Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
#Биласизми?

Статистикага кўра душанба кунлари умуртқа поғонаси жароҳатлари 25% га, юрак касалликлари ҳуружлари 33%га кўпроқ учрар экан. Айнан шу куни эҳтиёт бўлишингиз тавсия қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
#Биласизми?

"Абракадабра" атамаси биринчи марта Серен Саммоник ёзувларида учраган. Ушбу киши эрамиздан аввалги 2 асрларда яшаган бўлиб, рим императори Септимия Севернинг врачи бўлан.

Ушбу врачнинг қайдларига кўра "Абракадабра" ёзуви ёрдамида мавсумиз аллергия ёки поллиноз касаллиги даволанган. Унга кўра ушбу сўз амулетга 11 қатор ёзилиши, ҳар навбатдаги қаторда сўнгги ҳарфни олиб ташланиши кўрсатилган. Натижада ёвуз руҳ кучсизланиб боради, деб қаралган.

Каналга обуна бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
Ассалому алайкум.
Мен Мирзабуваев Шерзод Абдилазизович Андижон Тиббиёт Институтининг 2007 йил битирувчисиман.

Тери-таносил касаллииклари шифокориман.
Ҳозирда Тез ёрдамда ишлайман.

Ногирон қизларни интернетга қўйиб пул сўрашса раҳмим келар эди, ёрдам бергим келарди.

Ҳозир ўзим ёрдамга муҳтожман, онам 1 ойдан бери шифохонада даволанмокда.

Энди 10 кун олдин
DS: ЮИК. Ўткир миокард инфаркти, пневмониядан кейнги пневмосклероз ташҳиси билан кеча Фарғона вилояти Кардиодиспансерга ёткиздик.

Шифокорлар стент қўйиб томирларини очмаса юраглари бирданига тўхташи мумкин экан 😢.

Сизлардан моддий ва маънавий ёрдам сўраб мурожаат қилмокдаман.


9860 0803 9401 1003. МИРЗАБУВАЕВ ШЕРЗОД АБДИЛАЗИЗОВИЧ

Телефоним +998911168203.

Онам яхши бўлиб қолсинлар, албатта қайтараман.

Мен фирибгар эмасман, фақат онам учун уйларингда умримни оҳиригача мардикорлик қилишга ҳам тайёрман😢.

Сизларни моддий ёрдамларинг менга вақтдан ютиш имконини беради, вакт жуда оз экан, онамни юраглари соат сайин сўниб бормокда😢.

Агар ким пул ўтказса номеримга ф.и.о, иш жойларинг, утказган пулларинг ва пластик рақамларингни смс қилиб юборинглар, албатта навбат билан қайтараман. Группаларга ҳам тарқатишга ёрдам беринглар.

Дуоларинг ҳам жуда муҳим.

П.С.: Одатда бундай постлар қўймас эдим. Шу докторни шаҳсан таниганим ва ҳурмат қилганим учун қўйдим. Илтимос, Кимда имкон бўлса шу йигитга ёрдам беринглар. Иккинчи тарафдан ўзини ҳам соғлиғи яхши эмас.

@OnlineDoctorUz
#Биласизми?

1898 йили Bayer компаниясининг тадқиқотчилари йўталда ҳолатни енгиллаштирувчи, оғриқ қолдирувчи ва эмоционал қуйилишларни камайтирувчи воситани ишлаб чиқишди. Айнан сўнгги таъсирига кўра препарат "қаҳрамон" препарат деб нисбатланиб, унга "героин" деб ном берилди.

1971 йилга қадар Германия дорихоналарида героин болаларда йўтални қолдирувчи, оғриқ қолдирувчи сифатида эркин савдода бўлган.

