Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
🥛Cут уйқусизлик билан курашишда ёрдам беради. Шунинг учун кечаси уйқуга кетишдан олдин сут ичиш мароқли уйқуни таъминлайди.

👨‍⚕️ @OnlineDoctorUz
ОШҚОЗОНДА ОҒРИҚ КУЗАТИЛСА

Агар ошқозонда оғирлик кузатилса, қуйидаги тавсиялардан фойдаланиб кўринг.

👉🏼 1 ошқошиқ ялпиз ўсимлиги 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 40 дақиқа тиндирилади. Дамлама 3 қисмга бўлиб, кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин истеъмол қилинади.

👉🏼 1 ошқошиқ шивит уруғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 30 дақиқа тиндирилади. Дамлама кунига 2 маҳал ярим стакандан ичиб тугатилади.

👨‍⚕️ @OnlineDoctorUz
Ошқозон яраси учун маслаҳатлар.

1⃣ Ошқозон яраси учун бир ой давомида овқатдан олдин 3 дақиқа давомида кунига 20 марта қайнатилган картошкадан янги, тузсиз сув ичиш керак.

2⃣ Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси учун қора смородина меваларидан шарбат тайёрланг ва овқатдан олдин кунига 50 мл 3 махал ичинг.

👨‍⚕️ @OnlineDoctorUz
Massa yi'gish uchun 10 ta maslahat!

1. Har uch soatda ovqatlaning, lekin kam kamdan;

2. OYU ni (oqsillar, yog'lar va uglevodlarning nisbati) hisobga olganingizga ishonch hosil qiling;

3. Xamir, tez ovqat, souslar, mayonez, shirinliklar, gazlangan ichimliklar, yog'li va qovurilgan ovqatlarni yo'q qiling;

4. Ertalabki nonushtani o'tkazib yubormang - unga alohida e'tibor bering;

5. Oxirgi ovqat yotishdan ikki-uch soat oldin bo'lishi kerak va u faqat oqsilli ovqatlardan iborat bo'lishi kerak;

6. Shirinliklarni mevalar bilan almashtiring va ertalab iste'mol qiling, banan eng yaxshisidir; 🍌

7. Spirtli ichimliklar ichmang;

8. Jismoniy mashqlar qilishdan ikki soat oldin ovqatlanishni unutmang - och qoringa mashq qila olmaysiz. Ovqat murakkab uglevodlar va oqsillardan iborat bo'lishi kerak;

9. Suv balansiga rioya qiling: kuniga 1 kg tana uchun kamida 35-40 ml suv iching ( 60 kg vaznga 2.1-2.4 litr suv, 70 kg vaznga 2,5-3 litr suv);
10. Hech qachon mono (ovqatsiz) dietalarga rioya qilmang.
👨‍⚕️ @OnlineDoctor
❓Тана ҳарорати 37°С бўлганда уни тушириш керакми?

🌡Агар тана ҳарорати 37 даражага етган бўлса, организм вирусга қарши оқсил интерферонини ишлаб чиқариш орқали инфекцияга қарши кураша бошлайди.

☝️🏼Бунда ҳароратни туширишга ҳаракат қилиш орқали тананинг шамоллашни енгиш қобилиятидан маҳрум қилган бўламиз.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
🍵Кўк чой қон босимини туширади, танадаги ёғ қатламларини парчалайди. Шунингдек, стрессдан ҳимоялайди, мия иш фаолиятини яхшилайди.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
😷Битта ниқобдан қайта фойдаланиш зарарлари ҳақида

🌬Ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди.

😷Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.

🔸Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлик ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди.

📌Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
🍋Лимон қомат учун нимаси билан фойдали?

Бу мева бизнинг танамиздаги ички муҳитнинг реакциясини нормаллаштиради (у ишқорли маҳсулотлар туркумига киради). У кам калорияли мева ҳисобланади (100 г лимон 34 ккал га эга). Бу нордон мева ўз таркибида аскорбин кислотасини сақлаш бўйича етакчи ўсимликлардан бири ҳисобланади. Диетологларнинг фикрича, бу витамин озиш суръатини оширади.

🍋 Лимон ўз таркибида целлюлоза сақлайди, бу модда овқат ҳазм қилиш аъзолари ишини яхшилайди, танани зарарли моддалардан тозалайди. Метаболизм жараёнининг тезлашишига органик кислоталар ёрдам беради. Лимон ўз таркибида ёғлар алмашинуви учун зарур бўлган элемент – кальций сақлайди. Бу цитрус мева инсоннинг иш қобилиятини оширади, кайфиятни яхшилайди, тери тонусини оширади. Лимонни ўткир босқичдаги нефрит, ошқозон яраси касаллиги, панкреатит, гастрит зўриққан пайтда истеъмол қилиш тақиқланади.

