platforma.uz
42.3K subscribers
7.15K photos
3.21K videos
254 files
7.47K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Forwarded from 
Apple Payni kutdingizmi? Octobank kartalari bilan u allaqachon ishlamoqda!

Endi iPhone, Apple Watch, iPad va Mac orqali xaridlar uchun to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin!

Octobank kartalari egalari O‘zbekistonda birinchilardan bo‘lib ushbu xizmatdan foydalanish imkoniga ega bo‘ldi.
Endi Octobankning Visa va Mastercard kartalarini Apple Walletga qo‘shib, Apple qurilmalari orqali to‘lovlarni amalga oshirish mumkin.

🛍 Do‘konlarda — kontaktsiz to‘lov terminalida iPhone yoki Apple Watch orqali;
⌨️ Onlayn — iPad va Mac orqali, karta ma’lumotlarini qo‘lda kiritmasdan.

Xaridni qurilmangizda tasdiqlaysiz, Apple Pay esa karta raqamingizni himoya qiladi — sotuvchiga uzatilmaydi.

Tez orada Apple Pay HUMO kartalarini ham qo‘llab-quvvatlaydi.

Octobank kartangizni Apple Walletga qo‘shing va keyingi xaridingizdayoq yangi to‘lov usulini sinab ko‘ring!

Reklama
@platformauzb
“O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan o‘tgan haftada, ya’ni joriy yilning 19-23 oktyabr kunlari davomida jami 84 ta korxonaga 414 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikatlar rasmiylashtirildi.

🔝 Sertifikatlar berilishi bo‘yicha yetakchi hududlar:

— Toshkent shahri — 109 ta
— Toshkent viloyati — 83 ta
— Samarqand  viloyati — 53 ta

Tarmoqlar bo‘yicha birinchi uchlik:
• Mebel sanoati — 170 ta
• Qurilish materiallari sanoati — 88 ta
• Kimyo sanoati — 47 ta

❗️ Eslatma: Sertifikat davlat xaridlarida qator imtiyozlarni beradi, jumladan “Milliy do‘kon”da va Elektron kooperatsiya portalida (new.cooperation.uz) faqat shu sertifikat asosida tovarlar joylashtiriladi.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Ҳарвард университети битирувчиси бухоролик Нилуфар Қаҳоровага Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозимини таклиф қилди.

@platformauzb
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,2 млн сўмдан ошди
⠀
2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18% га ўсган.
⠀
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 19 млн 712,6 минг сўм билан энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси турибди – бу йўналишда ўртача иш ҳақи 17 млн 6,9 минг сўм бўлган.
⠀
Энг кам маош эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда таълим соҳаларида қайд этилган (4,454 – 5,015 млн сўм).
⠀
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 12 млн 300,8 минг сўм билан етакчи. Энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келади (4,970 – 4,989 млн сўм).
⠀
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қиш мавсумида ҳаво ифлосланиши кучайишининг сабаблари тушунтирилди

Куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кучайишига шамол тезлигининг пасайиши, атмосфера босимидаги ўзгаришлар ва ҳарорат инверсияси каби метеорологик омиллар таъсир кўрсатади.

География фанлари доктори, профессор, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Бахтиёр Холматжоновга кўра, бундай шароитда ҳаво алмашинуви секинлашиб, ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда тўпланиши мумкин.

Ҳарорат инверсияси, айниқса, қишда, тунги вақтларда кўпроқ кузатилади. Бу жараёнда совуқ ҳаво қатламининг устида илиқроқ ҳаво жойлашиб, атмосферанинг вертикал аралашуви чекланади.

Шунингдек, айрим антициклон жараёнлари ва шамолсиз об-ҳаво шароити ифлослантирувчи заррачаларнинг тарқалишини қийинлаштиради. Аксинча, циклонлар билан боғлиқ ҳаво фронтлари ва ёғингарчилик айрим ҳолларда ҳавонинг тозаланишига ёрдам бериши мумкин.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Текширишларга ўчликнинг асл сабаби нима?

Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев айтишича, баъзи жойларда ҳар 11–13 тадбиркордан фақат биттаси текширилаётган бўлса, айрим шаҳар ва туманларда ҳар икки ёки ҳар уч тадбиркордан бири текширувга учрамоқда.

Бундай кескин фарқ нимадан далолат беради?

@platformauzb
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин

Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиланд визасини олишда мураккаб электрон виза тартибига дуч келган, бунда аризалар фақат Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилган. Мураккаб жараён маҳаллий турфирмаларни Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этишга мажбур қилган”, дейилади хабарда.

@platformauzb
IMAN Holding 20 млн доллар йўқолгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Уларнинг айтишича, бунча пул йўқолмаган, аксинча компаниянинг молиявий ҳолати барқарор.

Тўлиқ баёнот

@platformauzb
Тошматов Мирзохид Жапаралиевич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директорининг Комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мирзохид Тошматов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

У меҳнат фаолияти давомида прокуратура органлари ҳамда Департамент тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

@platformauzb
platforma.uz
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши…
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида визасиз сафарлар тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича келишувга эришилган. Ҳужжат матни ҳозирда Таиланд томонидан ўрганилмоқда — Ташқи ишлар вазирлиги

@platformauzb
Бахтиёр Шамуратов Туризм қўмитаси раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Расмий баёнот
 
2026 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди, яна 2 нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
 
Ҳурматли фуқаролар!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Шунингдек, газ ускуналари ва иситиш мосламалари белгиланган тартибда малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозим.

Хавфсизлигингизга бефарқ бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


Бош прокуратура

@platformauzb
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларига "картошка пули" берилибди

Барча ташкилотлар раҳбарларига ҳам ўз ходимларини қиш олдидан қўллаб-қувватлашларини тавсия қиламиз.

@platformauzb
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек заргарлиги янги даражада: Тошкентда халқаро кўргазма старт олди

Пойтахтдаги бошланган «Jewelry Fair 2026» халқаро кўргазмаси битта муҳим ҳақиқатни кўрсатмоқда, Ўзбекистонда заргарлик оддий ҳунармандчиликдан йирик саноат ва халқаро бизнес даражасига кўтарилди. Бугун 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий брендлар, Италия,Ҳиндистон, Миср ҳамда Болгария каби заргарлик марказлари вакилларининг Тошкентда тўплангани ҳам соҳамизга ташқи қизиқиш қанчалик ортганини билдиради.

Бундай ўсиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Сўнгги йилларда соҳага берилган имкониятлар ортидан корхоналар сони 3 баробарга, иш ўринлари 3,7 баробарга, ишлаб чиқариш эса 5,6 баробарга ошди.Энг асосий кўрсаткич — экспорт 40 баробарга сакраб, 36 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етди. Яъни биз энди фақат олтин хомашёсини эмас, тайёр заргарлик маҳсулотини дунёга сотяпмиз.

Кўргазмада энг яхши маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар тақдирланаётгани, вилоятлардаги тадбиркорлар ҳам чет эл бозорига чиқаётгани соҳада янги давр бошланганидан дарак беради.

Тошкентдаги бу галги халқаро кўргазма «ўзбек тилласи» жаҳон бозорида ўз номи ва мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бораётганининг амалий исботидир.

@platformauzb
Очиғи, аввалига мен унча ишонмагандим. Лекин, Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов ҳақиқатан ҳам жамоат транспортида юришни яхши кўраркан шекилли.

Фикримча, раҳбарларни халқ орасида, жамоат транспортида юриш тенденциясини оммалаштириш керак.