Каналга обуни бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
#Кадрдонларимгатабрик

Мен нега шифокор булгандим?
Болалигимда жуда идеалист булганман. Аъло бахоларга укирдим. Тортинчок, кизикувчан кизалок. Дунёда яхшилик килиб яшаш керак деб уйлардим. Мусика, китоблар, расм чизиш жону дилим эди.
Касб танлашга келганда, нокамтарлик булсаям, аклим врач булишимга имкон беради, шунда мен одамларга купрок ёрдам бероламан, деб уйлаганман.
Дадам пединститутга кир кизим, богчага мудир буласан, дердилар. Чунки болажонман. Кушниларни болаларига карашни яхши курардим. Кузимга хамма болачалар чиройли куринарди, кулимга олгим келаверарди.
Мен узимча бир карорга келдимда, хеч кимга айтмай хужжатларимни мединститутга топшириб келдим.
Ва бундан хеч афсусланмайман!!!!!
Канчалик машаккатли булмасин шифокорлик энг улуг касб деб хисоблайман. Одамларни жонига аро киришдан афзалрок иш бораканми!.
Шу уринда куйидаги сузлар эсимга келди:

ОК ЛИБОС

Инсон бу дунёга келиб, куз очган чоги бошида турган ок либосли одамни куради.
Инсон бу дунёни тарк этиб, куз юмаётган чоги бошида турган ок либосли одамни куради.
Духтирларга таъзим килинг!!!

Кадрдонларим, сизларни касб байрамимиз билан чин дилдан, чин юракдан, чин калбдан табриклайман!!!
Олийжаноб касбингизда хорманг толманг, беморларингиз хурматида булинг!
Кадрингизни йукотманг кадрдонларим!!!
Одамзодга улашган соглик сизни тарк этмасин!!!!

Имзо : мен.

Сунбула Орифхонова

Каналга обуна бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
Forwarded from Deleted Account
Вакцина учун ку́нгиллилар сифатида иштирок этамидингиз???
Anonymous Poll
19%
Ха албатта
57%
Асло йук
23%
Вакцинани ишлаб чикарган давлатга карайман
#Биласизми?

Ҳомиладорлик туфайли тиббий назорат ҳомиладор аёлнинг турар жойига бириктирилган тиббий муассаса орқали амалга оширилади.

Бунда аёл паспорти (доимий яшаш жойида яшаётган бўлса) ёки турар жойидаги маҳалла раисининг маълумотномаси асосида аёл тиббий назорат учун рўйҳатга туриши мумкин.

Каналга обуна бўлинг 👉 @OnlineDoctorUz
Терапевт кўриги
Невропатолог кўриги
ЛОР кўриги
Гинеколог кўриги
Уролог кўриги

Клиник-биокимёвий лаборатория
УЗИ (3D/4D)

Клиникада зулук ёрдамида даволаш ҳам йўлга қўйилган.

Буларнинг барчаси "Навбаҳор" клиникасида.

Манзил: Фурқат тумани, Чиркай қишлоғи.
Мўлжал: Фурқат тумани прокуратураси.

Телефон: +(998)97-337-21-03

Айтганча, вақтингизни тежаш мақсадида телефон орқали навбатга ёзилиш ҳам мумкин!
#Болада_ич_кетишининг сабаблари турлича бўлади:

1. Овқатланишнинг бузилишлари. Агар бола эмизикли бўлса онанинг рациони ўзгаришлари ҳам таъсир этади.

2. Клечаткага бой таомлар кўп истеъмол қилиш ва қўшимча овқатга нисбатан таъсирланиш. Бунда рационни тўғрилаш орқали натижага эришиш мумкин.

3. Дорилар таъсирида ич кетиши. Айрим дори воситаларининг ножўя таъсири сифатида юзага келади. Айниқса антибиотикларга нисбатан.

4. Ичак инфекциялари. Бу болаларнинг ич кетишига олиб келадиган энг кенг тарқалган сабабдир. Ичакларга тушган бактерия, вирус ва бошқа касаллик қўзғатувчилари ичак фаолиятини бузиб, ич кетишига олиб келади. Энг кенг тарқалганлари: ротовирус, салмонеллёз, эшерихоз, амёба дизентерияси, бактериал кампелобактериоз.

5. Ўт йўллари дискинезияси.

6. Ферментлар етишмовчилиги ва ичаклар моторикасининг бузилиши.

7. Саёҳат вақтида иқлим ўзгаришлари ҳам ич кетишларига олиб келади.

Ич кетишининг қуйидаги асоратлари бор:
- сувсизланиш
- тортишишлар пайдо бўлиши
- ошқозон бузилишлари
- дисбактериоз сабабли бўлса астма, дерматит, ичак дискинезияси, сурункали гастродуоденит ривожланиши мумкин.
- нейротоксикоз, мия шиши, инфекцион-токсик шок, электролитлар алмашинувининг бузилиши, сепсис кабилар юзага келиши мумкин.
- дизентерия эса энцефалит, артрит, неврит, камқонлик, витаминлар етишмовчилиги, пиодермия, отит, пневмония кабиларга сабаб бўлади.
- оғир ҳолларда ўлимгача олиб боради.

