platforma.uz
40.8K subscribers
7.34K photos
3.28K videos
257 files
7.6K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Энди уй сотиб олишдан олдин унинг қурилиш ҳужжатларини my.gov.uz орқали текшириш мумкин

Порталдаги янги хизмат орқали объект манзили, хонадонлар сони, лойиҳа қиймати ва қурувчи компания ҳақида маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар ва экспертиза хулосаларини юклаб олиш имконияти бор.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида янги тартиблар жорий этилмоқда

Эндиликда қурилиш соҳасида лойиҳа ташкилотларига бериладиган аванс миқдори 15 фоиздан 30 фоизга оширилади. Шунингдек, бюджет ҳисобидан қуриладиган объектларда муаллифлик назорати учун лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг 10 фоизи миқдорида алоҳида ҳақ белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 584-сонли қарорига кўра, лойиҳа ҳужжатлари экспертизага автоматик юборилади, лойиҳалаштириш топшириқлари эса босқичма-босқич рақамлаштирилади. Бундан ташқари, соҳада лицензия ўрнига мутахассисларни сертификатлаш тизимига ўтиш таклиф этилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар соҳадаги бюрократияни камайтириш ва лойиҳалаштириш сифатини оширишга хизмат қилади.

@platformauzb
Уйда меҳнат қилаётган ҳунарманддан тортиб йирик корхоналаргача: 30 ноябргача рўйхатдан ўтинг

Ҳурматли тадбиркор ва ҳунармандлар, вақт оз қолди! Хабарингиз бор, юртимизда бизнесни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Ушбу тадбир эртанги кунда тадбиркорликни янада ривожлантириш, қайси маҳалла ёки туманга қандай кўмак ва шароит кераклигини аниқлаш учун ўтказилмоқда.

Маълумотларингиз тўлиқ сир сақланади ва фақат умумий статистика учун ишлатилади.
Кичик дўкон эгасидан тортиб йирик корхонагача, фермеру деҳқондан тортиб оилавий тадбиркор ва ҳунармандгача — барча иқтисодий фаолият юритаётганлар (ҳатто расмий ҳужжати йўқлар ҳам) қатнашиши жуда муҳим.

Олдингизга рўйхатга олувчи келмаган бўлса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига хабар беринг. Ўзини ўзи банд қилган юртдошларимиз эса census.stat.uz орқали онлайн тўлдириб қўйишлари кифоя.

Саволлар учун қисқа рақам: 1851 (@census_2026)

@platformauzb
Бир йиллик мактабга тайёрлов курслари қандай ташкил этилади?

Таълим ва илм-фан вазирлиги бир йиллик мактабга тайёрлов курслари юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

Унга кўра:

➖ тайёрлов гуруҳлари боғчаларда ва мактабларнингбўшсинфхоналарида ташкил этилади. Олис ҳудудларда боғча ва мактаб бўлмаса, “Келажак” маркази, техникум ёки бошқа ижтимоий соҳаобъектларида ҳам қатъий талаблар асосида гуруҳлар очилиши мумкин;

➖ боғчага қатнаётган бола тайёрлов машғулотларини ўшабоғчада ўтайди;

➖ машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячи ёки олийгоҳнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талаба олиб боради;

➖ мактаб биносида очилган тайёрлов гуруҳи учун алоҳидапедагог ишга олинади. Мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларини қолдириб, тайёрлов гуруҳларига юборилмайди. Коэффициенти юқори мактабларда тайёрлов гуруҳлари ташкил этилмайди;

➖ давлат мактаблари ва боғчаларида тайёрловмашғулотларибепул бўлади. Хусусий таълим ташкилотини танлаш ота-оналарнинг ихтиёрида;

➖ барча тайёрлов гуруҳларида бир хил дастур асосида таълим берилади. Болаларга ўйинметодикасиорқали дастлабки тушунчалар сингдирилади, ўқиш ва ёзиш кўникмалари шакллантирилади.

❗️Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи мактабга тайёрлов билан қамраб олинган, 7 йил олдин бу кўрсаткич 37 фоиз эди. Вазирлик эндиликда асосий эътибор таълим сифати ва педагоглар малакасига қаратилишини маълум қилди.

Қамровни 100 фоизга етказиш учун тахминан 800 та гуруҳ ва 20 мингга яқин қўшимча ўрин яратишга эҳтиёж юзага келади. Бу харажатлар 2027 йилги бюджетда назарда тутилади.