@platformauzb
Forwarded from 
Харидор маҳсулотни танлади, саватга қўшди… аммо тўлашга келганда фикридан қайтдими?
Эндиликда Click ҳамкорлари ўз тўлов саҳифаларида Apple Pay орқали тўлаш имкониятини таклиф қилишлари мумкин. Харидор карта маълумотларини қўлда киритиши шарт эмас — тўловни қурилмада тасдиқлаш кифоя.
Мижоз камроқ ҳаракат қилади. Бизнес учун эса харид якунланиши эҳтимоли юқорироқ.

Биз сайтлар ва иловалар қанчалик қулай бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапирамиз. Аммо тўлов жараёнининг ўзи кўпинча эътибордан четда қолади.
Ваҳоланки, харидор айнан шу босқичда буюртмани якунлайди.
Энди Apple Pay Click тўлов саҳифасида мавжуд. Ҳамкорлар учун бу мижозларга алоҳида техник интеграция ишлаб чиқмасдан таклиф қилиш мумкин бўлган яна бир тўлов усулидир.

Мижозларга янги тўлов усулини таклиф қилиш учун бизнес ҳар доим ҳам унинг техник ечимини мустақил ишлаб чиқиши шарт эмас.
Масалан, Apple Pay Click тўлов саҳифасида пайдо бўлиши билан ҳамкорлар тайёр тўлов ечимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Харидорлар учун эса жараён оддийлигича қолди.

Реклама
@platformauzb
Мирмансур Миршахидович Мирҳамидов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Тошкент аҳолисига кечқурун деразаларни ёпиқ тутиш тавсия этилди

Махсус комиссия Тошкентда ҳаво сифати ўзгарганини маълум қилиб, аҳолининг сезгир гуруҳларига имкон қадар кечқурун ва тунда кўчага чиқмаслик, ташқарига чиқиш зарур бўлса, ниқоб тақишни тавсия этмоқда. Шунингдек, кечқурун ва тунда деразаларни ёпиқ тутиш сўралган.

@platformauzb
Мунира Аминова Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.

@platformauzb
«КАПИТАЛ СУҒУРТА» МИЖОЗЛАРГА СУҒУРТА ПУЛЛАРИНИ НЕГА ТЎЛАМАЯПТИ?

Мурожаат:

— Мажбурий автосуғурта полисини расмийлаштиришда ҳаммаси жойида: мижоз пул тўлайди, суғурта шартномаси тузилади. Аммо бахтсиз ҳодиса юз бериб, суғурта товонини олиш вақти келганда-чи?

Кўплаб мижозлар «Капитал Суғурта» томонидан мажбурий автосуғурта бўйича тўловлар амалга оширилмаётгани ёки кечиктирилаётганидан норози. Жумладан, мен ҳам. Компания операторига боғланиш ҳам узоқ вақт талабқилинади. Тўланмаётган товон ҳақида сўралса, пул йўқлиги айтилади.

Савол туғилади: мижоз суғурта учун пулни ўз вақтида тўласа-ю, суғурта компанияси ўз мажбуриятини бажармаса, бундай суғуртанинг нима кераги бор?

🚘 Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли зарар кўрган фуқаро учун суғурта товони — шунчаки пул эмас. Бу бузилган автомобилни таъмирлаш, етказилган зарарни қоплаш ва молиявий қийинчиликдан чиқиш имкониятидир.

Агар суғурта тўловлари кечиктирилаётган бўлса, мижозлар қачонгача кутиши керак? Уларга аниқ жавоб ва тўлов муддати ким томонидан берилади?

📌 «Капитал Суғурта» раҳбариятидан қуйидаги саволларга расмий изоҳ беришни сўраймиз:

— Мажбурий автосуғурта бўйича тўловлар нега кечиктирилмоқда?

— Суғурта товонини кутаётган мижозларнинг муаммоси қачон ҳал этилади?

— Мижозлар ўзларига тегишли тўловларни қачон олишлари мумкин?

Суғурта — фақат полис сотиш эмас, балки зиммага олинган мажбуриятни бажариш ҳамдир!

Қурбонов Эркин Эгамбердиевич.

@platformauzb