"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.18K subscribers
76.8K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_таълим

Туманимиздаги 38-сонли мактабда ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда мутолаа кўникмаларини ривожлантириш мақсадида китоб тақдимоти ташкил этилди.

Тадбир давомида китобларнинг мазмун-моҳияти, уларда илгари сурилган ғоялар ва асарларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқувчилар ўзлари ўқиган китоблар ҳақида сўзлаб, севимли асарлари билан ўртоқлашдилар.

Тақдимот жараёнида китоб инсоннинг энг яқин дўсти, билим ва маънавият манбаи эканлиги алоҳида таъкидланди.

@piskenthayoti
#_ободлик

ФАЙЗУ БАРАКА ТОЗА ВА ОБОД ЖОЙДА БЎЛАДИ

Дунёда касблар кўп, лекин орамизда шундай касб эгалари борки, уларнинг беминнат меҳнати туфайли кўчаларимиз обод, атрофимиз саранжом-саришта, файзлидир.
Баъзан уларнинг бор-йўқликларига эътибор ҳам бермаймиз. Лекин улар бирор кун фаолият кўрсатмасалар, кўчаларимиздаги аҳволдан, ён атрофимиздаги ивирсиқдан таъбимиз хира бўлиб, кайфиятимиз йўқолади.
Чунки мана шундай беминнат дастёрларимизнинг меҳнатлари туфайли ишларимизда унум ва барака бўлиб, улар туфайли файзга тўлган кўчаларимиз, йўл ва йўлакларимиз бўйлаб борар эканмиз, қалбимизда беихтиёр шукроналик туйғуларини ҳис қиламиз. Чунки ободлик ва саранжом-саришталик бор жойда файзу барака бўлади деганларидек, файз ва барака аввало кўтаринки кайфият ва меҳнатдаги унум туфайли келади.
Ҳар куни эрталабдан ишга келар эканмиз, аллақачон кўчаларни супуриб-сидириб, гулларнинг тагини юмшатиб юрган ободонлаштириш бўлими ходимларига кўзимиз тушади.
- Мен табиатан озодаликни яхши кўраман. Қаерга борсам, касбим туфайлими ёки табиатим нозик бўлгани учунми, энг аввало ўша жойнинг саранжом-саришта, тоза ва озода эканлигига, гулларнинг суғорилганлиги, тагининг юмшатилганига эътибор бераман. Агар аҳволдан кўнглим тўлмаса, ҳатто ўша жойга меҳмон бўлиб борган бўлсам ҳам дарҳол ишга киришиб кетгим келади.
Шунинг учунми, ишхонада ҳам менга қайси ҳудуд бириктирилишидан қатъи назар, қаерда юмуш кўп бўлса, ўша ердаги ҳамкасбларимга ёрдамга ошиқаман. Ўзимга тегишли жойни саранжом-саришта қилиб бўлдимку деб хотиржамликка берилмайман.
Аслида бизнинг ободонлаштириш бўлимимиздаги барча ходимлар ҳар бир ишни аҳиллик ва баҳамжиҳатликда, бир-бирларига кўмаклашган ҳолда амалга оширадилар. Биз асло бир-биримиздан ёрдамимизни аямаймиз, сансалорлик қилмаймиз. Жамоамиздаги аёллар билан опа-сингилдек яқин бўлиб кетганмиз.
Ишимизнинг машаққатларини балки шунинг учун ҳам унчалар ҳис қилмасмиз, - дейди туман Ободонлаштириш бўлимининг энг илғор, жонкуяр ходими Умида Расулова биз билан суҳбатда.
Ҳақиқатан ҳам бу касбнинг ўзига яраша машаққатлари борлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Улар ёзнинг саратони ёки қишнинг қаҳратон совуқ кунларида, қор ёки ёмғир ёғаётганига қарамай ишларини давом эттирадилар.
Ёзда кўча ва йўлакларни, хиёбонларни супуриб-сидириб, дарахт ва гулларни парваришласалар, қишда қор кураб, ёмғирли кунларда ариқ ва зовурларни ёмғир сувлари туфайли оқиб келиб, қувурларда тиқин ҳосил қилган чиқиндилардан тозалаб, оқава сувларнинг йўлини очадилар.
Ўзи ҳақида мақола ёзаётганимиздан хижолат бўлган Умида Расулова дарҳол дугоналарининг номларини санай кетганини кўриб, уларнинг нақадар аҳил эканликларига ҳавасимиз келди.
Ободонлаштириш бўлимимизнинг илғор ишчиларидан Ҳ.Ҳосилова, М.Эргашева, Я.Ҳаитметова ва И.Мўминжоновларнинг меҳнатлари ўзининг муносиб баҳосини олиб, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланиши уларни янада куч-ғайрат билан ишлашга ундади, - дейди туман Ободонлаштириш бўлими бош аграноми Ф.Мамедов.
Баъзан эрта тонгда туриб, туманимиз кўчаларидаги саранжом-саришталикдан кайфиятимиз кўтарилиб бораётганимизда қандайдир ноинсоф кимсаларнинг шундай тоза ва озода жойга ахлат ва чиқиндиларни чиқариб ташлаганликларини кўриб кўнглимиз ранжийди. Ўзгаларнинг меҳнатини қадрламайдиган бундай кимсаларнинг оиласида саранжом-саришталик, тарбия яхши йўлга қўйилмаганига уларнинг мана шундай хатти-ҳаракатлари туфайли баҳо берасан.
Халқимизда ернинг юзини очганнинг савоби катта, деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам ҳаммаёқни тоза ва озода, обод ва саранжом-саришта қилган одамнинг ўзгалар билан бирга ўзининг ҳам кайфияти кўтарилиб, қалби қувончга тўлади. Кўтаринки кайфият, кўнглида қувонч билан ишлаган одамнинг эса меҳнатида унум ва барака бўлиб, бундай одамлар   жамиятга   фойда келтиради.

Шоира Шоматова.

@piskenthayoti
#_эътироф

“ТОП-100” — ТУМАНИМИЗДАН МУНОСИБ ЭЪТИРОФ!

Юртимиз бўйлаб 2026-йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича энг самарали фаолият юритаётган “ТОП-100” маҳалла раислари аниқланди. Қувонарлиси, ушбу эътирофга туманимиздаги "Бекобод" маҳалласи раиси Гулбаҳор Ғуломхонова ҳам сазовор бўлди.

Мазкур рейтинг маҳаллаларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, жиноятчилик ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги самарали фаолият асосида шакллантирилди.

Гулбаҳор Ғуломхонованинг мамлакатимиз миқёсида энг намунали 100 нафар маҳалла раиси қаторидан жой олгани — маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли билан самарали мулоқот ва ҳудудни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофидир.

@piskenthayoti
👏2
#_ватанпарварлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сонли «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 6-сонли мактабда тумандаги мактабларининг «Ватан таянчи» отрядлари аъзолари учун қасамёд қабул қилиш ва саралашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Янгибой Сейтирзаев ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Қ. Аширов иштирок этишди. Улар ёшларни эришган ютуқлари билан табриклаб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тиладилар.
Тантанали тадбирда Чирчиқ ҳарбий оркестри вакиллари, кичик офицерлар ҳамда сержантлар ҳам иштирок этиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишладилар.
Тадбир давомида турли мактаблардан қатнашган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари бўлган ўғил-қизларга аъзолик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Бу эса ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур, садоқат ва фахр туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Шунингдек, 4-сонли мактабнинг ККХ вакили Ағзамжон Асранов ҳам аъзоликка қабул қилинган ўқувчиларни самимий табриклаб, уларга билдирилаётган юксак ишончни оқлаш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ва юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшиш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Зеро, Ватан таянчи бўлиш — юксак шараф ва улкан масъулиятдир! Бугунги ёшлар эртанги куннинг муносиб ҳимоячилари, юртимизнинг ишончли таянчи ва келажагимиз бунёдкорларидир.

С. Акбарова,
4-сонли мактаби ўқитувчиси.

@piskenthayoti
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!

@piskenrhayoti
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар, уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!

Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар, уларга дину-диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг икки қаноти каби.

Агар қанотларнинг бир томони оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti