platforma.uz
42.3K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади.

Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик.

Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда.

📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг.
👇👇👇
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky

@platformauzb
Safe Road 24 иловасини ўрнатганларга шунақа СМС кела бошлабди.

Линкни босиб оча кўрманг. Бу спам. Боссангиз, картангиздаги борингиздан айриласиз!

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

@platformauzb
Баҳодиржон Сидиқов билан судланаётганлар сафига Мубин Мирзаев ҳам қўшилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов ва у билан бирга жами 9 киши судланаётгани маълум бўлганди. Олий суднинг электрон платформасидаги айни суд иши бўйича янгиланган маълумотларда эса 25 нафар судланувчининг номи келтирилган.

Эътиборлиси, улар орасида солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Мубин Мирзаев бошқа жиноят иши доирасида Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўша ишда у Жиноят кодексининг 168, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

@platformauzb
Тошкентда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга босқичма-босқич иссиқлик узатиш бошлангани айтилмоқда.

@platformauzb
Taqiqlangan-manbalar.pdf
4.4 MB
Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материалларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди

2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган.

Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган.

@platformauzb
Эртадан мактабларда кузги таътил бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилидаги кузги таътил 2026 йил 4 ноябрдан бошланиб 9 ноябрга қадар давом этади.

II чорак дарс машғулотлари эса 2026 йил 10 ноябрдан бошланади.

@platformauzb
Қозоғистонлик спортчи болалар оммавий заҳарланиши бўйича расмий ахборот

2026 йил 1 ноябрь куни футбол мусобақасида иштирок этиш учун Қозоғистондан мамлакатимизга келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари Тошкент шаҳридаги меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган. Шу куннинг ўзида уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар кузатилган.

Шундан сўнг улар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказига олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@platformauzb
Алишер Атаханович Усманов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетиши кутилмоқда.

@platformauzb
Ота-оналар учун қўшимча таътил берилади

4 ноябрдан мактабларда кузги таътил бошланмоқда. Фарзандлар таътилда бўлган пайтда улар билан кўпроқ вақт ўтказишни истаган ота-оналар учун қонунчиликда имкониятлар белгиланган.

Меҳнат кодексининг 401 ва 402-моддаларига кўра, айрим тоифадаги ота-оналар ҳар йили қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Кимлар фойдаланиши мумкин? 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс).

Қандай таътиллар берилади? Ҳар йили камида 4 календар кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил.
Ота-оналардан бирининг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календар кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Муҳим жиҳатлар:
▫️Ушбу таътиллар йиллик меҳнат таътилига қўшиб ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда алоҳида (тўлиқ ёки қисмларга бўлиб) олиниши мумкин.
▫️Таътиллардан фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилади. Фойдаланилмаган таътиллар кейинги иш йилига кўчирилмайди.
▫️Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил пулли компенсацияси билан алмаштирилмайди.

Бандлик вазирлиги

@platformauzb
МАНА БУНИ КУН ЯНГИЛИГИ ДЕСА БЎЛАДИ!

🏦 Микрокредитбанк яқин кунларда болалар учун махсус Mavrid kids номли мобил иловани ишга туширади.

7-11 ёшлар учун алоҳида ва 11-16 ёшлар учун ҳам алоҳида мобил илова ишга туширилар экан.

Манба

@platformauzb
Абдураимов Фаррух Сойибжонович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

@platformauzb
Бизнесни рўйхатга олиш қандай тартибда ўтказилмоқда?

15 октябрдан 30 ноябрга қадар давом этадиган тадбир доирасида маълумотлар асосан юзма-юз сўров ўтказиш йўли билан йиғилмоқда.

Шу билан бирга, юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали иқтисодий саволномани мустақил тўлдириши мумкин.

Рўйхатга олиш йирик ва кичик корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар ҳамда бошқа иқтисодий бирликларни қамраб олади.

Тўпланган маълумотлар фақат статистик мақсадларда ишлатилади, респондентларнинг индивидуал маълумотлари махфий сақланади.

Саволлар учун: 1851

@platformauzb
Шундай инсонлар борки, уларнинг фаолияти лавозими билан эмас, одамлар ҳаётида қолдирган ижобий изи билан қадрланади.

Саида Мирзиёева ана шундай эзгу интилишлар, янгича тафаккур ва қатъият тимсоли сифатида кўпчилик эътиборини қозонган.

Жамиятда аёллар овозининг янада баландроқ янграши, ёшлар орзуларига кенгроқ йўл очилиши, таълим, маърифат ва инсон қадри устувор бўлиши йўлидаги ташаббуслари алоҳида эътирофга лойиқ.

Бугун — Саида Мирзиёеванинг таваллуд куни!

Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, эзгу мақсадларингиз йўлида сўнмас куч-ғайрат ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Яхши ниятлар катта ўзгаришларга, эзгу ишлар эса инсонлар қалбидаги ишончга айланаверсин!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

@platformauzb
🟡 Педагоглар ипотека субсидияси учун аризани my.gov.uz орқали онлайн юборишлари мумкин

🏢 Уй-жой харид қилишни режалаштираётган олий малакали ва етакчи ўқитувчилар учун қулай имконият!

💰 Ушбу тоифадаги педагоглар ипотека субсидиясини олиш учун аризани my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда юборишлари мумкин.

👉 Бунинг учун:

🗄  my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг.
🗄 «Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия» хизматини танланг.
🗄  Керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг.

@platformauzb
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда мамлакатга визасиз кириш тартибини жорий этди.

@platformauzb
Пулингиз шунчаки турмасин, ҳар куни ишласин!

МКБАНКнинг “Байрамона” омонати билан маблағларингиз ҳар куни кўпайиб боради.

✅ Йиллик 18% даромад
✅ Фоизлар ҳар куни ҳисобланади
✅ Бошланғич сумма — 1 миллион сўм

Бугун жамғаринг, эртадан даромад олинг!

Омонатни энг яқин МКБАНК бўлинмаларида ёки Маврид иловасида бир неча дақиқада расмийлаштиринг.

📞 Батафсил маълумот: 1285 | mkbank.uz

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каламуш, мих ва мактаб баҳоси

Мана шу уччаласини битта қонуният боғлаб туради.

... Ҳукумат бирор кўрсаткични, дейлик, рақамни бошқариш учун ишлата бошласа, ўша кўрсаткич ишламай қолади.

Масалан, бирор вилоят ҳокимидан "100 минг иш ўрни очилди ёки очилади" деган хабарни эшитиб қоламиз. Лекин танишингиз иш тополмайди.

Мактабда ўзлаштириш 98 фоиз, лекин бола оддий матнни тушуниб ўқий олмайди.

Бунинг сабабларини Лазиз Ҳамидов тушунарли тарзда очиб берибди.

@platformauzb
Бир йил давомида энг кўп пиёда юрганларга қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин

Лойиҳага кўра, 18 ёшдан катта фуқаролар “Экофаол фуқаро” платформасида рўйхатдан ўтиб, акцияда қатнашиши мумкин.

Совринга даъвогарлар бир йил давомида ҳар куни камида 10 минг қадам юриши керак. Республика бўйича энг кўп қадам юрган уч нафар иштирокчи ва ҳудудлардаги етакчилар тақдирланади.

@platformauzb