Даволаш учун албатта врачга мурожаат этиш шарт! Бемор болага йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдириш ва асосий касалликни даволаш зарур.

@OnlineDoctorUz
​​ЭЪЛОН!
АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН БЕМОРЛАР УЧУН БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

Шу йилнинг 17 — 18-ноябрь кунлари Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маслаҳат поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация акцияси ўтказилади.

Сўнгги йилларда фармакология саноатининг тараққий қилиши, дори-дармонлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқишга ихтисослашган хусусий фирмаларнинг кескин кўпайиши оқибатида антибиотиклар, биологик фаол моддалар, иммун ва гормонал тизимларига таъсир кўрсатувчи дори дармонларнинг асоссиз ва кенг кўламда қўлланилиши ҳам бу борадаги муаммолар кўламини чуқурлаштирди.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг шифокор-аллергологлари республикамизнинг барча вилоятларига ҳар ой чиқишлар қилиб, жойлардаги муаммоларни ҳал этиб, қўшимча маслаҳатлар ва маҳорат дарслари ўтказиб келмоқдалар.

Бу сафарги консультациялар ҳам аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида мутахассислар томонидан бепул кўриклар, шунингдек, аллергик касалликларини аниқлаш, уларга оид тавсиялар олиш имконияти яратилади.

Консультациялар марказ консултатив поликлиникасида соат 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.

Манзил: Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази (собиқ янги ТошМИ, 8- корпус).

Каналга обуна бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
Сўнгги вақтларда бошқа ишлар билан банд бўлиб, каналга эътибор қарата олмаяпман. Бунинг учун узр, албатта.

Агар ораларингда канал юритишга қизиқадиган, ўз фикрига эга ўқувчилар бўлса, мен билан @OnlineDoctorUzChat_bot бот орқали боғланинг.

Тиббий муассасаларнинг янгиликларини ҳам юборишингиз мумкин. Канал орқали ёритиб борамиз.

Тиббий саволларни бу бот орқали эмас, @Rsbclinic гуруҳига юборинг.
👩‍⚕️Ошқозон яраси пайдо бўлганини қандай аниқлаш мумкин?

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаева:

❗️ — Ошқозон яраси пайдо бўлганда кўпинча қориннинг юқори қисмида оғриқ кузатилади. Алкоголли ичимликлар ва аччиқ озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки жисмоний оғир ишларни бажарганда бу оғриқ янада кучаяди. Оғриқ кузатилган заҳотиёқ, шифокорга мурожат қилиш зарур. Шифокорлар эса, беморнинг бошқа аломатларига таянган ҳолда ошқозон яраси борлиги ташхисини қўйиб, уни аниқлаш бўйича зарур текширувларни ўтказади.

Бундан ташқари, жиғилдон қайнаши — беморлар энг кўп шикоят қиладиган белгилардан бири. У одатда овқатлангандан бир-бир ярим соат кейин содир бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида аччиқ ёки нордон таъмнинг сезилиши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши кабилар ҳам касалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади.

Мадина Акрамова

Каналга обуна бўлиш 👉@OnlineDoctorUz
Online doctor ( Онлайн доктор ) pinned «Сўнгги вақтларда бошқа ишлар билан банд бўлиб, каналга эътибор қарата олмаяпман. Бунинг учун узр, албатта. Агар ораларингда канал юритишга қизиқадиган, ўз фикрига эга ўқувчилар бўлса, мен билан @OnlineDoctorUzChat_bot бот орқали боғланинг. Тиббий муассасаларнинг…»
Кўзни қандай асраш лозим?

Аввало, дастлабки белгиларга жиддий қараш лозим. Кўз намлиги пасайиши, қизариши, кўриш ўткирлиги ўзгариши, нурларга таъсирчанлик, ёш пайдо бўлиши кабиларнинг бири ёки бир нечтаси пайдо бўлдими, дарҳол жиловни ортга тортинг.

Чунки дисплейлардан таралаётган кўкиш нур кўз тўр пардасига салбий таъсир қилади.

