Бишкек, Олмаота, Душанбе ва Сурхондарё шаҳарларида электр узилишлари қайд этилди.
Бугун, 14 август куни соат 15:00 дан бошлаб Бишкекнинг турли туманлари аҳолиси электр узилишлари ёки узилишлар ҳақида шикоят қилишмоқда. Tengrinews хабар беришича, Олмаотанинг тўртта туманида ва Олмаота вилоятининг ўнта туманида электр узилишлари содир бўлган. Шунингдек, Душанбе ва Тожикистоннинг турли вилоятларида электр узилишлари қайд этилган. Сурхондарёнинг катта қисмида чироқ йўқлиги айтилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йил январь ойида ҳам содир бўлганди, ўшанда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқлари электрсиз қолган эди.
@platformauzb

Forwarded from platformauzb_live
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар кенгаймоқда
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда пойтахтдан 70 нафар, ҳудудлардан эса 120 нафардан ортиқ тадбиркор онлайн иштирок этди. Умумий ҳисобда мулоқот 200 га яқин бизнес вакилларини бир майдонга жамлади.
Қизиғи, бундай учрашувлар фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти. Май–август ойларида Агентлик томонидан ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотларда 3 мингга яқин тадбиркор қатнашган. Улар томонидан 447 та муаммо ва таклиф кўтарилган бўлса, 155 таси жойида ҳал этилган. 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтириш берилган, яна 214 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат харидларида ҳам бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Хусусан, бюджет буюртмачиларининг харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашганда, уларнинг сонига қараб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади.
Бундан ташқари, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидлардаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма берилиши ва қўшимча закалат талаб этилмаслиги белгиланган. Бюджет буюртмачилари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоҳида «маҳаллий аукцион» савдоларини ўтказиш имконияти ҳам яратилган.
Рақамларга қарасак, 2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 трлн сўмни ташкил этган. Шундан қарийб 113 трлн сўми рақобатли харидлар ҳиссасига тўғри келган. Рақобатли механизмлар натижасида эса 7,8 трлн сўм маблағ иқтисод қилинган.
Умуман, маҳаллий бизнес учун давлат харидлари шунчаки товар сотиш бозори эмас, балки ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги буюртмалар олиш имкониятига айланиб бораётганини кўриш мумкин.

Эндиликда pm.gov.uz сайти орқали Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қолдирган фуқаро шахсий кабинетида барча жараённи кузатиб туриши, ҳал этилиш ҳолатини ўзи баҳолаши мумкин: розиман ёки эътирозим бор деб.
@platformauzb
@platformauzb
Миллий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 40 минг доллар олгани учун 10 йилга қамалди.
@platformauzb
@platformauzb
Мандат чиқди
2026/2027-ўқув йили учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.
Натижаларни қуйидаги 3 усул орқали билиш мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали
Абитуриент паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритади.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали
Абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали натижани кўриш мумкин.
3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали
Тест натижалари қайдномаси тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими қабулига фарзанди билан келган она ўз мурожаатини билдириб турган бир пайтда Миллий гвардия ходими унинг фарзандига қараб турипти..
@platformauzb
@platformauzb
❗️“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахсларига нисбатан жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўм бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди.
Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ҳамда бошқалар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисоблангани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Орзудаги автомобил — Octobank’дан
Octobank жисмоний шахслар учун иккита автокредит дастурини ишга туширди:
• расмий дилерлардан янги автомобиллар учун;
• иккиламчи бозордаги автомобиллар учун.
Шартлари:
• фоиз ставкаси — йиллик 24%;
• муддати — 60 ойгача;
• имтиёзли давр — 1 ой;
• икки турдаги тўлаш усули — аннуитет ёки дифференциал;
• ҳар қандай русумдаги автомобиллар.
Бошланғич тўлов:
🚘 янги автомобилга — 25% дан;
🚙 фойдаланилган автомобилга — 40% дан.
🔥 Ойлик маошли мижозлар учун — махсус шартлар: йиллик 21% дан, 2026 йил 31 декабргача.
Ариза бериш:
• янги автомобил
• фойдаланилган автомобил
@Octobank_Callcenter_bot
☎️ +998 71 202-33-33
Реклама

-8406077.pdf
955.1 KB
Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
@platformauzb
@platformauzb
“Одил судлов – 2030” стратегияси
Президент Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан учрашувида судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси муҳокама қилинди.
Мазкур стратегия суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг келгуси йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат бўлиб, унда 57 та вазифа, 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 33 та мақсад белгиланган. Ҳужжат аҳолининг таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан ўтказилган мулоқотлар, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган.
Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири – судларни халққа янада яқинлаштириш ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйиш. Шу мақсадда 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари уларга берилади.
2030 йилга қадар қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида ташкил этилади.
Инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини тергов ҳамда суриштирув босқичида ишончли ҳимоя қилиш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий этилади.
Суд тизимини рақамлаштириш ҳам янги босқичга олиб чиқилади. “Рақамли суд” концепцияси барча судларда тўлақонли жорий қилиниб, my.sud.uz портали ва унинг мобил иловаси такомиллаштирилади. Ягона суд амалиётини таъминлаш учун очиқ “Прецедентлар реестри”ни юритиш кўзда тутилган. Шунингдек, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилади.

Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди
Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:
➖ ўзингиз учун;
➖ фарзандларингиз учун;
➖ 26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун.
Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.
Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.
Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Муддатли тўлов хизмати операторлари иш бошлайди
Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахс (банклар ва микромолия ташкилотлари бундан мустасно) муддатли тўлов хизмати оператори деб эътироф этилади.
Муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.
“Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–294-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади.

Юридик шахсларнинг муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи Марказий банк томонидан шакллантириладиган Муддатли тўлов хизмати оператори фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилгандан сўнг вужудга келади.
Юридик шахслар қуйидаги тартибда Реестрга киритилади:
- банклар, микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш орқали;
- бошқа юридик шахслар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали.
Кўчмас мулк, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мулк муддатли тўлов хизмати объекти бўлиши мумкин эмас.
Муддатли тўлов хизмати операторига:
- молиявий истеъмол кредитларини ажратиш ҳамда жисмоний шахслардан пул маблағларини жалб қилиш тақиқланади;
- муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан фақат бошқа муддатли тўлов хизмати оператори, микромолия ташкилоти ва банклар фойдасига воз кечиш ҳуқуқи берилади.