидаги видеода эркаклар бепуштлиги сабаблари тўғрисида фикр юритамиз.

Мавзуни фойдали деб билсангиз, яқинларга улашинг!

https://youtu.be/N9Mzr3v2WFs

@OnlineDoctorUz
❗️​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

❗️​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
@OnlineDoctorUz
Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари
Бу мева таркибидаги натрий, калий, магний, калтсий, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Пишган хурмо меъда-ичак тизими, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятига ижобий таъсир этади.
Хурмо қовоқ, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ тусли сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. У ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. Хурмо терининг кексайиш белгиларига қарши курашади, буйракдаги тошлардан халос этади. Таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради. Организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Шунингдек, хурмо юрак касалликларига жуда фойдали. Яна шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади. Хурмо ичак таёқчаси, олтинранг стафилококга қарши бактерицид таъсирга эга.
@OnlineDoctorUz
Covid bemorlarda manfiy suv balansi hayot uchun xavfli hisoblanadi
@OnlineDoctorUz