Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Нима учун ялангоёқ юриш фойдали

Ички органларнинг ишлаши учун масъул бўлган кўплаб рефлектор нуқталар мавжуд;
✔️ Пойабзалсиз юриш оёқларингизни дам олишига имкон беради. Болалар ҳам оёқнинг табиий камарларини ҳосил қилади;
электр асбоблари яқинида жойлашган пайтда тўпланган статик кучланишни чиқариб ташлашга ёрдам беради;
✔️ Ёзда ялангоёқ иссиқ қум ёки ерда юриш пайтида сиз тез-тез оёқларида пайдо бўлган замбуруғларга қарши фаол курашишингиз мумкин бу эса уларга қарши иммунитет ҳосил бўлишига сабаб болади;
✔️ ️Альтсгеймер ва склерознинг олдини олиш. Ялангоёқ юриш қон айланишини яхшилайди, шунинг учун мия нормал иш учун етарли миқдорда кислород олади.

💊@OnlineDoctorUz💊
Калтсийни танадан ювадиган маҳсулотлар.

✔️ Пальма ёғи. Бу калтсийнинг танада сўрилишини олдини олади, одатда жуда кўп фойдали моддаларнинг ассимиляция даражасини пасайтиради.
✔️ Қаҳва. Кўп миқдорда қаҳва истеъмол қилиш танадан калтсийни ва бошқа минералларни ҳам ювади.
✔️ Шакар ва ширин газланган сув калтсийнинг ассимиляциясига тўсқинлик қилади. Агар сиз кўп ширинлик истеъмол қилсангиз, ичак микрофлораси бузилади ва барча фойдали моддалар ичакда сўрилади.
✔️ Кўп миқдорда туз ва спиртли ичимликлар калтсий маҳсулотлари сингиб кетишига таъсир қилади.


💊@OnlineDoctorUz💊
ҲАЯЖОННИ БОСУВЧИ ФОЙДАЛИ УСУЛЛАР

1-усул. Ўзингизга бўлган ишончни оширишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздаги инсонларга бир назар ташлаб кўрингчи. Улар ҳам худди сиздай одам, ҳеч нарсаси билан ажралиб туришмайди ҳам. Шундай экан, ҳаяжонланишга не ҳожат?

2-усул. Маълум информацияни охиригача билмаслик оқибатида инсон ҳаяжонланиши мумкин. Кўпчилик олдида гапиришга чиқишдан олдин айтиладиган гапларни, маълумотларни яхшилаб ёд олинг.

3-усул. Айрим психологлар ҳаяжонланишни бартараф этишда терини бироз чимчилаб қўйишни тавсия этишади. Бироз ғайриоддий туюлишига қарамай, мазкур усул нисбатан самарали таъсир кўрсатади. Негаки чимчилаш вақтида пайдо бўлган оғриқ ҳисси хаёлдаги бўлмағур фикрларни қочиришга ёрдам берар экан.

4-усул. Йога каби гимнастик машқлар билан шуғулланиш ички хотиржамликка эришишга ёрдам беради.

5-усул. Агар сиздаги ҳаяжонланиш кўпчилик олдида гапиришдан қўрқиш билан боғлиқ бўлса, олдиндан тайёргарлик қилишга одатланинг. Бунда кўзгу қаршисида гапириш ҳам яхши ёрдам бериши мумкин. Ёки бўлмаса аудитория қаршисига чиққанингизда хонада худди бир ўзингиз ёлғиз қолгандай тасаввур қилинг-да, нутқ сўзлашга ҳаракат қилинг.

6-усул. Ҳаяжонланадиган воқеа кутилаётган куни эрталабдан совуқ душ қабул қилинг. Негаки терига совуқ сув таъсир кўрсатиши организмда бахт гормони бўлмиш, эндорфин ишлаб чиқарилишини қувватлайди. Натижада кайфиятингиз кўтарилиб, ўзингизга бўлган ишончингиз ортади.

💊@OnlineDoctorUz💊
КЎП ЕБ ҚЎЙГАН БЎЛСАНГИЗ...

🔹 Меъёридан ортиқ еб қўйганингизни ҳис қилаётган бўлсангиз, тоза ҳавода сайр қилишга чиқинг. Енгил гимнастик машқлар, фаол чуқур-чуқур нафас олиш ҳам овқат ҳазмини яхшилашга ёрдам беради: бунда қўллар бош устида бирлаштирилиб, юқорига тортилади (15-20 марта).

🔹 Қўллар юқорида жипслаштирилганча ўнгга-чапга эгилишдан иборат енгил машқлар ҳам ҳазм қилиш жараёнини қувватлашда айни муддао бўлади (ошқозон ишини енгиллаштириб, ошқозонни ҳазм қилиш жараёнига тайёрлайди).

🔹 Қўлнинг кўрсаткич бармоқлари массаж қилинади. Иккала қўлнинг кўрсаткич бармоқлари бир-бирига занжир кўринишида жипслаштирилади ва икки чеккага тортилади (бу машқ жигар фаолиятини яхшилайди).

🔹 Ошқозонда оғирлик ҳисси йўқолмагунча ётиб олманг. Кўп еб қўйиш ҳолатида сут-қатиқ маҳсулотларини ичиш ёки кўк чой ичиш ҳам ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради.

💊@OnlineDoctorUz💊
Жигарни тозалаш мумкинми?

Қонни заҳарли моддалардан тозалашда, асосан, жигарга оғирлик кўпроқ тушади. Аммо ушбу аъзонинг ўзини тозалаш мумкинми? Мумкин экан.