Занжабил лимон билан биргаликда озишга ёрдам беради – бу мевалардан кўпинча хушбўй ёғ эритувчи ичимликлар тайёрланади. Таъмни яхшилаш ва бу воситаларнинг самарадорлигини ошириш учун бу ичимликларга баъзи қўшимчалар қўшилади. Ичимликнинг бир марталик порцияси унинг таркибига қараб 0,5-1 стаканни ташкил қилади. Тайёр занжабил ичимликларини сузгичдан сузиб олиш керак, агар бундай қилинмаса унинг таъми жуда ўткирлашиб кетади.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
 Inson organizmi judayam ko‘p issiqlik ajratib chiqaradi, bir kunda ajralib chiqqan issiqlik energiyasi 30 litr suvni qaynatishga yetarkan.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
🇺🇿✓
Xolesterol miqdori yuqori bo'lgan ovqatlarni iste'mol qilish nega zararli ekanligi haqida hali ham savollar mavjud?

Ha bu qon tomir devori!

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
​“Тез ёрдам”га 2020 давомида 3 миллиондан ортиқ шошилинч бўлмаган мурожаатлар келиб тушган

Кутилмаганда рўй берадиган бахтсиз ҳодисалар, фавқулодда ҳолатлар пайтида ёки касалликлар ҳуруж қилганда ҳар қандай инсон тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Мамлакатимизда бу йўналишда шаклланган замонавий тиббий ёрдам тизими халқимизга тезкор ва малакали тиббий хизмат кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда. Кейинги йилларда ушбу тизимнинг моддий-техник базаси такомиллашмоқда.

Шошилинч ва тез тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бироқ, давлатимиз томонидан яратилаётган замонавий шароитларга қарамай, соҳада ҳали қатор ўйлантирадиган масалалар ҳам йўқ эмас. Масалан, баъзи ҳолларда чақириқ жойига “тез ёрдам”нинг кечикиб бориши ана шундай масалалардан биридир.

Жумладан, 2020 йил давомида умумий мурожаатларнинг 2,5 фоиз ҳолатларда чақириққа кечикиб келиш ҳолатлари юз берган. Тўғри, бу фоиз ўтган йиллардаги бу борадаги кўрсаткичларда анча паст. Аммо шу ўринда, хўш, “103” хизмати ходимлар ва ихтисослашган автотранспорт воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлса, унда нега баъзи ҳолларда “тез ёрдам” кечикади, деган ҳақли савол туғилиши табиий.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга аксарият ҳолатларда йўлларда “тез ёрдам” машинасига йўл берилмаслик, манзилларни аниқ кўрсатмаслик, асоссиз ва ёлғон чақириқлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Биргина 2020 давомида ушбу хизматга 3 миллиондан ортиқ шошилинч бўлмаган ҳолатлардаги мурожаатлар келиб тушган.

Тараққий этган хорижий давлатларда йўлларда “тез ёрдам” машиналари учун алоҳида йўлаклар барпо этилган. Бу йўллар доимо очиқ туради. Шу билан бирга, “тез ёрдам”га йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори.

Мамлакатимизда кейинги йилларда бунёдкорлик ишлари жараёнида бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. Чунки, йўлларимизда “тез ёрдам” машинасига йўл бермаслик ҳолатлари ҳали ҳам тез-тез учрамоқда. Қачонки, машина чақирув сигналини ёқсагина, йўл бўшатилиши мумкин.

Афсуски, чақирув сигналига парво қилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳолбуки, бу ҳаётда ҳеч бир инсон тасодифий бахтсиз ҳодисалардан, соғлиғи билан боғлиқ муаммо юз беришидан кафолатланмаган.

Шундай экан, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғи учун ҳамиша эътиборли ва масъулиятли бўлиш инсонийликнинг муҳим қоидасидир.

👨‍⚕️ @OnlineDoctor
🔴 Камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир

– Сурункали чарчоқ, иммунитет сустлашиши ҳамда камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир. Кунора 2 тадан редиска ейишга одаталансангиз, икки ёноғингизга қизиллик югуриб, гемоглобин миқдори ортади.

– Кечки овқатда ёғли, қаттиқ қовурилган таомларни редиска қўшилган салат билан бирга истеъмол қилиш ҳазм фаолиятини яхшилайди.

– Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир. Таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

– Авитаминоз юзага келмаслиги учун кўклам чоғи редискани канда қилмаслик керак.

– Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки егулик есангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.

– Кам калория маҳсулот эканлиги сабаб парҳездаги хонимлар учун асқотади.

– Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановул қилишлари лозим. Бу полиз экини таркибидаги моддалар қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.

– Энг фойдаси – редискадаги фитоцидлар бўлиб, организмни чиниқтириши билан ажралиб туради.

👨‍⚕ @OnlineDoctor
​❌Аёллар кофе ичманг! Бу сиз учун хавфли.Нега дейсизми? Уқиб гувохи булинг.

🔴Ҳар куни ва тез-тез кофе ичишга одатланиб қолиш аёлларнинг сийдик қопчасида сурункали муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳарвард илмий маркази мутахассислари кофеиннинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш жараёнида шундайхулосага келишди.

🔴Кунига 4 чашка кофе ичиш аёллар учун жуда хавфли экан. Узоқ муддатли текширувлардан сўнг тадқиқотчилар маълум қилишича, 4 йил давомида кунига 4 чашкадан кофе истеъмол қилиш нозик жинс вакилларида сурункали сийдик тутолмаслик касаллигини келтириб чиқаради. Бу танада кофеин миқдори кўпайиб кетиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади.
🔴 Тиббиётчилар кунига 450 мг кофеиннинг танага кириши (4 чашка кофе) бунга сабаб бўлишини аниқ ҳисоблаб чиқдилар. 300 мг.дан кам истеъмол қилувчиларда эса муаммолар кузатилмади. 

👨‍⚕@OnlineDoctor
​🔴Ревматизмдан ҳалос бўлиш усуллари ёхуд бу касаллик билан кимлар оғрийди?

❗️Ревматизм – юрак-қонтомир системасининг ялиғланиши билан боғлиқ бўлган инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бу касаллик асосан хроник қайталаниб кечадиган касаллик ҳисобланади.
 
❗️Ревматизм бириктирувчи тўқиманинг кенг тарқалган ялиғланиши билан боғлиқ касаллик. Бунда асосан, юрак, бўғимлар ва бошқа азолар яллиғланади. Ревматизм касаллигига асосан ангина билан оғриган беморлар чалинади.
 
❗️Совқатиш ревматизмнинг авж олишига сабаб бўлади, шу сабабли касаллик кўпроқ йилнинг совуқ ва намгарчилик мавсумларида кузатилади.
 
❗️Ревматизмга кўп ҳолатларда 7-15 ёшли болалар чалинади. Баъзи ҳолатларда касаллик кучли бошланиши мумкин. Касаллик инсон танасида қуйидагича ҳолатда пайдо бўлади. Ангинадан тузалиб соғайгандан сўнг 10-14 кун ўтгач, ҳарорат яна кўтарилади, оғриқ пайдо бўлади, тирсак, билаккафт усти, тизза, бўғимлар ва бошқа тана аъзолари қизариб, шишиб чиқади.
 
❗️Лекин 10-12 кундан сўнг полиартритнинг барча аломатлари йўқолиб кетади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат,чунки бу юракни зарарлайди, бу эса юрак парогини юзага келтиради.
 
❗️Ревматизмнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун уй-жой шароитларини яхшилаш, болалар муассасаларида юқимли касалликлар олдини олиш, жисмоний машғулот билан шуғулланиш сингари соғломлаштириш тадбирлари киради.
 
✅Шунингдек, лимон таркибидаги A, V1, V2, S ва R дармондорилар яллиғланган организмни тиклайди.
 
❗️Ревматизмни уй шароитида даволаш мумкин. Бугун биз сизларга баъзи тавсияларни айтиб ўтамиз.
 
✅3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда кайнатинг, сўнгра эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан 1 стакандан дамламани ичинг.
 
✅Майдаланган пиёзни оғриқ бор жойга 20-30 дақиқадан кунига 2-3 маротаба бажаринг. Қизил картошкани қирғичдан ўтказиб оғриётган қисмига қўйинг ва устини тоза мато билан ўранг, бу муолажа ҳам яхши таъсир қилади.
 
✅1 ой давомида картошка соки ичилади. Меёр: бир кунда 1 стакан. Бу муолажа ревматизмни даволашда яхши самара беради.
 
❗️Ревматизм инсон жиддий таъсир кўрсатувчи касалликдир. У айниқса юракнинг зўриқишига олиб келади ва баъзи ҳолатларда юрак парогини келтириб чиқаради.
 
❗️Эҳтиёт бўлинг, соғлигингизни асранг, ахир сиз оила-аъзоларингизга кераксиз!

👨‍⚕@OnlineDoctor
​🔴Инсон организимида КАЛЬЦИЙ етишмовчилигининг аломатлари

❗️Инсон саломатлиги ҳамда хотиржамлиги учун организмда барча витаминлар ва минерал моддалар меъёрда бўлиши зарур.

❗️У ёки бу модданинг етишмовчилигидан инсон танаси хасталаниб, бу ҳақда сигнал беради.
Бу кальций моддасига ҳам тегишлидир. Унинг етишмовчилигидан нафақат болалар ва ёши улуғ кишилар, балки меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли ҳам азият чекади.
❗️Бундан ташқари ёшлигида етарли миқдорда кальций моддасига бой неъматлардан истеъмол қилмаслик қариганда суяк ва бўғим касалликларига чалинишга сабаб бўлади.

