🔴 Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади.
Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади.
Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди.
Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.
👨⚕ @OnlineDoctorUz

✔️ Яхши кайфият - энг яхши малҳам! "Тушкун кайфият ва ғамгинлик кишини тез қаритади", дейди олимлар. Кексайишни тўхтатишнинг энг яхши йўли - бу одатий табассумдир. Гап шундаки, яхши кайфият ва кулги кишининг организмида бахт гормони саналган серотонинни кўпайтиради. Қарияпман деб ўксиманг, зеро, 45 ёшда ҳаёт энди бошланади. Кўпроқ табассум қилинг, шунда ҳаммаси сизнинг фойдангизга ҳал бўлади
👨⚕ @OnlineDoctorUz
👨⚕ @OnlineDoctorUz
🔴Qalampir soch to'kilishini to'xtatadi!
Soch to'kilishi ayrimlarda nasl bilan bog'liq bo'lsa, boshqalarda qaysidir kasallik alomati yoki moddalar almashinuvining buzilishi bo'ladi. Shunga qaramay, ayrim odamlar uni jiddiy ruhiy jarohat bilan qabul qiladi. Soch to'kilishini to'xtatish va yo'qotilganlari o'rnini to'ldirish uchun qadimdan xalqona vositalar qo'llanilgan.
Bu maqsadda 20 g o'rmon yong'og'i (bugungi kunda uni topish muammo emas) kukunini 80 ml kungaboqar moyiga aralashtirib, hosil bo'lgan massani kun davomida bir necha marta bosh terisiga surtish juda yaxshi samara beradi.
Bundan tashqari, soch to'kilishida yarim litr aroqqa 4 dona qizil qalampir solib, 21 kun saqlab, keyin har kuni soch to'kilgan joyga ushbu nastoykadan 50 mldan surtish ham yaxshi natija beradi.

🤔1
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰
👩🏻⚕ Йўталдан тез халос бўлай десангиз…
🌸 Сут – йўтални даволовчи энг самарали восита. У томоқ яллиғланишини бартараф этади, балғамни ажратишга ва чиқаришга ёрдам беради. Йўтал пайтида сигир ва эчки сутларини қайнатиб, илиқ ҳолда ичиш жуда фойдали. Йўтал жуда кучли ҳолларда, ярим литр сутга бир бошча саримсоқ ва 2 дона майдаланган пиёз қўшиб, 10 дақиқа давомида қайнатилади. Ҳосил бўлган суюқ бўтқага ёқимли таъм бериш учун озроқ асал қўшилади ва кунига 1 ош қошиқдан 4-5 маҳал қабул қилинади.
Сарёғли сут. Илиқ сут ва сарёғ қуруқ йўтални юмшатишга ва томоқ қичишишини бартараф этишга ёрдам беради. Бир стакан сутга 50 грамм сарёғ солинади ва уйқу олдидан қабул қилинади.
Бананли сут – йўтални даволовчи энг мазали воситадир. Банан бўтқасимон қилиб майдаланади, какао кукуни, қайноқ сут ва асал қўшилиб, блендерда яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган қиём кечки пайт қабул қилинади.

👶Болани бешикка белаш зарарли эмасми?
🔹Бешикка белаш чаноқ бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
🔹Айниқса, қиз болаларда букса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.
🔸Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри.
🔹Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, баъзи оналар уй-рўзғор ишлари билан бандлигини рўкач қилиб, болани бешикда узоқ вақт қолдиради.
🔸Натижада жадал ўсадиган даврда бола организми эркин ҳаракат қилишдан мосуво бўлиши, кейинчалик соғлиғига, айниқса, таянч-ҳаракат тизимларининг рисоладагидек ривожланишига таъсир ўтказмай қолмайди.