Лавлаги
Бу ишда лавлаги ёрдам беради. Лавлаги таркибидаги пектин моддаси жигар тўқималари фаолиятини ва унда қон айланишини яхшлайди.
Натижада, хилтлардан тозаланган жигар яна ўз ишини тўлақонли бажара бошлайди.

Карам
Ошқозон-ичак тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳазм шираси ишлаб чиқарилишини қувватлайди. Ундаги фойдали сульфорфан моддаси ораганизмнинг заҳарли моддаларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиришга ёрдам беради.

💊@OnlineDoctorUz💊
Ҳомиладорлик вақтида веналар варикоз кенгайиши.

https://youtu.be/Rr0aJDA-2L4

@OnlineDoctorUz
📌 Kecha yurtimizda 897 nafar kishida koronavirus aniqlanib, 5 nafar bemor vafot etdi

🔺2021-yil 7-avgust holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda koronavirus infeksiyasi qayd etilganlar soni 136635 (+897) nafarni tashkil etmoqda.

🔴Yangi kasallanish holatlarining:
📌97 nafari Qoraqalpog‘iston Respublikasida,
📌42 nafari Andijon viloyatida,
📌22 nafari Buxoro viloyatida,
📌85 nafari Jizzax viloyatida,
📌38 nafari Qashqadaryo viloyatida,
📌20 nafari Navoiy viloyatida,
📌41 nafari Namangan viloyatida,
📌96 nafari Samarqand viloyatida,
📌24 nafari Sirdaryo viloyatida,
📌98 nafari Surxondaryo viloyatida,
📌82 nafari Farg‘ona viloyatida,
📌38 nafari Xorazm viloyatida,
📌97 nafari Toshkent viloyatida,
📌117 nafari Toshkent shahrida

💊@OnlineDoctorUz💊
Тез-тез ич кетиши безовта қилса, бунинг сабаби нима?

🔷 Ич кетишининг сабаблари кўп.
🔻Ўткир ва сурункали панкреатит.
🔻Холецистит.
🔻Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яралари.
🔻Овқатдан заҳарланиш.
🔻Нотўғри овқатланиш.

❌ Бундай ҳолатларда ёғли ва қовурилган овқатлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар истеъмол қилиш, газли ва спиртли ичимликлар ичиш, ич кетишини кучайтирувчи мева ва сабзавотлар (ўрик, шафтоли, қовун, тарвуз) мумкин эмас.

✅ Кўп суюқлик ичиш, енгил таомланиш тавсия этилади ва асосийси, гастроэнтеролог кўригига бориш лозим. Ич кетишининг сабабини аниқлаб, сўнгра керакли даво муолажасини кўллаш лозим.

@OnlineDoctorUz
❓Buqoq kasalligi nasldan naslga o‘tadimi?

❕Albatta buqoq kasalligi nasl suradi.

🔸 Jumladan, buqoqning tugunli, autoimmun tireoidit va yoyma zahar turi ota-onadan bolaga ham o‘tishi mumkin.

🔹Biroq salomatlikka e’tiborli bo‘linsa, shifokor ko‘rigidan tez-tez o‘tib turilsa, xastalikning bolaga o‘tish xavfi kamayadi.

@OnlineDoctorUz
‍⚡️⚡️⚡️#Диққат_Тезкор

❗️Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 25 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланган

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар тарбияланувчиларининг касалланиш ҳолатини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, 2 августдан 11 августгача интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар Тошкент педиатрия институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент 1-шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолмоқда. Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Касалхонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан консилиум ўтказилиб касалхонага ётқизилган тарбияланувчиларга клиник кўринишларига кўра «Ботулизм» ташхисига гумон қилинган. Якуний ташхис эпидемиологик текширув натижалари ҳамда бактериологик тадқиқот маълумотларига асосланиб қўйилади. Даволаниш давомида 21 нафар тарбияланувчиларнинг саломатлиги ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Касалликка чалинмаган мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳар куни тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб назоратга олинмоқда.

Бундан ташқари ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилда келтирилган хабарга кўра ушбу мактабгача таълим ташкилотида 1 нафар тарбияланувчининг озиқ-овқат заҳарланишидан вафот этганлиги келтирилган. Расмий маълумотларга кўра, тарбияланувчи Б.М.Д 2021 йил 2 августгдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан “Шифохонадан ташқари икки томонлама ўчоқли пневмония. Aсоратлари: Юрак қон-томир етишмовчилиги. Мия шиши.” ташхиси қўйилиб даволаш ишлари олиб борилган, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай пневмония касаллиги асоратларига кўра юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни биологик ўлим қайд этилган.

Ҳолат юзасидан бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, ўтказилган текширув натижаларига кўра Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қўшимча маълумот берилади.

✅ Ушбу маълумотларни имкон қадар яқинларингизга етказиб қўйинг ва каналга обуна бўлишни унутманг.

☝️🏻Азизлар ўзингиз, яқинларингиз, ва атрофимиздагиларни эхтиёт қилайлик !!!

☝️🏻Муддати ўтган маҳсулотлардан эхтиёт бўлайлик азизлар !!!


@OnlineDoctorUz @OnlineDoctorUz
😷 COVID-19ga qarshi emlashga monelik (to‘siq) qiluvchi holatlar:

❌ vaksinaning komponentlariga yuqori sezgirligi bo‘lgan shaxslar;

❌anamnezida og‘ir allergik reaksiyalari bo‘lgan shaxslar;

❌ o‘tkir yuqumli va yuqumsiz kasalliklar bilan kasallanganlar;

❌ homilador va emizuvchi ayollar;

❌ 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar;

❌ OIV infeksiyasiga chalingan shaxslar

@OnlineDoctorUz