Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Одатда симфизит туғруқдан сўнг ривожланишига қарамай, айрим ҳолларда ҳомиладорлик вақтида ҳам учраб туради. Бу ҳомиладор аёл учун кучли оғриқ деганидир. Бу ҳолат нима учун юзага чиқади? Олдини олиш учун ёки даволаш учун нималар қилишимиз керак?
Видео шу ҳақда.

https://youtu.be/OiUjTD4ZNq0

@OnlineDoctorUz
❓Болаларда тирноқ тишлаш одатини даволаш мумкинми?

✅ Тирноқ ва унинг атрофини тишлаш ҳолати онихофагия деб аталади. Бу одат кўпроқ психологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлади ва стресс, ташвиш ёки қаттиқ тушкунлик пайтида кузатилади. Бунинг сабабини чуқур кузатув орқали аниқлаш мумкин.

❗️Агар бола кўпчиликнинг олдига чиқишдан аввал тирноқларини тишлай бошласа, бунинг сабаби одамларга нисбатан бироз қўрқув бўлиши мумкин. Бу ҳолат оилага янги чақалоқнинг келиши натижасида эътиборнинг камайиши сабабли ҳам кузатилади.

🔸Болалар асосан автоматик тарзда, ўзининг хатти-ҳаракатидан бехабар бу ишни амалга оширади. Болаларни ушбу одатдан танбеҳ бериб қайтариб бўлмайди. Бу одатни бартараф этиш учун қўлларни ўйинчоқлар билан банд қилиш лозим. Ҳаммасидан ҳам фойдалиси - ота-она меҳри ва эътиборидир
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Носнинг организмга таъсири қандай?

☢️ Носни тайёрлашда тамаки барги, ўсимлик ёғи, оҳак, кул, сув каби воситалар ишлатилади. Шунинг учун унинг таркибида никотин, маргимуш, поташ ва яна кўплаб заҳарли моддалар бўлади. Бу моддалар инсон саломатлиги учун жиддий хавф солади.

🔷 Улар юрак-қон томир, жигар, буйрак ва ўпка каби муҳим аъзолар фаолиятини бузади.
🔷 Нос таркибидаги маҳсулотлар тишларни емиради.
🔷 Оғиз, тил, қизилўнгач ва ошқозон раки нос чекувчиларда кўп ривожланади.
🔷 Нос чекувчиларда жинсий қувват пасайиши ва бепуштлик ривожланади.
🔷 Бош мия ва унинг қон-томирларига таъсир қилиб, бош мия атрофияси ва унинг оқибатида хотира пасайиши, диққатнинг камайиши, уйқунинг бузилиши, эринчоқлик, асабийлик кабиларни келтириб чиқаради.

❇️ Бундан ташқари носга руҳий ва жисмоний қарамлик сигарет маҳсулотларига нисбатан кўпроқ ривожланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Уйқуни кўришга таъсири

Уйқу сифати кўриш кескинлигига ва контраст сезувчанлигига таъсир қилади. Агар сиз ухламаган бўлсангиз, унда кўриш пастроқ бўлади ва диққат марказида бўлиш тезлиги яқинларингизга, кейин эса узоқ объектларга сезиларли даражада камаяди.
Буни ўзгартириш учун масъул бўлган кўзнинг ички мушакларининг оҳангига боғлиқ. Контраст сезгирлиги ҳам ёмон бўлади. Қоронғуликка мослашиш учун кўпроқ вақт керак бўлади.
Кўпроқ дам олинг ва яхши кўриш билан завқланинг.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Бўй ўсиши неча ёшгача давом этади?

🌀 Бўй ўсиши одатда 25 ёшгача давом этиши мумкин, лекин бўй ўсишининг асосий қисми қиз болаларда 10-11 ёшдан то 16-18 ёшгача, ўғил болаларда эса 14 ёшдан то 18 ёшгача давом этади.

🚫 Кейинги даврларда ўсиш жараёни секинлик билан давом этади ва 25 ёшга бориб тўхтайди.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ЖИГАР УЧУН ФОЙДАЛИ ЕГУЛИКЛАР

✔️ ёғсиз гўшт ва балиқ (буғлаб, қайнатиб пиширилган);
✔️ ёрмалар ва макарон маҳсулотларидан тайёрланган таомлар;
✔️ сариёғ ва ўсимлик ёғи;
✔️ яшил сабзавотлар. Сариқ ва қизил рангдаги сабзавотларни чеклашга тўғри келади. Булар помидор, сабзи, қизил ва сариқ булғор қалампири, қовоқ кабилардир. Гап шундаки, сариқ ва қизил рангдаги сабзавотлардаги каротин моддасидан жигарда А витамини ажралади ва бу жараён жигар учун қўшимча зўриқишдир;
✔️ мевалардан ўрик қоқи, майиз, қуритилган анжир, хурмо, олхўри ва банан ҳам фойдалидир.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Қандли диабет касаллигининг қандай асоратлари бор?

🔷 Қандли диабетнинг асоратлари 2 хил, ўткир ва сурункали бўлади. Асоратлар инсулин ва дори воситаларини ўз вақтида қабул қилмаслик, парҳезни бузиш, узоқ вақт қонда қанд миқдорининг баланд бўлиши, жисмоний ҳаракатларнинг камлиги сабабли келиб чиқади. Қандли диабет кўз, буйрак, юрак, нерв системаси ва оёқларга таъсир қилади.

✅ Нерв системасидаги ўзгаришлар сабабли оёқларда сезувчанлик пасаяди ва турли яралар, кесилиш ва иссиқ-совуққа сезгирлик камаяди. Шу сабабли қулай оёқ кийимлар кийиш, оёқларни иссиқ ва совуқдан асраш, тирноқларни эҳтиёткорлик билан олиш, кремлардан фойдаланиш зарур.
Буйракларда асоратларнинг олдини олиш учун қон босимини назорат қилиш ва туз истеъмолини камайтириш лозим.

❗️Йилда 1 марта невропатолог, кўз шифокори ва оёқ мутахассиси кўригидан ўтиш, қонда қанд миқдорини доимий назорат қилиш ва текширтириш зарур.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Жинсий алоқа инсон учун фақатгина ёқимли бўлиб, унда юзага келадиган ҳар қандай оғриқ муаммо сифатида қаралиши керак. Бунинг устига жинсий ҳаётда яшовчи аёлларнинг таҳминан 10% қисмида алоқа вақтида оғриқ бўлиши муаммонинг тарқалганлиги билдиради. Унинг сабаблари орасида оддий шамоллашдан бошлаб, ўсма касалликларигача бор.

Видео шу ҳақда.

https://youtu.be/P8lEBisgUcU

@OnlineDoctorUz
БАЛИҚНИНГ 5 ФОЙДАСИ

1️⃣ Депрессияни бартараф қилади.

2️⃣ Кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

3️⃣ Астма ривожланишининг олдини олади.

4️⃣ Яллиғланишга қарши таъсирга эга.

5️⃣ Диабет хавфини камайтиради.

Шундай экан, азиз бекажонлар, иложи бўлса таомномангизга балиқли таомларни ҳам киритганингиз маъқул.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ТТГ ёки тиреотроп гормон тузилиши бўйича гликопротеид гормон бўлиб, гипофизнинг олд бўлагидаги базофил ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилади. Ушбу гормонни миқдорини гипоталамуснинг рилизинг омили, соматостатин, биоген аминлар ва тиреоид гормонлар белгилайди. Яъни айнан улар таъсирида ТТГ кам ёки кўп ишлаб чиқарилади.
ТТГ қалқонсимон безда қон айланишини яхшилаб, қон зардобидаги йодни без ҳужайраларига ўтишини таъминлайди. Бу эса қалқонсимон безда Т3 (трийодтиронин) ва Т4 (тироксин) гормонлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
Ушбу гормон миқдори кўпгина касалликларда аниқланиб, қон олишдан аввал 8-14 соатли очлик тавсия қилинади. Кундузи қон олишга тўғри келса камида 4 соат очлик тавсия қилинади.