❓Тана ҳарорати ошса, уни қандай тушириш мумкин?
🌡Агар тана ҳарорати ошса, демак, организм ўзига ёт бўлган инфекцияга қарши курашмоқда. Бу жараёнга ташқи тарафдан таъсир ўтказмаслик керак. Лекин ҳарорат 38,5 C дан ошса, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, ҳароратни тушириш керак.
❓Хўш, нима қилиш керак?
🛌Ётиш. Ҳаракат пайтида тана ҳарорати кўтарилади. Шу сабабли ўзингизга бир оз дам беринг ва ётинг.
👕Енгил кийим. Тана терлаши керак, тер эса терининг юзасидан фаол равишда буғланиб чиқиб кетиши керак: айнан шу жараён самарали табиий совинишни таъминлайди. Агар совқотсангиз, енгил, нафас оладиган адёл билан ёпининг.
💧Кўпроқ суюқлик ичинг. Иситмада тана яхшигина терлайди. Бир томондан, бу яхши, чунки тер совийди. Бошқа томондан, бу ёмон: тана намликни йўқотади. Ва намлик қанча кам бўлса, терморегуляция ёмонлашади. Бундан ташқари, сувсизланиш соғлиққа таъсир қилади, бу сизга касаллик пайтида керак эмас.
💊Шифокор рецептисиз қабул қилинадиган оғриқ қолдирувчи дори қабул қилинг.
🧊Пешонага совуқ компрессор қўйинг. Пешонага ҳўлланган сочиқ қўйиш фойдадан холи бўлмайди. Тана ҳарорати сезиларли даражада пасайиши учун ушбу жараён ярим соат давом этса, етарли.

❓Балиқнинг қайси тури энг фойдали ҳисобланади?
🐠Бизда асосан дарё балиғи истеъмолда бўлгани учун - зоғорабалиқ (сазан), илонбалиқ, лаққабалиқ, олабуға, чўртанбалиқ, бакра, палтус, товонбалиқ гўштини ейиш тавсия этилади.
🔺Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, инсультдан кейинги давр, қонда холестерин даражаси кўтарилганда, камқонлик, суяк синишлари, беҳоллик ва жисмоний зўриқишда, невроз, жинсий заифликда, буқоқ, тери касалликлари (айниқса тери қуруқлашиб, пўст ташлаганда), подагра ва ревматизмда, кўриш қобилияти пасайганда бу жонзотнинг гўшти кони фойдадир.
🥫Денгиз балиғини эса консерва ёки маринадланган, тузланган ёки дудланган кўринишдаги истеъмоли организмга унча фойда қилмайди.
🐬Балиқ истеъмол қилишнинг минимал меъёр миқдори бир йилда бир киши учун 12 килограммни ташкил қилади.

🛌Ухлаётганимизда содир бўладиган ҳайратланарли ҳолатлар
📌Ухлаётганимизда биз бутунлай ташқи оламдан узиламиз. Лекин миямиз ишлашда давом этади.
🛏Уйқу бир неча босқичларда кечади. Аввалига организм секин уйқунинг биринчи босқичидан ўтади. Тўлиқ уйқуга кетиш ҳолати бошланади, лекин шундаям ташқи тарафда бўлаётган ҳаракатларни оз бўлса-да, сезамиз.
🔸Иккинчи ва учинчи босқичда тез уйқу фазаси бошланади. Бу вақтда биз туш кўрамиз. Тўлиқ цикл 90—120 дақиқани ташкил этади ва 4-5 марта такрорланади.
🧠Уйқу пайтида кераксиз нарсалар миядан ўчирилади. Ухлаш вақтида миядаги чиқиндиларни йўқ қилиш тизими фаоллашади. Миядаги суюқлик токсик моддаларни чиқариб ташлайди. Маълумот сифатида айтиш мумкинки, бир кун давомида тўпланган молекуляр чиқиндилар Альцгеймер ва деменцияга олиб келиши мумкин.
📋Хотирада янги маълумотлар сақланади. Уйқу пайтида мия маълумотни қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ўтказади. Шунинг учун ухлаш билим олишда жуда муҳимдир.
🧠Мия энергия захираларини тўлдиради. Умуман олганда, тана ва айниқса, миянинг тўғри ишлаши учун етарли уйқу керак. Уйқунинг етишмаслиги билан кўпроқ очлик гормони - грелин ишлаб чиқарилади. Бундай ҳолатда биз юқори калорияли овқатларга қизиқамиз.

