Ўзбекистонликлар учун Мисрга кириш талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли 2027 йил 1 мартгача кечиктирилди.
Бу муддатгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
@platformauzb

Яна ахборот сиёсатидаги аҳволимиз ҳақида
...Дунё жуда тез ўзгармоқда. Бироқ биз ахборот сиёсати масаласидаги ишларимизни замонга ҳамон мослаб ололмаяпмиз. Бугун кўпчилик газета ва расмий телеканаллар ўз аудиториясини йўқотди, деган ҳақли эътирозларнинг асосий сабаби шу, менимча.
Бунинг эса давлат сиёсатига сезиларли таъсири бор. Чунки бугун олиб борилаётган ислоҳотларни жамият ва халққа етказиб беришда асосий вазифа улар зиммасида. Матбуот ва унинг бугунги профессионал савияси ҳақида гапирганда бир жиҳатни ҳисобга олиш керак бўлади. Бу кўпроқ биз таҳлилга тортаётган ҳадик билан бевосита боғлиқ, назаримда. Тепадан «имлов» кутиш, юқоридан кимдир айтмагунча мустақил ҳаракатдан тийилиб туриш матбуотимиз учун мудом энг тўғри йўл ҳисобланади. Қолаверса, эски давр синовидан ўтган анъанавий ва энг хавфсиз усул – қуруқ мақтов, мадҳиябозлигу, ура-урачилик ҳам унинг ўқувчи ва томошабинлардан узоқлаштираётган сабаблардан бири бўлиши мумкин.
Қудратилла Рафиқов, сиёсатшунос.
"Янги Ўзбекистон" газетаси
PS. Мадҳиябозликни янада кучайтириш, экрану саҳифаларни "тепа"га ёқадиган мақтовлар билан тўлдириб ташлашни ахборот сиёсати деб тушунадиганлар аслида нима қилиш кераклигини билмаётгандек. Жиловланган, итоатда ушлаб турилган расмий матбуот эркин бўлмас экан, ахборот сиёсати ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бизнинг энг катта хатомиз ҳам аслида шунда...

2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланади.
Рўйхатдан ўтиш дастлаб ихтиёрий, 2030 йилдан мажбурий бўлади.
Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларга 7 млн сўмдан, ҳамшираларга 3,5 млн сўмдан устама тўланади.

Хорижда ишлаётган ўзбекистонлик шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади
Уларни Ўзбекистон шифохоналарига жалб қилиш учун янги тизим жорий этилади. Мутахассислар ўз жамоасини мустақил шакллантириши, замонавий ускуналарда ишлаши ва халқаро конференцияларда давлат ҳисобидан қатнашиши мумкин бўлади.
Дастлаб 26 та ихтисослашган марказнинг ҳар бирига 5–10 нафардан шифокор жалб қилинади.

Келаси йилдан тиббиёт ходимларига 5,5 миллион сўмгача қўшимча устама тўланади:
• Бакалавриатни битирган ҳамширалар ва тиббиёт техникуми битирувчиларига — 1,5 млн сўм;
• Магистратурани тугатганларга — 2,5 млн сўм;
• Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисларига — 5,5 млн сўм.

Кейинги йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш – резидентура бепул бўлади. Талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади.
Йўналишга қараб резидентура икки йилдан беш йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.

Forwarded from platformauzb_live
Apple Payni kutdingizmi? Octobank kartalari bilan u allaqachon ishlamoqda!
Endi iPhone, Apple Watch, iPad va Mac orqali xaridlar uchun to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin!
Octobank kartalari egalari O‘zbekistonda birinchilardan bo‘lib ushbu xizmatdan foydalanish imkoniga ega bo‘ldi.
Endi Octobankning Visa va Mastercard kartalarini Apple Walletga qo‘shib, Apple qurilmalari orqali to‘lovlarni amalga oshirish mumkin.
🛍 Do‘konlarda — kontaktsiz to‘lov terminalida iPhone yoki Apple Watch orqali;
⌨️ Onlayn — iPad va Mac orqali, karta ma’lumotlarini qo‘lda kiritmasdan.
Xaridni qurilmangizda tasdiqlaysiz, Apple Pay esa karta raqamingizni himoya qiladi — sotuvchiga uzatilmaydi.
Tez orada Apple Pay HUMO kartalarini ham qo‘llab-quvvatlaydi.
Octobank kartangizni Apple Walletga qo‘shing va keyingi xaridingizdayoq yangi to‘lov usulini sinab ko‘ring!
Reklama

“O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan o‘tgan haftada, ya’ni joriy yilning 19-23 oktyabr kunlari davomida jami 84 ta korxonaga 414 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikatlar rasmiylashtirildi.
🔝 Sertifikatlar berilishi bo‘yicha yetakchi hududlar:
— Toshkent shahri — 109 ta
— Toshkent viloyati — 83 ta
— Samarqand viloyati — 53 ta
Tarmoqlar bo‘yicha birinchi uchlik:
• Mebel sanoati — 170 ta
• Qurilish materiallari sanoati — 88 ta
• Kimyo sanoati — 47 ta
❗️ Eslatma: Sertifikat davlat xaridlarida qator imtiyozlarni beradi, jumladan “Milliy do‘kon”da va Elektron kooperatsiya portalida (new.cooperation.uz) faqat shu sertifikat asosida tovarlar joylashtiriladi.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Ҳарвард университети битирувчиси бухоролик Нилуфар Қаҳоровага Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозимини таклиф қилди.
@platformauzb
@platformauzb
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,2 млн сўмдан ошди
⠀
2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18% га ўсган.
⠀
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 19 млн 712,6 минг сўм билан энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси турибди – бу йўналишда ўртача иш ҳақи 17 млн 6,9 минг сўм бўлган.
⠀
Энг кам маош эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда таълим соҳаларида қайд этилган (4,454 – 5,015 млн сўм).
⠀
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 12 млн 300,8 минг сўм билан етакчи. Энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келади (4,970 – 4,989 млн сўм).