Қуйидаги касалликларда ТТГ миқдори ошади:

- Тиротропинома
- Гипофиз базофил аденомаси
- ТТГ ажралишини назорати бузилиши синдроми
- Тиреоид гормонларга сезувчанликнинг бузилиши синдроми
- Бирламчи ва иккиламчи гипотиреоз
- Ювенил гипотиреоз
- Компенсациялашмаган бирламчи буйрак етишмовчилиги
- Ўткир ости тиреоиди ва Хашимото бўқоқи
- Ўпка ракида эктопик ишлаб чиқариш
- Гипофиз ўсмалари
- Оғир соматик ва руҳий касалликлар
- Оғир преэклампсия
- Холецистэктомия
- Оғир жисмоний зўриқиш
- Қўрғошиндан заҳарланиш
- Гемодиализ
- Тутқаноққа қарши воситалар билан даволаниш

Қуйидаги касалликларлар эса ТТГ миқдори камайган бўлади:

- Токсик бўқоқ
- Тиротоксик аденома
- ТТГга боғлиқ бўлмаган тиротоксикоз
- Ҳомиладорлик гипертиреози ва туғруқдан кейинги гипофиз некрози
- Т3 токсикоз
- Латент тиротоксикоз
- Аутоиммун тиреоидитда транзитор тиротоксикоз
- Т4 билан мустақил даволанганда юзага келадиган тиротоксикоз
- Гипофиз шикасти
- Руҳий стресс
- Оч қолиш
- Анаболик стероидлар, кортикостероидлар, цитостатиклар, бета-адреномиметиклар каби дорилар қабули
- Гиперпролактинемияни даволаш учун берилган дорилар қабули


@OnlineDoctorUz
❓Нима учун машғулотлар вақтида пульсни кузатиб бориш керак?

🏋️‍♂️ Савол: Машғулот пайтида пульсни кузатиб туриш учун турли гаджетлар ўрнатилган бўлади. Бунинг сабаби нима?

✅ Жавоб: Сўнги йилларда машғулот вақтида пульсни кузатиб туриш муҳимлиги ҳақида кўп бор гапириляпти.

⌚️ Бунинг учун турли дизайндаги гаджетлар а ақлли соатлардан фойдаланишмоқда. Бунинг сабаби оддий.

❤️ Юрак уришини кузатиб туриш юракнинг маълум бир вақтда қандай ишлаётганлигини билиш учун муҳимдир. Бу ерда асосий мақсад ортиқча зўриқиш ва ҳаддан ташқари толиқишнинг олдини олишдир.

💪 Бундан ташқари юрак уришини назорат қилиш машғулотларни янада самарали ташкил қилишга ёрдам беради.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Янги туғилган чақалоқни қачон чўмилтириш керак?

✅ Чақалоқни турли касалликлардан сақлаш учун уни доимий равишда чўмилтириб туриш керак. Лекин бола киндиги тушиб кетгунга қадар қуруқ сақланиши мақсадга мувофиқ.

🔶 Унга қадар эса бола баданини тоза, юмшоқ, илиқ, нам сочиқ билан артиб туриш керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz
КУЗ ФАСЛИДА БУРУН БИТСА...

▪️Бурун битиши, одатда, бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари, жумладан, сурункали ринит, мавсумий аллергик ринит ва бурун тўсиғи қийшиқ инсонларда кузатилади.

🔹 Доимий бурун битиши натижасида бурун бўшлиғида бактериялар ривожланади. Организмни касаллик қўзғатувчи бактериялардан халос қилиш учун бурунни вақти-вақти билан истеъмол содаси ёки денгиз тузи қўшилган эритма билан ювиш керак.

🔹 Бурун битиб қолганда фойдаланиладиган томчилар (ёки спрейлар) керагидан кўп ишлатилса, бурун шиллиқ қаватини қуритади. Бу эса бактериялар кўпайишига сабаб бўлади.
Сизга шифокор кўригидан ўтишни ва унинг тавсияси асосида даволанишни маслаҳат берамиз.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Бугунги кунда дунё тиббиёти жуда катта ютуқларга эришган. Шулардан бири робот-хирургдир. Тўғри, операцияларни мустақил равишда бажармайди. Лекин хирурглар ишини анча осонлаштириб беради.

Видео шу ҳақда.

https://youtu.be/LHgdkJjvc20

@OnlineDoctorUz
Озиқ-овқат - бу дори ва овқат ҳазм қилиш озиқ-овқат терапиясининг муҳим таркибий қисмидир.