❓Кўзларимиз нима учун оғрийди?
👁Кўз мушакларига тушадиган босим. Эҳтимол, сиз ноутбук ёки смартфон экранига жуда узоқ ва фаол қарайсиз, қоғозлар билан жуда эҳтиёткорлик билан ишлайсиз ёки кўзингизни узоқдаги нарсага қарашингизга тўғри келади.
👀Бундай ҳолда, кўзнинг иши учун масъул бўлган мушаклар зўриқиб ишлайди. Уларда сут кислотаси тўпланиб қолади ва бу оғриққа айланади.
👁Кўзлар учун гимнастика мушакларнинг кучланишини самарали равишда енгиллаштиришга ёрдам беради: кунига камида бир марта машқ бажариш кифоя.
👓Кўзойнакни рад этиш. Ёш ўтган сари кўриш ёмонлашади, аммо ҳар ким ҳам бу онни ўз вақтида англай олмайди. Узоқ ёки яқинни кўра олмаслик кўзойнак ёки линзалар билан тузатилмагандан кейин кўз мушакларига босим ўтказади.
👀Шох парданинг қуриши. Шох парда кўзнинг ташқи шаффоф мембранасидир. Бу ҳайратланарли тўқима: унда қон томирлари йўқ ва кўз ёшлар унга озиқ моддалар ва кислород етказиб беради.
🔸Шох пардада намлик етарли бўлмаса, демак, буни тўғирлаш керак. У етарлича кислород ва озуқани олмайди. Натижада, кўзларда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади.

🧬Кальцийга бой маҳсулотлар ҳақида
🥚Битта тухум қобиғида 2 грамм кальций бор. Унинг вазни тахминан 5 граммни ташкил қилади ва майдаланганида, бир чой қошиқ сиғимига тўғри келади.
🧀Барча сут маҳсулотлари орасида кальций миқдори бўйича етакчи пармезан пишлоғидир. 100 г маҳсулот таркибида 1 184 мг кальций мавжуд ва бу кунлик талабдан кўпроқ.
🥖Кунжут ўсимлик манбалари орасида кальций миқдори бўйича мутлақ етакчидир. 100 г кунжут таркибида 975 мг кальций ва 17,7 г оқсил мавжуд.
🐟Консерваланган сардиния суяклари билан истеъмол қилинади, шунинг учун улар таркибида кальций кўп: 100 г маҳсулот учун 382 мг. Улар таркибида 24,6 грамм оқсил ва 6,8 мкг Д витамини (кунлик меъёрнинг 68 фоизи) мавжуд. Сардиния таркибидаги кальций кунжутга қараганда анча кам бўлса-да, Д витамини туфайли у яхшироқ сўрилади.
🥜100 г бодом таркибида 216 мг кальций ва 21,9 г оқсил мавжуд. Ёнғоқ таркибида фитин кислотаси кўп, аммо сиз бодомни овқатдан олдин 12 соат давомида сувда сақлаш орқали унинг миқдорини камайтиришингиз мумкин.
🧄100 г саримсоқ таркибида 181 мг кальций ва 6,4 г протеин мавжуд. Саримсоқни ёқтирсангиз, уни овқат ва газакларга тез-тез қўшиб туринг. У юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, ўсмаларга қарши ва микробларга қарши таъсирга эга, глюкоза миқдорини нормаллаштиришга ёрдам беради.
🥛100 г сут таркибида 120 мг кальций ва 3,3 г протеин мавжуд. Лактоза туфайли сутдан кальций яхши сўрилади.

