platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Насимджанов Юнусжон Зохидовичга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбланмоқда.

У 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. Жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.

@platformauzb
"Ягона Россия" партияси Россия Давлат Думасига сайловларда ғалаба қозонди.

@platformauzb
Ёзишларича, Олий таълим вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат ОТМларига Ҳиндистон ва Бангладешдан талабаларни қабул қилмаслик бўйича оғзаки кўрсатма берилибди.

Аслида мамлакатимизда таълим олаётган хорижлик талабаларнинг 60 фоизи шу таъқиқ қўйилган икки мамлакат фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.

@platformauzb
Энди сертификат олишга ҳудудлар кесимида чекловлар жорий қилинади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сертификат имтиҳонига ҳудудлар кесимида лимит қўймоқда экан. Бундан олдинроқ олий таълим вазири одамларга янада қийин қилиш йўлларини излашаётгани ҳақида баёнот ҳам берганди. 

Агар бу рост бўлса, "лимит" сабаб ўз ҳудудида жой тополмаган абитуриентлар бошқа вилоятга бориб, имтиҳон топширишга мажбур бўлади.

Энг қизиғи — сертификат олиш учун имтиҳон текин эмас.

Талаб бор. Одамлар пул тўлашга тайёр. Лекин хизмат кўрсатишнинг ўзи чекланиши ажабланарли.

Бу чеклов давлатга тушиши мумкин бўлган миллиардлаб сўмлик маблағнинг йўқотилишига, халқнинг эса харажати ошишига сабаб бўлади.

Бугун сертификатга лимит. Эртага «шапка» жорий қилинса ҳам ажабланмаслик керак...

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйга қаралсин деймиз-у, бошқарув органига тўловни «кейин»га сурамизми?

Таксидан текинга тушиб қолиш ёки дўкондан нарсани текинга олиб кетиш мумкинми? Йўқ! Аммо уйингизни таъмирлашга келганда миллионлаб қарзларни йиғиб юриш одатий ҳол бўлиб қолган.

Уйимизни кимдир келиб текинга қилиб бериши керак деган хомхаёллардан воз кечайлик. Ўз уйингизга киритган маблағ бу келажагингиз учун энг тўғри инвестиция.

@platformauzb
Қаҳрамонжон Олимовнинг «шахсий масала»си ҳақида

18 сентябрь куни The Insider ANORBANK акциядори Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олингани ва халқаро қидирувга берилгани ҳақида ёзибди. Нашр маълумотни Олимовнинг яқинларидан бўлган манбага таяниб берган.

The Insider’га кўра, Олимовнинг қидирувга берилишига унинг собиқ иш берувчиси ва иқтисодий низодаги рақиби Ботир Раҳимов сабаб бўлган. Олимов Раҳимовни молиявий даъволаридан воз кечишга мажбурлаш мақсадида уни ўғирлаб кетишни ташкил қилганликда айбланмоқда.

Бундан аввалроқ Раҳимов бизнес активлари учун Олимовдан 200 миллион доллардан ортиқ пул талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур вазият бўйича ANORBANK «банк, унинг капитали, бошқаруви ёки операцион фаолиятига алоқадор бўлмаган акциядорлардан бирининг шахсий масаласи» деб расмий баёнот берди.

@platformauzb
Баҳодир Мажитович Ахмедов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У жорий йилнинг 10 июлида Президент қарори билан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Ижтимоий ҳимоя муассасаларида яхши ишлаган ходимлар маошига 300 фоизгача устама олиши мумкин.

Бундан ташқари, уларга ҳар чоракда 5 та маошгача мукофот бериш ҳам мумкин.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кунига 70 кило тайёр таом: кичкина жўжадан бошланган даромадли бизнес

Қашқадарёнинг Нишон туманида яшовчи Бахтиёр Ҳусанов ишини 50 та товуқ боқишдан бошлаган.

Бугун у товуқ гўштини «кефси» усулида пишириб, кунига 70 кило тайёр маҳсулотни 3,5 млн сўмдан сотмоқда..

Тадбиркор маҳалладаги тўй ва йиғинларга ҳам буюртма асосида таом етказиб беради. Ўзи етиштирган гўштни тайёр таомга айлантириб сотиш унга 40 фоиз кўпроқ даромад олиш имконини беряпти.

Энди Бахтиёр ака Agrobank билан ҳамкорликда паррандахонасини 1 300 та товуқ боқишга мослаб кенгайтирмоқда.

