"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.17K subscribers
76.9K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_ватанпарварлик

«Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларига тантанали ваъда бериш маросими ўтказилди

Туманимиздаги 18-сонли мактабининг «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари иштирокида тантанали ваъда бериш маросими 6-сонли мактаб ҳудудида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчилар Ватанга садоқат, юрт тинчлиги ва осойишталигини қадрлаш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишга қаратилган эзгу мақсадлар атрофида бирлашдилар.

Маросимнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларида отряд аъзоларига фахрли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар А. Эшбеков ҳамда фахрий меҳмонлар иштирокида тантанали равишда топширилди.

Ушбу маросим ёшлар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Зеро, бугунги билимли, ташаббускор ва Ватанга садоқатли ёшлар — юртимизнинг эртанги куни, тараққиёт ва фаровонликнинг мустаҳкам таянчидир.

@piskenthayoti
#Адлия_ТВ #Жонли_Эфир

❗️Ҳадя қилинган уй-жойни қайтариб олиш мумкинми? Мерос кимларга ва қандай тартибда тақсимланади?

❓ Саволингизни йўлланг ёки жонли эфирда иштирок этинг.

✅ «Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфирида ҳадя ва мерос билан боғлиқ энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз. Ҳадя шартномаси, васиятнома, меросхўрларнинг ҳуқуқлари ва меросни расмийлаштириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилади.

✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_маънавият

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪРИФАТЛИ ИНСОНЛАР БИЛАН ҚУРИЛАДИ.

