This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қизил бахмал"пирожний тайёрлаймиз.
Кўриниши бетакрор, ўзгача мазага эга бўлган ширинлик ҳар қандай байрам дастурхонига алохида безак бўлади.
@piskenthayoti

👍1
«Омад — тайёргарлик ва имконият учрашган дақиқада пайдо бўлади.»
«Омадга ишонган одам интилишдан тўхтамайди, интилишдан тўхтаган одам эса омаддан узоқлашади.»
«Омад — сабр ва жасорат билан бирга келади.»
«Омадга эришиш учун уни кутмасдан, ҳаракат қилиш керак.»
«Омад бир марта эшик қоқади, лекин ишқибоз ва меҳнатсевар одам учун у эшик доим очиқ бўлади.»
«Омад — кўпинча таваккал қилганлар томонига оғади.»
«Омад деган нарса — Аллоҳнинг иродаси билан сабр ва саъй-ҳаракатнинг самарасидир.»
Oмад кутилган нарса эмас, балки ҳаракат, сабр ва дуо ортида пайдо бўлади.

#шеърият
ЙИЛЛАР АРМОНИ
Абдулла Орипов
Кимгадир яхши гап айтдик, биродар,
Кимдир бир умрга ранжиб ҳам кетди.
Кун кеча ёш дердик ўзни бир қадар,
Бугун-чи, балоғат пайти ҳам етди.
Инсон ўз умрини ўйласа кўп вақт
Қийнайди ўзидан ўтган қусурлар.
Кимгадир айтилмай қолган бир раҳмат,
Кимдандир сўралмай қолган узрлар.
Мукаммал кўрмоқчи бўлдик дунёни,
Етук бўлолмадик ўзимиз бироқ.
О, йиллар армони, йиллар армони,
Армон кўрмадим мен сиздан буюкроқ.
Инсонга тобемас замон, инчунун,
Инсон юрагида аламлар қат-қат.
Фақат бир таскин бор, барчаси учун
Афсус чека билсанг – шу ҳам бир давлат.

Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2027 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади.
💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297
МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

#тафаккур
Сиз фақат газетага ишонинг. Чунки газета асло ўткинчи мода эмас, у – вақт элагидан омон ўтадиган хотира ҳужжати. У ўқувчидан шошмасликни, бир пиёла чой устида, чуқур нафас олиб, фикрлашни талаб қилади. Биласизми, айнан мана шу мувозанат, мана шу сокин мулоқот СИЗГА ўзгача хузур,ўзгача рохат бағишлайди,
фикрингизни теран, тафаккур оламингизни бой қилади.

#Биласизми
⚡️Электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жавобгарлик мавжуд
Батафсил инфографикаларда👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#_депутат билан суҳбат
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОХОТЛАРНИНГ ЁРҚИН КЎРИНИШИ
Сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашларнинг давлат сиёсатидаги ўрни қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва улар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг марказий бўғинига айланганини уларга берилган ваколатлар мисолида яққол кўрмоқдамиз.
Булардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш тартиби белгиланиб, унга асосан маҳаллий Кенгашларга бир қанча вазифалар юклатилган. Бундан кўзланган асосий мақсад, долзарб ҳудудий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгилашдан иборат бўлиб, бунда ҳисобот ёки ахборот берувчи орган олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг юқори органлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан мамлакатни ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳамоҳанглигига алоҳида эътибор бериш ҳамда бу борада ижобий натижаларга қай даражада эришилаётганини аниқлаш кўзда тутилган.
Биз бу борада халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Коррупцияга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Тимур Азаматовга мурожаат қилдик.
-Тимур Тўлқинович, биз баъзи депутатлик эшитувларининг очиқ сессияда кўрилаётгани сабабли оммавий ахборот воситаларининг вакили сифатида сессияда иштирок этиб, мансабдор шахсларнинг ҳисобот ва ахборотларини тингламоқдамиз ва уларнинг ҳисобот ва ахборотларининг депутатлар томонидан ғоят қизиқиш билан тингланаётгани ва ҳисобот берувчи мансабдор шахсларнинг фаолиятига қандай баҳо бераётганлари ва уларнинг фаолиятларидаги хато ва камчиликларнинг рўйи рост кўрсатиб бераётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Айтингчи, бу жараён қандай тахлитда амалга оширилмоқда ва депутатлик эшитувини ташкил этиш ва назорат қилиш айнан сизнинг комиссиянгизга юклатилганми?
-Мансабдор шахснинг ҳисоботини эшитиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан, унга тайёргарлик кўриш маҳаллий Кенгаш раиси белгилаган доимий комиссия томонидан амалга оширилади. Мен раҳбарлик қилаётган, Кенгаш қошидаги Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг вазифаси айнан шу масалага яқин бўлганлиги учун ҳам бу вазифа бизнинг комиссиямизга топширилган. Биз мансабдор шахснинг ҳисоботининг эшитувига юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда тегишли материалларни сифатли тайёрлаш учун масъул бўлган доимий комиссия сифатида ҳисобот ёки ахборотларнинг мазмунли тайёрланишига ёрдам берамиз.
Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахбороти аввал доимий комиссиямиз йиғилишида эшитилади. Шундан сўнг комиссиямиз аъзолари тегишли савол ва таклифлар беради ҳамда комиссиямиз томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзоларининг фикрлари эшитилади.
Масъул комиссия йиғилиши сўнгида мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиш ёки янада тўлдириш учун мансабдор шахсга қайтариб берилади.
Зарур ҳолларда эшитувга юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар жойларга чиқиб ўрганилиши мумкин.
Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини эшитиш масаласи маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилгандан сўнг масъул комиссия ва маҳаллий Кенгаш котибияти барча материалларни сессиядан камида етти кун аввал маҳаллий Кенгаш депутатларига танишиш учун юборади.

-Тимур Тўлқинович, мансабдор шахсларнинг ҳисоботи ёки ахборотининг маҳаллий Кенгаш сессияларига киритилиши, яъни, депутатлик эшитуви - бу депутатлик назоратининг муҳим шаклларидан бири ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ёрқин кўриниши бўлиб, бунда депутатлар ҳисобот ёки ахборот берувчи мансабдор шахсга ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат қилишлари, таклиф ва мулоҳазаларини ҳамда ўз муносабатларини билдиришлари мумкин. Бу эса маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини янада кучайтиришга, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорлари ва унинг доимий комиссиялари тавсияларининг қандай бажарилаётганлигини таъминлашга жуда катта ёрдам беради. Шундай эмасми?
-Ҳақиқатан ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маҳаллий Кенгашнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда унинг фаолияти тўғрисида маҳаллий аҳолини хабардор қилиш мақсадида эшитувни ўтказишга масъул комиссия томонидан пресс-релизлар лойиҳасининг тайёрланиши фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишини ва кўрилаётган ҳар бир масала аҳоли манфаатларига хизмат қилишини, ижро ҳокимяти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилганлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июлдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясида кўрсатилган вазифаларни қандай бажарилаётганлигининг яққол исботидир.
-Тимур Тўлқинович, айтингчи, депутатлик эшитувига ҳисоботи ёки ахбороти киритилган мансабдор шахсларнинг ҳисобот ёки ахборотини эшитишда тақиқлар борми?
-Албатта. Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини эшитиш тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга, шунингдек, ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Чунки суд ҳукми ўқилмагунча ҳеч кимнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериб бўлмайди.
-Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.
Маҳаллий Кенгашлар соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар тизимни ўзгартириш учун эмас, балки инсон ҳаётини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этади.
Башорат Сатторова суҳбатлашди.

#_таълим
Туманимиздаги 38-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Фаҳриддинов Хумоюн Ментал арифметика йўналиши бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мазкур ютуқ ўқувчининг билим ва салоҳияти, изланишлари ҳамда тинимсиз меҳнатининг самараси ҳисобланади.
Мактаб жамоаси номидан ўқувчимизни ушбу юксак натижа билан самимий табриклаймиз. Унга келгусидаги таълим фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ва зафарлар тилаймиз.

😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.