Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
‍⚡️⚡️⚡️#Диққат_Тезкор

❗️Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 25 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланган

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар тарбияланувчиларининг касалланиш ҳолатини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, 2 августдан 11 августгача интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар Тошкент педиатрия институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент 1-шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолмоқда. Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Касалхонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан консилиум ўтказилиб касалхонага ётқизилган тарбияланувчиларга клиник кўринишларига кўра «Ботулизм» ташхисига гумон қилинган. Якуний ташхис эпидемиологик текширув натижалари ҳамда бактериологик тадқиқот маълумотларига асосланиб қўйилади. Даволаниш давомида 21 нафар тарбияланувчиларнинг саломатлиги ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Касалликка чалинмаган мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳар куни тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб назоратга олинмоқда.

Бундан ташқари ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилда келтирилган хабарга кўра ушбу мактабгача таълим ташкилотида 1 нафар тарбияланувчининг озиқ-овқат заҳарланишидан вафот этганлиги келтирилган. Расмий маълумотларга кўра, тарбияланувчи Б.М.Д 2021 йил 2 августгдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан “Шифохонадан ташқари икки томонлама ўчоқли пневмония. Aсоратлари: Юрак қон-томир етишмовчилиги. Мия шиши.” ташхиси қўйилиб даволаш ишлари олиб борилган, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай пневмония касаллиги асоратларига кўра юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни биологик ўлим қайд этилган.

Ҳолат юзасидан бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, ўтказилган текширув натижаларига кўра Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қўшимча маълумот берилади.

✅ Ушбу маълумотларни имкон қадар яқинларингизга етказиб қўйинг ва каналга обуна бўлишни унутманг.

☝️🏻Азизлар ўзингиз, яқинларингиз, ва атрофимиздагиларни эхтиёт қилайлик !!!

☝️🏻Муддати ўтган маҳсулотлардан эхтиёт бўлайлик азизлар !!!


@OnlineDoctorUz @OnlineDoctorUz
😷 COVID-19ga qarshi emlashga monelik (to‘siq) qiluvchi holatlar:

❌ vaksinaning komponentlariga yuqori sezgirligi bo‘lgan shaxslar;

❌anamnezida og‘ir allergik reaksiyalari bo‘lgan shaxslar;

❌ o‘tkir yuqumli va yuqumsiz kasalliklar bilan kasallanganlar;

❌ homilador va emizuvchi ayollar;

❌ 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar;

❌ OIV infeksiyasiga chalingan shaxslar

@OnlineDoctorUz
Тос соҳаси мушаклари бўшлиги жинсий алоқа сифатига, ичаклар ва сийдик қопи фаолиятига таъсир қилади. Кегел машқлари орқали сиз айнан шу мушаклар фаолиятини яхшилай оласиз.

Видеода батафсил...

https://youtu.be/GMWCg0ydGz4

@OnlineDoctorUz
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИ

☑️ Тибетликларнинг бир гапи бор: суюқ овқатни чайнаб е, қуюқ овқатни ич! Бу суюқ овқатни ҳам майда-майда қисмларда, қуюқ овқатни эса суюқ кўринишга келгунча чайнаб ейиш кераклигини англатади. Чайналган масса ошқозонга ўзи оқиб кирадиган даражада бўлиши керак.

☑️ Ичимликларни овқат маҳалида ичманг: чой ва шарбатларни овқатланиб бўлгач, 30 дақиқадан сўнг ичиш мумкин. Овқатланишдан 20 дақиқа олдин оддий сув ичиш эса иштаҳани камайтиришга ёрдам беради. Ичимликни майда ҳўпламларда ичинг.

☑️ Секин овқатланинг, ишингиз қочиб кетмайди. Тўйганлик ҳақидаги сигнал ошқозондан мияга 30 дақиқадан сўнг боради. Шунинг учун секинроқ овқатланиш керак, токи мия ошқозондаги ўзгаришларни сезишга улгурсин.

☑️ Диққатингизни чалғитманг. Овқат маҳалида телевизор кўриш, суҳбатлашиш, китоб ўқиш мутлақо мумкин эмас. Бутун диққатингизни организмингизни озиқ моддалар билан тўйинтираётганлигингизга қаратинг.

☑️ Тушкун кайфиятда дастурхон олдига ўтирманг. Акс ҳолда, ёмон кайфиятингизни овқатга қўшиб еб қўясиз.