👍1
👁Кўзни асраш бўйича тавсиялар
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, очиқ ҳавода мунтазам сайр қилишга одатланганлар шабкўрликка 30 фоиз камроқ чалинарканлар.
Кўз – витаминларга бой меваларни «севувчи» аъзолардан бири, уни бу неъмат билан сийлаб туринг. Энг муҳими – йилига бир марта шифокор кўригидан ўтишни одат қилинг.
Гаджетларга қайтсак, уларнинг зарари исботини топган. Лекин айнан қанча фойдаланиш безарар деган саволга аниқ жавоб йўқ, сабаби, ҳар бир организм сингари кўзлар ҳам ўзига хос.
Лекин бу борада мутахассислар «телефонларга қанча кам тикилсак, шунча яхши» қоидасини афзал биладилар.

❓Анор шарбатининг фойдали жиҳатлари ҳақида
🧃Анор шарбати таркибида қанд миқдори кам бўлганлиги учун қандли диабет касаллигини олдини олади.
🔸Анорнинг 5 та асосий хусусияти бор:
📌организмни витаминлар билан таъминлайди. Маълумки, коронавирус касаллигида қон қуюқлашади ва уни суюлтиришда аскорбин кислотасини истеъмол қилиш керак. Анор ёки унинг шарбати эса аскорбин кислотасига бойдир;
📌юрак-қон томир касалликларининг олдини олади;
📌антиоксидант;
📌стрессни енгиллаштиради;
📌камқонликни даволайди.
🥤Шунингдек, анор шарбати бошқа мева шарбатларига қараганда анча тиниқ бўлади
Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.

🔴Ревматизмдан ҳалос бўлиш усуллари ёхуд бу касаллик билан кимлар оғрийди?
❗️Ревматизм – юрак-қонтомир системасининг ялиғланиши билан боғлиқ бўлган инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бу касаллик асосан хроник қайталаниб кечадиган касаллик ҳисобланади.
❗️Ревматизм бириктирувчи тўқиманинг кенг тарқалган ялиғланиши билан боғлиқ касаллик. Бунда асосан, юрак, бўғимлар ва бошқа азолар яллиғланади. Ревматизм касаллигига асосан ангина билан оғриган беморлар чалинади.
❗️Совқатиш ревматизмнинг авж олишига сабаб бўлади, шу сабабли касаллик кўпроқ йилнинг совуқ ва намгарчилик мавсумларида кузатилади.
❗️Ревматизмга кўп ҳолатларда 7-15 ёшли болалар чалинади. Баъзи ҳолатларда касаллик кучли бошланиши мумкин. Касаллик инсон танасида қуйидагича ҳолатда пайдо бўлади. Ангинадан тузалиб соғайгандан сўнг 10-14 кун ўтгач, ҳарорат яна кўтарилади, оғриқ пайдо бўлади, тирсак, билаккафт усти, тизза, бўғимлар ва бошқа тана аъзолари қизариб, шишиб чиқади.
❗️Лекин 10-12 кундан сўнг полиартритнинг барча аломатлари йўқолиб кетади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат,чунки бу юракни зарарлайди, бу эса юрак парогини юзага келтиради.
❗️Ревматизмнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун уй-жой шароитларини яхшилаш, болалар муассасаларида юқимли касалликлар олдини олиш, жисмоний машғулот билан шуғулланиш сингари соғломлаштириш тадбирлари киради.
✅Шунингдек, лимон таркибидаги A, V1, V2, S ва R дармондорилар яллиғланган организмни тиклайди.
❗️Ревматизмни уй шароитида даволаш мумкин. Бугун биз сизларга баъзи тавсияларни айтиб ўтамиз.
✅3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда кайнатинг, сўнгра эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан 1 стакандан дамламани ичинг.
✅Майдаланган пиёзни оғриқ бор жойга 20-30 дақиқадан кунига 2-3 маротаба бажаринг. Қизил картошкани қирғичдан ўтказиб оғриётган қисмига қўйинг ва устини тоза мато билан ўранг, бу муолажа ҳам яхши таъсир қилади.
✅1 ой давомида картошка соки ичилади. Меёр: бир кунда 1 стакан. Бу муолажа ревматизмни даволашда яхши самара беради.
❗️Ревматизм инсон жиддий таъсир кўрсатувчи касалликдир. У айниқса юракнинг зўриқишига олиб келади ва баъзи ҳолатларда юрак парогини келтириб чиқаради.
❗️Эҳтиёт бўлинг, соғлигингизни асранг, ахир сиз оила-аъзоларингизга кераксиз!

