platforma.uz
41.9K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Хусусий мактаб очмоқчи бўлганларга 1.5 млрд сўм субсидия берилади

Юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаб ташкил этиш учун 7 йиллик 10 фоизли имтиёзли кредит, очиш ва жиҳозлаш харажатининг 15 фоизигача, кўпи билан 1,5 миллиард сўм субсидия берилади.

Биносини мактабга ижарага берганлар ер ва мулк солиғидан имтиёз олади.

@platformauzb
Келаси йил 1 январдан 2-3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналарнинг бадал пули бюджет ҳисобидан қопланади — президент.

@platformauzb
Келаси ўқув йилидан тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларидаги ўқиш муддати тўрт йилдан уч йилга қисқаради.

Боғчада камида беш йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

@platformauzb
platforma.uz
❗️Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди. 🔵миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади;…
Бу субсидия, чегирмаларни эълон қилиб ётибмиз-ку, лекин ҳали ҳеч кимга на субсидия тўлаб берилди, на бирорта ўқитувчининг фарзандининг контрактидан чегирма берилди.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун тўланадиган субсидияга август ойида ариза берганларга ҳам субсидия тўлаб берилгани йўқ. Педагог фарзандлари учун бериладиган чегирма учун эса ҳали ҳам сайтда техник ишлар якунланмаган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илғор мактаблар тажрибаси оммалаштирилса, бутун педагогик жамоага 30 фоизлик устама берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўрта таълим тизимида сифат индекси жорий этилишини маълум қилди.

Унга кўра, педагогик жамоа салоҳияти ва эришилган натижалар асосида барча мактаблар тоифаларга ажратилади.

Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа мактабларга жорий этиб, уларнинг ҳам юқори тоифага ўтишига эришса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.

Давлат раҳбари мактаблардаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам сифат кўрсаткичлари инобатга олинишини таъкидлади.

@platformauzb
Келаси йилдан “корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр” тизими 75 та олий таълим муассасасида, 2028 йилдан барча олийгоҳларда амал қилади.

Иш берувчи ўзига керак номзодни ўқитиш бўйича олийгоҳга буюртма беради; номзод тестсиз, суҳбат асосида қабул қилинади. Ишга олинган талабага тўланган маошнинг ярмини давлат қоплайди.

@platformauzb
⚡️ Ўқитувчилар энди малака ошириш учун бир ойга вилоят марказига бориб ўқиши шарт бўлмайди.

Унинг ўрнига касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади. Муаллим тоифа синовидаги натижасига қараб 18 соатдан 72 соатгача таълим олади, курсни ва малака ошириш жойини ўзи танлайди.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда

Ташриф давомида иқтисодий ҳамкорлик ва Қорабоғни биргаликда ривожлантириш бўйича келишувлар пакетини имзолаш режалаштирилган.

@platformauzb
Ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Ҳукумат қарори (519-сон, 28.09.2026 й.) билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра,
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган, умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.
Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади.
Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва унга 3 ой давомида мақбул иш топиш чоралари кўрилади.
Агар 3 ой давомида мақбул иш топилмаса, шахс ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар «APK Qo‘riqchi.apk» номи остида зарарли дастурни фуқароларга тарқатмоқда!

Telegram орқали келган шу каби APK-файлларни асло очманг ва ўрнатманг!

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган ўзбек амалдорлари.

@platformauzb
Қурилиш вазири жамоат транспортида. Аслида барча вазирларни ҳар куни шундай халқ ичида кўришимиз оддий ҳолга айланиши зарур...

@platformauzb
Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келмоқда

3–4 октябрь шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрь кунлари эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади (баъзи жойларда кучли, баланд тоғларда қорга айланади).

Ҳарорат кундузи +15…+20, шимолда кечаси +2…+7 даражагача пасаяди. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда.

@platformauzb
Магистр хотин-қизлар учун контрактни давлат бюджетидан қоплашга ариза бериш муддати узайтирилди

2026/2027-ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида магистратурада таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ариза бериш муддати 10 октябрга қадар узайтирилди.

Аризани kontrakt.edu.uz платформаси орқали юбориш мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарори.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Рақамли маҳалла”, “Ақлли маҳалла” ҳамда “Маҳалла АI” рақамли платформаларини жамлаган https://ai-mahalla.uz сайти негадир ишламаяпти.

Аслида 2024–2026 йилларда босқичма-босқич жорий этилиши керак эди. Катта дабдабаю асаса билан тақдимот қилишганди ҳар ҳолда. Қуронбоев даврида бунга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Раҳбарият алмашгач, янги раҳбар ҳам ҳозирча жим.

Одатда давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотларда ҳам айтилган оламшумул лойиҳаларнинг аксарияти негадир сувга тушган тошдек йўқолиб қолиши оддий ҳолга айланмоқда. Бунинг ҳисобини сўрайдиган Ҳисоб палатаси ҳам функционал вазифасини унутган.

@platformauzb
Режанг бир йиллик бўлса — гуруч эк.
Ўн йиллик бўлса — дарахт эк.
Юз йиллик бўлса — инсонларни тарбияла.

Хуан-Цзе

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турли фарм фирмалар билан "келишиб" ишлайдиган шифокорлар ҳақида яхши видео тайёрлашибди.

Ҳамма — беморлар ҳам, шифокорлар ҳам, ҲМҚО ходимлари ҳам бу схеманинг қандай ишлашини яхши билади. Лекин негадир бу жирканч иллатга қарши ҳеч бир чора кўрилмайди.

@platformauzb‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Педофиллар энди умрбод қамалади

Олий Мажлис Сенати болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазони кескин кучайтиришга қаратилган қонунни маъқуллади.

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан айрим ўта оғир жинсий жиноятларни содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

@platformauzb
Администрация раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашди ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказди.

@platformauzb
“Алоқабанк” АТ бошқаруви раиси ўринбосари Холмурадов Акмал Толмасович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг банк бошқаруви аъзоси сифатидаги ваколатлари ҳам муддатидан олдин тугатилди.

@platformauzb