Жўжани боқишдан тайёр таомни сотишгача — бу ишнинг харажатлари ва даромади қандай?

Агробанкнинг «Менинг томорқам» лойиҳаси навбатдаги сонида тадбиркор ўз тажрибаси ва ҳисоб-китоблари билан бўлишди.

@platformauzb
platforma.uz
Энди сертификат олишга ҳудудлар кесимида чекловлар жорий қилинади Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сертификат имтиҳонига ҳудудлар кесимида лимит қўймоқда экан. Бундан олдинроқ олий таълим вазири одамларга янада қийин қилиш йўлларини излашаётгани ҳақида…
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда сертификатлаш тизимидаги имтиҳонлар учун рўйхатдан ўтишда белгиланган лимитлар юзасидан турли фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Мазкур масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Маълумки, сертификат имтиҳонларига ташкилий жиҳатдан сифатли, бенуқсон тайёргарлик кўриш, ўтказишда адолат, шаффофлик ва талабгорлар учун етарли шарт-шароит яратиш, натижаларни белгиланган муддатларда эълон қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан «Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Айнан мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, тест синовларини ўтказиш жойи, муайян ҳудудлар бўйича ўтириш ўринлари сони ҳамда имтиҳон саналари белгиланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда 2026 йилнинг иккинчи ярми учун, яъни сентябрь ойида 125 753 та, октябр ойида 129 535 та, ноябр ойида 112 335 та ва декабр ойида 128 680 та, жами 496 303 та ўтириш ўрни белгиланган.

Шу билан бирга, миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш даврийлиги ҳам-оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил сентябрь-декабрь ойларида математика, кимё, география, биология, физика, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан 2 мартадан, ҳуқуқшунослик фанидан 1 марта, жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган (2025-йил сентябр-декабр-ойларида жами 11 та имтиҳон ўтказилган бўлиб, уларда 255 217 нафар талабгор иштирок этган).

Ҳудудлар кесимида ўтириш ўринларини белгилаш талабгорларнинг имтиҳонда иштирок этишини чеклаш, тўловларни камайтириш ёки юқори натижа кўрсатиши мумкин бўлган талабгорлар сонини сунъий равишда қисқартириш мақсадини кўзламайди. Мазкур тартибнинг мақсади мавжуд инфратузилма, техник воситалар, ходимлар ва назорат ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда имтиҳонларни барқарор ва сифатли ташкил этиш, ҳудудлар бўйича юкламани мақбул тақсимлаш ҳамда натижаларни белгиланган муддатларда эълон қилишни таъминлашдан иборатдир.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жадидлар изидан” танловининг 3-мавсуми бошланмоқда

Республика “Келажак” маркази томонидан ташкил этилаётган “Жадидлар изидан” республика кўрик-танловининг учинчи мавсумига старт берилмоқда. Танлов 6–8-синф ўқувчилари ва 9–10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Иштирокчилар жадидлар меросини ўрганади, асарларини таҳлил қилади ҳамда улар илгари сурган ғояларга бугуннинг нигоҳи билан баҳо беради.

Финалда энг юқори натижа қайд этган 14 нафар ўқувчи хорижий таълим саёҳатида иштирок этади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган битирувчилар ОТМларнинг касбий ёки ижодий имтиҳонида соҳага оид фан бўйича энг юқори балл олиш имкониятига эга бўлади.

Аризалар 15 октябрга қадар қабул қилинади. Танлов низоми.

Рўйхатдан ўтиш

🔵6-8-синфлар учун

🔵9-10-синфлар учун

@platformauzb
Нью-Йоркда муҳим учрашув: Саида Мирзиёева Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда БМТнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, у Антониу Гутерришга хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.

@platformauzb
Муваффақиятли тажриба ва якун...

@platformauzb
Банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак

Агар бир банкага 100 та қизил,100 та қора чумолини солсангиз, улар ўртасида ҳеч нарса бўлмайди. Агар банкани чайқатсангиз, чумолилар бир бирини ўлдира бошлайди. Улар бир бирларини душман деб ўйлайдилар. Аслида асосий душман банкани чайқатган одам. Худди шундай ҳолат инсоният жамиятида ҳам учрайди. Бир-биримизга ҳужум қилишдан аввал банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак.

Курт Воннегут
ёзувчи

@platformauzb
Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович қуролланиш ва қуроллантириш бўйича мудофаа вазиринг ўринбосари этиб тайинланди.

@platformauzb