👍2
🧠Мия учун жуда зарур бўлган магний ҳақида
🔸Магний ҳаракатчанликни ва мушакларнинг тўғри ишлашини таъминлайди. Унинг ёрдамида асаб тизими миядан сигналларни турли орган ва тўқималарга тўғри узатади.
🔸Магний юрак уриш тезлигини барқарорлаштиради, қондаги шакар миқдорини меъёрида сақлашга ёрдам беради.
🔸Шунингдек, минерал тўғридан-тўғри оқсиллар ва ДНК синтезида иштирок этади, яъни танани тиклашга, ёшликни сақлашга ёрдам беради.
🔸Танамиз ўз-ўзидан магний ишлаб чиқара олмайди: биз уни овқатдан оламиз. 19 ва ундан катта ёшдаги аёллар соғлиғини сақлаш учун кунига 310 мг магний (ҳомиладор аёллар учун - 350 мг гача), 30 ёшгача бўлган эркаклар учун - 400 мг, 30 ёшдан юқори бўлганларга 420 мг дан ортиқ магний истеъмол қилиш тавсия этилади.
🔸Магнийни поливитаминлар ва қўшимчалардан олиш мумкин. Бироқ, бу ҳолда, уни ҳаддан ташқари ошириб юбориш хавфи мавжуд. Магнийнинг ортиқча миқдори кўнгил айниш, диареяга олиб келади. Баъзи ҳолларда юрак ритмининг бузилишига ва ҳатто юрак тўхташига олиб келиши мумкин.
📌Қуйидаги ҳолларда магнийни қабул қилиш тавсия этилмайди:
🔺юрак муаммолари;
🔺буйрак етишмовчилиги;
🔺ичак билан боғлиқ муаммолар;
🔺миастения.
Манба

⚡️Республика Илмий Ихтисослашган Аллергология Маркази шифокорларидан бепул консультация!
Фақатгина 28-29 май кунлари "Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази" маслахат поликлиникасида “ХАЛҚАРО АСТМА ВА АЛЛЕРГИЯ КУНИ" га бағишланган аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ АКЦИЯСИ ташкил этилиши ҳақида хабар берамиз.
Ушбу тадбир Maркaзимизда аллергология соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида мутахассислар томонидан БЕПУЛ КЎРИКЛАР, шунингдек аллергик касалликларини аниқлаш, ушбу касалликка оид тавсиялар олиш учун ташкил этилади.
Консультациялар марказимиз консультатив поликлиникасида 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.
Манзил: ТТА кўп тармоқли клиникаси 8-биносининг 1-қавати
Ушбу эълонни имкон қадар танишларингизга юборинг. Хаста болалар ва катталарга ёрдами тегиб қолишидан умидвормиз!
Қўшимча маълумотлар учун:
☎️+99878 150-96-49
☎️+99871 214-55-03
Telegram: t.me/anvarakromov
| www.allergocenter.uz
| Telegram | Facebook | Youtube | Instagram

🔴 Камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир
– Сурункали чарчоқ, иммунитет сустлашиши ҳамда камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир. Кунора 2 тадан редиска ейишга одаталансангиз, икки ёноғингизга қизиллик югуриб, гемоглобин миқдори ортади.
– Кечки овқатда ёғли, қаттиқ қовурилган таомларни редиска қўшилган салат билан бирга истеъмол қилиш ҳазм фаолиятини яхшилайди.
– Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир. Таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
– Авитаминоз юзага келмаслиги учун кўклам чоғи редискани канда қилмаслик керак.
– Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки егулик есангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.
– Кам калория маҳсулот эканлиги сабаб парҳездаги хонимлар учун асқотади.
– Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановул қилишлари лозим. Бу полиз экини таркибидаги моддалар қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.
– Энг фойдаси – редискадаги фитоцидлар бўлиб, организмни чиниқтириши билан ажралиб туради.