Таълим дастурлари босқичма-босқич халқаро талабларга мослаштириб борилади. Дастур халқаро аккредитациядан (ISCED-1 даражаси) ўтганидан сўнг Foundation ўқишга зарурат қолмайди.

@platformauzb
Тошкентда уч кун давомида халқаро цирк томошалари намойиш этилади

Пойтахтда «Буюк Ипак йўли» халқаро цирк фестивали старт олди. Унда дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатидан келган цирк артистлари иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида турли мамлакатларнинг цирк санъати намуналари, акробатик ва гимнастик чиқишлар, мураккаб трюклар намойиш этилади.

Ўзбекистон давлат циркида ўтказилаётган мазкур фестиваль томошаларини жонли эфир орқали ҳам кузатиш мумкин.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экополиция «Бўзсув» оқова сув тозалаш иншоотида экологик қонунбузилишларни аниқлади

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Бўзсув» оқова сув тозалаш иншоотида Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган экологик назорат текширувида бир қатор жиддий қонунбузилишлар аниқланди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълумотига кўра, иншоотда оқова сувларни тозалаш самарадорлиги белгиланган 70 фоиз ўрнига 47,6–51,5 фоизгача пасайган. 2026 йил 11 ва 13 ноябрь кунлари олинган лаборатория таҳлилларида 13 турдаги ифлослантирувчи модданинг 9 таси меъёрдан бир неча баравар юқори экани маълум бўлган.

Текширувда саноат корхоналари оқова сувлари маҳаллий тозалаш иншоотларисиз қабул қилингани, хавфли чиқиндилар белгиланган тартибда утилизация қилинмагани, шунингдек, экологик маълумотлар ҳисоботларда яширилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланиб, молиявий санкциялар қўлланилган. Камчиликларни бартараф этиш бўйича 15 банддан иборат кўрсатма берилди. Ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилади.

@platformauzb
2027 йилдан Қашқадарё вилоятида синов тариқасида аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш тизимини жорий этиш таклифи билдирилди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ватандошларимизни қандай масалалар бирлаштиради?

Кимдир хорижда ўз бизнесини йўлга қўйган, яна кимдир илмий изланишлар олиб бормоқда ёки ўз соҳасида етук мутахассисга айланган. Уларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш борасидаги қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳам турлича.

4–5 декабрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган «Ватандошлар бутунжаҳон қурультойи»да айнан шу масалалар ҳақида сўз боради.

Тадбирда хориждаги ўзбек диаспоралари фаолияти, миллий ўзликни сақлаш, ватандошларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инвестиция ва касбий тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Бундай учрашувлар нафақат ватандошларнинг Ўзбекистон билан, балки турли мамлакатлардаги ўзбек жамоаларининг ўзаро алоқаларини кенгайтириш учун ҳам муҳим.

«Ватандошлар» жамоат фонди томонидан ташкил этилаётган қурультойда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш 1 декабрга қадар давом этади.

Рўйхатдан ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бировдан қарз сўраб, қизариб туришни ким ҳам хоҳлайди?

Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, пул керак, лекин яқинлардан қарз сўрашга тил бормайди. Телефонингиздаги контактларни бирма-бир кўриб чиқасиз: кимдан сўрасам экан? Банкка борай десангиз, бунга вақтингиз йўқ.

Яхшиямки, бугун пул керак бўлса, банкка боришга ҳам ҳожат йўқ.

Бизнесни ривожлантириш банки (BRB) шахсий эҳтиёжларингиз учун онлайн микроқарз олиш имкониятини таклиф этади.

📱 БРБ иловасини юклаб олинг ва микроқарз учун онлайн ариза юборинг, маъқулланган тақдирда маблағ картангизга ўтказилади.

▪️ Миқдори — 100 млн сўмгача;
▪️ Фоиз ставкаси: 26% дан бошлаб.

🌐 Батафсил: brb.uz

Фоиз ставкаси скоринг натижасига кўра 26% дан 40% гача белгиланади. Кредит тўловларини кечиктириш молиявий хатарларга олиб келиши мумкин.


Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрдан пенсиянинг бошқа турига ўтиш учун онлайн ариза юбориш мумкин.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Технологиялар Ўзбекистон шаҳарлари ҳаётини қандай ўзгартирмоқда?

👍 Технологиялар шаҳар муҳитини янада қулай ва хавфсиз қилиш, шаҳар хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беради. Yandex Uzbekistan компаниясининг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақидаги йиллик ҳисоботида ҳам шу йўналишларда амалга оширилган бир нечта лойиҳа натижалари келтирилган.