✅Қуйида келтириладиган танадаги ўзгаришлар кишини бу ҳақда огоҳлантиради:
➖Тирноқ, соч ва суяклар мўртлиги.
➖Тирноқ юпқалашиб, секин ўсади, лат ейиш ва синиш ҳоллари осон бўлиб қолади.
➖Сочларнинг ранги ўчиб, кўп тўкилади, учларидан синиши кўпаяди.
➖Кальций етишмовчилигидан тишлар заифлашади. Улар синувчан ва шикастланишга таъсирчан бўлиб қолади.
➖Кальций етишмовчилигини бошидан кечираётган киши асабий ва сержаҳл бўлиб қолади. Тез чарчайди, фикрлари тарқоқ бўлади. Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз бериб туради.
➖Болаларда ўсишнинг секинлашуви кальций етишмовчилигидан дарак беради.

✅Организм кальцийни ўзлаштиришига маъданли газлаштирилган ичимликлар, кофе ва алкоголь тўсқинлик қилади.

👨‍⚕@OnlineDoctor
​🔴​​Бош оғриғига халқ табобатидан 8 ҳил даво усули

• Овқат яхши ҳазм бўлмаганда, сафро тиқилганда, бош оғриганда мойчечакли чой шифо бўлади.
• Шамоллаш, тумовдаги оғриқда ялпизли чой айни муддао.
• Шунчаки бошни шарф ёки рўмол билан ўраб 10-15 дақиқа тинч ўтириш ҳам оғриқни қолдиради.
• Пешонага лимон бўлакларини пўчоғи билан бирга қўйиш ҳам самара беради.
• Янги чиқарилган картошка шарбати ҳам оғриқни қолдиради.
• Илиқ қайнаган сув ичинг. У ўта иссиқ ҳам совуқ ҳам бўлмасин. У томирлардаги сқилишнинг олдини олади ва томирлардан қой айланиши яхшиланади.
• Оддий карам баргидан битта олиб бош устига қўйиш билан оғриқдан холос бўлиш мумкин.
• Қовоқ шарбатини пахтага шимдирингда қулоққа қўйинг. Бир неча дақиқадан кейин оғриқ қолганини ҳис қиласиз.

👨‍⚕@OnlineDoctor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolajonlar dori ichmay qaysarlik qilganda yaxshi usul ekan... 😉

👨‍⚕@OnlineDoctor
😴 Инсонлар ёшига қараб кунда неча соат ухлаши керак❓

👨‍⚕@OnlineDoctor
​🔴Эркаклар саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар


✅Помидор

Таркибида ликопин моддаси борлиги сабаб у эркакларда ошқозон ва простата безида саратон юзага келишининг олдини олади. Юрак хасталикларида фойдали. Шунинг учун жуфтингизга томат шарбатидан ичириб туринг.

✅Гўшт

Эркаклар гўштли таомларни хуш кўришади. Бу маҳсулот таркибидаги оқсиллар, темир моддаси ва микроэлементларга бойлиги сабаб, мушакларни мустаҳкамлайди. Фақат бир шарти, аёллар ёғсиз гўштлардан таомлар тайёрлашга одатланишлари керак.

✅Балиқ гўшти

Айниқса, ёғлиси! Таркибида Омега-3 кистоласи фаолияти жуда зарур! Иммунитетни кўтариб, қон айланишинияхшилайди. Эркакларда саратон хасталиги кузатилиши даражасини пасайтиради.

✅Кўкатлар

Айниқса, эркак 40 ёшдан ошгандан сўнг кўкатлар таомларга доимий ҳамрох бўлиши керак. Сельдерей кўкати эркак организмини ёшартириб, қон босимини меъёрда ушлайди, иммунитетини оширади.

✅Брокколи

Асаб тизими ва юрак фаолияти учун фойдали. Простата бези саратони, ошқозон хасталикларининг олдини олади.

✅Сули ёрмаси

Марганец, В1 витамини, клетчатка, фосфор, магний ва оқсилга бой маҳсулот эркакларга тетиклик бахш этибгина қолмай, қондаги ёғлилик даражасини пасайтириб, иммунитетни оширади. Нонуштага оила аъзоларингиз учун сули ёрмасидан бўтқа тайёрлашни унутманг.

✅Занжабил

Эркаклар организми учун жуда муҳим маҳсулот. Энергия бахш этади, қувватни оширади. Кучли жинс вакиллари жисмоний ва руҳий чарчоқ ҳис қилишганида занжабилли чой ичиш тавсия этилади.

✅Сут маҳсулотлари

Масалан, творог ва пишлоқ мунтазам тановул қилишнинг фойдаси жисмоний машқлар бажариш билан тенг экан.

👨‍⚕@OnlineDoctor