❌Аёллар кофе ичманг! Бу сиз учун хавфли.Нега дейсизми? Уқиб гувохи булинг.
🔴Ҳар куни ва тез-тез кофе ичишга одатланиб қолиш аёлларнинг сийдик қопчасида сурункали муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳарвард илмий маркази мутахассислари кофеиннинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш жараёнида шундайхулосага келишди.
🔴Кунига 4 чашка кофе ичиш аёллар учун жуда хавфли экан. Узоқ муддатли текширувлардан сўнг тадқиқотчилар маълум қилишича, 4 йил давомида кунига 4 чашкадан кофе истеъмол қилиш нозик жинс вакилларида сурункали сийдик тутолмаслик касаллигини келтириб чиқаради. Бу танада кофеин миқдори кўпайиб кетиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади.
🔴 Тиббиётчилар кунига 450 мг кофеиннинг танага кириши (4 чашка кофе) бунга сабаб бўлишини аниқ ҳисоблаб чиқдилар. 300 мг.дан кам истеъмол қилувчиларда эса муаммолар кузатилмади.

🔴Юракка кувват берувчи воситалар
✅1. Кунига 70 – 100 грамм кора кишмиш еб юриш, мевалардан хурмо, урик эса чегараланмаган микдорда истеъмол килиниши мумкин;
✅2. Сабзавотлардан картошкани бугда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва саригёг кушиб (60 – 100 грамм), бир бог кашничдан туграб, суви кочган нон билан истеъмол килиш маъкул;
✅3. Полиз махсулотларидан ковунни чекланмаган микдорда истеъмол килиш мумкин;
✅4. Донлардан нухат, ловия, мош, гуруч, макка жухори тановул этиб туриш тавсия этилади;
✅5. Ичимликлардан узок кайнаган урик суви, мойи усулдан, яъни 100 грамм асални 1 литр совук сувга солиб, паст оловда 600 – 700 грамм сув колгунча кайнатиш ва уни чой урнида ичиш лозим;
✅6. Сабзидан, тутдан ва бошка мевалардан пиширилган шинниларни суви кочган нон билан тановул килиш;
✅7. Асосан суюк, бирок ковурилмаган, кайнатма овкатлардан ейиш керак;
✅8. Куюк овкатлардан ширгуруч, шовла, манти, хоним, факат пиёзигина ковурилган серсабзи палов тановул килинади;
❗️Овкатларни ош куклари, шакароб, мурч, катик, зира билан истеъмол килиш фойдалидир.
❗️Бехи уригини янчиб, истеъмол килиш юрак хасталигига даво.
❗️Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.
🔴Юрак – томир хасталиклари, бош айланиши, пешоб тутилиши, томирлар касаллиги хамда кувватсизликда дулананинг шифобахш хусусияти каттадир.
⚜Маълумки, юрак киши танасидаги барча огирликни уз зиммасига олган аъзодир. Шундай экан, хар кандай юрак хасталигини даволашда овкат микдорини ва кувватини бироз камайтириб истеъмол килиш лозим.
⚜Узида юрак хасталигини билган одамлар кишмиш узумини пишган мавсумида хар куни иложи борича куп еса, иншааллох, шифо топади.
⚜Айрим асаб ва рухий хасталикларни, шунингдек, юракнинг одатдагидан тез уриши касаллига Куръони каримни овоз чикариб укиш ёки биров укиганда, уни эътибор билан тинглаш даво булади. Чунки Парвардигоримиз кудрати билан Куръони карим оятларида инсон аъзоларидаги иммун толаларини уйготувчи электр заррачалари бор.
⚜Хурмо узидаги куп хил дори-дармонлари билан мевалар ичида анжирга жуда якин туради. Баъзи жихатларда анжирдан бир мунча устунлиги бор. Шу боисдан, у юрак хасталикларининг хамма турларига, диккинафас, истиско, сил касалликларининг хам хамма турларига даволиги бор. Уни хар кандай бетоб одам истеъмол килса булади.