Узоқ вақт мониторга тикилиб ўтириши керак бўладиган касб эгалари имкон қадар тез-тез танаффус олишлари, бу вақтда узоқроқ нуқталарга тикилишлари, кўз машқларини бажаришлари мақсадга мувофиқ.

Мадина Акрамова

Каналга обуна бўлинг 👉 @OnlineDoctorUz
Сифатли презентация тайёрлаш сирлари. Ютубдаги бу каналга обуна бўлсангиз, тез орада турли кўринишлардаги презентациялар тайёрлаш сиз учун осон бўлиб қолади.

Тавсия қиламан.

https://youtu.be/uoQzp4dMo5E
❗️#Тезкор Япон биологлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, чой барглари таркибидаги учувчан бирикмалар SARS-CoV-2 зарраларини зарарсизлантириш хусусиятига эга.

Чунки чой таркибидаги катехинлар ва бошқа моддалар коронавирус зарраларининг фаоллигини сусайтириши, уларни зарарсизлантириши ёки соғлом ҳужайраларга кириб бориш жараёнини секинлаштириши мумкин.
Яқинларга улашинг...👇

https://t.me/RSBclinic

@OnlineDoctorUz
Азиз инсонлар, Доктор Хакимов сизлардан Тиббиётимизда учраётган муаммоларни, мурожаатларни ва таклифларни жўнатишингизни сўрайди.

Биргалашиб Тиббиётимизни муаммолардан ҳалос қилишга бел боғлаймиз.

Тиббиётимизга оид мурожаатларни, муаммоларни ва таклифларни қўрқмасдан Доктор Хакимовга юборишингиз мумкин.

Тиббиёт тизимини ҳалол, инсоний, беғараз, нафсига қул бўлмаган, адолатли, ҳақсевар, ёш, иймонли ва инсофли раҳбар ва амалдорларга алмаштирамиз.

Тиббиётимиз ривожлансин! Ривожланиши учун биз Тиббиёт ходимлари бирлашиб ноҳақликларга барҳам берамиз!

Реабилитолог, кардиолог ва блогер Доктор Хакимов

Доктор Хакимов Телеграм гуруҳи: https://t.me/doktorxakimov
УЗИнинг зарари борми?

Ултратовуш текшируви ёки УЗИ бугунги кунда арзон, қулай ва ноинвазив усул бўлиб, кўпгина текширувларда қўлланилади. Усулдан бир неча ўн йилликлар давомида фойдаланаётганимизга қарамасдан кўпгина беморлар орасида унинг зарарлари тўғрисида фикрлар бор. Айримлари ўз шифокоридан сўрай олса, айримлар бу мавзуда гап очишга ботина олишмайди.

Хўш, УЗИнинг зарари борми?

Бугунги кунда УЗИнинг зарари тўғрисида исботланган фикрлар йўқ. Шунинг учун ҳам ҳеч бир мутаҳассис тўлиқ ва тўғри жавоб бера олмайди. Шунингдек УЗИнинг зарарли таъсири бўйича фактлар ҳам қайд этилмаганлиги усулнинг нисбатан зарарсизлигини билдиради.
Шундай бўлсада УЗИни бир нуқтада узоқ ушлаб туриш тўқимани куйдириши мумкин.
Акушерликда, яъни ҳомиладорликда эса нормал ҳолатда 3 марта УЗИга тушиш тавсия этилади. Текширув вақтида товуш тўлқинлари битта нуқтага жамланиб тушади. Айтиш керакки, ушбу тўлқиннинг 99% қисми тўқималардан қайтади. Фақатгина 1% қисми ютилади, ҳолос.
Бироқ УЗИ аппаратлари замонавийлашиб, уларнинг қуввати ҳам ошиб бормоқда. Айниқса 3Д/4Д ултратовуш текширувлари тўқимага кўпроқ таъсир қилади. Шу сабабли оддий режимда кўриш имкони бўлса, ушбу усулларда тийилганроқ маъқул.

Каналга обуна бўлиш 👉 @OnlineDoctorUz
Шу ютуб каналга қисқароқ шаклда тиббий маълумотлар жойласам, сиз учун қизиқ бўлармиди?
Anonymous Poll
81%
Ҳа
19%
Йўқ