"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.18K subscribers
76.8K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ва мазали таом кайфиятни кўтаришга жуда катта ёрдам беради.Шунинг учун оқсилга бой, калорияси кучли таомларни ҳам тановул қилиб, организмимизни кучли ва бақувват қилишимиз керак.
Мана бу юмшоқ бўлиб пишадиган,мазали ва тез тайёр бўладиган кабоб ҳам мана шу сифатларга бойлиги учун ҳам дастурхонингизга алохида файз беради.
Шунинг учун оила даврасида мана шундай мазали кабоб ларни тайёрлаб оила аъзоларингизни албатта қувонтиринг.
@piskenthayoti
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ САРИ 5  ҚАДАМ .

«Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

  «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

  Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига.

@piskenthayoti
#шеърият

Кумуш Ўсарова

Қушдирман,
Парвозни эплолмаган қуш,
Фақат хаёллари сарҳадсиз учган.
Сен эса, муҳаббат кутасан, афсус,
Ўзига қафаслар ясаган қушдан...

Меҳримни сўрама, атрофингга боқ,
Кимлардир бағритош, кимлардир беғам.
Тушунгин, бир умр жуфт бўлиб учиб,
Бахтли яшаётган қушлар жуда кам.

Замонлар ўзгарган, чида, азизим,
Юракка олмагин ҳар бир қайғуни.
Бу сувсиз замину, бу чанг ҳавода,
Қаердан топаман тоза туйғуни?

Муҳими кулиб юр, бахтиёр кўрин,
Севинчлар тўкилсин кўзда ёшимдан.
Фақат илтимосим,
Хато қилсам ҳам,
Учириб юборма мени бошингдан...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Босма ахборот воситаларисиз кўзланган мақсадга - Ёшларга таълим-тарбияни шу кун талаблари даражасида бўлишига эриша олмаймиз.

Шавкат Мирзиёев

@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣 

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га  2027 йилги обуна мавсуми бошланди!!

🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг,  улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади.

💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг  сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм  канали маъмурияти.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297
МФО: 00472
Пискент  Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
#тафаккур

Сиз фақат газетага ишонинг. Чунки газета асло ўткинчи мода эмас, у – вақт элагидан омон ўтадиган хотира ҳужжати. У ўқувчидан шошмасликни, бир пиёла чой устида, чуқур нафас олиб, фикрлашни талаб қилади. Биласизми, айнан мана шу мувозанат, мана шу сокин мулоқот СИЗГА ўзгача хузур,ўзгача рохат бағишлайди,
фикрингизни теран, тафаккур оламингизни бой қилади.

@piskenthayoti
#2026_йил_1_февралдан

💸 Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_Пайшанба - ёшлар билан учрашув куни
 
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОМИЛИ
 
Бугунги кунда ёшлар жамиятимизнинг ривожланиши ва келажагини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим омилидир. Улар нафақат келажак бунёдкорлари, балки, янги Ўзбекистонимизнинг энг билимдон, истеъдодли, кучли ва интеллектуал тафаккурга эга бўлган авлодидир.
Туманимизда ҳам ёшларни жамиятимизнинг фаол аъзоси бўлиб етишиши, уларнинг бугуни ва ёрқин келажагини таъминлаш учун бўш иш ўринларини яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик йўналишини танлаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, эгаллаган соҳаларининг ҳақиқий мутахассислари бўлиб етишишларига кўмаклашиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пайшанба - Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ёшлар билан учрашув ҳам ташкил этилиб, унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов, туманимиз ҳокими М.Арипов, Марказий банк ва вилоят Солиқ бошқармасининг мутасаддилари ҳамда туманимиздаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Ёшлар билан очиқ мулоқотда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов, Президентимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, уларнинг билим олиш ва муносиб касб эгаси бўлишлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб, ҳар бир эришилган ютуқ ортида билим, тинимсиз меҳнат ва изланиш мужассамлигини, эртамиз келажагини яратувчи ёшлар ана шу йўлдан бориб, ҳамиша юксаклик сари интилишлари зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда шунингдек, туманимиз ҳокими М.Арипов туманимиз ёшлари, улар қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди ва ҳокимлик томонидан ёшларга бу борада жуда катта ёрдам берилишини таъкидлади.
Учрашувда ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилиб, уларнинг мурожаатларига амалий ечим берилди.
Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйиб тадбиркорликни бошламоқчи бўлганлар учун Марказий банк ҳамда туман банклари томонидан имтиёзли кредитлар таклиф этилди.
Учрашувдаги муҳим жиҳатлардан бири, ёшлар бандлигини таъминлаш учун Тошкент ва Олмалиқ шаҳридаги ҳамда туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналаридан иштирок этган раҳбарлар ёшларни ишга таклиф этиб, уларга корхона фаолияти ва шароитлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбир кун тартибига киритилган бўш иш ўринлари ярмаркасида элликдан зиёд корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида маълумот бердилар.
Ёшлар билан учрашув тадбири ёшларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, уларни тадбиркорлик ташаббуслари ҳамда инновацион ғояларини рўёбга чиқиши учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
 
Шоира Шоматова.
 
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Maxsus_reportaj | 23.10.2026

Aliment munosabatlarida ijtimoiy adolat, qonun ijrosi va ota-onalik mas’uliyati

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)