Маънавият минг йилларда пайдо бўлади, шаклланади, мустахкамланади. Аммо маънавиятни янада мустахкамлаш учун унга жуда катта эътибор қаратилиши, унинг туб илдизлари ҳам озиқланадиган манбалар бўлиши лозим. Чунки маънавиятга қанчалик кўп эътибор қаратилса, у шунчалик тез юксалиб бораверади. Бугунги кунда баъзи кимсалар томонидан ўзаро мулоқотлардан тортиб, сайтлару фейсбуклардаги “Маънавият керакми”? деган иддаоли чиқишларида, турли ролик ва аҳмоқона тарздаги видеолавхаларда мана шундай беъмани саволларнинг қўйилаётганлиги асло кечириб бўлмайдиган холатдир. Бугунги кунда бу тарзда қўйилган саволларнинг ўзи кулгили ва жирканчдир. Чунки маънавият, маърифат бу -эҳтиёж, рухнинг эҳтиёжидир. Фақат ҳайвонларгина фақат нафси учун яшайди. Маънавиятга эътиборсизлик оқибатида юзага келган маънавий бўшлиқнинг ўрни нима билан тўлиши мумкинлигини асло унутишга ҳаққимиз йўқ.
Хўш, маънавиятнинг, маърифатнинг туб илдизлари қаерга бориб тақалади ва у нимадан қувват олади деган саволга жавоб битта - Маънавият ва маърифат мутолаадан озиқланади. Унинг туб илдизлари ҳам мутолаага бориб тақалади. Хозирги кунда, яъни, обуна мавсуми кетаётган бир вақтда худди шу каби саволларнинг қулоққа чалиниб қолаётганини эшитиб, биз қаёққа қараб кетаяпмиз, нахотки шу даражага тушиб қолаётган бўлсак, мана шу беъмани саволни қўйишнинг ўзи маънавиятсизлик эмасми –дея жахлинг чиқади ва мана шу ахмоқона саволни бераётганларга жавобимиз шуки, газета керак, ҳа биз унга мухтожмиз ва бошқа бундай саволни қўйишингизнинг ўзи сизнинг асил қиёфангизни очиб қўймоқда.
Газета шунинг учун ҳам керакки, чунки газета кўтарадиган масалаларни бошқа ҳеч қандай манбадан, на ижтимоий тармоқдан, на интернетдан топиб бўлмайди. Газета қайсидир шахсни танқид қилмайди, аксинча, умумга хос муаммони кўтаради, танқид қилади, тахлил қилади, бекорга ваъз айтмайди,ҳаққоний савол қўяди ва ҳаққоний жавоб беради, давлат ҳамда жамоатчиликнинг эътиборини хал этилиши зарур бўлган муаммоларга қаратади. Шунинг учун газетадан юз ўгириш эмас, уни иложи борича қўллаб –қувватлаш керак. Гап маърифат масаласига бориб тақалганида уни мухокама қилишнинг ўзи нотўғри деб ўйлаймиз. Чунки маърифатли жамиятгина ислохотларга қодирдир деган сўзлар бежизга айтилмаган.
Чунки одамларни маърифатга бошлашда, илм ўргатишда, зиё улашишдаги мажбурийлик бошқа мажбурлашлардан кескин фарқ қилиниши, умумий ўрта таълим олиш мажбурий бўлгани каби, маърифатли бўлиш, маънавий озуқа олиш, мутолаа, обуна маданиятини ўрганиш ҳам мажбурий бўлмоғи кераклиги ҳақидаги фикрлар айни ҳақиқатдир.
Чунки буларнинг ҳаммаси башариятга, эзгуликка хизмат қилади. Китобхонликка ўтишда ҳам газетанинг ўрни беқиёс эканлигини ҳам асло унутмаслик керак.
Газета ҳамиша мафкуравий қурол сифатида хизмат қилгани учун ҳам уни яланғочлаб қўйишга харакат қилинган.
Чор россияси даврида ҳам биринчи хужум газеталарни йўқ қилишга қаратилган. Чунки газета ҳамиша одамларни уйғотган, саводини ошириб, фикрлашга чақирган. Биз эса тайёр шаклланган, хизмат қилаётган газеталарни индамай йўқ қилиб юбораяпмиз. Хўш, бугунчи, болаларимиз хатто газета нима эканлигини ҳам билмай катта бўлишмаяптими?
Бундай дейилишига сабаб, ҳисоблаб кўрилганда ҳар мингта болага атиги биттадан газета тўғри келар экан! Бугун газета нималигини билмай улғаяётган боладан эртага қандай қилиб журналист чиқиши мумкин? Газеталарнинг бугунги кундаги холатига назар соладиган бўлсак, 5-10 нафар журналист фаолият кўрсатиши лозим бўлган жойда узоғи билан 2 ёки 3 нафар журналист фаолият олиб бормоқда холос! Ахвол шу зайлда давом этаверса, эртанги журналистиканинг ахволи нима кечади?-деган савол туғилиши табиийдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври шароитида газеталарнинг синиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмаслиги, ҳар қандай таназзулнинг ўрни тўлиши, лекин маънавий таназзулнинг ўрнини ҳеч нима билан тўлдириб бўлмаслиги, бу таназзул ўнгланиши қийин кечадиган вазиятларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Бугун газеталарда ишлаётган журналистлар ҳақиқий фидоий инсонлар, чинакам қаҳрамонлардир. Чунки улар қаерга борган тақдирларида ҳам газетадагидан кўра кўп пул топишлари мумкин бўлса ҳам ўзлари яхши кўрган касбларини ташлаб кетишни истмаяптилар ва буни жуда қаттиқ қадрлашимиз керак деб ўйлаймиз.
Чунки журналистика сохаси жуда қийин кечадиган жараён- ақл, билим, тафаккурни уйғунлаштирган холда энг зарур сўзни айтиш ва энг муҳим фикрни билдиришдир.
Ўзини ҳақиқий зиёлиман деган инсон борки газета ўқиши шарт. Чунки интеллегенция қатламининг йўқолиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Босма нашрларнинг қаддини ҳам, қадрини ҳам баланд кўтариш асло кечиктириб бўлмайдиган масаладир. Зиёлилар, маърифат, зиё тарқатувчилар ҳурмат топган жамият асло таназзулга учрамайди. Газета эса илмнинг бир бўлаги, илмли бўлишнинг энг асосий воситаси бўлиб қолаверади. Буни тўғри англаган давлатлар, айниқса, Францияда газеталарни нафақат сақлаб қолиш, нашрлар , газетхонлар сонини ошириш, чоп этилаётган газеталар ададини янада кўпайтириш масалаларида давлат томонидан жуда катта ёрдам кўрсатилаётгани фикримизнинг ёрқин далилидир.
Чунки, обуна бўлиш меҳанизми ва маданиятини йўқолишига асло йўл қўйиб бўлмайди.Обуна масаласи маърифатга хизмат қилар экан, бу масалага ҳеч иккилланмасдан миллий масала сифатида қаралмоғи зарурдир.Чунки биз орзу қилаётган жамият, Янги Ўзбекистон, Учинчи ренессансни маърифатли инсонлар билан қурилишини унутмаслигимиз керак.

