Мактублардан сатрлар...
1—мактуб
"Опамни унаштирдик Янги йил ўтса, тўй.
Уйланаётган йигитга увол бўлди. Ибодатли бола экан. Тарбиялаб оламан деяпди. Биламан, опам ўзгармайди! Мен онамга ҳам ачинаман, опам, барибир қайтиб келади, тўй қилишнинг ўзи бўладими? Номусини йўқотган қизнинг бир йигитни бадном қилишга ҳақи борми? "
Ичим музлаб қолди. Келин олаётганда ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Шундай дейману, тақдирдан қочиб бўлармиди? Қиз боланинг сепи бўлмасин, майли, ҳунари ҳам бўлмасин, аммо номуси бўлиши керак...
2—мактуб
"Онам билан алоқам йўқ. Чет давлатда ишлайдилар. Анча бўлди. Ўша ерда турмушга чиқибдилар. Отаси бошқа бўлса ҳам синглим бор. Бобо-бувимнинг қўлида катта бўлдим. Гоҳ у тоғамнинг уйида, гоҳ бунисиникида сарсонман...
Она қанақа бўлади ўзи?"
Бундан анча йиллар олдин бир синф чиқаргандим. 35 та боладан 25 нафарининг отаси йўқ (ажрашган эди)
Бу—миллат фожиаси! Болаларда нима гуноҳ. Оналар минг жон фидо бўлсин, бола тарбиясида ота керак! Ота ҳам, она ҳам бирдек ташлаб кетган болалар Худога нима ёзди? Фарзандлари камоли учун ҳиёнаткор эрига чидаб яшаётган аёллар, заҳар-заққум, золима аёлининг калтакесакдек совуқ нигоҳларига кўниб яшаётган эркакларни биламан. Бу Аллоҳнинг синовига сабр қилиш, бу ўздан, ўзликдан кечиб яшаш дейилади. Сабрнинг охири эса, албатта, мукофот олиб келади.
3—мактуб
"Турмуш ўртоғи ибодатга берилиб кетгач, иши, топадиган пули динимизда ҳаром қилинган экан. Куёвимиз бутунлай тоат-ибодатга берилиб кетди. Оиласини моддий таъминлаш ҳақида мутлақо ўйламайди. Рўзғор юкини елкасига ортган синглим ҳам чарчади. Ажрашсам деяпди!"
Шуми сабаб? Ажаб дунё! Турмуш ўртоғининг пешонаси саждага тегишини орзу қилиб яшаётганлар қанча? Очарчилик даврида ҳам шунчалик ажрашиш бўлмагандир. Одамни йўқчилик эмас,тўқчилик бузади...
Булар — бизга келган мактублардан айримлари. Шундай хатлар борки, ўқиб бўлгунча юрагинг тўкилиб кетади.
Одам ўзидан ўтганини ўзи билади. Баъзида зардобга тўлиб кетган кўнглингни кимгадир ёргинг келади. Вақтлар ўтиб у муаммоларинг, аслида, арзимас бўлганини тушуниб етасан. Ўшанда кеч бўлмаса, бўлди.
Фарзандлар камоли учун сабрда яшаётганларга, синовларга туриб бераётганларга Аллоҳнинг ажру мукофотлари бўлсин.
Ҳаммамизга инсоф берсин, фарзандларимизнинг тақдири гўзал бўлсин.
@piskenthayoti

#шеърият
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.
Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.
Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.
Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.
Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.
– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…
© Усмон Азим
@piskenthayoti
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.
Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.
Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.
Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.
Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.
– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…
© Усмон Азим
@piskenthayoti
* * *
Одамзот умри у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетишдай гап. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савоб иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлабку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...
© Ўткир Ҳошимов
“Икки эшик ораси” китобидан

Севган инсонларимизнинг камчиликлари ҳам бизга манзур, ўзимиз ёқтирмаган инсонларнинг фазилатлари эса бизга ҳақорат бўлиб туюлади...
© Умар Хайём

ҚАЛАМ
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:
1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.
2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.
3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.
4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.
5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".
Ибрат излаганга ибратдир дунё...

Ота бўлиш нима дегани..?
16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.

Озроқ пул...
- Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми?! менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган иккичи тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... дегандим холос! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.
Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни биладида деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску! у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, деди. Қайниукам! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим:
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча! Яна қарзми?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, Ишларим юришиб кетди! деб айтгандингизку! Яна нима бўлди?! шу гапидан кейин ҳам:
- Опамни бахтсиз қилдингиз! ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади! Қайниука укадек бўлмайдида барибир! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... деганимни биламан, келин чойнакни дақ! этказиб қўйдида, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим. У отам, падарим! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак! Сен қачон катта бўласана! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а?! анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар! Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним:
- Ха нима бўлди? деди.
- Хотин, Шу озгина пул деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним:
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана!
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга! деб бақирдим. Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олдида унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб:
- Кўзингизни юмиб туринг, деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин! Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.
- Қараб туринглар 1000-доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман! Қайтар дунё!
А. Омон.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Эркакни бахтлий қиладиган беш нарса
Хамфикр хотин.
Эслий фарзандлар.
Содиқ дўстлар.
Яхши қўшнилар.
Рисқни ўз юртида топиш экан.
@piskenthayoti
Эркакни бахтлий қиладиган беш нарса
Хамфикр хотин.
Эслий фарзандлар.
Содиқ дўстлар.
Яхши қўшнилар.
Рисқни ўз юртида топиш экан.
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Cен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади.
Руҳлар тили ишончлидир...
Шамс Табризий
Бир бирингизга муҳаббатлимисиз?
Буни қандай билиш мумкин?
Инсонни бир яқини қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради.
Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми демак, сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни унинг учун ҳам истаяпсиз ва бу истак фақат севгидандир...
Севган, қадрлаган инсонларингиз учун айни ТОНГ чоғида дуо қилинг.
Чунки тонгда қилинган дуолар ижобат бўлади.

"Дангаса бешбармоқ"- деб аталадиган ушбу таом тез тайёр бўлиши, ажойиб кўриниши, тансиқлиги ва ажойиб мазаси билан ҳар қандай қадрли меҳмонингизни хурсанд қила олади.
@piskenthayoti
@piskenthayoti
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари
1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда булиб бораверади.
2. Амали купайган сари эхтиёткорлиги, ку'ркуви зиёдалашиб боради.
3 савобли амали купайган сари гурурга кетмайди, аксинча куркадиган болиб колади, Аллох кабул килмай ку'йсая деб.
4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улгайган сари дунёга булган хирси озаяди. Дунёдан кунгли совиб охиратга талпиниб колади.
5 Бахтли инсон молу-дунёси купайган сари сахийлиги, карами купайиб боради.
Бу гаплар бахтли инсоннинг аломатлари эди
Энди шу муқобилида бахтсиз инсонлар ҳам бор:
1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради,
2. Умри зиёдалашган сари ёши улгайган сари дунёга булган хирси кучаяди.
3. Бахтсиз инсон кадри, хурмати мартабаси кучайган сари кибри, фахри узини катта олишлиги зиёдалашиб боради
Шу имтихонлардан кайсидур инсонлар ўтади, саодатга етишади, кайсидур инсонлар ўта олмай бахтсиз бўлади.
Яратган барчамизни бахтли саодатли килсин.
@puskenthayoti

КЕТАР БЎЛДИМ
Муҳаммад Юсуф
Ёр, эшигинг очилмади мен учун,
Тилингдан бол сочилмади мен учун.
Уйингдан жой топилмади мен учун —
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай...
Келдим десам, жойинг йўлак дедилар,
Севдим десам, тенгинг бўлак дедилар.
Сенинг севгинг кимга керак дедилар…
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай...
Куйма, ёрим, куйдирмагин, куйма, ёр,
Бир яхшига бир ёмон ҳар жойда бор.
Икки яхши яшнаган жой қайда бор?..
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай...
Дерлар: жон соғ бўлса жаҳон топилгай
Бир парча ер, парча осмон топилгай,
Лекин қайда сендек жонон топилгай,
Кетар бўлдим ўзингдан бир сўролмай.
Ёр, эшигинг очилмади мен учун,
Тилингдан бол сочилмади мен учун,
Уйингдан жой топилмади мен учун,
У тар бўлдим юзингни бир кўролмай.

Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Президент Ш.Мирзиёев:
Бизнинг энг катта муаммоимиз - ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор - сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг".

Йиғининг охири кулгудир. Окибатни кўрган одам муборак бандадир.
Қаерда оқар сув бўлса, ўша ер яшнайди, қаерга кўз ёши тўкилса,
ўша ерга раҳмат ёғилади...
© Жалолиддин Румий

ДАСТХАТ
Ҳаётимда кўп дастхат ёзишга тўғри келган. Китоблар, альбомлар, суратлар... Фақат бир гал дастхат ёзиш мушкул иш эканини билганман.
Олис вилоятга борганимизда етимхонага таклиф қилишди. Дастурхон тўкин эди. Ширинликлар... Болаларнинг ўзи пиширган кулчалар... Томоғим хиппа бўғилиб, сув ҳам ўтмай қолди. Кейин концерт қўйишди. Болалар хушчақчақ қўшиқ айтаяптию, йиғлаётганга ўхшайди. Қизалоқлар шўх-шўх рақсга тушаяптию, кўзларида мунг бор, ғусса бор... Бир қизалоқнинг оёғидаги туфличалари икки хил.
Учрашув охирида етимхона журналига дастхат ёзишни илтимос қилишди. Узоқ ўйланиб қолдим. Сўнг ёздим: «Шу даргоҳдаги болаларнинг ота-онаси ўлган бўлса, Худо раҳмат қилсин. Тирик бўлса, юзи қаро бўлсин, қаро бўлсин, қаро бўлсин!»
© Ўткир Хошимов