Online doctor ( Онлайн доктор )
1.69K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
❓Энергетик ичимликлар танага қандай таъсир кўрсатишини биласизми?

🥤Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади. Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

🟣 Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

☑️ Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

❎ Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди.

https://t.me/OnlineDoctorUz
✅ Margarinni nonushtaga iste’mol qiladiganlar uchun!

🔸Margarinni tarkibida: suv, emulsifikatorlar va sun'iy o‘simlik yog‘lari mavjud.

🔸Shunday qilib, margarin tarkibidagi trans yog‘lar xolesterin darajasini ortishiga va yurak xastaliklariga sabab bo‘ladi

Margarini nonustaga iste’mol qilish taqitlanadi🙅🏻‍♂️

https://t.me/OnlineDoctorUz
🚰 Plastik idishlar bakteriya koloniyalarini yig‘ishga moyildir

🔹Bir martalik ishlatiladigan idishlar esa bundan ham battar: ya'ni ularni yaxshilab yuvish qiyin.

Xullas, bunday idishlarni ishlatganda tozalikka qat'iy rioya qiling

Sog’ligizni asrang!

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Она қорнидаги ҳомила ташқи муҳитдаги овозларни эшитадими?

🔷 Ривожланишнинг 5-6 ҳафтасида ҳомилада бош мия шаклланади, 8-10 ҳафтада эса эшитиш анализаторлари пайдо бўлади. Дастлаб, ҳомила она организмидаги юрак уриши, томирлардаги қон ҳаракатини эшитади. 12-16 ҳафтадан бошлаб барча овозларни эшита бошлайди.

🔶 Ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила онасини ва онаси билан кўп мулоқот қилувчи инсонларнинг овозларини таний бошлайди. Шу боис туғилган чақалоқ кўплаб товушлар орасидан ота-онасининг овозини ажрата олади. Она ҳомиладорлик вақтида эшитишга одатланган мусиқалар туғилган чақалоққа тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, чунки чақалоқ ҳомиладорлик хотираси билан дунёга келади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
❓ Пистанинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

🟢 Писта инсон организми учун жуда фойдали маҳсулот, айниқса, уйқу олдидан истеъмол қилинганда фойдаси сезилади.

🟣 Таркибида жуда кўп ёғ бўлишига қарамай, фойдали, айниқса сурункали чарчоққа қарши 1-рақамли маҳсулот.

🟠 Писта таркибида (50 фоиз ёғдан ташқари) магний, В6 витамини ва оқсил мавжуд. Таркибидаги шу моддалар борлиги сабабли ҳам бу маҳсулот тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи ҳисобланади. Бундан ташқари бу маҳсулот инсон психоэмоционал ҳолатини меъёрлаштиради.

https://t.me/OnlineDoctorUz
​​ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ

❓Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир жойда «eрга қараб ётиш дўзахийларга мосдир» дeган сўзни кўриб қолдим. Бу гап тўғрими? Мeн кўпинча шу ҳолатда уйқуга кeтишга одатланиб қолганман.

✅ ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга қараб ётиш борасида : “У дўзах аҳлининг ётишидир”, бошқа бир ривоятда “У Аллоҳ азза ва жалла ғазаб қиладиган ётишдир” деганлар. Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринчасига ётган кишини кўриб, : “Бу Аллоҳ ва Унинг расули ғазаб қиладиган ётишдир” дедилар. Термизий ривояти.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда қоринчасига ётиб ухлаётган кишининг олдидан ўтиб, оёқлари билан уни туртдилар ва : “Тур, ўтириб ол, чунки бу ухлаш жаҳаннамий ухлашдир” дедилар. Тиббиёт ҳам бундай уйқунинг зарарларини исботлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
❓Соғлом бўлай десангиз...