Башорат Сатторова

@piskenthayoti
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!

@piskenrhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади...

Жалолиддин Румий

ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.

Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.

Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”.

Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Яратгандан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.

Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради».

@piskenthayoti
👍1
* * *
Дўстлик режалаштирилмайди, севги ҳайқирилмайди, ҳақиқат исботланмайди...

© Фридрих Нитше
@piskenthayoti
#Тавсия

Ҳақиқий ЭРКАК билан ЁШ БОЛАНИ фарқлашни билинг…
Ёш бола дейилганда физиологик ёш назарда тутилмаяпти.Инсон танаси улғайгани билан онги ёш боланикидек қолиб кетиши ҳам мумкин.

Ҳақиқий эркак — масъулиятни елкасига олади. Хатосини тан олиб, уни тузатиш йўлини излайди.

Ёш бола — эса айбни ҳар доим бошқага юклайди, ўзини оқлаш учун сўз тўқиб, ёлғон ортидан қувади.

Ҳақиқий эркак — сизни бошқа аёллар ҳасад қиладиган даражада бахтли қилади.

Ёш бола — шундай қиладики, сиз уни тинмасдан бошқа аёллардан рашк қиласиз.

Ҳақиқий эркак — аёлини ҳурматини қозонишни хоҳлайди. У сизнинг қадрингизни кўтаради, фикрингизни қадрлайди.

Ёш бола — фақат итоат талаб қилади, чунки у ҳали ҳурматга қандай эришиш кераклигини билмайди.

Ҳақиқий эркак — ҳаётингизга хотиржамлик ва осойишталик олиб киради. Унинг ёнида ўзингизни хавфсиз ҳис қиласиз.

Ёш бола — эса ҳаётингизни муаммоларга аралаштириб юборади. Чарчатади, ишончингизни емиради.

Энг муҳими — ёш эмас, улғайиш даражаси. Фарқни кўра олиш эса бахтингизнинг калитидир.

Агар ёш бола билан йўл бошласангиз, синдириладиган нарсалар фақат идиш-товоқ эмас, сизнинг қалбингиз бўлади.

Шундай экан, танлов қилишдан олдин бир оз тўхтаб… яна бир бор ўйлаб кўринг…!

@piskenthayoti
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – одобдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
@piskenthayoti
Бузилган ин...

Мен ҳали жуда кичкина, мактаб ёшига етмаган қизалоқ эдим. Ҳовлимиз катта, ҳар хил навдаги мевали дарахтлар бўларди...

Баҳорнинг илк ойларида олхўримизга бир жуфт олақарға келиб ин қурди. Онам «булар ўғри бўлади. Ҳовлида бирор нарса қолдирсанг, ўғирлаб кетади" дердилар. Уларнинг биз билан яшаши онамга ёқмасди. Кунлардан бир куни менга:
- Чиқ қизим, дарахтга чиқ. Бу ярамасларнинг инини бузиб ташла, - дедилар...
Мен ёш боламан. Дарахтга чиқиш чўт эмасди. Дарров инни бузишга киришдим. Ин мустаҳкам қурилган бўлиб, лойлар билан шувалганди...
Мен инни буза бошлаганимда устимда икки олақарға пайдо бўлиб тинмай чириллаб, дод-фарёд сола бошлади. Мен эса, завқ билан инни бузавердим. Хуллас, ишимни охиригача тугатиб тушдим...