@OnlineDoctorUz @OnlineDoctorUz
БУЙРАГИ ХАСТАЛАР ҚАНЧА СУВ ИЧИШИ КЕРАК?

Буйрак фаолияти етишмовчилигида истеъмол қилинадиган сув миқдори бир кунда 0,8–1 литрдан ошмаслиги керак. Имкон қадар кунига 4–6 марта овқатланиш, таомлар эса, иложи борича, тузсиз бўлиши лозим.
Беморнинг қон босими юқори бўлса, туздан буткул воз кечган маъқул. Ҳатто нон ҳам тузсиз бўлгани яхши. Макарон маҳсулотлари, барча турдаги пишлоқларда туз миқдори кўп бўлгани учун уларнинг истеъмолини назорат қилиш соғ-саломат юришингиз учун фойдалидир.

@OnlineDoctorUz @OnlineDoctorUz
Ўт димланишини уй шароитида йўқотиш.

https://youtu.be/rJmVu1qk3Yw

@OnlineDoctorUz
Ортиқча тана вазни ҳам тиббиёт олдидаги глобал муаммолардан саналади. Шу сабабдан каналда шу мавзуга доир туркум видеолар тақдим этамиз.

Бу видеода ўзингиздаги ортиқча тана вазнини даражасини аниқлаш ва дастлабки даво тавсияларини оласиз.

https://youtu.be/HulZ5nNIv_8

@OnlineDoctorUz
❗️Bolalarni silkitmang!

☑️ Bolaga beparvo munosabatda bo'lish natijasida yuzaga keladigan bosh travmasi yangi tug'ilgan chaqaloqlar va 2 yoshgacha bo'lgan bolalar kasalligi, nogironligining asosiy sabablaridan biridir.

@OnlineDoctorUz
👍1
Ҳомиланинг чаноқ билан жойлашуви таҳминан 3% туғруқларда учраб, юқори перинатал патология бериши билан маълум. Шу сабабли бундай ҳолатда алоҳида кузатув ва тактика талаб қилади.

Хўш, бу ҳолатнинг сабаби нимада? Нима қилиш керак?

Видео шу ҳақда.

https://youtu.be/X0WRpgCLYI8

@OnlineDoctorUz
❓Қайси витамин аёллар учун муҳим ҳисобланади?

⚜️ Энг керакли витамин фолий кислотаси бўлиб, у юрак ва қон томирларнинг ишлашини ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Сочларнинг ўсишига ёрдам беради ва узоқ вақт оқаришдан сақлайди. Терини соғлом ранг билан таъминлайди.

🔷 Фолий кислотаси В6 ва В12 витаминлари билан биргаликда кўз касалликлари хавфини 30% га камайтиради. Ҳомиладорликда ҳам тавсия этилади. Сабаби болада умуртқа поғонаси касалликларини олдини олишга ва ҳомила асаб тизимининг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

✅ Фолий кислотасини узоқ вақт қабул қилиш нафақат ҳомиладорлик ва туғуруқ вақтида асоратлардан халос бўлиш, балки менопаузанинг эрта бошланмаслигига ёрдам беради.

🔘 Бу витамин қовун, яшил нўхат, хурмо ва цитрус мевалар таркибида бор.

@OnlineDoctorUz
Абу Али ибн Синонинг Тиб қонунлари асарида жигар, ошқозоннинг қатор касалликларини даволашда пистага ташқи яраларни битирувчи восита сифатида катта ўрин ажратилган. Писта сурункали ўпка касалликларини даволашда ҳам қўлланилади. Мағзи устидаги қатламдан тайёрланган настойкани ошқозон касалликларида истъмол қилишади. Минг йиллаб давомида Шарқда пистани одам вужудидан зарарли моддаларни чиқарувчи ажойиб даволаш воситаси деб ҳисоблашган. Суриялик табиблар ва форс табиблари ортиқча вазндан халос бўлиш ва сарвиқомат бўлиш истагидаги одамларга писта истеъмол қилишни буюришган.

@OnlineDoctorUz
💻 Bolalar kompyuterda qancha vaqt o‘tirishlari kerak?

🖲 Shifokorlarning fikriga ko‘ra, 2-5 yoshli bolalar kompyuterda yoki smartfon bilan kuniga 1 soatdan ko‘p vaqt o‘tkazmasliklari kerak.

❌ Bir yarim yoshga yetgunga qadar bolalarga ekranli gadjetlar oldida o‘tirish tavsiya etilmaydi

@OnlineDoctorUz