Ишончнинг кучи...
Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?
Сора Саидова
@piskenthayoti

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Инсоннинг азизлиги меҳр- муҳаббати ва самимий табассумида
Сиз бу дунёга азиз бўлиш учун келгансиз ва албатта Азиздирсиз!
Ҳалиям азиз инсон эканлигингиз учун, муҳаббат ифорини таратиб яшанг.

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Инсонни ё сўзлаш учун яхши сўзи, ёки, сукут сақлай оладиган одоби бўлсин.
Жалолиддин оРумий
Чунки биргина ўйламай айтилган ножўя сўз туфайли юракка тушган дардни асло бутлаб бўлмайди
Шу сўз туфайли юракда қолган чандиқ хамиша симиллаб,оғриқ бериб тураверади.
Шунинг учун халқимизда ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир деган пурмаъно гап бор бўлиб, бу мана шу фикрларимиздаги маънога ишорадир.
Бугун биргина сўзингиз – бир инсонга умид,
Биргина табассумингиз – бир юракка таскин бўлиши мумкин. Бу савобли ишдан бебаҳра қолманг.
Бир оғиз ширин сўзингиз ва биргина табассумингизни дариғ тутмай, минглаб қалбларга қувонч олиб киринг.
Чунки бир оғиз ширин сўз ва биргина табассум ҳам ибодатдир.

Нонушта ишга шошиб турганимизда тайёрлангани учун тез ва осон тайёр бўладиган таомдан иборат бўлса, айни муддаодир.
Тавсия қилинаётган омлет ҳам нонушта дастурхонингиз.ажойиб.безакдир.
@piskenthayoti
Тавсия қилинаётган омлет ҳам нонушта дастурхонингиз.ажойиб.безакдир.
@piskenthayoti
👍1
БИЛАСИЗМИ..?
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг, бу - эркинликнинг асоси.
Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади, бу - воқеликнинг асоси.
Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва борингизча яхши кўринг, бу - гўзалликнинг асоси.
Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг, бу - аҳилликнинг асоси.
Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг, бу - севгининг асоси.
Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг, бу - бадавлатликнинг асоси.
Камроқ ўйланг, кўпроқ севининг, гўзалликлардан баҳра олинг, бу - бахтнинг асоси.

#шеърият
Гўзал Рўзиева
Сен "кел" дединг, бормоқчи эдим,
Оёғимдан чалдилар йўллар.
Сен "кел" дединг, йўлсиз ўкиндим,
Юзин буриб йиғлади гуллар.
Яшалмаган ҳислар доғида,
Юрак унсиз йиғлар, тирналар.
Демак, баҳор фаслида ортга
Қайтмоғи ҳам мумкин турналар?..
Кетмоқдасан, эшикни маҳкам
Ёпиб кетгин, увушди этим...
Шамолларнинг уввоси аро
Бу сарсон ишқ дайдийди бетин!..
Кетаяпсан, хуш боргин, балки
Шундан бошқа йўқдир чорамиз.
Англадимки, бир онлик фурсат
Дийдор билан хайр ораси...
Ҳажр, соғинч, абрга тўлдим,
Лек, бағрингга тўлмадим, кечир...
Бўғзим қадар видо ёшига
Чўкдим, аммо, ўлмадим...кечир!
© @piskenthayoti
Гўзал Рўзиева
Сен "кел" дединг, бормоқчи эдим,
Оёғимдан чалдилар йўллар.
Сен "кел" дединг, йўлсиз ўкиндим,
Юзин буриб йиғлади гуллар.
Яшалмаган ҳислар доғида,
Юрак унсиз йиғлар, тирналар.
Демак, баҳор фаслида ортга
Қайтмоғи ҳам мумкин турналар?..
Кетмоқдасан, эшикни маҳкам
Ёпиб кетгин, увушди этим...
Шамолларнинг уввоси аро
Бу сарсон ишқ дайдийди бетин!..
Кетаяпсан, хуш боргин, балки
Шундан бошқа йўқдир чорамиз.
Англадимки, бир онлик фурсат
Дийдор билан хайр ораси...
Ҳажр, соғинч, абрга тўлдим,
Лек, бағрингга тўлмадим, кечир...
Бўғзим қадар видо ёшига
Чўкдим, аммо, ўлмадим...кечир!
© @piskenthayoti
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2027 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади.
💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297
МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

#_шукуҳ
Туманимиздаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-“Б” синф ўқувчилари иштирокида «Она тилим — миллатим фахри» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчилар қалбида она тилига бўлган муҳаббат ва ҳурматни янада ошириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодни она тилимизга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида ўқувчилар она тилимизга бағишланган шеърлар, бадиий чиқишлар ва маъноли фикрлар орқали ўзбек тилининг гўзаллиги, бойлиги ва жозибасини намоён этдилар. Шунингдек, тилнинг миллат ҳаётидаги ўрни, унинг миллий ўзлигимиз ва маънавиятимизни ифода этувчи муҳим қадрият экани алоҳида таъкидланди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг нутқ маданиятини юксалтириш, миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлаш ва она тилимизга бўлган эҳтиромини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, она тилини эъзозлаш — миллатни, унинг тарихи ва маънавий меросини эъзозлаш демакдир!

👏1
#_семинар
Туманимизда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.
Оила — меҳр-оқибат, ишонч ва тарбия маскани, жамият барқарорлигининг мустаҳкам пойдеворидир. Шу боис ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда масъулият ва соғлом муносабатлар маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан никоҳ қуриш арафасидаги ҳамда яқинда оила қурган ёшлар иштирокида “Мустаҳкам оила — жамият таянчи” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда туман ҳокимининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси ҳамда туман имом-хатиблари иштирок этиб, ёшларга оилада меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, сабр-тоқат ва масъулиятни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш ҳамда оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш юзасидан ҳаётий тавсиялар бердилар.
Шунингдек, оиланинг муқаддаслиги, эр-хотиннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва муаммоларни оқилона мулоқот орқали ҳал этишнинг аҳамияти тушунтирилди.
Зеро, мустаҳкам оила — бахтли авлод, фаровон маҳалла ва тараққий этган жамият гаровидир. Туманда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий қадриятларни асраш ва соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.