Online doctor ( Онлайн доктор )
1.69K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
❓Пассив чекишнинг қандай
зарарлари бор?

✅ Бошқа инсон чеккан тамаки тутунидан нафас олишга пассив чекиш дейилади.

❗️Чекмайдиган инсон бошқа бир чекадиган инсоннинг тамаки тутунидан ҳамда чекувчи одам нафас олиб қайта чиқараётган тутундан нафас олиши оқибатида пассив чекувчига айланади.

🔷 Тамаки тутуни ёпиқ бинолар ҳавосини заҳарловчи асосий манба ҳисобланади. Тамаки таркибида 4000 дан ортиқ кимёвий воситалар бўлиб, улардан жуда кўпчилиги заҳарли таъсир кўрсатади.

✅ Пассив чекиш кўплаб касалликлар ривожланишига олиб келади. Аёлларда пассив чекиш оқибатида ўпка раки ривожланиш хавфи 25 фоизга ошади.
✅ Юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, сурункали бронхит каби касалликлар ҳам кўп учрайди.
✅Пассив чекиш астма ривожланиш хавфини 40-60 фоизга, инсульт хавфини эса 80 фоизга оширириши исботланган.
✅ Кўзларда таъсирчанлик, бош оғриғи, йўтал, бош айланиши, кўнгил айниши кабилар пассив чекувчиларнинг асосий шикоятлари ҳисобланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
👍2
❓Юракка стент қўйгандан кейин нималарга эътибор бериш керак?

❤️ Стентлаш амалиёти ўтказилгандан кейин ҳам юрак ишемик касаллигини даволашда ишлатиладиган дори воситаларини тўхтатиш мумкин эмас. Стентлашдан кейин шифокор ёзиб берган дори воситаларни қатъий тартиб асосида ичиб юриш зарур.
💚 Жисмоний фаоллик – стентлашдан кейин бир ой мобайнида спорт билан шуғулланиш мумкин эмас, лекин енгил машқлар бажариш мумкин.
🧡 Рационда ҳайвон ёғлари, углевод маҳсулотлари, ширинликлар ва туз камроқ бўлиши керак. Кофе ва кофеин сақловчи бошқа маҳсулотларни чеклаш керак.
Аксинча, ўсимлик ёғлари, мева ва сабзавотлар балиқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш касаллик қайталанишини олдини олади.
💙Амалиётдан кейин беморлар ҳолатига қараб одатий иш фаолиятига қайтишлари мумкин.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1
Буни барча билиши керак. Бизнинг танамиз қандай ишлайди?

6:00 — тананинг тўлиқ тетикланиши учун кортизол даражаси ошади.
7:00 — мелатонин ишлаб чиқарилиши тўхтайди.
9:00 — жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши энг фаол даражага чиқади.
10:00 — ақлий фаолиятнинг энг юқори чўққиси.
14:30 — ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун энг қулай пайт.
15:30 — одатларни шакллантиришнинг энг яхши вақти.
17:00 — мушакларнинг эластиклиги ва юрак қон-томир тизими фаол ишлайдиган вақт.
19:00 — қон босими ва тана ҳарорати энг юқорига даражага кўтариладиган вақт.
21:00 — танани уйқуга тайёрлаш учун мелатонин ишлаб чиқарила бошланади.
22:00 — овқат ҳазм қилиш тизими "тинчланади", чунки тана уйқуга тайёрланади.
2:00 — энг чуқур уйқу вақти
4:00 — энг паст тана ҳарорати қайд этиладиган вақт.
https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
Кунига 1 пачка сигарет чекадиган одам 1 йилда ўртача 7 миллион сўм сарф қилар экан

Агар у ойига $300 долларгача пул топса, у йилига 2 ой сигарет учун ишлар экан, шу арзийдими?

❗️Сигарет чекадиган кашанда танишларга юбориб қўямиз

https://t.me/OnlineDoctorUz
Покистонда бўлган воқеа

Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, машҳур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун аэропортга шошаётган эдилар. Кутилмаганда парвоз бошланганига ярим соат ўтгач яшин сабабли сaмoлётга жиддий шикаст етгани, натижада мажбурий равишда яқин атрофдаги аэропортга қўндирилаётгани эълон қилинди.