▪️ Эрта туринг.
▪️ Тўйиб ухланг.
▪️ Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг.
▪️ Кўпроқ суюқлик ичинг.
▪️ Қуруқ меваларни рационга кўпроқ қўшинг.
▪️ Ҳўл мевалар кўпроқ истеъмол қилинг.
▪️ Меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилинг. Вақти вақти билан дам олинг.
▪️ Доимо яхши, позитив фикрланг.
▪️ Фаол ҳаётни йўлга қўйинг (спорт билан шуғулланинг).
▪️ Кўпроқ пиёда юринг.

https://t.me/OnlineDoctorUz
✅ НОННИ БИР КУНДАН КЕЙИН ЕЙИШ КЕРАК

🍞 Янги ёпилган нон ошқозон ичакларда тиқилма ҳосил қилишга мойил бўлади.

📌 Сабаби уни структурасида ҳали хамирлик, ёпишқоқлик хоссаси тўлиқ кетмаган бўлади. Шунинг учун нонни бир кундан кейин ейиш керак.

https://t.me/OnlineDoctorUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Бу кунда яқинларингиз қилинг зиёрат,
🌺 Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат,
🌼 Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат,
🍀 Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Ассалому алайкум Азиз қадрдоним.

Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин.

Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни ҳайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Яна бир бор Жума муборак бўлсин.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Тиш пастасининг елимланган қисмидаги рангли чизиқлар нимани англатишини биласизми?

⭕️ Деярли барча тиш пасталарида рангли (яшил, кўк, қора, қизил) чизиқлар мавжуд.
💚 Яшил ранг - мутлақо зарарсиз бўлиб, болалар ва аллергияга мойил инсонлар бемалол қўллаши мумкин,100 фоиз табиий маҳсулотдан тайёрланган.
💙 Кўк ранг- маҳсулот таркибидаги моддаларнинг 20 фоизи табиий, 80 фоизи синтетик йўл билан олинган моддалар ташкил этади. Унга соғлик учун зарарли бўёқлар қўшилганлигини билдиради.
🖤 Қора ранг - маҳсулот таркибида табиий моддалар умуман йўқ, барча моддалар синтетик йўл билан олинган, тишни оқартирувчи кучли модда сақланганлиги сабабли тиш эмалини зарарлаши мумкин.
❤️ Қизил ранг - маҳсулот таркиби 50 фоиз табиий маҳсулотдан ташкил топган, дори воситалари сақлаганлиги сабабли даволовчи хусусиятга эга эканлигини билдиради.

🚫 Эслатиб ўтиш керакки, бу нисбий қараш бўлиб, тиш пасталарининг сифатида таркибий қисм муҳим роль ўйнайди.

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
​​⁉️ Йил номларини биласизми?

▫️1991 йил — «Aлишер Навоий йили».
▫️1992 йил — «Ҳамширалар йили».
▫️1993 йил — «Aҳмад Яссавий йили».
▫️1994 йил — «Мирзо Улуғбек йили».
▫️1995 йил — «Aбу Aли ибн Сино йили».
▫️1996 йил — «Aмир Темур йили».
▫️1997 йил — «Инсон манфаатлари йили».
▫️1998 йил — «Оила йили».
▫️1999 йил — «Aёллар йили».
▫️2000 йил — «Соғлом авлод йили».
▫️2001 йил — «Она ва бола йили».
▫️2002 йил — «Қарияларни қадрлаш йили».
▫️2003 йил — «Обод маҳалла йили».
▫️2004 йил — «Меҳр-мурувват йили».
▫️2005 йил — «Сиҳат-саломатлик йили».
▫️2006 йил — «Ҳомийлар ва шифокорлар йили».
▫️2007 йил — «Ижтимоий ҳимоя йили».
▫️2008 йил — «Ёшлар йили».
▫️2009 йил — «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили».
▫️2010 йил — «Баркамол авлод йили».
▫️2011 йил — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили».
▫️2012 йил — «Мустаҳкам оила йили».
▫️2013 йил — «Обод турмуш йили».
▫️2014 йил — «Соғлом бола йили».
▫️2015 йил — «Кексаларни эъзозлаш йили».
▫️2016 йил — «Соғлом она ва бола йили».
▫️2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили».
▫️2018 йил — «Фаол тадбиркорлик, инновасион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили».
▫️2019 йил — «Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили».
▫️2020 йил — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили».
▫️2021 йил — «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили».

✅ 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Прик тести нима?

✅ Прик тести - кенг тарқалган диагностика усулларидан бири бўлиб, нафас олиш йўллари ва терининг аллергик касалликларига сабаб бўлган аллергенларни аниқлашга ёрдам беради.

☑️ Йил давомида ёки мавсумий ринит, кўзда яллиғланиш ҳолатлари, бронхиал астма, нафас сиқилиши, терида тошмалар, терида ва шиллиқ қаватларда шишлар кузатилган беморларга ушбу диагностика усули тавсия этилади.

🔹Прик тести аллерголог томонидан амалга оширилади. Бунда бемор қўллари тери остига турли аллергенлар оз миқдорда юборилади ва натижа 20 дақиқадан сўнг кўрилади. Даво муолажаси эса тест натижасига кўра тавсия этилади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Чекасизми? Апельсин истеъмол қилинг!

🍊Чекувчиларга чекмайдиганларга қараганда 2 барабар кўпроқ С витамини кераклигини билармидингиз?

🍊С витамини танадан захарли токсинларни бартараф этади. Тамаки тутунининг зарарли таъсирини камайтиради.

🍊Бундан ташқари, никотинни ушбу С витамини танадан йўқ қилади. С витамини етишмовчилигини тўлдириш учун, чекувчилар, имкон қадар кўпроқ С витаминига бой бўлган, озиқ-овқатларни истеъмол қилиши керак бўлади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
✅ Нонуштага тухум еган бўлсангиз ҳозир кўзларингиз сизга раҳмат айтмоқда.

🕶 Лутеин ва зеаксантин антиоксидантлар бўлиб, улар ретинада тўпланиб, кўзларни зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Улар катаракта ва бошқа кўз патологиялари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 4,5 ҳафта давомида кунига 1,3 дона тухум сариғини истеъмол қилиш қонда зеаксантин миқдорини 114–142% ва лутеин миқдорини 28–50% га оширади. Бу кўзларга фойдали таъсир кўрсатиш учун етарлидир.

https://t.me/OnlineDoctorUz
✅ Қишда оғиз орқали нафас олиш зарарли.

Бурун бўшлиғи ноёб кондиционердир. Агар ташқарида -20g бўлса, бурун бўшлиғида +37g бўлади. Парли ваннали ҳаво +70g бўлса, бурун бўшлиғида ўша-ўша +37g бўлади. Яъни бурун орқали ўтадиган ҳаво иситилади ёки совутилади. Ҳолатга қараб, намланади. Оғиз бўшлиғида эса, бундай «кондиционер» йўқ.

Агар оғзингиздан нафас олсангиз, совуқ ҳаво тўғридан-тўғри тамоққа боради ва гипотермия билан ҳимоя функциялари пасаяди.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❗️Фойдали тавсиялар

1️⃣ Телефон ва уяли телефонларни чап қулоғингизга тутиб гаплашинг.

2️⃣ Қаҳвани кунига бир маротаба ичинг.

3️⃣ Таблетка, капсула сингари дори воситаларини муздек сув билан ичманг.

4️⃣ Кечки соат 17:00 дан сўнг таомни кўп миқдорда истеъмол қилманг.

5️⃣ Ёғда қовурилган, хазми қийин бўлган таомларни камайтиринг.

6️⃣ Кундузи кўпроқ сув ичиб, кечаси камроқ ичинг.

7️⃣ Уяли телефонни қувватлантираётганингизда ўзингиздан узоқроқга қўйинг. Агар қўл телефонингизнинг қуввати 15-20% дан кам бўлса (айниқса интернет ёқиғлигида) фойдаланманг. Чунки бу ҳолатда нурланиш 1000 баробарга кучаяди.

8️⃣ Қулоқчинлардан (наушники) узоқ вақт фойдаланманг. Эшитиш қобилиятига зарари бор.

9️⃣ Ухлаш учун энг уйғун вақт 22:00 дан тонгги 06:00 гача.

🔟 Уйқудан олдин дори қабул қилган бўлсангиз, дарров ётиб олманг.

❗️ Энг асосийси! Нафасингизни инсонларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишлик билан хушбўйлантиришни унутманг!

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Уйқуда тишларимни ғижирлатаман. Бунинг сабаби нима?

✅ Тишларни ғижирлатиш тиббиётда бруксизм деб аталади. Тиббиётда ушбу ҳолатга нафақат касалликлар билан, балки психологик ҳолатлар билан ҳам боғлиқ деб қаралади. Баъзи инсонларнинг организмлари стресс ҳолатларини ҳаракатлар орқали, яъни бруксизм тарзида намоён қилиши мумкин.

☑️ Кучли чарчаш, сурункали кам ухлаш ҳам бруксизмни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари тишларнинг нотўғри жойлашуви, антидепрессантлар қабул қилиш, зарарли одатлар, гижжалар ҳам бруксизмни келтириб чиқаради. Спиртли ичимликлар ҳам ушбу ҳолатни кучайтиради.

🔹Уйқуда тишларни ғижирлатиш кузатилганда биринчи навбатда тиш шифокорига мурожаат қилиш ва оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш лозим. Бундан ташқари уйқу режимини тартибга солиш, зарарли одатлардан воз кечиш ва организмда гижжалар борлигини аниқлаш лозим.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Сўйилган ҳайвоннинг қайси қисмларини ейиш ҳаром?

Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир: 
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик пуфак.

Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ: 
«Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардир. Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Консерва: фойда ёки зарар

🥫Ҳар биримиз консерваланган балиқ, гўшт ёки сабзавот консерваларини истеъмол қиламиз. Бундай озиқ-овқат фойдали ёки зарарли эканлигини аниқлаш вақти келди.

❗️Албатта, консервалар соғлом овқатланиш асосида одамлар учун тавсия этилган овқатлар рўйхатида эмас. Аввало, балиқ ва гўшт консерваларида кўп туз мавжуд. Ва кимёвий қўшимчаларнинг тўлиқ тўплами бўлиши мумкин - барчаси ишлаб чиқарувчига боғлиқ. Аммо бундай маҳсулотни жуда зарарли деб ҳисобламаслик керак, муҳим аминокислоталар, соғлом ёғлар, витаминлар ва антиоксидантлар юқори сифатли консерваларда мавжуд. Асосийси, композицияга эътибор бериш ва кимёвий қўшимчаларнинг минимал фоизига эга идишларни танлашдир.

🧫Уйда тайёрланган консерва ҳам ҳар доим ҳам фойдали эмас. Агар пишириш технологияси бузилган бўлса, заҳарланиш, ботулизм ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўз пуфагисиз яшаш мумкинми?

✅ Организмдаги барча органлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, турли системалар фаолиятида бир-бирини тўлдириб туради. Ўт пуфаги ҳазм системасининг аъзоларидан бири бўлиб, унда сафро сақланади. Жигар сафро ишлаб чиқаради ва ушбу сафро таомланиш орасидаги вақтларда ўт пуфагида сақланади. Сафро ёрдамида ошқозонга тушган овқатлар таркибидаги ёғлар парчаланади.

🔹 Ўт пуфагининг турли касалликларида ўт пуфаги олиб ташланади. Аслида ушбу аъзосиз ҳам яшаш мумкин. Фақат бир қатор ўзгаришлар бўлади. Сафро керакли миқдорда сақланмагани боис ёғли ва кучли қовурилган овқатлар истеъмол қилинганда овқат таркибидаги ёғларнинг парчаланиши бироз қийинлашади.

🔸Шу сабабли ушбу беморларга шифокор тавсиясига амал қилиш, парҳез қоидаларига риоя қилиш, ёғли, қовурилган, қийин ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмолини чеклаш, узоқ вақт оч қолмаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик тавсия этилади.

https://t.me/OnlineDoctorUz