🔹 Тошкентда чақирилган тез тиббий ёрдам бригадасининг жойлашувини кузатиш имконияти мавжуд. Бу функция жорий этилганидан сўнг диспетчерларга такрорий мурожаатлар сони 87 фоизга камайди. Энди диспетчерлар янги чақирувларни тезроқ қабул қилишлари, фуқаролар эса ёрдам бригадаси қачон етиб келишини билиб, хотиржамроқ кутишлари мумкин.

🔹 Навигация хизматларида 300 дан ортиқ светофорнинг вақт ҳисоблагичлари пайдо бўлди. Улар ҳайдовчиларга йўлда вазиятни яхшироқ баҳолаш ва кескин тормоз бериш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради. Компания ўтказган сўров натижаларига кўра, сўровда қатнашган ҳайдовчиларнинг 88 фоизи ушбу функциядан фойдаланади.

🔹 Компания технологиялари шаҳар бўйлаб пиёда сайр қилишни ҳам қулайлаштирди. Компания мутахассислари нейрон тармоқ ёрдамида Тошкентнинг сунъий йўлдош орқали олинган суратларини таҳлил қилиб, дарахтларнинг рақамли харитасини яратди. Натижада Yandex Maps иловасида «яшил йўналишлар» пайдо бўлди. Улар пиёдаларга ёзнинг жазирама кунларида соя-салқин кўчалар орқали ҳаракатланиш имконини беради.

🔹 Ўзбекистонда бундай ечимлар янада кўпайиши учун янги технологияларни мустақил ишлаб чиқиш ва жорий эта оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳим. Yandex ML School дастури айнан шу вазифани бажаришга қаратилган. 2026 йилда дастурни машинавий ўрганиш йўналиши бўйича 19 нафар мутахассис тамомлади. Уларнинг айримлари ўқишни якунлаши биланоқ Avo Bank, Ucell, EPAM ва бошқа компаниялардан иш таклифларини олди.

Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SQB – “GBM Awards 2026” халқаро мукофоти ғолиби!

25 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган “Global Banking & Markets: CEE, Central Asia & Türkiye 2026” халқаро конференцияси доирасида Ўзсаноатқурилишбанк “Марказий Осиё молия институтлари орасида йилнинг энг яхши облигация битими” номинациясида тақдирланди.

Жорий йилги танловда ҳакамлар 650 дан ортиқ аризани кўриб чиқиб, муносиб битимларни саралаган.

SQB мазкур мукофотга 2025 йил октябрь ойида Лондон фонд биржасида амалга оширилган 300 млн долларлик AT1 еврооблигациялар эмиссияси учун сазовор бўлди.

Реклама
@platformauzb
Майданак қорга бурканди.

@platformauzb
“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 2025 йил якунлари бўйича олинган салкам 128 млрд сўм соф фойдаси тўлиқ аввалги йилларда кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилади.

2025 йил якунлари бўйича оддий ва имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланмайди.

@platformauzb
Шахсга сиғиниш бошланган нуқтада Ватан тугайди, сохта ватанпарварлик бошланади.
— Ватан қаерда тугайди?

— Шахсга сиғиниш бошланган нуқтада Ватан тугайди, сохта ватанпарварлик бошланади.

Ғоялар қанчалик эзгу, қанчалик баланд бўлмасин, унинг тарғиботига шахс омили аралашдими — таназзули муқаррар.

Шахс культи қулаши билан у ғоя ҳам тутдек тўкилади.

Моҳиятан қарасанг, коммунизм жуда эзгу ғоя эди: барча тенг бўлсин, ер-мулк камбағал деҳқонларга берилсин... Хуллас, ҳамма нарса ҳазрати инсон учун! Лекин бу ғояни обрўсизлантирган, умрини қисқартирган  энг катта зарбани «доҳийлар»га бағишланган шеърлар, достонлар, санъат асарлари берди. Ғоя каби санъатнинг ҳам ўзани ўзгарди.

Миллий истиқлол ғояси ҳам ўз-ўзича юксак  эди. Бироқ бу ерда ҳам мафкура мақоми билан маъбудга айланаётган шахс нуфузи ўртасидаги мувозанат бузилди. Ғоя авторитетга кўчди.

Ҳолбуки, авторитет — ўта мўрт, омонат ҳодиса.
Иқбол Қўшшаева, журналист

@platformauzb