Доктор Эшон сaмoлёт ходимларига қараб: «Мен халқаро тоифадаги шифокорман, мендаги ҳар бир дақиқа одамларнинг жонлари баҳосига тенг туради. Сизлар бўлса менинг шу ерда сaмoлёт тузалишини кутиб ўн олти соат қолиб кетишимни истаяпсизларми?», – деб хитоб қилди.

Ходимлардан бири: «Эй доктор, шошаётган бўлсангиз ижарага машина олишингиз мумкин, ана шунда сафарингиз уч соатдан ошмайди», – деди. Доктор Эшон бу гапга рози бўлди ва такси чақиртирди.

Йўлда боришар экан, кутилмаганда об-ҳаво ўзгариб, қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Бунинг оқибатида йўлни кўриш қийин бўлиб қолди. Шу ҳолда икки соат юришгач, йўлдан адашганларини билишди ва чарчоқни ҳис қилишди.

Доктор Эшон ўша атрофда бир кичик уйни кўриб қолди ва машина эшик олдида тўхтади. Эшикни тақиллатгач ичкаридан кекса аёлнинг: «Ким бўлсангиз ҳам кираверинг, эшик очиқ», – деган овозини эшитди. Доктор ичкарига кирди ва кекса онахондан телефондан фойдаланиб олишни сўради. Кампир кулиб: «Қанақа телефон, эй болажоним, қаерга келиб қолганингизни билмаяпсизми? Бу ерда электр ҳам, телефон ҳам йўқ. Лекин, марҳамат, дам олинг, бир пиёла иссиқ чой ичинг! Ана у ерда таом бор, чарчагансиз, куч-қувват йиғиб олиш учун таом истеъмол қилинг», – деди. Доктор Эшон онахонга ташаккур айтиб, таомдан тановул қила бошлади. Бу пайт кекса аёл намоз ўқиб, дуо қилади. Доктор бирдан онахоннинг ёнидаги беланчак устида қимирламай ухлаётган кичик болага кўзи тушиб қолди. Онахон ора-орада беланчакни тебратиб қўярди. Шундай қилиб аёл узоқ вақт намоз ва дуо ила машғул бўлди. У ибодатини якунлагач доктор унга савол билан юзланди:

– Аллоҳга қасамки, саховатингиз, гўзал ахлоқингиз билан мени хижолатга солиб қўйдингиз. Шоядки, Аллоҳ дуоларингизни ижоб қилса.

– Болажоним, сен йўловчисан, сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан, дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ижобат қилди. Фақатгина битта дуойим қолди.

Доктор Эшон қизиқиб:

– Нима экан ўша дуо?, – деб сўради.

Онахон:

– Сиз кўриб турган бу болакай менинг набирам, ота-онасидан етим қолган, бўғимларига касаллик етди, биздаги барча табиблар уни давошлашдан ожиз бўлиб қолдилар. Менга уни даволай оладиган бир катта жарроҳ борлиги, унинг исми доктор Эшон экани ҳақида хабар беришди. Лекин у жарроҳ бу ердан узоқда яшайди. Менинг эса набирамни у ерга олиб боришга қувватим етмайди. Бечора болагинамга бир корҳол бўлишидан қўрқаман. Шунинг учун Аллоҳ таолога ишимни осонлаштиришини сўраб дуо қилдим, – деди.

Доктор Эшон йиғлаб, шундай деди:

Аллоҳга қасамки, сизнинг дуоларингиз сaмoлётларни тўхтатди, яшинларни ҳаракатга келтирди, ёмғир ёғдирди. Демак, буларнинг барчаси мен сизнинг олдингизга келишим учун юз берибди-да!

Агар банда Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан боғланса, ёрдамни фақат Ундан сўраса, Аллоҳ таоло у бандасига, албатта, мақсадига эришиши учун сабабларни осон қилиб қўяди.
👍5
Nima uchun issiqlik odamlarni ko'proq g'azablantiradi va tajovuzkor qiladi?

Issiq havoda tanamizda bir qator o'zgarishlar yuz beradi: yurak urishi tezlashadi, qon aylanishi va terlash ko'payadi, shuningdek simpatik asab tizimi bilan bog'liq metabolizm. Shuningdek, issiqlik testosteron ishlab chiqarishni ko'paytiradi, bu bizni tajovuzkor xulq-atvorga moyil qiladi.

https://t.me/OnlineDoctorUz
#Иймон_шифоси

Соғлиқ учун 60 дақиқа 


💫 Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

💫 Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

💫 Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

💫 Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

💫 Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

💫 Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охиригача ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.     

@OnlineDoctorUz
👍8
Жигар тикланиши мумкинми?

💉 Жигар тўлиқ тикланиш қобилиятига эга. Ҳатто асл ҳажмининг атиги 25 фоизи қолса ҳам, у яна ўсиши мумкин. Бирор киши ўз жигарининг ярмидан кўпини трансплантация қилиш учун кимгадир топширса, жигар икки ҳафта ичида асл ҳажмига қайтади.

@OnlineDoctorUz
👍3
Анаферон хақида

🧾 Tаркиби инсон интерферони гамма аффино шакли 0.003 гр

Фармэксперт таҳлили
🔍Анаферон бозорда дастлаб 2002 йилларда пайдо бўлган. Унда препаратга гамеопатик дори деб ёзилган эди.

Анаферон таркибига эьтибор берадиган бўлсак интерферон бу иммунитетни стимуллаши керакдай. Аммо тиббиётдан малумки тайёр интерферон ташқаридан кирса иммунитет дангаса бўлиб қолади. Бу дегани бола анаферон ичгани сари касалманд бўлиб қолаверади.

Дори эффекти исботланмаган.
🐧лактоза бор таркибида. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак 70-100 минг сўмга 10 гр шакар сотиб оляпсиз холос

Лекин маркетинг кучи туфайли рекламалар бериб буни роса халқ онггига айниқса врачларга сингдириган.

🔍Ӯзи грипп 4-5 кунда ўтиб кетади. Лекин агаферонни даволаш курси 7 кун.

П.с.: Хуллас пулингизни қаерга қўйишни билмаётган бўлсангиз анаферон сотиб олинг.

@OnlineDoctorUz
👍6
#ана_холос #янги_дори
#сепларинга

Келин томонга "баъзи бир куёв боллар" тўйда сеп сўрашидан аввал шунақа дори юборяпти экан 😂🤦‍♂️


@OnlineDoctorUz каналига обуна бўлинг !
👍4
Болани сутдан ажратиш бўйича тавсиялар

🔸Онада сутдан чиқариш даври бошланиши керак:
✔️Кўкрак ҳажми кичраяди;
✔️Она гўдагини бир неча кун эмизмаса ҳам қаттиқлашмай, юмшоқ бўлиб туради;

🔸Болани иккидан уч ёшгача бўлган вақтда кўкракдан ажратиш осон кечади.
🔸Эмизишни кескин тўхтатиб бўлмайди. Бу бола учун ортиқча стресс бўлади. Аввалига болани эмизишлар сонини камайтиринг. Уни эмизиш ўрнига шишача ёки пиёлада сут беринг.
✔️Кундузги эмизишлар сонини кундан-кунга камайтириб боринг.
✔️ Бола умуман эммай қўйгач, кечки эмизишлар сонини камайтиришни бошланг.

⚠️Сутдан ажратиш мумкин эмас:
Бола бирор касалликка чалинганда;
Ёки яқинда соғайиб, организми заиф бўлиб турганида;
Ёз пайтида она сутидан ажратманг!


@OnlineDoctorUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🥰1
Қон босимини дориларсиз қандай қилиб тушириш мумкин?

🛁Иссиқ ванна қабул қилинг.
Тахминан 45 даража ҳароратдаги сувда қўл ва оёқларингизни 10 дақиқа ушлаб туринг. Иссиқ сув қон томирларини кенгайтиради ва қон босимининг пасайишига олиб келади.

🍏Олма сиркаси билан компресс. Докани олма сиркаси билан намлаб, оёқтовонларига 10-15 дақиқа суринг. Сирка таркибида қон босимини пасайтирадиган моддалар мавжуд

Яқинларга хам улашинг!

@OnlineDoctorUz
👍4❤1
Бизни гармонлар бошқаради.

😴Мелатонин — уйқу гармони
😌Аденозин — ёқимли чарчоқ нейромедиатори
🙄Эндорфин — организмдаги табиий анестетиги
😊Серотонин — сизнинг яхши кайфиятингиз
🤗Дофамин — бу сизнинг ички истакларингиз
☺️Анандамид — чексиз бахтингиз
😡Норадреналин — сизнинг қувноқлигингиз, ғазаб ва фаоллигингиз.
😨Адреналин — бу қўрқувингиз.
🧐Ацетилхолин — сизнинг диққатингиз.


@OnlineDoctorUz каналига аъзо булинг !
👍5❤1
🍃Сурункали гайморитни оддий қора чой билан даволаш мумкин

✍Керак бўлади:
➖Бир чой қошиқ асал
➖Бир чой қошиқ эвкалипт настойкаси (дорихонада сотиб олиш керак)
➖Бир чой қошиқ кучли қора чой.

♻️Тайёрлаш: Барча ингредиентларни аралаштиринг ва кунига уч марта бурунга томизинг. Доз одатдаги пипетканинг ярмини ташкил қилади.

✅Даволаш муддати камида уч кун. Бироқ, енгиллик икки ёки уч марта қўллашдан кейин сезилади

@OnlineDoctorUz
👍3
КЎЗ АТРОФИДАГИ АЖИНЛАР УЧУН

Қуйидаги тавсиялар кўз атрофидаги ажинлардан халос бўлишга ёрдам беради.

✅ 2 чой қошиқ қаймоқга 1 чой қошиқ майдаланган петрушка аралаштирилади. Ушбу аралашма тозаланган кўз атрофидаги терига қўйилади. Ва 15 дақиқадан сўнг ювилади.

✅ 1 чой қошиқ асални 1 та тухум сариғи билан аралаштирилади. Ва қовоқнинг терисига юпқа қилиб суртилади. 15-20 дақиқадан кейин ювиб ташланади.


@OnlineDoctorUz
👍2
👼Нима учун чақалоқлар уни тебратишларини яхши кўради?

😇Болани тебратиш унга она қорнида бўлган даврини ўша пайтдаги онанинг ҳаракатини эслатиб, болага тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва уни ухлатиб қўяди.

🥰Уни елкасига аста уриб уҳлатиш ҳам унга она қорнидаги вақтларда таниш бўлиб қолган онанинг қадам товушларини эслатади. Бу ҳам болани тинчлантиради.
Алла айтиш ҳам боланинг нерв системасига тинчлантирувчи таъсир қилади.

@OnlineDoctorUz
👍9👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

@OnlineDoctorUz
❤2👍2
Ҳаттоки қулоқчин яъни наушникнинг симлари ҳам чалкашиб кетадиган бу дунёда, Аллоҳ таоло 97 000 километрлик томирларни чалкаштириб юбормаган... Аллоҳ ҳар қандай хато ва камчиликлардан покдир!

@OnlineDoctorUz
👍25🥰6🔥2
Режали туғилажак бола жинсини белгилаш учун Хитойликлар календари

Календарга кўра агар аёл кишининг еши 18, 19, 20 ёки 23 бўлса ноябрь ойдаги ҳомиладорликда ўғил фарзанд туғилиш эхтимоли катта.

Бир неча кундан буён ўғил фарзанд кўриш ва бунинг йўллари ҳақида маълумотлар ахтардим. Хулосам шу бўлдики - Аллоҳ хоҳламаса хечқандай сабаб ҳам кор қилмайди. Аллоҳ хоҳласа эса, хечқандай сабабини қилинмаса ҳам ўғил фарзандлик бўлаверади. Лекин, сабабини қилиш фойдадан холи эмас.

Қуйида асосий сабабларини келтириб ўтамиз:

• эркак ҳам, аёл ҳам доктор билан маслаҳат қилиб даволаниши;
• эркак доимий равишда гўштли ва иссиқлик берувчи маҳсулотлар истеъмол қилиши (гўшт, қази, новвот, асал ва ҳоказо);
• аёллар сут маҳсулотларини истеъмол қилиши;
• алоқани ҳар куни бўлмаслиги (6-7 кунда бир марта)
• кўп дуо қилиш;
• яхши ният қилиш;

Юқоридаги маслаҳатлар умумий. Буни қилганлар ўғил фарзанд кўришига ҳеч ким кафил бўлмайди. Булар бир сабаб холос.

@OnlineDoctorUz
👍13