"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
9.94K subscribers
16.6K photos
4.85K videos
167 files
4.76K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Оқтепада сайёр қабул ўтказди

Туманимизнинг Оқтепа маҳалласидаги 26-мактабда Паркент туман ҳокими Элмурод Пўлатовнинг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Президент Администрацияси ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокими Элмурод Пўлатов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев, тегишли ташкилот ва идоралар масъул ходимлари қатнашди.

Қабул давомида Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини ташвишга солаётган масалалар юзасидан мурожаатларини билдиришди.

Аҳоли томонидан кўтарилган масалалар асосан тиббий хизматдан фойдаланиш, коммунал хизматлар сифати, таълим, ҳуқуқий, шунингдек, ишга жойлашиш ва давлат кўмаги масалаларига тааллуқли бўлди.

Қабулда жами 15 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, шундан 2 таси шу заҳотиёқ ижобий ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 10 та мурожаат ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23🔥3👍1
#Бандлик

⚡️⚡️⚡️ Оқтепада “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Куни кеча Президент Администрацияси ишчи гуруҳи ташаббуси билан туман ҳокимлиги, прокуратура, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида Оқтепа маҳалласидаги 26-мактабда “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада ҳоким Элмурод Пўлатов, масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда ишсиз фуқаролар қатнашишди.

Мазкур ярмаркада 10 дан зиёд йирик иш берувчи ташкилотлар иштирок этиб, 50 дан ортиқ мавжуд вакант иш ўринлари таклиф қилинди.

Тадбир давомида 30 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро қатнашиб, уларнинг 12 нафарига ҳуқуқий йўналишда тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, 4 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишлари учун воучерлар билан таъминланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24🔥3👍2💯1
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Президент қарорлари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Туман ҳокимлик биносида ҳоким Элмурод Пўлатов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи Абдували Маҳаматовлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Унда туман штаби аъзолари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” вакиллари қатнашди.

Амалий семинарда Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда “2026 йилда республика маҳалларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-2-сон қарорларининг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган вазифалар ва ижро механизмлари муҳокама қилинди.

Қарорлар ижросини самарали ташкил этиш, масъул ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини белгиланган тартиб, муддатларда сифатли ташкил этиш, барча ташкилот ва “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤33🔥3👏2💯1
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредит ва фоизларни ундириш тўхтатилади

Янги тартибга кўра, агар фуқаро суриштирув ёки суд қарори билан жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит бўйича ҳисоб-китоблар тўхтатилади.

Етказилган зарар эса кредит ташкилоти томонидан фирибгардан ундирилади. Агар фрод тасдиқланмаса, кредитни ундириш давом эттирилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍7🔥3💯2❤‍🔥1🏆1
💥ISHONCHda mebellarni o‘z narxida bo‘lb to‘lang!

23-24-25-yanvar kunlari barcha ISHONCH do'konlaridan zamonaviy uslubdagi istalgan turdagi mebellarni 0-0-12 shartlari asosida xarid qiling!
🔸0 so'm boshlang'ich tolov
🔸0 so'm oylik ustama
🔸12 oyga o'z narxini bo'lib to'lash.


💚 ISHONCH — Hayotni hozirdan boshlang!


📣 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling va kuzatib boring!

Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt | Instagram | Telegram

Batafsil:
📞 +998735152222
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24🔥3🏆1
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
“ПАРКЕНТ ТОНГИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2026 ЙИЛ 22 ЯНВАРЬ СОНИДА:

👉 Мулоҳазалар марказидаги Мурожаатнома

👉 Хайриддин Султоннинг ҳайрат олами

👉 Ҳоким ўтказган қабуллар

👉 Ёмғир сувини йиғиш ва фойдаланиш янги ресурс

👉 Маҳаллалардаги меҳнат ярмаркалари

👉 Иншолар танлови ўтказилди

👉 Табиатни асраш – ўз келажагимизни асрашдир

👉 Ўқувчи “B2” даражали сертификат олди

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤108👍11🔥9⚡6👏3🕊1