Тошкентда қиш мавсумида ҳаво ифлосланиши кучайишининг сабаблари тушунтирилди
Куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кучайишига шамол тезлигининг пасайиши, атмосфера босимидаги ўзгаришлар ва ҳарорат инверсияси каби метеорологик омиллар таъсир кўрсатади.
География фанлари доктори, профессор, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Бахтиёр Холматжоновга кўра, бундай шароитда ҳаво алмашинуви секинлашиб, ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда тўпланиши мумкин.
Ҳарорат инверсияси, айниқса, қишда, тунги вақтларда кўпроқ кузатилади. Бу жараёнда совуқ ҳаво қатламининг устида илиқроқ ҳаво жойлашиб, атмосферанинг вертикал аралашуви чекланади.
Шунингдек, айрим антициклон жараёнлари ва шамолсиз об-ҳаво шароити ифлослантирувчи заррачаларнинг тарқалишини қийинлаштиради. Аксинча, циклонлар билан боғлиқ ҳаво фронтлари ва ёғингарчилик айрим ҳолларда ҳавонинг тозаланишига ёрдам бериши мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Текширишларга ўчликнинг асл сабаби нима?
Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев айтишича, баъзи жойларда ҳар 11–13 тадбиркордан фақат биттаси текширилаётган бўлса, айрим шаҳар ва туманларда ҳар икки ёки ҳар уч тадбиркордан бири текширувга учрамоқда.
Бундай кескин фарқ нимадан далолат беради?

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин
Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
“Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиланд визасини олишда мураккаб электрон виза тартибига дуч келган, бунда аризалар фақат Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилган. Мураккаб жараён маҳаллий турфирмаларни Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этишга мажбур қилган”, дейилади хабарда.

The Star
Thailand proposes 15-day visa-free entry for travellers from three countries
BANGKOK; The Ministry of Tourism and Sports is preparing to propose a 15-day visa exemption for travellers from Colombia, Mexico and Uzbekistan, aiming to resolve severe processing delays and boost long-haul arrivals, officials announced on Monday (October…
IMAN Holding 20 млн доллар йўқолгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Уларнинг айтишича, бунча пул йўқолмаган, аксинча компаниянинг молиявий ҳолати барқарор.
Тўлиқ баёнот
@platformauzb
Уларнинг айтишича, бунча пул йўқолмаган, аксинча компаниянинг молиявий ҳолати барқарор.
Тўлиқ баёнот
@platformauzb
Тошматов Мирзохид Жапаралиевич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директорининг Комплеанс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мирзохид Тошматов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У меҳнат фаолияти давомида прокуратура органлари ҳамда Департамент тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

platforma.uz
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши…
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида визасиз сафарлар тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича келишувга эришилган. Ҳужжат матни ҳозирда Таиланд томонидан ўрганилмоқда — Ташқи ишлар вазирлиги
@platformauzb
@platformauzb
Бахтиёр Шамуратов Туризм қўмитаси раисининг Комплеанс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Расмий баёнот
2026 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди, яна 2 нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Шунингдек, газ ускуналари ва иситиш мосламалари белгиланган тартибда малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозим.
Хавфсизлигингизга бефарқ бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Бош прокуратура

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларига "картошка пули" берилибди
Барча ташкилотлар раҳбарларига ҳам ўз ходимларини қиш олдидан қўллаб-қувватлашларини тавсия қиламиз.
@platformauzb
Барча ташкилотлар раҳбарларига ҳам ўз ходимларини қиш олдидан қўллаб-қувватлашларини тавсия қиламиз.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек заргарлиги янги даражада: Тошкентда халқаро кўргазма старт олди
Пойтахтдаги бошланган «Jewelry Fair 2026» халқаро кўргазмаси битта муҳим ҳақиқатни кўрсатмоқда, Ўзбекистонда заргарлик оддий ҳунармандчиликдан йирик саноат ва халқаро бизнес даражасига кўтарилди. Бугун 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий брендлар, Италия,Ҳиндистон, Миср ҳамда Болгария каби заргарлик марказлари вакилларининг Тошкентда тўплангани ҳам соҳамизга ташқи қизиқиш қанчалик ортганини билдиради.
Бундай ўсиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Сўнгги йилларда соҳага берилган имкониятлар ортидан корхоналар сони 3 баробарга, иш ўринлари 3,7 баробарга, ишлаб чиқариш эса 5,6 баробарга ошди.Энг асосий кўрсаткич — экспорт 40 баробарга сакраб, 36 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етди. Яъни биз энди фақат олтин хомашёсини эмас, тайёр заргарлик маҳсулотини дунёга сотяпмиз.
Кўргазмада энг яхши маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар тақдирланаётгани, вилоятлардаги тадбиркорлар ҳам чет эл бозорига чиқаётгани соҳада янги давр бошланганидан дарак беради.
Тошкентдаги бу галги халқаро кўргазма «ўзбек тилласи» жаҳон бозорида ўз номи ва мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бораётганининг амалий исботидир.