Қисқача айтганда, озиқ-овқатдан имкон қадар кўпроқ энергия ва озуқа олиш учун яхши ҳазм қилишингиз керак.
Озиқ-овқат терапияси дунёсида яхши ҳазм қилиш бошқа ҳамма нарсанинг асосидир.
Овқатланиш яхшироқ бўлса, ҳар бир киши учун бир хил нарса тўғри келмайди. Ҳар биримизга турли озиқ-овқатлар фойда келтиради.
Бундан ташқари, озиқ — овқатнинг калория миқдори сизнинг ҳазм қилиш ва метаболизмингизга асосланган бўлсин.
Озиқ-овқат сизнинг танангизга ҳам таъсир қилади.
Баъзи овқатлар энергия тўплаш ёки қонни мустаҳкамлаш учун фойдалидир, бошқалари ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилса, бошқа маҳсулотлар уларни парчалаш учун ишлатилади.
❗️Шарқий анъанага кўра, озиқ-овқат кунига уч марта истеъмол қилиниши дори ҳисобланади.
Агар сиз касал бўлсангиз, аввал ўзингизни тўғри озиқ-овқат билан даволашга ҳаракат қилинг, агар у ёрдам бермаса, дамлама ва ўтларга мурожаат қилишингиз керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz
🥘Қовурилган, ёғли таомлар, ширинликларни кўп истеъмол қилиш жиғилдон қайнашига сабаб бўлади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ҚОН ТАҲЛИЛИ ТОПШИРИШ ТАРТИБЛАРИ

Қон таҳлили топширишдан аввал қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
1️⃣. Таҳлил учун қонни қорин оч пайтида топшириш керак. Охирги овқат қабул қилинганидан кейин камида 12 соат ўтган бўлиши лозим. Қон таҳлили топширишдан олдин 2-3 кун давомида ўзингизни ёғли овқатдан тийинг.

2️⃣. Таҳлилдан олдин бир сутка давомида спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Ҳеч қандай иссиқлик муолажаларини ҳам ўтказманг (ҳаммом, саунани кейинга қолдиринг). Шу билан бирга оғир жисмоний юкламаларни ҳам бажарманг.

3️⃣. Ҳар хил муолажалар (массаж, укол, рентген), дори воситаларини қабул қилиш мумкин эмас.

4️⃣. Шифокор кўригига навбат кутаётганда тезроқ таҳлил топширишга ошиқманг. Таҳлил топширишдан олдин 5-10 дақиқа дам олинг.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Қачон ўпкани комьпютер томографияси килиш керак?

🟢 МСКТ текшируви ўпка касалликларини ташхислашда жуда катта аҳамиятга эга. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бу текширувда нурланиш хавфи кўпроқ.

🔷Пандемия даврида одамлар ҳар куни МСКТга тушишга тайёр ва тартибсиз текширувдан ўтишмоқда. Айнан Covid-19 инфекциясига гумон қилинганда текширувдан фақатгина касалликнинг 6-7 кунидан кейин ўтиш мумкин.

🦠 Бунда беморда ҳансираш, нафас етишмовчилиги, тана ҳароратининг 38 даражадан юқори бўлиши, сатурация кўрсаткичининг 95 фоиздан паст бўлиши, узоқ давом этаётган қуруқ йўтал, кўкракдаги оғриқ кабиларнинг бўлиши МСКТ ўтказишга кўрсатма ҳисобланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ковиддан кейинги синдром нима?

🦠 Covid-19 касаллиги билан касалланиб тузалгандан кейин унинг белгилари йўқолиб кетади. Лекин айрим беморларда тузалгандан кейин ҳам баъзи касаллик белгилари кузатилади ва бу ҳолат ковиддан кейинги синдром деб аталади. Одатда бу ҳолат 12 ҳафтагача, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин.

1️⃣ Унинг белгилари: ҳолсизлик, ҳансираш, кўкракдаги оғирлик ҳиси, юрак тез уриши.
2️⃣Бош оғриғи, мушаклар ёки бўғимлардаги оғриқлар бўлиши мумкин.
3️⃣ Шунингдек, беморларда соч тўкилиши, тишларнинг тушиши, ҳид ва там сезишнинг бузилиши ёки йўқолиши ҳам кузатилади.
4️⃣ Айрим ҳолатларда танага ёки оғиз бўшлиғига турли хилдаги тошмалар тошади, беморларда ич қотиши, ёки аксинча, ич кетиши ҳам кузатилиши мумкин.
5️⃣ Кўпчиликда узоқ вақт давомида тана ҳароратининг 37-37,5 С гача кўтарилиши кузатилади.

👨🏻‍⚕️ Бундай пайтда шифокор тавсияси асосида симптоматик даволанилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz