Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Микрокредитбанк Матбуот котиби ижтимоий тармоқларда муаммоли вазият сифатида ёритилаётган “Rohat Residence” турар жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унда келтирилишича, банк томонидан “Broccoli plus” МЧЖга қурилиш лойиҳасини молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилган.
Кредит ўз вақтида қайтарилмагани сабабли банк судга мурожаат қилган.
Суд қарорига мувофиқ, қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланган.
Батафсил

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой тумани ҳокими ўринбосари ушланди
Косонсой тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ижарага берилган ерни бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитиб, ўз уйига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиб беришни талаб қилган.
Тадбирда мансабдор панелларни сотиб олиш ва ўрнатиш учун 65 млн сўмни хизмат машинасида олаётганда ушланган.

Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Низомиддин Аббосов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдан бир йилда 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот киргани айтилмоқда
Ўзбекистонда маҳсулот ишлаб чиқариб, унинг сифати ва брендига йиллаб сармоя киритган тадбиркорлар энди ўз маҳсулотларининг сохта нусхалари билан рақобатлашишга мажбур бўлмоқда.
Савдо-саноат палатасидаги очиқ мулоқотда маълум бўлишича, озиқ-овқат, маиший кимё воситалари ва ҳатто саноатда ишлатиладиган электродларгача қалбакилаштирилмоқда.
Корхона вакилларидан бирининг айтишича, 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача Хитойдан 365 тоннадан ортиқ контрафакт маҳсулот олиб кирилган. Божхона товарларнинг чиқарилишини вақтинча тўхтатиб, ҳуқуқ эгаларини хабардор қилаётган бўлса-да, муаммо ҳал бўлмаяпти.
Тадбиркор йиллаб бренд яратади, маҳсулотини бозорга олиб чиқади, харидор ишончини қозонади. Кейин кимдир ўша маҳсулотнинг қадоғи ва дизайнини кўчириб, бошқа ном билан сотишни бошлайди. Натижада асл ишлаб чиқарувчи даромад ва обрўсидан, харидор эса сифатли маҳсулот олиш имкониятидан айрилиши мумкин.
Очиқ мулоқотда контрафактга қарши курашга давлат идоралари билан бирга журналистлар, блогерлар ва жамоатчиликни жалб қилиш, қонунбузарликларни ошкор этиш таклиф қилинди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди. Унга Самарқанд ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётини акс эттириши уқтирилди.
@platformauzb
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига тегишли 10,7 миллиард сўмлик газ ва баллонлар талон-торож бўлиши тўхтатилди
«Ҳудудгазтаъминот» ўтказган текширувларда газни ноқонуний сотиш бўйича 1 200 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланди.
Шу пайтгача газни яширинча сотган 471 та норасмий савдо нуқтаси («бункер») ёпилиб, жами 10,7 миллиард сўмлик 17 мингтадан зиёд газ баллони ва қарийб 194 тонна газнинг ноқонуний сотилиши тўхтатиб қолинди.
Жорий йилнинг тўққиз ойида аниқланган талон-торожликлар бўйича 19 та жиноят иши очилган.
Агар маҳаллангизда суюлтирилган газни ноқонуний сотиш ҳолатларини кўрсангиз, 1104 рақами ёки antikorruptsiya@hududgaz.uz орқали хабар беришингиз мумкин.

Тошкентда "отопление" қачон ёқилади?
Қачонки ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 5 кун давомида +8°C дан паст бўлсагина.
Яқин кунларда бунга умид қилмасак ҳам бўлади.

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
⠀
Марказий банк Бошқаруви қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Ҳамдамов Ўктам Рустамович фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Ҳамдамов “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас –
IFCB Шариат Кенгаши
Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф равишда ҳамда икки компания ички ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда тасарруф этиш ҳолатлари аниқланди.

platforma.uz
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас – IFCB Шариат Кенгаши Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф…
Iman invest муносабати
Iman Invest асосчиси Рустам Раҳматов ҳам видеомурожаат билан чиқиб, Маҳмуд Усмоннинг даъволарига муносабат билдирди.
Унинг айтишича, компания Маҳмуд Усмон билан икки ярим йил давомида ҳамкорлик қилган ва шу вақт ичида унга маош сифатида 100 минг доллардан ортиқ маблағ тўлаган.
Раҳматовнинг таъкидлашича, келишмовчилик ойлик тўловларни камайтириш масаласи ҳамда Маҳмуд Усмоннинг Iman холдинг акцияларидан улуш сўрагани ортидан бошланган.
Компания раҳбарияти шериклари билан маслаҳатлашиб, ушбу талабни рад этганини билдирган. Унинг фикрича, видеомурожаатда келтирилган айбловлар айнан шу келишмовчиликдан кейин эълон қилинган.

Ўзбекистонда ҳарорат -3 даражагача пасаяди
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилояти ҳудудларида ҳамда тоғли жойларда ҳарорат −2…−3 даражагача пасайиши мумкин. Айрим ҳудудларда қиров кузатилиши эҳтимоли бор.
Мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ 28–29 октябрь кунлари тоғларда, дам олиш кунлари эса айрим тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Шакар квотаси: кимга фойда, кимга зарар?
2027 йил 1 январдан шакар импортига йилига 300 минг тонна квота жорий этилмоқчи, шундан 100 минг тоннаси ичимлик, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ажратилган. Spot.uz ёзишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 июлдаги 417-сон қарори, лекин мен уни lex.uz'дан қидириб топа олмадим. Балки махфий қилиб қўйилгандир, ким билсин. Агар шундай бўлса, тадбиркорлар ўз тақдирини ҳал қиладиган ҳужжатни ўқиб ҳам кўра олмайди.
Рақамлар. Божхона маълумотига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга 275 минг тонна, 2025 йилда 516 минг тонна шакар олиб кирилган, 2026 йилнинг фақат етти ойида эса 505 минг тонна. Шу суръатда йил охирига импорт 800 минг тоннадан ошади. Энди уни 300 минг тонна билан чекламоқчи, яъни деярли уч баробар қисқартирмоқчи.
Биринчи зарба - нархга. Талаб жойида қолади, таклиф эса кескин қисқаради. Бозорда шакар камайса, нархи ошади. Шакар фақат чойда эмас, нонда, ширинликда, ичимликда, консервада, деярли ҳамма нарсада бор, у қимматласа, орқасидан ҳаммаси қимматлайди. Энг кўп даромадининг катта қисмини озиқ-овқатга сарфлайдиган камбағал оилалар азият чекади.
Иккинчи зарба - бизнесга. Ичимлик ва қандолат ишлаб чиқарувчилар учун шакар асосий хомашё. Шу йил бошида тадбиркорлар шакарга божни бекор қилишни сўраган эди, бунинг ўрнига квота олишди. Хомашё қимматлайди, маҳсулот қимматлайди, бундай таннарх билан экспортда рақобатлаша олмайсиз ва корхоналар қисқара бошлайди.
Учинчи зарба - квотанинг ўзи товарга айланади. Квоталарни онлайн аукционда тақсимлашмоқчи. Аукцион қанчалик очиқ бўлмасин, квота учун тўланган пул барибир шакар нархига қўшилади ва уни харидор тўлайди. Сунъий дефицит бор жойда эса импорт ҳуқуқининг ўзи бизнесга айланади. Шакар импорти квота орқали юрган замонларни ва ўша йиллардаги шакар можароларини кўпчилик ҳалигача эслайди.
Бу нима учун қилинмоқда? Ўша қарорнинг иккинчи қисми маҳаллий шакар заводларини қўллашга қаратилган: "Ўзсаноатқурилишбанк" кредитларини беш йилгача узайтириш, икки йилгача имтиёзли давр, 2031 йилгача фойда солиғидан озод қилиш, давлат харидларида маҳаллий шакарга устуворлик. Яъни қарзга ботган заводларни қутқариш учун бутун бозор ёпилмоқда. Ишлаб чиқарувчини қўллаш керак, лекин бунинг пулини ҳар бир оила шакар нархи орқали тўламаслиги керак.
Ҳуқуқий томони. Юз минглаб тадбиркор ва миллионлаб истеъмолчига дахлдор қарор яширинча, эълон қилинмасдан қабул қилинмаслиги керак. Бунинг устига Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида, ЖСТ қоидалари эса импортга миқдорий чекловларни умуман олганда тақиқлайди.
Маҳаллий заводларни рақобатга тайёрлаш ўрнига рақобатнинг ўзини ёпиб қўйишмоқда. Бу энг қиммат йўл ва унинг пулини ҳар доимгидек истеъмолчи тўлайди.

Қандайдир корхона ташкил қиламиз...
Қандайдир корхона ташкил қиламиз — у маҳсулотини бозорда сотолмайди — маҳсулотини сотиши учун бозорни ёпамиз — нарх ошиб, сифат тушиб, фақат ўша корхонага алоқадорлар яшагани қолади — бу хато қарор эканини тушунамиз — орадан озгина вақт ўтади — қандайдир корхона ташкил қиламиз.

Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.