Орадан йиллар ўтди. Олақарғалар ҳам, уларнинг фарёди ҳам унут бўлди...

Оиламизда ҳаммамиз аҳил, иноқ бўлиб яшардик. Отамнинг ишлари сабаб бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Ҳеч кимдан кам бўлмасдан, чиройли вояга етардик. Аммо... Биз яшайдиган уйда онам кўп касал бўла бошладилар...
Натижада, яқин қариндошимиз бизга фоизсиз қарз бериб турмоқчи ва биз янги, рутубатсиз уй сотиб олмоқчи бўлдик.

Бир файзли уй топилди. Аммо бу уй қарз бериб турадиган қариндошимизнинг номига расмийлаштириладиган, қарз узилгандан кейин бизга ўтказиб бериладиган бўлди...
Қуръони Каримдаги энг узун оят қарз ҳақида бўлишига қарамай, биз буни гувоҳлар билан қайд қилиб қўймадик...
Жон қондошимиз бўлгани учун уларга ишондик. Секин-секин қарзимизни узавердик. Лекин... атиги 300 АҚШ долларида қарзимиз қолганида уйларнинг нархи тўсатдан кескин кўтарилиб кетди...
Биз олган уйнинг нархи ҳам нақд беш баробарга ошди. Ва қарз берганлар уйни бизга беришдан бош тортишди. Тўловда ўзимиздан берилган пулимизни қайтаришди... У пулнинг қиймати деярли қолмаганди... Хуллас отам, онамнинг қариндошлари сабаб уйсиз қолганларидан айнан биз қизлар узатиладиган пайтимиз келганда бошқа аёлга уйланиб, алоҳида ўша аёл билан яшай бошладилар.
Биз эса, тамоман кўчада қолдик...

Онам ҳозир мен билан, яъни, турмуш ўртоғимнинг уйларида яшайдилар. Укам ҳам. Онам балки эсламаслар, аммо мен ўша олақарғаларнинг фарёдини ҳеч ҳам унутмайман...

Онам кўп ибодат қиладилар, тунларни бедор ўтказадилар. Онамнинг ҳам қушларнинг инларидай уйлари вайрон, оилалари пароканда бўлди...
Куёв билан яшашни ҳеч ҳам хаёлларига ҳам келтирмаганлар...
Ўша жониворлардек кўз ёш тўкадилар... Фарёд қиладилар... Мен эса... уларнинг чинқириғини эшитаман...


@piskenthayoti
Аёлнинг жони қирқта эмас...

Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди. Эрига ҳар замонда дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти деса, эшитадигани бир гап бўларди: Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта... Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирққа.
Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган... Тез ёрдам машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди:
- Онаси, кўзингни оч, сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта... Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди.
- Дадаси, болаларни сизга, сизни худонинг паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: Ўзларини асрашсин. Айтинг аёлнинг жони қирққта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса... У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда тугаб қолганди...

@piskenthayoti
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН,

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бугунги кун янгиланиш ва ҳаракат учун берилган янги имконият!
Ҳаёт сизни яна бир бор “бошидан бошла” деб чақирмоқда. Қалбингизда умид, кўзларингизда ёруғлик, юрагингиздаги куч ва шижоат
асло сўнмасин

Қалбингиздаги ниятлар Яратганнинг раҳмати билан ижобат топсин!

Д
оимо дуода бўлиб, одамгарчиликни йўқотмай лик,
инсонийликдан узоқлашмайлик,
Саъй-ҳаракатимизда бардавом бўлайлик,
дўсту қадрдонликда, меҳр- оқибатда бардавом бўлиб, яшашдан, ҳаётдан маъно топайлик!

Ҳар бир тонг — бу умид тонги, уни табассум билан қарши олинг

@piskenthayoti